"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Муҳаммадёқуб Ҳамроевга Мирзиёевнинг Виртуал қабулхонасидан жавоб келди…

Бош мақола, Ватандан хабарлар, Инсон ва қонун | 05/12/2016 14:17-     21601 марта ўқилди


%d0%bb%d0%b0%d0%bd%d0%b3%d0%b0%d1%80-%d2%9b%d0%b8%d1%88%d0%bb%d0%be%d2%9b

Навоий вилоят прокуратурасининг Шомирзаев Бахтиёр давридаги найранглари фош бўлди.

Якубджан Хамраев

Ассалому алайкум Ҳурматли Исмат ака!

Сихат саломатликларингиз яхшими, мана узоқ кутилган сайловни ҳам ўтказиб олдик.

Худо насиб бундан кейин олға силжишлар бўлиб қолади деган умидларимиз рўёбга чиқади деб катта умид билан юрибмиз.

Сизнинг менга билдирган ишончингиз туфайли ва хар бир ёзган ариза ва мақолаларимни ўз сайтингизда ишонч билан бир неча йиллар узлуксиз нашр қилиб боришингиз ортидан Навоий вилояти куч ишлатар тизимларининг айрим нопок ходимлари ва бутун юртимиз бўйлаб болалаб кетган Мустафоевчилар оиламга зиён етказа олишмади.

Мен доим ёзиб келар эдим Шомирзаев ва унинг гурухи 2002йилдан токи 2007 йилгача бўлган менга қарши ташкиллаштирилган барча тухмати  жиноий ишларини фош қилганман деб.

Виртуал қабулхонага ёзилган аризалар ва сизнинг сайтингизда чиқарилган мақолалардан кейин Навоий вилояти прокуратураси менга қарши қидирув эълон қилишган қоғозини очиқлашга мажбур бўлишди.

Россия давлатига берилган сўровида МВД терговидан қочиб юрибди,ушланган жойида зудлик билан қамоқга олинсин деб ёзишган.

Мен илгари ёзганимдек Россиядаги хамтовоқларига қаттиқ тайинлашган.

Ўзбекистонда 2002 йилнинг декабрида мени айблашга етарликча асос топиша олишмаган эдилар ва ташкилотнинг бир ярим ойлик маошини вақтида бермаган дейишиб «мансаб совуққонлиги» статьясини қўйишган эди.

Зеро ўша прокурорнинг ўзи (Самадов Салом) менга қарши қалбаки дело очиб 2002 йилнинг 09 апрелидан токи 29 августигача Хатирчи тумани прокуратурасида қарийиб ҳар куни эрталабдан кечгача, айрим кунлари кечаси соат 2-3ларгача терговда ушлаб турар эди.

2002 йилнинг 29 августида кечирасиз,фактлар исботини топмади деб жавоб бриб юборган эдилар.

Ўша даврларда 320 нафар ишчидан олти миллион 200минг сўм маошдан қарз бўлиб қолган эдик.

Буларнинг асосий мақсадлари Лангарнинг бир неча миллион долларлик мол мулкини ноқоқнуний талон тарож қилиш учун, менга қарши қалбаки очишган қидирувлари эканлигини энди аниқладим.

Ушбу жиноий гурух шу йиллар ичида менинг шахсан ўзимга тегишли бўлган юз миллион сўмликдан ортиқ мол мулкимни ҳам йўқ қилиб бўлишди.

Қуйида уларнинг тақдим қилган хужжатини томошо қилиб бахо беринг ака.

Улар менинг 15 йиллик умримни ейишди.Ўзларининг жиноятлари учун жавоб берадилар деб умид қилиб қоламан.

Сизга хурмат ва эъхтиром билан

укангиз Мамаёқуб.

