Исмат Хушев: Профессионал ва малакали кадрлар истеъфога чиқарилмайди!
Суратда: Ўзбекистоннинг АҚШдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Илҳом Неъматов…
«Дунё ўзбеклари»дан:
Биз ҳали 2014 йилнинг 24 июль кунидаёқ Илҳом Неъматовнинг «пенсия»га чиқарилиши хато бўлганини, бу Ислом Каримов режимининг «ташқи алоқаларидаги энг катта ва сезиларли инқирозлардан бири бўлиб» тарихга киришини башорат қилгандик.
Ўзбекистоннинг янги раҳбари ҳали муваққат президент пайтидаёқ Илҳом Неъматовни яна ўз соҳасига қайтарганини биз олис Канадада туриб, қувонч билан кутиб олган эдик.
Шавкат Мирзиёев мамлакатда олиб бораётган инқилобий ўзгаришлардан мамнун бўлаётган хориждаги ўзбекларни эйфорияда айблаётган аламзадаларга айтмоқчимиз: Агар сиёсатни салгина тушунганларингда эди, кадрлар соҳасида адолатни тиклаб, бу борада оламшумул ўзгаришлар қилаётган давлат раҳбарига тўғри муносабатда бўлиб, унга одил ва холис баҳо берган бўлардинглар…
Исмат Хушев,
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири,
Торонто шаҳри, Канада
18 декабрь, 2016 йил…
Исмат Хушев: Профессионаллар истеъфога чиқарилмайди!
БОШ МАҚОЛА, МУҲАРРИР МИНБАРИ | 07/25/2014 6:49 AM 10493 МАРТА ЎҚИЛДИ | ТАҲРИР ҚИЛИШ
Суратда: «Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири Исмат Хушев Ўзбекистоннинг АҚШдаги фавқулодда ва мухто элчиси Илҳомжон Неъматов билан. Торонто шаҳри, Канада.
“Дунё ўзбеклари”дан: Куни кеча Тошкентдаги расмий манбалар – Ўзбекистоннинг АҚШдаги собиқ элчиси Илҳомжон Неъматовнинг “Махсус топшириқлар бўйича элчи”ликдан ҳам бўшатилиб, пенсияга чиққанини маълум қилди.
Биз бугун нашримиз архивидан олиб эълон қилаётган мақола ва фотосуратларга назар солсангиз, Илҳомжон Неъматов ўз ўрнига муносиб, ҳар қандай вазиятда ҳам Ўзбекистон байроғини баланд кўтарадиган ватанпарвар инсон эканига гувоҳ бўласиз.
Биз Илҳом Неъматов билан фахрланамиз ва у кишининг “пенсия” ниқобидаги истеъфоси ўзбек давлатининг ташқи алоқаларидаги энг катта ва сезиларли инқирозлардан бири бўлиб тарихга киришини ҳам айтиб ўтмоқчимиз.
Профессионаллар истеъфога чиқарилмайди!
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири.
24 июль, 2014 йил, Торонто шаҳри, Канада.
Элчи билан мулоқот…
ТЕЗКОР ХАБАР | 28.03.2012 02:13 225 МАРТА ЎҚИЛДИ | ТАҲРИР ҚИЛИШ
Ўзбекистоннинг Америка Қўшма Штатларидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Илҳомжон Неъматов бугун куннинг иккинчи ярмида Канадага қилган хизмат сафари доирасида Торонтода фаолият олиб бораётган Канада ўзбеклар уюшмаси фаоллари билан учрашди.
Суратда: Чапдан ўнгга: Шуҳрат Пўлатов, Баҳодир Азимов, Ўзбекистоннинг Америкадаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Илҳомжон Неъматов, Фахриддин Худойқулов, Исмат Хушев ва Ўзбекистоннинг Америкадаги элчихона маслаҳатчиси Лазиз Қудратовлар. Торонто шаҳри, 27 март, 2012 йил.
Уюшма раҳбари Фахриддин Худойқулов жамият фаолияти ҳақида қисқача гапириб берди.
Бир пиёла чой устида ўтган қизғин суҳбатда Ўзбекистон билан Шимолий Америка қитьасида яшаётган ўзбеклар орасидаги маданий, маърифий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳақида фикр алмашинди.
Шу куни кечқурун элчи жаноблари Канада ҳукумати ва Парламенти аъзолари билан учрашиб, музокаралар олиб бориш учун Торонтодан Оттавага учиб кетди.
Ўзбекистонда махсус топшириқлар бўйича элчи тайинланди
ВОҚЕА ВА ҲОДИСАЛАР, МУҲАРРИР ТАНЛОВИ | 02.08.2013 18:16 17392 МАРТА ЎҚИЛДИ | ТАҲРИР ҚИЛИШ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорига мувофиқ, Илхомжон Неъматов Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг махсус топшириқлар бўйича элчиси этиб тайинланди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, Неъматов бунгача Ўзбекистоннинг АҚШдаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси вазифасида фаолият олиб борган.
