Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг ӯзбек тилидаги расмий нашрияси — «Халқ овози» газетасининг 20 000-сони нашрдан чиќди. Аллаќачон, ўќувчилар ќўлига етиб борган ушбу юбилей сони тожикистонлик газетхонлар учун чинданам хурсандчилик – байрамга айлангани рост.
Зеро, газета ўзининг 87 йиллик фаолияти давомида меҳнаткашлар оммасини бунёдкорликка, уларни Ватанни янада обод қилишга чорлаб, њамиша кундалик турмушдаги воќеалар, янгиликлар ва халќ орзу-умидларини акс эттириб келмоќда.
Айниќса, мустаќиллик йилларида Тожикистонимизда жуда улкан ободончилик ишларини амалга ошириб келаётган Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси — Миллат Пешвоси муњтарам Президентимиз Эмомали Рањмон жаноби олийлари олиб бораётган доно ва бунёдкорлик сиёсатининг толмас тарѓиботчиси њамдир.
Отахон газетамиз тарихига назар солсак, унинг илк сони 1929 йилнинг феврал ойида чоп этилганлиги, дастлаб «Қизил Тожикистон», сўнгра 1955 йили «Совет Тожикистони», мустаќиллик йлларида эса «Халќ овози» дея ӯзгартирилганлиги, шунингдек, у дастлабки йилларда араб, сӯнгра лотин ҳарфлари билан чиқарилганлиги, 1940 йилдан бошлаб эса рус алфавитида нашр этила бошланганлиги њаќида билиб оламиз.
Газета аввалига юзлаб нусхада ҳафтада 2-3 бор чоп этилган бўлса, ӯтган асрнинг 60-80 йилларида ҳар куни минглаб нусхада нашр этилди. Аниқроғи, 80-йилларда унинг тиражи 100 минг нусхадан ошиб кетди. 1963 йил 17 октябрда «Совет Тожикистони»нинг 100 мингинчи сони чоп этилиши муносабати билан унга СССР Олий совети Президиумининг «Меҳнат Қизил байроқ» ордени топширилди.
Ўша пайтда редакция жамоатчи мухбирлари сони қарийб икки минг кишини ташкил этар эди. Газетхон ва активлардан ҳар йили ӯрта ҳисобда 12-13 мингтадан хат-хабар олинарди.
Газета тарихига назар ташлар эканмиз, унда сарвар бӯлиб фаолият юритган бир қатор инсонларни эсламай иложимиз йӯқ. «Халқ овози»нинг илк сони М. Ҳасанов имзоси билан чиққан бӯлса, кейинчалик К. Тереғулов, Н. Деҳқонов, С. Ғаффоров, Тожикистон Ќањрамони Бобожон Ғафуров, Т. Ҳайитов, Муҳаммад Муродов бош муҳаррир бӯлиб ишлашди.
Кейин эса тарихчи олим Ҳамид Гадоев ҳамда атоқли ёзувчи Ҳожи Содиқлар узоқ вақт раҳбарлик қилдилар. Устозлардан кейин эса бу эстафетани Мухторжон Баҳриддинов, Музаффар Солиҳов, Тоштемир Жӯрабоев, Абдусаттор Аҳмадалиев, Исмоилжон Муҳсинов ҳамда Ҳайдар Жӯраевлар давом эттирди.
Қайси даврда бӯлмасин, газетани бошқарган раҳбар у ерда ӯзига хос бир мактаб яратарди, десак муболаға бӯлмайди.
Бугун редакцияда фаолият юритаётган Бош муњаррир Ёќубжон Абдуманонзода бошчилигида Эркин Шукур, Искандар Маҳмадалиев, Абдуҳафиз Мирзоаҳмедов, Ўринбой Усмон, Абдулла Саид, Гули Рауфзода, Гулчењра Сотиболдиева, Зуњриддин Умаров, Нарзулло Нурбобоев каби истеъдодли қаламкашларнинг муттасил олиб бораётган изланишлари боис газета ранг-баранг мавзуларда дунё юзини кӯрмоқда.
Шуни ҳам мамнуният билан қайд этишни истардикки, энди газетани нафақат республикамиз аҳолиси, балки дунё халқлари ҳам ӯқиш имкониятига эга бӯлдилар, яъни «Халқ овози» ўзининг http//khalkovozi.tj/ интернет веб- сайтига њам эга.
Газетанинг 20 000-сони чиќишида њиссаманд бўлган ходимлар эндиликда њиммат камарини янада мањкам боѓлаб, эл хизматига камарбастадирлар.
«Халк овози» газетаси чинаданам биз тожикистонликларнинг севимли газетасига айланган. Айникса, кейинги йилларда газета янгича тус олди. Унда чоп этилаёттган бадий-адабий, ижтимоий-сиёсий маколалар ранг-баранг ва укимишли булиб, хар сонини интиклик билан кутамиз. Ушбу маколанинг «Дунё узбекларида чоп этилиши жуда яхши иш булибди. Аммо макур маколадаги бир жумла ислохталаб экан: «1963 йил 17 октябрда «Совет Тожикистони»нинг 100 мингинчи сони чоп этилиши муносабати билан унга СССР Олий совети Президиумининг «Меҳнат Қизил байроқ» ордени топширилди», жумласида 10 (ун)мингинчи сузи 100 (юз)мингинчи булиб кетибди, тугрилаб куйилса яхши буларкан. Яъни «100 минг» урнига «10 минг» укилиши лозим.