"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев жаноби олийларига

Бош мақола, Редакция почтасидан, Ўзбекистон | 12/05/2016 2:15 PM     21502 марта ўқилди

 %d0%bc%d0%b8%d1%80%d0%b7%d0%b8%d1%91%d0%b5%d0%b2-%d0%b4%d0%b0%d2%b3%d1%88%d0%b0%d1%82%d0%bb%d0%b8-%d0%b4%d0%b0%d1%80%d0%b0%d0%b6%d0%b0%d0%b4%d0%b0-%d0%b3%d1%9e%d0%b7%d0%b0%d0%bb

 

АДОЛАТЛИ ОДИЛ ШОҲ

  Ўзбекистон Республикаси

янги Президенти Ҳурматли

                 Шавкат Миромонович Мирзиёев

                   Жаноби Олийларига Табрик

Осмонимиз мусаффо,

        порлар хуршид била моҳ,

Ватанимиз фаровон,

        муқаддас, қутлуғ даргоҳ!

Шу боиским атаймиз:

         азиз, буюк саждагоҳ,

Энг бахтиёр яшайди,

       топганлар бунда панноҳ!

Уни бошқариб борар

          Адолатли Одил Шоҳ,

Ажаб бизга  юборди

         Ўзи меҳрибон Оллоҳ

Кеча – кундуз тинмасдан

          элга хизмат қилгай У,

Фуқаролар қалбида

      не сир бўлса – билгай У!

Ножинс, нодон зотлар гар

        чиқса, бағрин тилгай У,

Катта карвон йўлдадир,

            олдинга интилгай У!

Чарчамасдан йўл бошлар

          Адолатли, Одил Шоҳ,

Ажаб бизга юборди

          Ўзи меҳрибон Оллоҳ!

                      Шоҳимизнинг ишига

         дунё аҳли лол бўлгай,

Ватанимизда шодлик,

     ҳурлик, Истиқлол бўлгай!

Бойликлар, хазиналар

         халқники, ҳалол бўлгай,

Юртимиз тинч, фаравон,

  турмуш ширин, бол бўлгай!

                     Чунки ғамхўр, Раҳнамо

         Адолатли, Одил Шоҳ,

Ажаб бизга юборди

         Ўзи меҳрибон Оллоҳ!

Бу кунларни боболар

         қилган эдилар орзу,

Улар кўра олмади,

         ниятлар эди эзгу!

Мана энди ҳур ҳаёт

           бўлди мисоли кўзгу,

Ҳаётни ўлчар экан,

           ҳакам тошу тарозу!

Ҳақиқатпарвар бўлди

          Адолатли, Одил Шоҳ,

Ажаб бизга юборди

          Ўзи меҳрибон Оллоҳ!

Чирой очиб бормоқда

          Ўзбекистон жамоли,
Истиқболи порлоқдур

          фарзандларнинг камоли!

Ватанимизда эсар

          Истиқлолнинг шамоли,

Ўғил – қизлар – барчаси,

           ақлли, аҳли – соли!

Юртни бошқариб борар

          Адолатли, Одил Шоҳ,

Ажаб бизга  юборди,

          Ўзи меҳрибон Оллоҳ!

Халқни севган шоҳларни

           халқи ўзи ардоқлар,

Она Ватан таянчи

           меҳнаткаш қўл қадоқлар!

Ватанпарвар фарзандлар

           ўз постида бурч оқлар,

Ҳамма бир тану жондир,

           азиз юртини сақлар!

Хушёр, сергак Юртбоши

           Адолатли, Одил Шоҳ,

                     Ажаб бизга юборди

                 Ўзи меҳрибон Оллоҳ!

                     Ёшлар бахтиёр авлод,

               кексалар эса бардам,

      Ўз бахтини топгандир

               бу Ўлкада ҳар одам!

      Барча халқлар бирга

          ташлайди шаҳдам қадам,

      Суҳайлий шеър ёзмоқда,

          қўлида дафтар, қалам!

      Юртбошимиз Раҳнамо,

          Адолатли, Одил Шоҳ,

     Ажаб бизга юборди

          Ўзи меҳрибон Оллоҳ!

          —————–

  1. Х11. 2016 й.

%d1%81%d1%83%d1%85%d0%b0%d0%b9%d0%bb%d0%b8%d0%b9%d0%bc%d0%b8%d1%81%d0%b8%d0%b7

                                     СУҲАЙЛИЙ

                              (Қоражон ҚОДИРОВ)

                                     Ўзбекистон

 

“Дунё ўзбеклари” учун махсус

Ўхшаш мақолалар:

