Жиззахлик ёзувчи мактуби — Мирзиёев Виртуал қабулхонаси эътиборида
“Дунё ўзбеклари”дан:
Ўзбекистон Бош вазири ва Президенти Шавкат Мирзиёев виртуал қабулхонаси фаолиятига хайрихоҳлигимиз ва қизғин қўллаб қувватловимиз сабаб бўлса керак, бизга ҳам ўзбекистонликларнинг дарду изтироблари баён этилган арзнома-ю, хат, хабарлар оқиб келмоқда.
Чунки, мамлакат раҳбарига мурожаат қилаётган ҳар бир фуқаронинг арзи тингланиб, адолат мезонида кўриб чиқилаётгани одамлар қалбида яхши ва ёруғ кунларга умид уйғотмоқда.
Аслида, виртуал қабулхона ташкил этилишининг асл мақсади ҳам шу – мамлакатда узоқ йиллардан бўён ҳал этилмай, тўпланиб қолган муаммолар ечимини топишга, одамлар қалбида давлат ва ҳукуматга, адолат ва диёнатга нисбатан ишонч уйғотишга қаратилган.
Зотан, Бош вазир қабулхонасида халқ билан очиқ мулоқот ўрнатилганининг асл мақсади ҳам шу.
Халқимизда “Қизим сенга айтаман, келиним сен эшит” деган ҳикматли бир гап бор. Шу сабабдан бизга келаётган хат хабар ва саволлар ҳам виртуал қабулхона томонидан эътиборсиз қолмаса керак.
Савол қайси тарафдан келишидан қатьий назар – олис Канадада нашр этилаётган “Дунё ўзбеклари” халқаро нашридан борадими ёки Ўзбекистон ичкарисиданми, бундан қатьий назар, у албатта виртуал қабулхона масъул ходимларининг диққат марказида бўлади.
Нашримизда бериб борилаётган арзнома-ю, дилномаларни вертуал қабулхона масъул ходимлари эътиборга оладилар ва тегишли чора тадбирлар кўрадилар деб умид қиламиз.
Зотан, куни кеча янги Президент томонидан 2017 йилни «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон қилиниши ҳам бежиз эмас.
Ана шундан келиб чиқиб, Виртуал қабулхона ходимлари жиззахлик ёзувчи ҳали ҳаётлик чоғида бизга йўллаган мактубда кўтарилган долзарб муаммоларга жиддий эътибор беришади деб ишонамиз.
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
Торонто шаҳри, Канада
7 декабрь, 2016 йил.
ЎЗБЕКИСТОН ЁЗУВЧИЛАРИ УЮШМАСИ РАИСИ, УСТОЗ МУҲАММАД АЛИ АКАМИЗГА
АДАБИЁТ, БОШ МАҚОЛА, МУҲОКАМА УЧУН МАВЗУ | 05/12/2016 3:35 AM 25427 МАРТА ЎҚИЛДИ | ТАҲРИР ҚИЛИШ
“Дунё ўзбеклари”дан:
Мазкур хат «Дунё ўзбеклари» почтасига келиб тушганига бир неча кун бўлди. Биз хатни эълон қилишга иккиланиб турганимизда хат ортидан совуқ хабар етиб келди: 6 май куни Туроб Мақсуд юрак хуружи туфайли тўсатдан вафот этипти.
Ким билсин, балки Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилояти бўлимидаги талотўпларга Туроб Мақсуднинг юраги дош бермагандир.
Ҳар қалай, эндиликда марҳум Туроб Мақсуднинг сўнгги қалб нидоси сифатида унинг ушбу мактубини ошкор этмасак адолатдан бўлмас.
Туроб Мақсуднинг охирати обод бўлган бўлсин! Унинг оила аъзолари ва қариндош уруғларига Яратган Эгамдан сабр ва тоқат-бардош тилаб қоламиз…
«Дунё ўзбеклари» таҳририяти.
ЎЗБЕКИСТОН ЁЗУВЧИЛАРИ УЮШМАСИ РАИСИ МУҲАММАД АЛИГА
Ассалому алайкум ҳурматли устоз!
Менинг сизга нисбатан ҳурматим ҳамиша юқори бўлган. Буни ўзингиз ҳам яхши биласиз. Шу сабабли бир пайтлар сиз Ғафур Ғулом номли адабиёт ва санъат нашриётига бош муҳаррир бўлишингизга кўмаклашиб юборган эдим. Буни ҳам ҳамиша эътироф этиб келасиз.
