Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди
Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди
Душанбеда Тожикистон ва Ўзбекистоннинг савдо ва иқтисодий ҳамкорликлар бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг икки-кунлик мажлиси ниҳоясига етди.
Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Рустам Азимов ва унинг тожик ҳамкасби Давлатали Саид, хусусан, иқтисодий соҳада қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олганлари айтилади.
Тожик матбуотига кўра, жумладан, Ўзбекистоннинг «SHAMS» корхонаси раҳбари Шамсиддин Қосимов «Насожии тожик» ва «Ширин» корхоналарига бориб, хом ашё етиштириб беришга келишган.
Ундан ташқари, Ўзбекистонда ўтадиган ярмаркаларда тожикистонлик экспортёрларга қўллаб-қувватлов кўрсатилиши ваъда қилинган.
Икки томон 2017 йилда Тошкентда айни мажлисни ўтказишга ҳам келишганлар.
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги маҳсулот айирбошлаш 2000 йилда 1 миллиард доллардан кўпроқни ташкил этган. Аммо, охирги йилларда бу кўрсаткич кескин камайгани айтилади.
Ўтган октябрь ойида Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидан бўлган 30 нафар тадбиркор Тожикистоннинг Сўғд вилоятига сафар қилганлар.
Икки кун давомида тадбиркорлар Хўжанд ва Исфара шаҳарларидаги саноат корхоналарини бориб кўргандилар.
Ўзбекистон пойтахтини Фарғона водийси билан боғлайдиган темир йўллар ва автотранспорт йўлларида қатнов 1990 йиллар бошларидан бери деярли тўхтатиб қўйилганди.
Тожикистон транспорт вазири Шерали Ганжалзоданинг аввалроқ матбуотга билдиришича, бу борада тайёрланган махсус лойиҳа ҳам кўриб чиқилиши кутилган.
Тошкент ва Душанбе ўртасида авиақатновларни қайта йўлга қўйиш тўғрисидаги Протокол имзолангани ва биринчи парвоз 2017 йил январидан бошланиши ҳақида хабар қилинган.
Мажлисда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида 2000 йил жорий қилинган виза тартибини енгиллаштириш ёки бекор қилиш масаласи ҳам кўриб чиқилиши кутилганди, аммо бу музокаралар натижаси борасида маълумот берилганича йўқ.
Охирги 20 йилдан ортиқроқ вақт асносида Ўзбекистондан Тожикистонга илк бор бу каби йирик ҳайъат ташриф буюрмоқда. Ҳайъат таркибида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ўринбосарлари, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тизимига кирувчи ташкилотлар расмийлари, Давлат Божхона Хизмати раиси муовини ва бошқалар бўлган.
Рустам Азимов бошчилигидаги делегацияни қабул қилган Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ўз ўзбек ҳамкасби Шавкат Мирзиёевни Тожикистонга расмий сафар билан ташриф буюришга таклиф қилди.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
Рустам Азимов бошчилигидаги хайъат Душанбега сафар қилади
Image Рустам АзимовСешанба куни Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Рустам Азимов бошчилигидаги йирик ҳайъат Тожикистонга сафар қилади.Ўзбекистон ҳукумати вакиллари Тожикистондаги ҳамкасблари қатори президенти Имомали Раҳмон билан ҳам учрашиши режаланган.Иккала мамлакат вакиллари савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама этиши кутилмоқда.Тожикистон ҳукуматидаги манбаларига таяниб Азия Плюс ахборот агентлигининг хабар қилишича, икки мамлакат ўртасидаги виза тизимини енгиллаштириш ҳам кун тартибидаги масалалар қаторидан жой олган.Ислом Каримов ўлимидан кўп ўтмай икки мамлакат орасидаги муносабатлар ўтган 25 йил ичида мисли кўрилмаган даражада яхшилангани кузатилади.1992 йили тўхтатилган ўзаро ҳаво парвозларини қайта тиклашга ҳам келишиб олинган.Хабарларга кўра, икки давлат пойтахтлари орасида парвоз қиладиган йўловчиларга визалар аэропортларнинг ўзидаёқ берилиши масаласи ҳам муҳокама этилиши мумкин.Ўзбекистон Тожикистон билан 2000 йилда виза тизимини жорий этган ва орадан кўп ўтмай икки мамлакат орасидаги чегараларнинг анчагина қисмини миналаштирган эди.Ислом Каримовнинг раҳбарлик даврида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги деярли барча ришталар узилган эди.Ўзбекистон пойтахтини Фарғона водийси билан боғлайдиган темир йўллар ва автотранспорт йўлларида қатнов деярли тўхтатиб қўйилганди.Ўзбекистон ҳукумати вакилларининг Тожикистонга бу галги ташрифида имкон қадар барча инфратузилмаларни қайта жонлантириш масалалари кўриб чиқилиши мумкин.Расмий Тошкент Тожикистон пойтахтида Ўзбекистон маҳсулотларининг йирик кўргазмасини ҳам ташкил қилишни режалагани айтилади.Тожикистонлик журналистга кўра, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар учун Тожикистон энг манфаатли бозорлардан бирига айланиши мумкин.»Ҳали икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар илимасидан туриб, Тожикистон бозорларига оз бўлса ҳам Ўзбекистон маҳсулотлари кириб келар эди. Уй-рўзғор буюмларидан тортиб, Ўзбекистонда ишланган телевизорлар, сув иситиш воситаларига бозорларда талаб катта…Хитойнинг асосан арзон ва сифатсиз моллари билан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳеч бир қийинчиликсиз рақобат қилади», дейди тожикистонлик журналист.Таълим ва маданият тизимида ҳамкорликЎзбекистон ҳайъатининг сафарининг айрим тўла тасдиқланмаган тафсилотларига кўра, икки мамлакат вакиллари таълим тизимида ҳам ҳамкорлик масалаларини ҳам муҳокама этишлари мумкин.Ўзбекистонлик талабаларнинг Тожикистонда, Тожикистон ёшларининг эса Ўзбекистонда таълим олиши ҳам кун тартибига чиқиши эҳтимолдан холи эмас.»Ўзбекистоннинг собиқ раҳбариятига қасдма-қасдми, ё бошқа сабабми, ишқилиб Тожикистонда ҳам тожиклардан бошқа маҳаллий миллат, айниқса ўзбеклар таълим тизимида қатор қийинчиликларга рўпара бўлишди. Бутун мамлакат бўйлаб туркий ва ё ўзбекча асосга эга қадимий жой номлари ёппасига алмаштирилмоқда. Ўзбек тилидаги матбуотга давлат томонидан эътибор ўта сусайган. Ўзбек мактаблари сони тобора камайиб бормоқда, бундан ташқари олий ўқув юртларинг ўзбекча бўлимлари ҳам бирин-кетин ёпилишга мажбур бўлмоқда. Бу каби эътиборсизликдан Ўзбекистондаги тожиклар ҳам арз қилишади, зора, янги раҳбарлар халқларимиз ўртасидаги азалий ришталарни яна қайта улашса…Борди-келди, савдо-сотиқ қаторида маданий алоқаларни тиклашса яхши бўлар эди», дейди Тожикистонда истиқомат қиладиган ўзбек зиёлилардан бири.Ён қўшни, жон қўшними?Сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муаммоларнинг энг йириги Роғун ГЭСи эди.
Мамлакат иқтисодини тиклаш йўлида ён қўшнилар, жон қўшнига айланиши мумкинлигини Ўзбекистон раҳбарияти тушуниб етган