Исмат Хушевнинг Сирожиддин Саййид ҳақидаги мақоласини ўқиб…
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири Исмат Хушевнинг Сирожиддин Саййид ҳақидаги мақоласини ўқиб…
Ассалому алайкум Исмат ака!
Бугун тонгдаёқ сизнинг «Тошкентга саёҳат» туркумидан Ўзбекистон ҳалк шоири Сирожжидин Саййид ҳузурида номли бобини ўкиб жуда тасирландим.
Сиздай камтарин ва бағри кенг инсон ўн йилдан ортиқ океан орти мамлакатларида мухожирликда, ватан мехрига, ога-ини, дуст биродар мехрига мухтож бўлиб ўн минг километерлаб уммон оша йўл босиб келсангизу.
Кўнгил меҳр истаб қадрдан дўстингиз ёнига борсангиз , у ерда сизни самимий меҳр кутмаса, Ватандан узоқда юрган бир мухожир ўзбекнинг ўзи ярим кўнгли ўксиниши аник.
Сизнинг ёзганларингиздан бир вақтлар Талабалар шахарчасидаги шеърият кечаларида кўнгилга энг яқин шеърларни бирга айтган, сирдош ва қадрдон дўстингиздан бироз ранжиганлигингиз кўриниб турибди.
Мен Ўзбекистон ҳалқ шоири Сирожиддин Саййидни илк бор Мухаббат Хамроеванинг «Эрта сўнган юлдузлар» номли китобини бош сахифаларида мана бу шеърларини ўқигандим.
Мен ҳам қайтиб келмасман,
Ўтгай бахорим, ёзим.
Бечора мен эмасман,
Бечора Асқар Қосим.
Дустим, гар хору хассан,
Бу дунёда овора.
Бечора сен эмассан,
Назар Шукур бечора.
Боқиб сўнг бор чор − ночор
Жизғанак орзу −ҳавас,
Неларни уйлайди зор
Бечора Чори Аваз?
Нечун бунча ғарибмиз
Эй, мунгли дуст, эй, жўра?
Биз − ку тирик юрибмиз,
Бечора Тилак Жура.
Ўшандаёқ бу истеъдодли шоирни шеърларига меҳрим тушганди…
Бир куни Самарқанд бозорларини айланиб юриб китоб дўконига кирдим.
Шунда шоирни «Қалдирғочларга бер айвонларингни» номли қалин муқовали китобига кузим тушди .
Сотувчидан илтимос қилдим у китобни узатди. Мен уни варақлай кетдим ва китобни Дасхат деган бобида , «Бир санамнинг соатига» деган шеъри жуда ёкди.
Атиргулим,
Ўтир, гулим
Умр таётир, гулим
Менинг мушкул бир ишим бор
Баҳор кетмай битир, гулим!
Шу шеър менга ёкди, дарров ёдимда колди. Ўша пайт чўнтагимда пулим камроқ эдими билмадим, сотувчига эрта келиб албатта оламан дея кайтариб бердим.
Биласиз бунақа гапга сотувчилар ишонишмайди. Унинг кўзлари олмасанг нима қиласан кўриб деган сўзларни айтиб турарди…
Кейин Сиржиддин Сайидни «НОМ» дея аталган достонини ўқиб шоирни бебаҳо қобилиятига яна бир бор тан бердим.
Бу достон Афғон жанги қурбони рассом Сирожиддин Тўрахўжаев хотирасига бағишланади.
Ўзбекистон халк шоири Сирожиддин Сайидни бу достонини илк маротаба укиганимдаёк яширмайман куз ёшларимни тўхтолмагандим. Жуда маромига етказиб ёзилган асар эди бу .
Албатта ёзиш жараёни хам жуда мураккаб кечганлигини асар бошланиши ўзидаёк айтиб турарди.
Бу ажойиб достон шундай сўзлар билан бошланади.
Мен беш йил бу мавзудан чўчиб юрдим.
Беш йил бу ховлига келишга иккиландим мен. Айтдимки шўрликларни дардини янгилаб нима килдим, фарзандини тирилтириб беролмасам?
Беш йил!
Беш тоғдан ўтгандайин кийналиб кечдим беш йилдан .
Гуё беш тоғ чўкиб кетдию ўрнига беш ғор колди — гувуллаб ётган беш бушлик .
Ва беш шеърий дафтарим беш оқ куш сингари жонсиз, паришон — уларга дардимни тўкаман деб тўколмадим. Уларда – ёзганимдан кўра юкотганим кўпроқ.