Ана шу ҳурматларим эвазига Сиз мен ишлаб турган лавозим – Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилояти бўлими масъул котиблигини бўшатишим лозимлигини айтганингизда мутлақо қаршилик қилмадим.
Сиз истаган тарзда ариза ёзиб бердим. Ўзингиз айтгандек, 2003 йили заводдан чиққан, вилоят ёзувчиларига 13 йил хизмат қилиб, икки бора амортизация муддати тугаган «Матиз» автомобилини менга хатлаб бериш ҳақидаги ваъдангизни ҳам сабр билан кутдим.
Аммо менинг ўрнимга тайинланган шоира Меҳрибону Абдураҳмонова мутлақо кўргансизлик қилиб, ҳатто сизнинг ваъдангизга, демак, юзингизга оёқ босиб, «Матиз» автомобилини бермайман, деб, бир неча бор мени вилоят прокурорига ёзиб берди.
Натижада марказдаги бир қанча масъул ходимлар ҳам қимматли вақтларини йўқотиб, М. Абдураҳмонованинг прокурорга аризаси боис Жиззахга келиб-кетишга мажбур бўлди. Меҳрибону Абдураҳмонова ҳатто йигирма йиллик стол-стуллар ва бошқа мебеллар борасида ҳам менинг ва сизнинг устингиздан прокурорга ариза ёзди.
Меҳрибону Абдураҳмонова конкурсларни шахсий жамғармасини бойитадиган хазинага айлантирди. Жумладан, 2016 йили Зулфия мукофотига сазовор бўлган Раимқулованинг биринчи шеърий китобини маълум ҳақ эвазига ўзи тайёрлади. Раимқулова конкурсдан эсон-омон ўтиши учун Ёзувчилар уюшмаси кадрлар бўлими бошлиғи Дилбархонни сотиб олди. Ҳолбуки Раимқулованинг китобидаги шеърлар Зебо Мирзадан ошкора кўчирилган. Раимқулованинг отаси эса милиция подполковниги, вилоят УВДда бошлиқ ўринбосари.
Шу ўринда бир савол туғилади: Бу шарманда истеричка аёл – Меҳрибону Абдураҳмоновани қаердан топдингиз? Ва қандай сабабларга кўра уни вилоят ёзувчиларига раис этиб тайинлашга жазм этдингиз? Бунга сизни нима мажбур этди?
Ўзбекистонга Ҳамид Олимжон, Шароф Рашидов, Назир Сафаров, Шароф Убайдуллаев каби ижодкорларни етиштириб берган Жиззах вилояти учун М. Абдураҳмоновадек бузғунчи, ҳаммани бир бирига қайраб уриштирадиган, ижодкорлар орасида бир тийинлик обрўси бўлмаган аёлни бизларга раис этиб тайинлашингиз – биз учун иснод! Яна бир марта, минг марта иснод, устоз!
Менинг сизга ҳурматим юксак. Аммо шу ўринда жуда қаттиқ адашдингиз. Мен сизга бу ҳақда илгари ҳам бир неча бор оғзаки равишда айтган эдим. Сиз тарафдан ҳеч бир амалий қадам босилмагандан сўнг сизга ёзма равишда ўз фикримни баён этишни лозим топдим.
Авваламбор, Ёзувчилар уюшмаси Низомига биноан вилоятдан уч нафар ижодкор – Ёзувчилар уюшмаси аъзолари вилоят хокими томонидан масъул котибликка тавсия этилиши, ўз ўрнида сиз улар орасидан мақбулини танлаб, вилоят ҳокимлиги билан келишган ҳолда лавозимга қўйишингиз керак эди.
Аммо сиз бундай қилмадингиз. Майли эди, агар М. Абдураҳмонова арзийдиган номзод бўлганда. М. Абдураҳмонова лавозимга тайинланган кундан бошлаб, салкам вилоятда яшаб ижод этувчи барча ижодкорларга қарши уруш очди.
1. Менинг устимда уюштирган жанжаллардан хабардорсиз.
-
Абдураҳмон Каримовга бир неча бор телефон қилиб, ҳақоратлади. Орқаваротдан бир дунё тошлар отиб ерга урди.
