"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Измирдаги Ислом Каримов кўчасида портлаш ва отишма

Воқеа ва ҳодисалар, Дунё | 05/01/2017 20:54-     11083 марта ўқилди

  Измир
Туркиянинг Измир шаҳридаги маҳкама биноси олдида юз берган портлаш ва отишмада икки ҳужумчи, бир полициячи ва бир маҳкама ходими ҳалок бўлган.
Хабарларга кўра, Ислом Каримов кўчаси бўйлаб машинада келган қуролли шахслар маҳкама биносига киришга уринган, ўт очган ва машинани портлатган.
Турк расмийлари ҳужумда курд бўлгинчиларини айблаганлар.
Ҳужумчилардан бирининг ҳодиса жойидан яширинишга муваффақ бўлгани айтилади.
Портлашда камида 10 киши жароҳатлангани айтилади.
Суратларда ёнаётган икки машина ва қурол кўтарган бир киши акс этади. Хабарларга кўра, учинчи ҳужумчи қидирилмоқда.
Измир ҳокими Эрол Аййилдизнинг айтишича, ҳужумчилар Калашников автоматлари ва гранаталар билан қуролланган бўлган.
Туркия Бош вазирининг ўринбосари Вейси Кайнакка кўра, қуролли шахслар каттароқ ҳужумни режалашган эди.
«Қўлга киритилган қурол-аслаҳалар каттароқ миқёсдаги ҳужумнинг режаланганини кўрсатмоқда»,- деб айтган турк ҳукумати расмийси.
Ҳужум ортида ким тургани аниқ эмас
Ҳужум ортида ким тургани аниқ эмас
Ҳозирга қадар портлаш учун масъулиятни ҳеч ким зиммасига олмаган.
Сўнгги ойларда Туркиянинг йирик шаҳарлари қуролли ҳужум ва портлашларга саҳна бўлган.
Янги йил кечаси Истанбулдаги тунги клубда юз берган ҳужум 39 инсоннинг ҳаётига зомин бўлган.
Ҳужум билан алоқадорликда турк полицияси Измирда ҳам рейдлар ўтказгани хабар қилинади.
Аммо Измирдаги ҳужумнинг бу рейдларга алоқаси бор-йўқлиги ҳозирча номаълум.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
ББС

Ўхшаш мақолалар:

  1. Линия доверия: Не могу простить предательство мужа…
  2. Навальный метит в президенты и хочет посадить Путина в тюрьму
  3. Шухратжон АХМАДЖОНОВ: В ЧЕМ ПРИЧИНА МАССОВЫХ УБИЙСТВ В США? (2)
  4. Бугун Шукрилла Мирсаидов вафот этганига олти ой бўлди…
  5. Шухратжон АХМАДЖОНОВ: В ЧЕМ ПРИЧИНА МАССОВЫХ УБИЙСТВ В США? (3)
  6. Таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси, ОПЧУ Жиззах вилояти бўлими раҳбари Бахтиёр Ҳамроев вафот этди
  7. “Light of Hope”нинг хайрли ишлари кенгаймоқда
  8. Бокуда фоҳишаликда гумонланган ўзбекистонлик 30 аёл ушланди
  9. Торонто (Канада) да Наврўзга бағишланган тантанали кеча бўлиб ўтди
  10. Генерал Дўстим толибларга бир ҳафталик мухлат берди
  11. Зўрланганидан сўнг ўзини ўлдирган қизнинг онаси адолат изламоқда
  12. Янги келинчакнинг гаровга олиниши муҳокамаларга сабаб бўлди
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.