Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…
Абдулла Орипов: Менсиз қолганингда чидайсан, болам…
Абдулла Орипов
ЧИДАЙСАН, БОЛАМ
Жисмимни кўтариб турибди тупроқ,
Ернинг устидаман, йўқ зарра нолам.
Ўзи чорлар бир кун бағрига, бироқ
Менсиз қолганингда чидайсан, болам.
Ҳай дунё, ўзингни бир пулга сотдинг,
Калава топдинг-у учин йўқотдинг.
Мен каби охири ғафлатда қотдинг,
Менсиз қолганингда чидайсан, болам.
Инсон эзгуликдан топгай фароғат,
Нима зарур унга зулму қабоҳат.
Кимдир уриштириб, қилгайдир роҳат,
Менсиз қолганингда чидайсан, болам.
Ерни ҳам, кўкни ҳам айладим тавоф,
Лекин ҳеч биридан чиқмади жавоб.
Бўғзимда “Нега?” деб қотди бир хитоб,
Менсиз қолганингда чидайсан, болам.
Дунёга боқмадим мен асло ёвдек,
Гоҳо тўсса ҳамки йўлимни ғовдек.
Ҳар ҳолда, гаплашдик икки соқовдек,
Менсиз қолганингда чидайсан, болам.
Ruxsora Oripova
https://www.facebook.com/ruxsora.oripova
Абдулла Орипов
Ўзбекистон қахрамони, халқ шоири
Cоддалик
Инсон болалари барибир содда,
Мен сизга келтирай уч-тўртта мисол.
Балки сиз уларни сақларсиз ёдда,
Ёки, бойитарсиз, эҳтимол.
Мана бу холатни айланг тасаввур,
Бу ҳам соддаликдан эмасдир йироқ:
Кимдир заррача ҳам қилмай тафаккур,
Уйсиздан жой сўрар, сўқирдан чироқ.
Ҳамёнин олдирган нуроний бир чол,
Инсоф!- деб бошини қиларди сарак.
Оҳ, гўл отажоним, содда оқсақол,
Инсофни бор гап деб ўйласа керак.
Ўзим учратганман, бир нокас, нодон,
Масхара қиларди содда сиймони.
Дер эди:- Билмайди бу латта инсон,
Ҳозир калла эмас, ақча замони!
Инсон болалари содда барибир,
Мана қабулхона. Одамлар турлик.
Навбати келганда қувонди кимдир,
Ишим битади, деб ўйлади шўрлик.
Инсон болалари барибир содда,
Гарчанд дунё мушкул – буни билади.
Яшагиси келмас йиғлаб фарёдда,
Шўх-шўх қўшиқларни талаб қилади.
2007 йил 1 июль
Миллатнинг нақадар бир буюк фарзанди бу ёлғончи дунёни катта бир алам билан ташлаб кетганликларини биз вақт ўтган сайин теранроқ англаб бошлаяпмиз ва шеърларида келажак авлодга аталган буюк тарбиявий хикматлар мужассам эканлигини кўраяпмиз.
СОДДАЛИК деб сарлавха қўйган шеърларининг хикматларини ўқиб кўриб, шоир аслида жуда кўп нарсаларни билиб, кўриб, англаб бизларни авайлабгина шу ном билан атаб кетганликларни тушунса бўлади.
Аслида эса СОДДАЛИК эмас, хар жойда хар хил ҒЎРЛИК, ПАСТКАШЛИК, ВИЖДОНСИЗЛИК, МУҒОМБИРЛИК ВА ХОКОЗО номлар билан аталадиган инсон номлик маҳлуқлар назарда тутилган ва уларга қарши бориб фақат бошини сарак қилиб садқаи одам кет дейдиган инсонлар назарда тутилган.
Буюк шоиримизнинг рухлари шод, охиратлари обод бўлсин.
Ҳалқимиз яхши кунларга етишишига катта бир ишонч хосил қилиб тинч кўнгил билан кетган эдилар.
Рухлари ҳалқимизни қўлласин. ОМИН!!!
Устозни жойлари жаннатул фирдавсларда булсин илойим, Хак деб, Хакикатни куйлаб утиб кетдилар.