—
Якубжан Хамраев

%d0%bc%d0%b0%d0%bc%d0%b0%d1%91%d2%9b%d1%83%d0%b1%d0%b3%d0%b0-%d0%b6%d0%b0%d0%b2%d0%be%d0%b1-%d0%ba%d0%b5%d0%bb%d0%b4%d0%b8

«Дунё ўзбеклари» учун махсус

Ўхшаш мақолалар:

  1. Фарғоналик фермер Мусаев ШОС саммитидан ёрдам сўраб, Тошкентга келди
  2. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги раҳбари ҳибсга олинди
  3. Муллажонов оиласининг кирдикорлари (Ички Ишлар вазири диққатига)
  4. Ўзбекистон Президентига: Имом хатиб сайёҳлик фирмасига тўсқинлик қиляпти
  5. Тошкентда ёш актирисани ўлдириб, каналга ташлаб кетганлар жазоланди — ЎзА
  6. Манзили бор, ўзи йўқ «Шоҳрузбек қурилиш сервис»и найранглари…
  7. Бош муҳаррир И.Хушевга: САФОБЕК ҚОРИНИНГ УЙИГА ЎТ ҚЎЙДИЛАР …
  8. Қўқондаги икки оила қандай қилиб МХХ қурбонларига айлангани ҳақида суд очерки
  9. Самарқанд вилоят ҳокимлигининг Регистон базми бўйича расмий баёноти
  10. Бош муҳаррир И.Хушевга: Қашқадарё судлов ҳайъати
  11. «Самарқандлик судья август апрелдан кейин келишини билмаслигини исботлади»
  12. “Паррандасаноат” уюшмасининг ходимлари нега кўчада қолишди?
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

8 комментариев

  1. Tangriyor Turon:
    06/12/2016 в 11:55-

    Мамаёқуб,
    Маълумотларни ўқиб чиқиб беихтиёр сизда ҳам айб борлигига ишонч ҳосил қилдим. Прокуратура бекордан бекорга бировга жиноят иш қўзғамаслигига амин бўлдим.

    Ответить
    • Мамаёқуб Ҳамроев:
      06/12/2016 в 17:58-

      Эй Тангриёр Турон, бу дунёда ёлғиз парвардигор беайб дейишган.
      Аммо мени шу арзимаган 207 статьяга олиб келиш учун ташкилотни атайлаб 4.5ой рахбарсиз қолдириб, ишлаб чиқаришни тўлиқ издан чиқариб, корхона ишчи хизматчиларини оввораю сарсон қилган ўша прокурор Самадов Салом бўлади.
      Бизнинг Лангар ташкилотига мутлоқа алоқаси йўқ бўлган МАМАДИЁР исмлик кимсани ёллаб, у кишинининг қўлига ўзлари маълумот бериб,300м3 гранит харсанглари ва 620 тонна дала шпати корхона омборидан ўғирланган деб Республика прокуратурасига ариза жўнаттирган.
      2002 йилнинг 09 апрелидан 2002 йилнинг 29августигача прокуратурада бош хисобчи иккаламизни мунтазам сўроқда ушлаб туриши, хар бир папкани хафталаб хижаллаб текшириб, ишлаб чиқарилган махсулотлар қаерга жўнатилганилиги ва складда қанча қолдиқ қолганигача текширишиб ҳамма маҳсулот ўз жойида экан, ўғирлик бўлмаган экан кечирасиз, аммо лекин июлб август ойларининг маошларини беришда узилишга йўл қўйгансиз деб ишни судга оширгач додингизни кимга айтасиз.
      Бу ишни қўпорувчилик деб бахолашдан ўзга айблов йўқ.
      Орадан бир йил ўтиб ўша мени ёзган одам уйимга Самарқандга қидириб келиб кечирим сўраб ўз хатосини бўйнига олди.
      Шу жойнинг ўзида Хатирчига Самадов Салом акага биргаликда қўнғироқ қилдик ва у киши ўзи бўлган гапни айтиб бўйнига қўйди.
      Бунга хам чидамай эртасига ўзим Хатирчига бориб Салом акага учраб, юзига қараб ака бундай қилиб пул топгунча кўчада бош кийимингизни ечиб ўтиринг одамлар неча пул ташласа ўша халол деб юзига айтганман ва бу гапга гувохларим хам бор.
      Мен хеч қачон қарздор бўлиб қолмаганман, бировнинг ортидан гапирмайман, юзига тик қараб айбини бўйнига қўйганман.
      Йиллар ўтиб Самадов Саломнинг хам айби очилди.
      У кишининг акаси Исматов Музаффар Навоий вилояти мулк қўмитаси бошлиғи экан ва ташкилотни Қуроловга 8 миллион сўмга 25 фоиз акциясини яширинча сотиб юборган.
      Фамилияси бошқа бўлганлиги учун мен бехабар бу ҳақида Прокуратурага ёзма равишда мурожаат қилдим.
      Хеч натижа бўлмагача Тошкент Прокуратурасига ёздим. У аризани хам ёпишди.
      Мана яқинда билдим Исматов Музаффар, Самадов Саломнинг туғишган акаси эканлигини.
      Ўз акасининг жиноятини яшириш учун қилинган ишлар.
      Маълумотноманинг кейин тўқилганлигига менда етарлик асос бор.
      Ўз жиноятларини яшириш учун ёзилган. Хатоси аниқ.
      Самадов Саломга қарши менда етарлик аудио ва видеокассеталар мавжуд. Айбларини исботлаш учун хужжатлар хам етарлик.
      Тангриёр Турон сиз хеч қандай диндор эмассиз, органга тегишли одамсиз. Вазифангиз одамларни чалғитиш ва диндорларни ҳалқнинг орасида аниқлаб, уларнинг фикрига қараб жиноий жавобгарликга тортиш.
      Минг афсуски юртимиз куч ишлатар тизимларида сиз каби фикрлайдиган ва атайлаб бузғунчилик қиладиганлар анчагина.
      Ўз манфаатини жамият ва ҳалқ, давлат ва миллат манфаатидан устун қўйиб атайлабдан диверсия ишларини амалга ошириб юришдан ўзга иш қўлларингиздан келмайди.
      Мен ҳалқимизга ёмонлик истаган ҳар қандай кимсани худонинг хукмига солганман.
      Лангарни вайрон қилганлар албатта ҳақнинг жазосига дучор бўлғайлар. ОМИН!!

      Ответить
      • Аҳмад Тошқулов:
        07/12/2016 в 01:35-

        Муҳаммадёқуб биродаримиз айбдор эмас экан ҳукумат олдида, аксинча ҳукуматимиз айбдор экан Ҳамроев олдида…

        Ответить
        • Мамаёқуб Ҳамроев:
          08/12/2016 в 03:49-

          Ҳурматли Аҳмаджон ҳамда бу масалага бефарқ бўлмаган барча дўстларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.
          Сизларнинг ишончларингиз менга жуда катта куч қувват бағишлайди албатта.
          Бир ҳақиқатни айтиб қўяй; МЕНИНГ ШУНЧА ЙИЛЛИК ОВВОРАЮ САРСОНЛИГИМДА ҲУКУМАТ АЙБДОР ЭМАС, АКСИНЧА ЎЗЛАРИНИ МЕН УСТУНМАН, ЎЗИМ ХОН КЎЛАНКАМ МАЙДОН ДЕГАН АЙРИМ КИМСАЛАР АЙБДОРДИРЛАР.
          БОР ЙЎҒИ 10-15 КАЗО МИНГЛАБ ИНСОНЛАРНИНГ БОШИГА ЕТИШДИ, БЎЙИН ЭГМАГАНЛАР УЗОҚ ЙИЛЛАРГА ҚАМАТИЛДИ, УЛАРНИНГ ИЗМИГА ЮРИШГА МАЖБУР БЎЛГАНЛАР ЭСА БИЗНИНГ ЎЙИМИЗДА ХОИН, АСЛИДА ЭСА УЛАР ҲАМ ЖАБР ТОРТИШГА МАЖБУР БЎЛИШДИ.
          Бир икки йилдан буён навбати билан фарзандларимнинг олдига келишган разведкачилар доим Бўритош аканинг ушбу ишлардан хабарсиз эканлиги ҳақида айтиб келишди.
          Улар яхши айғоқчилар эмас. Бошланишида жуда зўр ваъдаларни бериб келишадию, охирига келганида қовун туширишади.
          Мен уларнинг энг охирги ниятларини аниқ билиш учун Эркин Турдимов ҳақида айтган гапларига сал қайишган киши бўлиб Қодиржон Ботировдан олинган 200 минг доллардан ортиқ порани Турдимов хам хабари бор деб ёзиб қўя қолдим.
          Мен ушбу ишларнинг бошланишидан токи бугунги кунларгача бўлган даврини тўлиқ анализ қилиб чиқганман. Турдимов билан ўз вақтида гаплашганман ҳам, улар билишмайди.
          2002 йилларда Турдимов Хатирчи тумани хокими эди. Бўритош Мустафоев, Бахтиёр Шомирзаев, Рашит Қодировлар анча ўзларини устун олиб юришган даврлар. Турдимовга пул берадиган истаклари хам йўқ эди.
          Ўшанда Турдимов менга эъхтиёт бўлинг булардан деб огоҳ ҳам этган.
          Мана кечаги кунда келган яна биттаси гапни Турдимовга бурибди.
          Мен бундан уч йил бурун Озодлик орқали ҳам айтганман, тўрт йилдан буён Дунё Ўзбеклари орқали ҳам доим ёзиб келаман. Турдимов Эркин Оқбўтаевич бу олди берди ва талон тарожда қатнашгани эмас. Тем более менга қарши бирон бир фитнада иштирок этмайди ҳам.
          Бу фикримда мен доим собит турганман.
          Ватандан, ҳукуматдан ҳафа бўлиш мумкин эмас.
          Бўритош Мустафоев эса ўзига ўзи бахо бериш йўлида турибди. Оқласа ўзини оқлайди, ижобий ишга қўл урса ўзини оқлагани бўлади. Мен охирги мурожаатни ёзиб бўлганман.
          Инсонга қанча ҳам умр берилган ўзи, лекин айримларга замондош ва юртдош бўлиб дунёга келганларингга минг бор пушаймон бўлиб кетасан.
          Хатирчи муборак юрт, жуда кўплаб атоқли ва ватанпарвар инсонлар етишиб чиқган замин. Шулар қаторида Бўритош акам ҳам яхши ном билан қадрлансин деган ният доим юрагимнинг бир четида турибди.
          Энди Қуролов Муродулло, Мўминов Фарход, Хамраев Бахриддин ва яна айрим кимсалар ҳақида айтиб ўтириш ҳам шарт эмас, қайтадан ясалганида ҳам одам бўлишмайди.
          Шомирзаев ва Бахриддин Валиев хам худди шундайлардан.
          Умр ўтиб бормоқда, Ватан учун ҳалқимиз учун хизмат қилиш энг биринчи ва шарафли вазифамиз бўлиб қолиши шарт.
          Барчаларингизга катта рахмат!
          Исмат акамиз Дунё Ўзбеклари нашрини юртимизда ҳам очишларига тилакдошман. Ватан бу хеч бир гўшага алиштириб бўлмайдиган, сўз билан таърифлашга тил ожиз бўлган бир буюк макондир.
          ВАТАН!

          Ответить
          • гостъ:
            23/02/2017 в 21:19-

            Ассалому алайкум МУХАММАД ЁКУБ ака сог булинг! Сизнинг хеч канака айбингиз йук!Сиз бир канча нопок одамларга каршисиз холос. Сог булинг!
            тингиерга этибор берманг!

      • Исмат Хушевга:
        07/12/2016 в 01:36-

        Сиз анчадан бўён ўз ҳимоянгизга олган Мамаёқубнинг ўзбек давлати олдида ҳеч қанақанги айби йўқлигини мана шу расмий жавобдан ҳам билса бўлади. Энди сиз уни Ўзбекистонга қайтариш билан жиддий шуғулланишингиз керак. Сизда имконият катта, буни бошқалар билмаса ҳам биз яхши биламиз. Бугун Мирзиёевни давлат тўнтаришида айблаб, эртаси куни уни энг муносиб номзод деб айтишингиз сабабларини ҳам яхши биламиз…

        Ответить
    • гостъ:
      23/02/2017 в 21:15-

      Тангриер турон сиз жиходчига ухшайсиз,хамма нарсани чала тушуниб олибсиз!

      Ответить
  2. Мамаёқуб Ҳамроев:
    06/12/2016 в 08:58-

    Ҳурматли Исмат ака!
    Навоий вилояти прокурори Тўхтабаев А Анинг жавобига эътибор беринг. 2002 йилда тугатилган жиноий иш 2008 йилда қайта тикланган. Зеро мен 2002 йилнинг 1 сентябрида ишдан кетганман. Лангар ОАЖ 2002 йилда тўлиқ тугатилиб, барча текширувлар тўлиғича 2002 йилнинг 30 октябр холатига олди берди актлари ёпилиб, ўрнига СП «ЛангарУзРосс» ташкилоти очилиши муносабати билан Лангар ОАЖ нинг барча хужжатлари 2003 йилнинг октяр ойига архивга топшириб юборилган эди.
    Қуролов томонидан талаб қилинавергач 2002 йилнинг ноябр-декабр ойлари қайта текшириб чиқилди. Камомадлар аниқланмади деб текшириш акт берди. 2003 йилнинг апрелида Навоий вилояти прокуратураси терговчиси Асроров Икром бошчилигида барча хужжатлар қайтадан текшириб чиқилди ва хар бир ёзилган факт бўйича акт тузилиб, камомадлар йўқ деб акт тузилиб текшириш якунланди. Холбуки 2002 йилнинг сентябр ва октябр ойлари тўлиқ икки ой Хатирчи туман ДСИ нинг 5 та ходими Лангар ОАЖ нинг хужжатларини ипидан игнасигача текшириб камомадлар топгани эмас ва ташкилотни ёпишга буйруқ чиқаришди ва мен корхонанинг юмалоқ мухри ва штампини милицияга топширдим ва шу куннинг ўзида махсус бўлим бошлиғи Бобоев Шавкат томонидан мухрлар йўқ қилинди.
    Самадов Салом ва Шомирзаев Бахтиёрлар томонидан 2002 йилдан токи 2007 йилгача қалбаки хужжатлар асосида уюштирилган 10 дан ортиқ жиноий ишлар ва 28 маротаба бўлиб ўтган судларда ютиб чиққан эдим.
    Мард бўлсалар ўша судларнинг барчасини кўтаришсин, жиноят ишларини ҳам. Менда уларнинг пора олганликлари тўғрисида аудио кассета хам мавжуд.
    Менга қарши 2002 йилнинг 09 апрелидан 29 августгача мухлат ичида қалбаки дело билан атайлаб тергов қилганлиги ва тухмати аризани Самадов Салом ташкиллаштиргани тўғрисида гувохларим ва тегишли хужжатлар хозир хам мавжуд.
    Тўрт ярим ой терговда узлуксиз атайлаб ушлаб туриб, корхонанинг ишини фалаж ахволга олиб келиб, сентябр ойида ойликни ўз вақтида бермадинг деб «МАНСАБ СОВУҚҚОНЛИГИ» статьяси билан айблаган эди.
    Прокуратурада хар куни 15 соатлаб ишга боришга рухсат бермай 4.5ой ушлаб тургач ўзлари айбдор эмасми.
    Ташкилот ёпилиб кетганидан кейин олти йил ўтиб қилган ишлари, шармандачиликдан бошқа нарса эмас.
    Бунинг асл сабаби; Бахтиёр Шомирзаев 2007 йилнинг 04 апрелида Ўктам Эшонқулов деган акамизни аварияга қасддан дуч қилишиб, тирик қолгач касалхонага бориб йўқ қилишганидан кейин олиб борган суриштириш ишларимга ўч олиш деб хисоблайман.
    Бундан ташқари булар Қуролов билан шерикчиликда менга тегишли бўлган Лангар карьеридаги 333м3ва Самарқандмармар конидаги 447м3 гранит тошларини Хатирчидаги тош кесиш заводида кесиб бўлашиб олишганлиги учун 2007 йилнинг июн ойида хатирчи тумани прокурори Умаров М номига ариза ёзиб ўз тошларимни талаб қилганим хам қўшилди. (Ариза нусхалари мавжуд, тошларнинг накладнойлари хам хали менда. Қиймати бугунги нархда 230 минг доллардан ошади. Мен ушбу суммани Самарқанд шахри ободончилиги учун хайрияга бераман деб ёзган эдим. Умаров буни ўқиб жойидан туриб кетган эди.
    Плита қилиб кесиб сотишгач нарх 600 минг доллардан зиёд пул бўлар эди. АНА САБАБ!

    Ответить

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.