-
Абдухалил Сатторовга бир неча бор телефон қилиб, гўёки унинг бошлиғи сифатида беписанд мурожаат қилди. Ахир Абдухалил Саттаров Меҳрибону. Абдураҳмонованинг ходими эмас-ку оёқ ости қилаверса. Ҳозир агар Меҳрибону Абдураҳмонова ҳақида гап очилса, Абдухалил Саттаров: «бети қурсин унинг», деб юзи буришиб кетади. Абдухалил Саттаров Ёйилма қишлоғидаги мактаб директори сифатида бир неча бор ёзувчиларнинг ўқувчилар билан учрашувларини уюштирган. Учрашувларда М. Абдураҳмонова ўзини олифталарча тутган, салгина унга ёқмайдиган ҳаракат қилган ўқувчи ва ўқитувчиларни кўпчиликнинг олдида жирканч сўзлар билан қаттиқ ҳақоратлаган.
-
Абулқосим Мамарасуловнинг нафақат вилоятда, балки республикада ҳам прозаик сифатида ўз ўрни бор. Унинг бир қизи Гулноз Мамарасулова 18 ёшида «келажак овози» кўрик танловидан проза йўналишида ғолиб бўлди. Йигирма ёшига қадар тўртта ҳикоялар тўплами нашр эттирди. Бугун унинг ҳикоялари барча марказий нашрларда, жумладан, «Ёшлик», «Шарқ юлдузи», «Гулистон» журналлари, «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газеталарида босилмоқда. У таниқли ижодкорга айланиб улгурди. Хусусан, Абулқосимнинг 2001 йили туғилган яна бир Муқаддас исмли қизи ҳам бугун прозада дадил қадамлар босмоқда. М. Абдураҳмонова эса вилоят даражасидаги конкурсларда жюри раислигини ўз қўлига олиб, конкурсларни бозорга айлантирмоқда.. Жумладан, 2015 йили «Истеъдод мактаби» кўрик танловининг республика босқичига Пахтакор туманилик Хайринисо исмли қизни проза йўналишида жўнатди. Ҳолбуки, бу қизда прозанинг асари ҳам йўқ. Республика Ёзувчилари уюшмаси проза сектори раиси Абдуқаюм Йўлдошев бу ҳолатдан қаттиқ норози бўлиб, ҳатто сизга рапорт ҳам ёзмоқчи бўлди.
-
Шоир Мирза Даврон катта вилоят касалхонасида бош врач бўлиб ишлайди. Ўзининг иши бошидан ошиб тошиб ётади. Шунга қарамай, М. Абдураҳмонова унга телефон қилиб, беписанд оҳангда турли туман тадбирларига таклиф этади. Вақтим йўқ деса: «сизни бош врачликдан ҳам бўшаттираман, Ёзувчилар уюшмаси аъзолигидан ҳам ўчиртираман», дея дағдаға қилади. Охирги сафар телефон қилиб, навбатдаги тадбирга таклиф қиларкан беписанд оҳангда: «Эй, Мирза, сиз ҳали ҳам бош врач бўлиб ишлаяпсизми?», дея мурожаат қилипти. Қарангки, Мирза Даврон Меҳрибону. Абдураҳмоновадан 10 ёш катта.
-
Шоира Шаҳло Аҳроровани эса Меҳрибону Абдураҳмонованинг ташаббуси билан Ёзувчилар уюшмаси аъзолигидан ўчиришга ҳам улгурдиларингиз.
Авваллари қрим татар ижодкори Венера Иброхимовани ҳам у Ёзувчилар уюшмаси аъзолигидан ўчиришга бел боғлаган эди. Аммо ҳаммани ўзидан бездиргандан сўнг беихтиёр уни ёнига олиб, ҳозир В. Иброҳимовадан ўқотар қурол сифатида фойдаланмоқда. В. Иброҳимовани қайраб-қайраб, гоҳ у ижодкорга, гоҳ бу ижодкорга қарши жангга йўналтирмоқда.
Хуллас, Жиззах вилоятида яшаб ижод этаётган ижодкорлар орасида бекарор вазият юзага келиши учун Меҳрибону Абдураҳмонова қўлидан келадиган барча ишларни қилмоқда.
Устоз!
Сиздан илтимос! Бундай вазиятнинг олдини олинг. Меҳрибону Абдураҳмонова Жиззах ижодкорларига бошчилик қилишга нолойиқ шахс. Уни вазифасидан озод этинг. У ҳануз вилоят коллежлар бошқармасининг «Келажак бунёдкори» газетасида бош муҳаррир вазифасида ишлаяпти. Кетсин ўша газетасига.
Вилоят ёзувчилари масъул котиблигига эса Низомга асосан вилоят раҳбарлиги билан келишган ҳолда бир кишини танлаб қўйишингизни ўтинч билан сўрайман.
