"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Торонтонинг совуқ ва рутубатли қиш оқшомида ям-яшил кўклам ва Наврўзни эслаб…

Бош мақола, Дунё, Маданият ва Санъат | 07/01/2017 22:31-     11619 марта ўқилди

%d1%82%d0%be%d1%80%d0%be%d0%bd%d1%82%d0%be%d0%b4%d0%b0-%d0%bd%d0%b0%d0%b2%d1%80%d1%9e%d0%b7Торонто (Канада) да Наврўзга бағишланган тантанали кеча бўлиб ўтди

ВОҚЕА ВА ҲОДИСАЛАР, ДУНЁ, МУҲАРРИР МИНБАРИ | 04/20/2015 9:31 AM     10458 МАРТА ЎҚИЛДИ | ТАҲРИР ҚИЛИШ


Раис яхши

Суратда:  Вашингтондан Торонтога меҳмон бўлиб келган Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси вакили Сирожиддин Яхшиликов (ўнгда) ва Канададаги туркистонлик ҳамюртлар жамияти раиси, таниқли ўзбек журналисти Фахриддин Худойқулов (чапда).

“Дунё ўзбеклари”дан:

Ўтган шанбаларининг бирида Торонтодан юз километрлар узоқликдаги сўлим қирлар ва ям яшил ўрмонзорлар бағрида жойлашган кўркам ва навқирон Guelph шаҳридаги Наврўзга бағишланган  тантана ҳақида “Дунё ўзбеклари” ўқувчиларини хабардор қилган эдик.

Guelph шаҳридаги байрам тантанасидан чексиз завқ-шавқ олиб, бир олам таассурот билан қайтган Туркистон юртдошлар уюшмаси раиси Фахриддин Худойқулов ташаббуси билан кечаги шанба куни Торонто шаҳрида ҳам Наврўзга бағишланган – Guelph дагидан-да гўзал, ажойиб ва бетакрор бир кеча бўлиб ўтди.

Тадбирда Канадада истиқомат қиладиган туркий тилли халқлар, Guelph шаҳридан Торонтодаги тадбиримизга меҳмон бўлиб келган Афғонистон туркий халқлар Федерацияси вакиллари – фарзандлари ва оила аъзолари билан биргаликда иштирок этишди.

Торонто шаҳридаги туркистонлик юртдошлар жамияти уюштирган мазкур  кечада Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси масъул ходими, Консуллик бўлими бошлиғи  Сирожиддин Яхшиликов иштирок этди.

Йиғилишга қадар ва ундан кейин ҳам Вашингтондаги элчихона вакили элликдан зиёд Торонтода яшаётган ўзбекистонлик ватандошларимизни оила аъзолари билан шахсан қабул қилди. Уларнинг Ўзбекистон билан боғлиқ – паспорт алмаштириш, унинг амал қилиш муддати, виза олиш ва Ватанга бориб келишга оид турли туман саволларига тўлиқ ва атрофлича жавоб берди.

Тантанали кечада сўзга чиққан элчихона вакили Ўзбекистон ва унинг хориждаги фуқаролари билан олиб борилаётган амалий ишлар, тадбирлар ва истиқболдаги режалар ҳақида гапирди.

Яқинда бўлиб ўтган Президентлик сайловида АҚШда яшаётган ўзбекистонлик фуқароларнинг иштироки ниҳоятда баланд бўлгани ҳақида, элчихонадаги ўша кунги байрамона руҳ ва кўтаринки кайфият хусусида канадалик ватандошларимизга мароқ билан сўзлаб берди.

Шундан сўнг дастурхонга таомлар тортилиб, навбат санъаткорларга берилди. Марат ака бошчилигидаги ўзбекча, русча ва украинча эстрада қўшиқлари ва лобар рус қизлари ижро этган шухчан рақслар, муҳожиротдаги таниқли ҳофиз Баҳром Эгамбердиев ва машҳур Афғон қўшиқчиси Човуш ижро этган дилбар наволар – куй ва қўшиқлар йиғилганлар олқишига сазовор бўлди.

“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушев, “Озодлик” радиосининг Афғонистондаги собиқ мухбири Зикрилла Ишонч ва бошқалар сўзга чиқиб, Наврўз ҳақидаги шеър ва табрикларни, дил сўзларини изҳор этишди.

Тадбир ниҳоясида Канададаги туркистонлик ҳамюртлар жамияти раиси, таниқли журналист Фахриддин Худойқулов сўзга чиқиб, йиғилганлар номидан Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси раҳбариятига Торонтога ўз вакилини юборгани ва бу ердаги Ватандошларга бўлган эътибори учун миннатдорчилик билдирди.

Шу билан бирга, бугунги учрашувдан ёдгорлик сифатида жамият номидан АҚШдаги элчихонамизга Онтарио тарихига оид эсдалик совғасини топширди. Ўз ўрнида АҚШдаги элчихонамиздан келган меҳмон ҳам уч тилда чоп этилган – Ўзбекистон ҳақида ҳикоя қилувчи рангли суратлардан иборат иллюстрацияли китоблардан бир нечтасини уюшма раиси Фахриддин Худойқуловга совға қилди.

Тадбирни – айни пайтда Канадада адвокатлик мақомида фаолият олиб бораётган журналист ва ҳуқуқшунос Бахтиёр Шоҳназаров олиб борди.

18 апрель, шанба куни Торонтода ўтган бу ажойиб кеча йиғилганларда унутилмас ва ўчмас таассурот қолдирганига шубҳа йўқ.

Наврўз Торонтода Баҳром

Суратда: Баҳром Эгамбердиев куйлаган куй ва қўшиқлар ҳаммани мафтун этди…

Наврўз Торонтода

%d1%82%d0%be%d1%80%d0%be%d0%bd%d1%82%d0%be%d0%b4%d0%b0-%d0%bd%d0%b0%d0%b2%d1%80%d1%9e%d0%b7-%d1%88%d1%83

Суратда: Торонтода ўтган Наврўз тантанасидан лавҳалар…

%d0%b0%d2%9b%d1%88-%d0%b2%d0%b0%d0%ba%d0%b8%d0%bb%d0%b8-%d0%b1%d0%b8%d0%bb%d0%b0%d0%bd

Суратда: Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси вакили Сирожиддин Яхшиликов (ўртада), Туркистонлик ҳамюртлар жамияти раиси Фахриддин Худойқулов (чапда),  “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушев (ўнгда)

олтовлон

Суратда: Тадбир иштирокчиларидан бир гуруҳи АҚШ дан келган меҳмон билан…

Bakhtier Shakhnazarov 

Моя дочь, зять и внук на празднике Навруз в Торонто – Qizimiz, kuyovimiz va nevaramiz Torontodagi Navro’z bayramida – My daughter, son-in-law and grandson in Navroz celebration in Toronto – Kızım, damadım ve torunum Toronto’daki Nevruz kutlamasında 18/04/2015

Раис билан консул

Суратда: Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси вакили Сирожиддин Яхшиликов ва Канададаги туркистонлик ҳамюртлар уюшмаси раиси Фахриддин Худойқулов йиғилганларни қутлашмоқда…

давра

Суратда: Канаданинг Торонто шаҳрида 18 апрель 2015 йил бўлиб ўтган Наврўзга бағишланган тантанали кечанинг бир гуруҳ иштирокчилари…

“Дунё ўзбеклари” учун махсус

Ўхшаш мақолалар:

  1. «Дунё ўзбеклари» тақдимоти — Дадахон Ёқубов: Заҳа Ҳадид (Zaha Hadid) юлдузи
  2. ‘Унутма, ҳар бир қўл телефонида мусулмон ўзбек яширин!’
  3. Ўлмас Умарбеков: Менинг ўғил бола жияним (ҳикоя)
  4. «ЎЗБЕГИМ»: ЎРТА ОСИЁ САНЪАТ МАЛИКАСИ
  5. 19 aprel — Iste’dodli adabiyotshunos olim Bahodir Sodiqov (1959 — 1980) tavalludi kuni.
  6. Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (8)
  7. Ikrom Iskandar. She’rlar.
  8. Аёлларнинг масжидга боришлари жоизми?
  9. Намоз Нормўмин: Қатралар…
  10. Қўқондан мактуб: Ассалому алайкум, Исмат ака!
  11. Маккадаги Масжидул Ҳарамда ўзбек имоми иш бошлади
  12. «Дунё ўзбеклари» тақдим этади — Сиз севган ҳофиз — Дадахон Хасан: Лайло…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.