Исмат Хушев «Озодлик»да: “Ўзбекистонга жасур муҳаррирлар керак!
Суратда: «Ҳаёт ва Иқтисод» — Жизнь и Экономика» журналлари Бош муҳаррири Исмат Хушев (иккинчи қаторда чапдан — биринчи) бир гуруҳ Бош муҳаррирлар — Неъмат Аминов («Муштум» журнали), Мирмуҳсин («Гулистон» журнали), Барот Бойқобилов («Мулоқот» журнали) ва Расул Раҳмонов (Ўзбекистон овози» газетаси) билан Ўзбекистон Олий Кенгаши сессиясида…
(Исмат Хушевнинг шахсий альбомидан олинган бу сурат матбуотда биринчи маротаба эълон қилинмоқда…)
OzodNazarPlus: “Ўзбекистонга жасур муҳаррирлар керак!”
Канадада яшаётган ўзбек журналист, “Дунё ўзбеклари” сайти бош муҳаррири Исмат Хушев куни кеча OzodNazar эшиттириши (“МХХ билан кўп йиллик ҳамкорлигимга нуқта қўяман!”) саволлари тугагач,
яна бир мавзу юзасидан фикр билдирмоқчи бўлди ва бугун журналистнинг ўша фикрларни OzodNazarPlus рукни остида эътиборингизга ҳавола қилишга қарор қилдик.