Туроб МАҚСУД,
Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
5 шарҳ
Ижтимоий тармоқларда баҳамлашинг!
Ўхшаш мақолалар
Тоғай Мурод: ЁШ ҚАЛАМКАШЛАРГА ТИЛАКЛАРИМ
Сайрамликлар улуғ устозлари Абдулла Ориповни соғиниб, «Дўрмон»га келишди
Сайёра Холмирзаева: Шукур Холмирзаевнинг қўлёзмаси топилдими?
«Озодлик»: 159 болалари — «Ўғлимнинг қасоскор бўлишини истайман!»
Эркин Воҳидов ила суҳбат: “Қалбларимиз ҳудудини омон сақлайлик”
Абдулла Орипов: Менсиз қолганингда чидайсан, болам…
Саломат Вафо: Абдулла Орифнинг Дўрмон боғларидаги сўнгги қўшиғи…
Ўзбекистон раҳбарлари — руководители Узбекистана
1 шарҳ
-
Туроб Мақсуд раҳматли яхши одам эди. Жойини жаннатдан ато этсин. Аммо унинг сўнгги нидоси ҳавога учгани аниқ. Чунки уни ўлдирган Меҳрибону Абдураҳмонова эмас. М. Абдураҳмонова ижрочи холос. Уни М. Абдураҳмонова қўли билан Муҳаммад Али ўлдирди. Муҳаммад Алига тепадан буйруқ беришган. Акс ҳолда кўп сирлар очилиб кетиши аниқ эди. Негаки…
Turob Maqsud Jizzax Yozuvchilar Uyushmasi raxbarligiga eng mynosub ijodkor edi… Endi u oramizda yo’q. Turob akaning joyi jannatda bo’lsin ilohim. Oilasiga sabr bardosh tilaymiz.
“DunyoO’zbeklari” saytining yaratilishi O’zbek matbuoti tarixida eng katta voqeadir. U bugun xalqimizning sevimli matbuoti, va buning uchun Ismat Xushevdan minmatdormiz!
Jizzaxlik Nazar.
Ижод пулга айланган юртни одамлари маънавий яланғочлаша бошлайди. Мана сизга жирканч Яккаҳокимликнинг бир кўриниши ва оқибати. Исмат Хушев жамиятдаги мана шу иллатларни ҳамиша дадил кўтариб чиқади. Ҳеч кимдан ва ҳеч нарсадан қўрқмайди. На Президентдан ва на СНБсидан. Уни ҳукумат тарафдори ва снб агенти дейдиганлар тентак ва ақлдан озган одамлар. Унинг ёзганларини ўқимайдиган, нашрида эълон қилинган мана бундай мақолаларни билмаган саводсиз ва кўр кимсалардир. Ким ҳозир Муҳаммад Алига, маданият вазирига ва уларни бу лавозимга тайинлаган давлат маслаҳатчисига қарши чиқади ва бугунгидай дадил мақолаларни бера олади? Ёки бўлмаса Ёзувчилар союзи раисининг биринчи ўринбосари, Адабиёт газетаси муҳаррири Сирожиддин Саидов ҳақида кеча эълон қилган фелъетонни олиб кўрайлик. Шунинг учун ҳам бутун Ўзбекистон бугун Дунё ўзбекларини ўқиб бормоқда. Мен уни умримда кўрмаганман. Лекин ёзганларини ўқиб, сайтини кузатиб унга ихлос қўйдим, унинг мухлисига айландим. Агар эртага у бирор сиёсий ташкилот тузса борми, унга тенг келадиган лидерни топиш амри маҳол бўлиб қолади.
Allox raxmat qilsin bu kishini .
Bitta mansab kursiga utirib olgandan sung asl basharasini kursatadi kupchilik essiz odam degan nom bundaylarga.
Туроб Мақсуд Бечоранинг васияти шекилли бу… Нақадар ўткинчи дунё бу. Унинг сўнгги мактубини эълон қилгани учун “Дунё ўзбеклари”га минг раҳмат. Нафақат Жиззахда, балки барча вилоятларда ҳам шу аҳвол. Талантли кишилар бир четда қолиб, Муҳаммад Али танлаган лўттибозлар бошқараёпти бу соҳани. Туроб Мақсуд яхши одам эди. Оила аъзоларига сабр бардош тилаймиз.
Туроб Мақсуд жаннати одам эди. Худо раҳматига олган бўлсин!