Отабек Тошев: Абдулла Орипов — Ўзбекистон Бош вазири бўлишга муносиб номзод!
АБДУЛЛА АРИПОВ ЎЗБЕКИСТОН БОШ ВАЗИРИ БЎЛИШГА МУНОСИБ НОМЗОТ
Мен диққат билан Абдулла Арипов бутун таржимоий ҳолини ўқиб, танишиб чиқдим ва шундай фикирга келдим. Бу киши бутун иш фаолияти давомида Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар бўйича оддий муҳандисликдан тортиб то Бош вазир ўринбосари лавозимигача бўлган йўлни босиб ўтган. Ушбу замонавий соҳани мутахасис сифатида чуқур ўрганган катта тажрибага эга мулозим экан.
Менинг назаримда иқтисодни локамативи бўлган Ахборот-телекоммуникация соҳасини пухта билган шахсни Бош вазирликка номзодини кўрсатилиши ҳар томондандан ўйланган пишиқ тадбирдир. Қачонки замонавий бу соҳаларни раҳбар сифатида яхши биладиган киши Бош вазир бўладиган бўлса, бизни ишончимиз комил халқ хўжалигини барча тармоқларини модернизасиялаш ва янги технология билан қуроллантириш жадал суратлар билан олиб борилади.
Бундан албатта фақат иқтисодимиз ютади. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурларида олдинга сурилган, юртимиз ижтимоий ҳаётидаги долзарб масалаларни ҳаётга тадбиқ қилиш кўп жиҳатдан хукуматга раҳбар бўладиган шахсдан ҳам катта масъулият ва ташкилотчиликни талаб этади. Агарда Абдулла Ариповни ўн йилдан ортиқ Бош вазир ўринбосари бўлиб ишлаган ва ўзини кўрсата олганлигини ҳисобга олсак Бош вазирликни муносиб бошқаришга ишонамиз.
Қолаверса мамлакатимиз президенти ўз дастурида замонавий технологияни иқтисодга жорий этиш жуда муҳим эканлигини қайта-қайта таъкидладилар. Биз агарда ислоҳатларни муваффақиятли олиб боришни хохласак, замонавий соҳаларни яхши ўзлаштириб олган шахсларни энг юқори ҳукумат лавозимларга қўйишни ҳам ўрганишимиз керак. Ахир бу вазият тақозаси замон талабидир.
Мени ўзимни кўп танишларим, дўстларим алоқа вазирлигида ва унга қарашли ташкилотларда ишлашади. Уларни айтишича Абдулла Арипов хўжалик ишларини нозик томонларини теран биладиган, ташкилотчилик қобилятига эга, кенг фикрлайдиган, камтарин,ҳамма билан келишиб кетадиган, оддий одамлар билан тез тил топа биладиган, ташаббускор раҳбар экан.
Демак у кишидаги юқоридаги сифатларини инобатга олсак, Бош вазирликка муносиб номзодлигига амин бўламиз. Энди қисқача хулоса қиладиган бўлсак Бош вазирликка номзодимиз юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муваффақиятли бориши учун жавобгарликни тўла зиммасига олишга қодир бўлган, янгиликка интилувчан, замонавий, талабчан, ташаббускор ва ватанпарвар,етарли тажриба ва салоҳиятга эга бўлган фидойи инсондир.
ОТАБЕК ТОШЕВ
«Дунё ўзбеклари» учун махсус
Ўзбекистон келгуси Бош вазири ким?
Published on Dec 12, 2016
Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
Отабек Тош Ариповни рахматли Каримов снега ишдан бушатди-ю, мухтарам янги сайланган Президент уни кайта вазифасига тиклаб куйди экан-а? Тагин Бош вазирликка утказмокчи, нима тайги — оркаси тоза бошка салохиятли шахслар бутун дошли Узбекистонда топилмай колдими? А, лаббай….?
Ҳа, чиндан ҳам иқтисодни локамативи бўлган Ахборот-телекоммуникация соҳасини пухта билган шахсни Бош вазирликка номзодини кўрсатилиши тўғри тадбир. Назаримда Бош вазир ижро қилувчи яъни бажарувчи сифатида ўзини кўрсатиши керак бўлса давлат бошлиғини қарорларини ўйлаб ўтирмасданм бажариш керак. Кўрсатилган номзод шунга мос тушса керак-да.
Bu shaxsni biz etarlicha bilmaymiz. Lekin umid qilamiz ijroiy hokimytni boshqarishiga. Prezident bir narsani bilsa kerak uz komandasidagi masulytli vazifani bermoqchi bu insonga.
Мирзиёев ўзи билан ишлаган кадрлар танлашни билади шекилли. Ҳар ҳолда 27 йил улар билан бевосита ишлаган. Лекин чет элда таълим олганларни ишга олмаяпти. Назарбаевдан озроқ ўрганса яхшироқ бўлар эди ўзига ҳам ҳалқига ҳам.
Назарбаев чет элда ўқиган йигитларни барча соҳаларда фойдаланмоқда. Натижада Қозоқ ҳалқининг ойлик маоши 1000 доллар атрофида. Қозоқларда мардикорликка кетганлар йўқ. Чунки иш жойлари Қозоғистонда яратилмоқда. Ўзбеклар ҳам Қозоғистонга мардикорликка кетмоқда. Мирзиёев иш жойларини ярата оладими ёки йўқми буни 2-3 йилда билиб оламиз.