"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

“Салимбой” Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси вице-президенти этиб сайланди…

Ватандан хабарлар, Дунё, Ўзбекистон | 06/01/2017 09:17-     22380 марта ўқилди

Vodiy Media: Салим Абдувалиев МОҚ вице-президенти этиб сайланди!
Article
Бугун Миллий олимпия қўмитасининг XXX Бош Ассамблеяси йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Адҳам Икрамов олиб борди деб хабар қилади Оламспорт.
Бош Ассамблея йиғилишида Миллий олимпия қўмитасининг тўрт йилиик циклдаги фаолияти қониқарли деб бир овоздан қабул қилинди. Шундан сўнг Миллий олимпия қўмитасига янги президент сайлаш маросими бўлиб ўтди ва ушбу лавозимга “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси раиси Алишер Султонов бир овоздан сайланди. 
Мамлакатимиздаги спорт федерациялари ва таниқли спортчиларнинг таклифига кўра Мираброр Усмонов Миллий олимпия қўмитасининг фахрий президенти этиб тайинланди. Ўз навбатида ўтган давр мобайнида қўмитага раҳбарлик қилган Мираброр Усмоновга бутун спорт жамоатчилиги ва олимпия ҳаракати иштирокчилари номидан миннатдорчилик изҳор этилди.
Шунингдек қўмита вице-президентлари сифатида Валерий Тян, Салим Абдувалиев, Фарҳод Турдиев ва Умид Аҳмаджоновлар сайланишди. Ойбек Касимов эса Бош котиб лавозимига қайта сайланди ва фаолиятини давом эттирадиган бўлди. Миллий Олимпия қўмитасининг XXX Бош Ассамблеясида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди.
Vodiy Media

Ўзбекистонликлар орасида "Салимбой" номи билан танилган Салим Абдувалиев.

Ўзбекистонликлар орасида «Салимбой» номи билан танилган Салим Абдувалиев.

2007 йилда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси дипломатик ëзишмаларида “Ўзбекистондаги мафия бошлиғи” деб таърифланган Салим Абдувалиев Миллий олимпия қўмитаси раисига ўринбосар этиб тайинланди. Бу президент Мирзиëев томонидан амалга оширилаëтган кадр ўзгаришларининг 6 январь куни жамоатчиликка очиқланган навбатдаги бўлагидир.
Салим Абдувалиев яна битта расмий лавозимлик бўлди
6 январь куни Ўзбекистон маҳаллий нашрлари эълон қилган кадр ўзгаришларидан бирига кўра¸ Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раҳбариятида ўзгаришлар амалга оширилди.
Мустақил Ўзбекистон олимпия жамоасининг асосий спонсорларидан бири Салим Абдувалиев ҳисобланади.
Мустақил Ўзбекистон олимпия жамоасининг асосий спонсорларидан бири Салим Абдувалиев ҳисобланади.
Ҳозирга қадар қўмитага раҳбарлик қилиб келган Мираброр Усмонов бу лавозимдан кетиб¸ унинг ўрнига “Ўзбекнефтгаз” миллий ҳолдинг компанияси раҳбари Алишер Султонов тайинланган.
МОҚ фахрий президенти этиб тайинланган Мираброр Усмоновнинг айни пайтда Ўзбекистон Футбол федерацияси президенти лавозимини сақлаб қолгани айтилмоқда.
2015 йил августида “Ўзбекнефтгаз” раҳбарлигига тайинланган Алишер Султонов 2013 йилда Қаршининг “Насаф” футбол клубига директорлик қилган.
Салим Абдувалиев 4 декабрь кунги Ўзбекистон президентлиги сайловлари арафасида¸ хусусан¸ сайлов кунида ҳам¸ "Мирзиëев - менинг президентим" деб ëзилган футболкада тушган суратларини ижтимоий тармоқларда ëйинлаган эди.
Салим Абдувалиев 4 декабрь кунги Ўзбекистон президентлиги сайловлари арафасида¸ хусусан¸ сайлов кунида ҳам¸ «Мирзиëев — менинг президентим» деб ëзилган футболкада тушган суратларини ижтимоий тармоқларда ëйинлаган эди.
Ўзбекистонда танилган йирик тадбиркор Салим Абдувалиев Миллий олимпия қўмитаси янги раиси Султоновнинг ўринбосари этиб тайинланди.
2004-2007 йилларда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси бўлиб ишлаган Жон Пурнеллнинг Wikileaks сайти ëйинлаган дипломатик ëзишмаларида Салим Абдувалиев Ўзбекистонда катта таъсирга эга “мафия бошлиғи” сифатида таърифланган. Тошкентдан Вашингтонга юборилгани айтилган WikiLeaks чоп этган ҳужжатларда Салим Абдувалиевнинг ҳукумат мулозимлари билан яқин алоқалари, хусусан давлат лавозимлари ва ҳукумат шартномаларини сотишда воситачилик қилиши ҳақида ёзилади. Бундай таърифга ҳозирга қадар на Салим Абдувалиев ва на Ўзбекистон расмийлари очиқ муносабат билдирмаган. Айни пайтда¸ Абдувалиев 2008 йилда марҳум президент Каримов томонидан ўзбек спорти ривожига қўшган ҳиссаси учун расмий мукофот билан тақдирланган.
Салим Абдувалиев 1997 йилдан бери Ўзбекистон спорт кураши ассоциацияси президенти лавозимини ҳам эгаллаб келмоқда.
Артур Таймазов ва Салим Абдувалиев. Лондон Олимпиадасида. Таймазов олтин медал ютган кун. 11.08.2012.
Артур Таймазов ва Салим Абдувалиев. Лондон Олимпиадасида. Таймазов олтин медал ютган кун. 11.08.2012.
Йиллардан бери Салим Абдувалиевнинг олимпиада ўйинларида Ўзбекистон миллий жамоасига спонсорлик қилиб келгани айтилади.
ОЗОДЛИК

Ўхшаш мақолалар:

  1. Дочь Бухары (Гуласал): Репортаж из узбекско-корейской свадьбы
  2. Страна черных шапок: К 20-летию первой конституции Каракалпакстана
  3. Бугун Шукрилла Мирсаидов вафот этганига олти ой бўлди…
  4. Туркий давлатлар ишбилармонлари Тошкентда йиғилди — ЎзА
  5. ББС: ‘Ўзбекистон минтақа гигантига айланади’
  6. Ҳоҳ ишонинг, ҳоҳ ишонманг: Илонга айланган йигит ёрининг тўйига қаршилик қилди…
  7. Президент Каримов Оқсаройда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирини қабул қилди
  8. Г.Саидов: Бухарский квартал Питербурга
  9. После разгрома Кокандской автономии и взятия Коканда убивали всех мусульман…
  10. «Ўзбекистон овози»да — ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ: ДАВР БИЛАН ҲАМНАФАС
  11. 14 ЯНВАРЬ — ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ
  12. Анвар ШУКУРОВ: ҚАШҚАДАРЁЛИКЛАР…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.