  1. Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…
  2. Отабек Тошев: Мен Шавкат Мирзиёевга овоз бераман!
  3. Аҳли Расул Муҳаммад: ЎЗБЕКИСТОН — ЧИНДАН ҲАМ КЕЛАЖАГИ БУЮК МАМЛАКАТ!
  4. “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон Президентига мактуб…
  5. “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушевга Шаҳрисабздан мактуб…
  6. Бердиёр ЖУМАЕВ: «ЭКСПО-2017» – Келажак сари хуш келибсиз!
  7. Уйини ИИВ ишғол этган Эшованинг ишончли вакили Президентга хат ёзди
  8. “ЕРУНДА”! Ёхуд “Озодлик” радиосида эълон қилинган навбатдаги иддао хусусида
  9. Малоҳат Эшонқуловадан – МХХ раиси ва Ички Ишлар вазири диққатига…
  10. Оддий фукаронинг мухбирларга хати ва унга “Дунё ўзбеклари” муносабати
  11. Ислом Каримовнинг ўлими МХХ учун қимматга тушди…
  12. Шавкат Мирзиёевга оддий фуқаро Т.Шукуровнинг оддий ҳаётий фожеалари…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

6 шарҳ

  1. Tangrim dini - Turkiylar dini says:
    12/06/2016 at 3:15 PM

    “Оллоҳ” деган сўз нотўғри ёзилган, “Аллаҳ” деб ёзилиши керак. Аллаҳ дегани “Ал” ва “илаҳ” сўзларидан ясалган. “Ал” аниқ артикл от туркумли сўзлардан олдин ишлатилади ва ҳеч қанақа маъноси йўқ. “Илаҳ” дегани эса жуҳудча худо дегани. Араблар жуҳудлардан “илаҳ” сўзини ўзлаштириб ўзлари “Аллаҳ” деган сўзни ясашган.

    Reply
  2. Temurbek says:
    12/06/2016 at 7:48 AM

    Naqadar jirkanch shig’ir.

    Reply
  3. Исмат Хушевга says:
    12/06/2016 at 3:34 AM

    Сизни баъзан тушуниш ҳам жуда қийин кечади…

    Reply
  4. Аьзам Абдуллаев says:
    12/06/2016 at 12:22 AM

    Бу шоир Сухайлий жаноблари лаганбардорликни жойига куйибдилар роса!койил…Саройга якин булмокчилар шекилли)))лекин шамчирокка парвона булган тун капалаклари каноти шам оловида куйиб нобуд булишини унитиб куймасалар булгани…бунака маддохий шеьрлар билан узокка боролмасалар керак!

    Reply
  5. Мамаёқуб Ҳамроев says:
    12/05/2016 at 6:08 PM

    Мен ҳаётим давомида учратган жуда кўп одамларнинг кимлигини Ватандан узоқда юрган даврларимда синаб олиш бахтига муяссар бўлдим.
    Бир пайитлар мансабда пайтларим чор атрофимда ўралашиб, яқин дўст бўлганимиз учун доим мендан фойдаланиб юришган инсонларнинг 90 фоизи менинг уйимга мана шу йиллар ичида оёқ босишмаган.
    Ҳаттоки болаларимни кўчада кўриб қолишса танимаганга олиб ўтиб кетишган. Бир яқин дўстим оиламни бозорда кўриб қолиб, бирон жойда фалончи эримнинг ўртоғи деб айтиб юрманг деб тайинлабди ҳам.
    Зеро мен ўз Ватанимни ҳалқ душманларидан қўриқлайман, талон тарож бўлишидан сақлаб қоламан деб шунча йиллардан буён курашиб келаяпман.
    Умрида мени бирон маротаба кўрмаган, эшитмаган Исмат Хушев акамиз менга ишонди, ишонч билан ёзганларимни нашр қилиб бордилар ва бугун менга нисбатан қилинган шунча йиллик тазйиқлар ва қидирувлар қалбаки ҳужжатлар асосида ташкил этилганлиги минг фоиз исботланди.
    Кейинги икки йил ичида қандай кимсалардан Ватан хоини чиқишлигини тарихий хужжатлар орқали ўрганиб чиқдим. Юзлаб хужжатли ва бадиий фильмларни кўриб тахлил қилиб чиқдим.
    Юқоридаги мадҳия ШОХ учун ёзилган.
    Каримов замонида хам бундай мадҳиялар ёзилганлигига тарих гувоҳ.
    САЙЛОВ НАТИЖАСИГА ҚАРАБ ИСМ ФАМИЛИЯ ЁЗИЛАДИ.
    ОЛЛОҲНИНГ МАРҲАМАТИ КЕНГ, БИЗДАН ЖАҲЛИ ЧИҚИБ КАРИМОВНИ ЮБОРГАН ЭДИ, ҚУЛЛУҚ ҚИЛИБ ЧОРАК АСР МАҚТАДИК.
    ЭНДИ ОДДИЙ ҲАЛҚНИНГ РАҲБАРИ КЕЛДИ ДЕСАК, ЭСКИ ОҒАЙНИЛАР ИЛИБ КЕТИШ ПАЙИДА…

    Reply
  6. иброхим says:
    12/05/2016 at 2:31 PM

    Яна хушомадгуйлик хали Мирзиеев ишга тушиб улгимай туриб
    Хушёр, сергак Юртбоши
    Адолатли, Одил Шоҳ,
    Ажаб бизга юборди
    Ўзи меҳрибон Оллоҳ!
    Ажабо лаганбардорлик жон билан чикади шекилли Сайланган куни эртасига токка олиб чикиб куйиш узбекларга хос бу халкдан кочиб каерга бориш керак

    Reply

Жавоб ёзиш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган