Исмат Хушев: Азимов эмас, балки Арипов номзоди бош вазирликка кўрсатилади…
«Дунё ўзбеклари»дан
1.
Бизга етиб келган энг сўнгги хабарларга кўра Ўзбекистонда душанба куни Ўзбекистон Либерал Демократик партиясининг навбатдан ташқари йиғилиши чақирилган.
Унда партия номидан Бош вазирликка Аблулла Арипов номзоди кўрсатилиши кўзда тутилган.
Хуш, бу хабарда нечоқлик асос бўлиши мумкин?
2.
Шавкат Мирзиёев биринчи раҳбарликни қўлга киритган дастлабки кунларданоқ марҳум Президент томонидан вазифасидан олиниб, четга суриб ташланган Абдулла Ариповни яна олдинга лавозимига тиклаганини ҳисобга олсак, бу шов шувда жон бўлиши ҳам мумкин.
Ўзбекистондаги сиёсий жараёнларни ўрганиб, таҳлил қилаётган аксар кузатувчилар Бош вазирликка Рустам Азимов сайланишини башорат қилиб турган бир пайтда, Абдулла Арипов номзоди ўртага чиқиши бежиз бўлмаса керак.
Бунинг эса ўзига хос обьектив ва субьектив сабаблари бор…
3.
Ҳеч кимга сир эмас, Ислом Каримов даврида Шавкат Мирзиёев амалдаги Бош вазир бўлса ҳам, хориж расмий сафарлари ва нуфузли давлат раҳбарлари билан бўлган учрашувларга Президент ҳамиша Рустам Азимов билан бирга иштирок этарди.
Ҳатто у ёки бу сабаблар боис бундай нуфузли ва расмий йиғин ва учрашувларга ўзи боролмаса, албатта, Рустам Азимовни юборарди.
Ҳолбуки, Президент боролмаган пайтда унинг ўрнига Бош вазир иштирок этиши халқаро ушрашув протоколларига ҳам мос келарди.
Лекин Ўзбекистон Президенти аксар ҳолларда бу халқаро қоидаларни эътиборга олмасди.
Бу албатта, Мирзиёев учун шу пайтга қадар ташвишли бир сигнал бўлиб келган бўлса, не ажаб…
4.
Бу билан Ислом Каримов бир томондан, ҳукуматдаги сиёсий кучлар мувозонатини ушлаб турса, иккинчи томондан Бош вазирга ҳукуматдаги «ўз ўрни» ва «мавқеи» ни кўрсатиб турарди.
Мирзиёев дастлаб раҳбарликни қўлга олган кезларда интернет ижтимоий тармоғида Азимовнинг уй қамоғига олингани ҳақидаги беисбот шов шувлар ҳам бежиз пайдо бўлмаган эди.
Аксар кузатувчилар шунинг учун ҳам ўшандаёқ Ўзбекистон сиёсий ҳаётида раҳбар алмашинуви у қадар тинч ўтмаса керак деб фараз қилган эдилар.
Лекин кўриб турганимиздек, бу фараз ва башоратлар асоссиз экан. Ўзбекистон халқи янги раҳбарни қувонч ва ҳаяжон билан, бир тану бир жон бўлиб, узоқ давом этган гулддурос қарсаклар билан кутиб олди.
Бир сўз билан айтганда, Азимовнинг қуёши ботгани ҳақида шу пайтгача айтилган гап сўзлар исботланмади.
Лекин бугунги шов шувда асос бўлса керак деган хавотирдаман..
5.
Шавкат Мирзиёев бугун ўзи мутлақо ишонган Бош вазир керак.
Унга энди бу лавозимда номига бўлса ҳам кимдир бўлса бас. Ўзи Президент бўлиб, бемалол ҳукуматга ҳам раҳбарлик қилаверади.
Ўзи Бош вазир бўлиб шунча йил ишлаган Президентга бугун елкама елка туриб кечаю кундуз худди ўзидек тиним билмай ишлайдиган билимли ва тажрибали, энг муҳими у худди ўзидек ишонган Бош вазир бугун ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ зарур.
Рустам Азимов юқорида биз айтган сабаблар боис бу ўринга муносиб келмаса, демак Абдулла Ариповнинг эртага Бош вазир этиб кўрсатилишини табиий деб қабул қилиш керак бўлади…
6.
Рустам Азимов агар ростдан ҳам эртага Ўзбекистон Бош вазири этиб тайинланмаса, демак унинг биринчи ўринбосар бўлиб қолиши ҳам савол остида бўлади.
Уни бирданига бу вазифадан ҳам оладилар деб ўйламайман.
Лекин бир икки йилдан сўнг, агар Мирзиёев командасига сўзсиз итоатгўйлигини исбот қилолмаса, кичикроқ бир ишга, масалан, ўз фаолиятини илк бора бошлаган «Ипак йўли» каби бирорта банкка ўтказиб юборилиши ҳам мумкин…
7.
Агар ростдан ҳам эртага Рустам Азимов Бош вазирликка сайланмай қолса, ўзбек жамиятидаги бу нохуш ҳол — Ислом Каримовнинг ўша мен юқорида тилга олган — икки талантли арбобнинг орасига нифоқ солувчи бемаъни сиёсатининг аянчли маҳсули эканини алам билан эътироф этишдан ўзга чорамиз қолмайди…
Буни энди вақт кўрсатади…
Лекин нима бўлганда ҳам янги раҳбар ўз командаси, ўзи ишонган одамлари билан ишлаши лозим.
Бош вазир эртага ким бўлишини фақат ва фақат Ўзбекистоннинг янги Президенти Шавкат Мирзиёев ҳал қилади.
Бунга унинг тўла ҳаққи бор…
Исмат Хушев,
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири
11 декабрь, 2016 йил,
Торонто шаҳри, Канада.
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ
Шунча ибратли ишларни қилаётган Шавкат Мирзиёев Бош вазир тайинлашда ҳам адашайди деб айта оламиз.
Бош вазир пахта экишни ва бугдой устиришни билиш керак Рустам Азимов пул санашни, топишни билади, далани ичида лой кечолмайди, у дипломат…тугри тушунинглар ПРЕЗИДЕНТ хавсираб Рустам Азимовни йукотмайди, унда Иноятовдан, Парпиевдан куркиши керак буладику, Азимов керакку…хуш улар хаммаси бирга ишлайверади…хаммасини назари корни тук бир-бирига халакит бермайди….Улар ЭЛИТА…бошкарувчилар…
Ҳурматли Исмат ака!
Сизнинг ёзаётган айрим мулоҳазаларингиз тўғри аммо шунинг билан бир қаторда давлатимиз иқтисодиётининг бугунги кундаги аянчли аҳволга келишига катта оила,собиқ каттанинг ўзлари ва яна бир неча боши улкан охурда турган казолар ва албатта Рустам Азимов айбдордирлар.
Қарийиб чорак асрлик давр ичида Ўзбекистондек бой мамлакатнинг миллиардлаб доллар бойлиги,олтинлари ва яна биз билган билмаган бойликлари четга олиб чиқиб кетилган деган ҳар хил гаплар юради эл орасида.
Шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди дейишган.
Мен ўзим билганим,1996-2000йилларда мамлакат мармар ва гранит ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантириш давлат дастурини амалга ошириш ва кредит билан таъминлаш Республика Миллий банки зиммасига юклатилади ва натижада доод бахоси 300-400минг доллардан ошмайдиган Италия ускуналари бир миллиондан икки миллион долларгача бўлган нархларда хариб қилинди.
Ўша олиб келинган ускунларнинг қарийиб 90 фоизи бугунги кунларгача хам тўлангани эмас.
Сабаби аниқ,ишлаб чиқариш қуввати ўзининг ҳақиқий бахосидан ортиқ махсулот чиқара олмайди.
Банк орқали қабул қилинган бизнес планларни ўқиб кўрсангиз қотасиз.
Мутлоқ имкони бўлмаган кўрсатгичлар ёзилган.Ўша вақтнинг пуллари билан бирнеча миллион доллар маблағ талон тарож қилиниб кетган эди.
Рустам Азимов Бош вазир ўринбосари ва оиланинг кашелоги бўлиб кетганлиги учун бу ишлар хар доим босди босди бўлиб келди ёки кимлардир подставной бўлиб қамалиб чиқди.Аммо давлатнинг валюта маблағи қани деб биров бугунги кунларгача ҳам сўрамайди.
Мехнат қилиб пул топган одамгина унинг қадрини билади.Миллионлаб инсонларнинг топган пулларини булар паққос ўмараётганлигини ва пуллар учун кечаю кундуз ишлаган одам албатта Рустам Азимовни Бош вазирликга танламаслиги тайин.
Янги раҳбарга жуда ҳам оғир мерос қолди.Кечаю кундуз тинимсиз тер тўкишларига тўғри келади.
Жуда кўп соҳаларда улкан ислоҳатлар қилиниши шарт.
Минглаб.балким миллионлаб хизматчилар қисқартирилиши керак бўлади.
Бюджетдан пулни отнинг калласидек қилиб олиб ётган қанчалаб кераксиз ташкилотлар бор.
Абдулла Арипов масаласида фақат битта фикрни очиқ айтишим мумкин.
Мансабдан тушиб қолганларидан кейин жуда ҳам кўплаб «яқин ошна оғайниларидан,қариндошларидан,дўстларидан» айрилганлар,кимнинг кимлигини ажратиб олганлар.
Шунинг учун бошини қайта деворга урмасалар керак деб ўйлайман.
Исмат ака бу ҳолат сиз билан бизга бегона эмас.
Отнинг устида пайтинг,отнинг устидагилар ҳам салом бериб ўтади!Яёв қолганингда,айниқса отдан туширишганида ҳаттоки пиёдалар тепиб ўтади.Салом берсалар майли эди.
Абдулла Ариповдан яхши амалларни кутиб қоламиз.
Агар шундай булса, Узбекистон мафиозлар кулига утгани тасдикланади. Угрибоши президент — Абу Хасан узининг 40 та карокчисини атрофига йигяпти.
Исмат ака,
Рустам Азимовни Гулнора Каримова билан олди бердиси бўлган деб айтишар эди. Балким мана шунинг учун унинг роли пасайиб кетиши мумкиндир. Рустам Азимов ўзи тарихчи. Қандай қилиб тарихчининг молия вазири бўлганлигини ҳозиргача ҳеч ким тушунмайди. Энди тарихчини бош вазир қилишмаса керак-ов! Яна ким билади. Ёлғиз Тангрим билади нима бўлишини.