Бу сўзларни ўкигандаёқ киши кўнгли бўшайди, буғзига нимадир тиқилади. Хатто тош қалблар ҳам юмшай бошлайди.
Қора лолалар! —- Мен бу сўзларни шу асар орқали илк марта ўқиганман.
Лола деганда киши кўз ўнгига қип- қизил, бахор насмларига алвондай товланаётган, гуллар келади. Лекин Сирожиддин Саййидни асаридаги лолалар қип қизил алвондай эмас аксинча; Қора лолалр!
«Қора лола» — Афғонистонда ҳалок бўлганларни иттифоққа элтган самолётлар номи.
Шоир ўз асарида бу ҳақида шундай дейди.
« Қора лолалар» эса музтар — нигорон мамлакатга жимгина келиб кетаверадилар. « «Қора лолалар» — максад-мохияти ноаён урушнинг мунглиг темир қушлари,
Шунигдек асарда мунглиг бир куйдай, қалбларни ўртовчи мана бу шеърга эътибор беринг:
Ота, мен ҳақимда гапириб беринг
Мени сўраб келганларга,
йўқлаганларга.
Мени ёқламаган, ёқлаганларга
Ота мен ҳақимда гапириб беринг!
Йиллар енгайдирлар сизни ҳам охир
Дилда соғинчингиз боғлайди йиринг
Мени излаб келган ёзу қишларга
Ота, мен ҳақимда гапириб беринг.
Кунгай кунга етмай куйиб кетдим мен,
Кунгай чорпояда бир зум ўлтиринг.
Мен расмини чизган терак, толларга
Ота мен ҳақимда гапириб беринг.
Хуфтон,
чора топмай хуфтон кунгилга,
Ҳеч кимга билдирмай хонамга киринг.
Ўзим чизиб кетган ўз суръатимга
Ота, мен ҳақимда гапириб беринг.
Ота, мен ҳақимда гапириб беринг
Кечиринг, тўйларга буюрмадим мен.
Фарзандлар сингари — Сиз ҳақингизда
Гапириб беришга улурмадим мен.
Қаранг кандай мунглиг сатрлар! — Буларсиз бутун бир асарни тасаввур килиб булмайди!
Айниқса шоир асар охирини ажойиб тугатган.
***
Генерал йиғлади. 1989 йилнинг 15 февралида «Термиз —- Ҳайратон» кўприги устида купа − кундузи, бутун инсоният кўзи олдида генерал йиғлади! Салкам 15 минг аскарни ўлимини кўриб, йиғисини ичига ютган, 37 мингга яқин майиб ўғлонни кўзига боқиб кўз ёшини кўрсатмаган генерал йиғлади! « Термиз—Ҳайратон» кўприги устида куппа − кундузи, бутун инсоният кўзи олдида бронемашинадан тушдию пешвоз олгани чиққан ўн тўрт яшар ўғлини қучиб йиғлади…
Шу сўзларни ўқиган ҳар қандай китобхон мен аминманки кўз ёшларини тия олмайди.
Хар бир бебаҳо асар китобхонни йиғлатдими, Демак асарни ўша қисмида муаллифни ўзи хам йиғлаган. Чунки қалб кечинмаларини энг яхши тушунувчи бу асар яратувчидир.
Мен бу гапларни бежизга айтмадим. Чунки Сирожиддин Саййидни қалби гўзал инсон. Яхши шоир ёки ёзувчи бўлиш учун аввола қалб гўзал бўлиши керак. Лекин инсонни феъли баъзан ўзгарувчан булади. Мансаб ва мартаба бизга қанчалик берилмасин, энг аввола инсонийликни аникроғи ўзбекчиликни йукотмайлик. Ахир халкимизда шундай мақол бор.
Меҳмон отангдан улуғ.
Исмат Хушев айтганидек Юракда алам ва дард бўлса, инсоний изтироблар бўлсагина яхши ва илоҳий шеърлар ёзиш мумкун.
Машхур ёзувчиларимиздан бири Хайрат ва завк ўлса ижод хам ўлади, деб бекорга айтмаган
Мен Исмат Хушев билан хали учрашмаган булсамда,
у кишини камтарин , соф дил инсонлигига ишонаман. Чунки кимни қандайлигини уни ёзганларига қараб ҳам билса бўлади.
Ўзбекистонга келишида хам, албатта муҳтарам презедентимизни рухсати билан келгани аник.
Исмат Хушев шундай инсонки — агар зарари тегадиган бўлса у бировни безовта киладиган одам эмас!
Ҳурмат билан,
Самарқанддан мухлисингиз:
Комил Эгамов.
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