“Даракчи”
Пошел на особые поручения
2 августа пресс-служба МИД Узбекистана сообщила, что постановлением президента страны Ильхом Неъматов, ранее работавший Чрезвычайным и Полномочным Послом в США, назначен Послом по особым поручениям Министерства иностранных дел.
Узметроном.
Исмат Хушев: Ўзбекистон элчиси Илҳом Неъматов АҚШ даги ўз фаолиятини якунлади
Исмат Хушев
Элчи шахси муҳожиротдаги ўзбек журналисти нигоҳида…
Суратда: Исмат Хушев Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Илҳом Неъматов билан Канаданинг Торонто шаҳрида, 2012 йил.
Илҳом ака биринчи маротаба Канадага келганида у киши билан бир пиёла чой ичиб танишган эдик. Кейин жуда қадрдон бўлиб қолдик.
Мен мўъжаз умрим давомида жуда кўп мулозимлар, давлат ва ҳукумат одамлари билан учрашиб, суҳбатлашганман.
Аслини олганда АҚШдай қудратли давлатда у билан тенг шерикчилик ришталари билан боғланган Шарқ мамлакатининг, хусусан Ўзбекистоннинг элчиси бўлиш – бу жуда катта ишонч ва юксак лавозим!
Ва бу лавозимга шахсан Президент розилиги билан тайинланишини ҳисобга олсак, Илҳом Неъматовнинг қай даража ва мақомдаги расмий мулозим экани яққол намоён бўлади.
Лекин бунга қарамай у киши ниҳоятда камтар ва камсуқим инсон экан.
Торонтонинг осмонўпар меҳмонхоналарининг булутларга ёндош қаватларига туташиб кетган файзли ресторанларининг бирида биз билан бир пиёла чой ичиб суҳбатлашган одам эса бундай юқори мартабаларга алоқаси йўқдай тутди ўзини.
Йўқ, у атай қилмади буни. Ундаги табиийлик ва самимийлик уни шундай қилиб кўрсатди бизга…
Шаҳар айланганимизда машинанинг орқа ўриндиғида ўтириб у кишининг ҳали СССР ташқи ишлар вазирлиги мулозими сифатидаги дилбар хотираларини эшитиб, ажиб ҳайратларга ошно бўлгандим.
Мана энди шундай ажойиб инсон ўзининг АҚШдаги сиёсий миссиясини тугатгани ҳақида хабар топдик. Афсус!
Лекин дипломатиянинг қонун ва қоидалари бизнинг афсус ва надоматларимизга қулоқ тутмайди. Уларнинг ўз талаб ва муддатлари бор.
Ҳаёт эса давом этаверади.
Илҳом Неъматовнинг ўрнига ким келишидан қатьий назар у собиқ элчидан кўп нарсаларни ўрганиши керак бўлади.
Дарвоқе, “собиқ элчи” деб бир оз шошмадикмикан?
Ҳа, биз бу ерда хато қилдик. Биз билган ва қалбимизда ажиб бир эҳтиром билан сақланиб қолган бу нозик таъб ва ажойиб инсон ҳали вери “собиқ”лар сафига қўшилмаса керак.
Қаерда ва ким бўлишингиздан қатьий назар, Илҳом ака, биз Сизни яхши кўрамиз ва Сиздек Ўзбекистоннинг ўз эли ва Президентига садоқатли элчилари борлиги билан фахрланамиз!
Суратда: Торонталик ўзбеклар (чапдан ўнгга) Шуҳрат Пулатов (Тошкент), Баҳодир Азимов (Тошкент), Ўзбекистоннинг АҚШ даги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Илҳом Неъматов, Канада ўзбеклар уюшмаси раҳбари Фахриддин Худойқулов (Самарқанд), Исмат Хушев (Қашқадарё) ва элчилик ходими Лазизбек Қудратов (тошкент) лар.
2012 йил, Торонто шаҳри.
http://dunyouzbeklari.com/
Исмат Хушев: Ўзбекистон элчиси Илҳом Неъматов АҚШ даги ўз фаолиятини якунлади
МУҲАРРИР МИНБАРИ | 20.06.2013 20:17 5603 МАРТА ЎҚИЛДИ | ТАҲРИР ҚИЛИШ
Исмат Хушев
Элчи шахси муҳожиротдаги ўзбек журналисти нигоҳида…
Суратда: Исмат Хушев Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Илҳом Неъматов билан Канаданинг Торонто шаҳрида, 2012 йил.
Илҳом ака биринчи маротаба Канадага келганида у киши билан бир пиёла чой ичиб танишган эдик. Кейин жуда қадрдон бўлиб қолдик.
Мен мўъжаз умрим давомида жуда кўп мулозимлар, давлат ва ҳукумат одамлари билан учрашиб, суҳбатлашганман.
Аслини олганда АҚШдай қудратли давлатда у билан тенг шерикчилик ришталари билан боғланган Шарқ мамлакатининг, хусусан Ўзбекистоннинг элчиси бўлиш – бу жуда катта ишонч ва юксак лавозим!
Ва бу лавозимга шахсан Президент розилиги билан тайинланишини ҳисобга олсак, Илҳом Неъматовнинг қай даража ва мақомдаги расмий мулозим экани яққол намоён бўлади.
Лекин бунга қарамай у киши ниҳоятда камтар ва камсуқим инсон экан.
Торонтонинг осмонўпар меҳмонхоналарининг булутларга ёндош қаватларига туташиб кетган файзли ресторанларининг бирида биз билан бир пиёла чой ичиб суҳбатлашган одам эса бундай юқори мартабаларга алоқаси йўқдай тутди ўзини.
Йўқ, у атай қилмади буни. Ундаги табиийлик ва самимийлик уни шундай қилиб кўрсатди бизга…
Шаҳар айланганимизда машинанинг орқа ўриндиғида ўтириб у кишининг ҳали СССР ташқи ишлар вазирлиги мулозими сифатидаги дилбар хотираларини эшитиб, ажиб ҳайратларга ошно бўлгандим.
Мана энди шундай ажойиб инсон ўзининг АҚШдаги сиёсий миссиясини тугатгани ҳақида хабар топдик. Афсус!
Лекин дипломатиянинг қонун ва қоидалари бизнинг афсус ва надоматларимизга қулоқ тутмайди. Уларнинг ўз талаб ва муддатлари бор.
Ҳаёт эса давом этаверади.
Илҳом Неъматовнинг ўрнига ким келишидан қатьий назар у собиқ элчидан кўп нарсаларни ўрганиши керак бўлади.
Дарвоқе, “собиқ элчи” деб бир оз шошмадикмикан?
Ҳа, биз бу ерда хато қилдик. Биз билган ва қалбимизда ажиб бир эҳтиром билан сақланиб қолган бу нозик таъб ва ажойиб инсон ҳали вери “собиқ”лар сафига қўшилмаса керак.
Қаерда ва ким бўлишингиздан қатьий назар, Илҳом ака, биз Сизни яхши кўрамиз ва Сиздек Ўзбекистоннинг ўз эли ва Президентига садоқатли элчилари борлиги билан фахрланамиз!
Суратда: Торонталик ўзбеклар (чапдан ўнгга) Шуҳрат Пулатов (Тошкент), Баҳодир Азимов (Тошкент), Ўзбекистоннинг АҚШ даги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Илҳом Неъматов, Канада ўзбеклар уюшмаси раҳбари Фахриддин Худойқулов (Самарқанд), Исмат Хушев (Қашқадарё) ва элчилик ходими Лазизбек Қудратовлар.
2012 йил, Торонто шаҳри.
Суратда: Ўзбекистоннинг АҚШдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Илҳом Неъматов…
Men tushinmay qoldim. Nima Ismat aka, siz Sharof Ubaydulaev qattiq tanqid qilganlar ishdan ketaypti. Kimni tomonini olib qaytish kerak disalaringiz usha odamlar oldingi mansabiga qaytayapti.
ISMAT AKA,QOYIL SIZGA UZOQNI KURA BILGANINGIZGA. 2014 YILDA ILHOM NEMATOVNI DEPLOMATIK ISHDAN PENSIYGA CHIQARGANDA XOKIMYT, SIZ BOR OVOZINGIS BILAN BU KISHINI QAYTARISHNI YZGAN EDINGIZ. QARANGA SIZNI SHAVKAT MIRIZOYEV ISHITIB SOBIQ POSOLNI YNA OLDINGI ISHIGA QAYTARDI.
Bunday Xalqni yragdan eshitadigan deplomatlar juda kam. Shavkat Mirziyev uzoqni ko’radigan rahbar u kishi kimni kim ekanligini yxshi biladi . Mana shuning uchun qulidan ish keladiganlarni qaytaraypti. Bu xali boshlanishi biz ishonamiz mamlakatimizda sog’lom kadirlar barcha tarmoqlarda quyiladi. Shunda chinakam taraqqiyt bo’ladi.
Илҳом Неъматов депломатияни нозик томонларини эгалаган тажрибали инсон,бундай кадирларни қайтарилишини албатта қуллаш керак. Исмат ака сиз бундан икки йил олдин қанчалик ҳақ бўлганлигингизни бу исботи.
У киши профессионалликдан ташк,ари, садок,атли,ватанпарвар,иймонли инсонлар.