"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Малоҳат Эшонқулова: Тошкент ошхоналаридаги даҳшатли фожеалар ҳақида -2

Бош мақола, Ватандан хабарлар, Муҳокама учун мавзу | 11/30/2016 14:24-     21849 марта ўқилди

%d0%bc%d0%b0%d0%bb%d0%be%d2%b3%d0%b0%d1%82%d0%bd%d0%b8%d0%bd%d0%b3-%d1%8d%d0%bd%d0%b3-%d1%8f%d1%85%d1%88%d0%b8-%d1%80%d0%b0%d1%81%d0%bc%d0%b8ЎЗ ЖИГАРИМНИНГ МЕНГА ДЕГАНЛАРИ: “НЕГА ШУНАҚАСИЗ? НЕГА БУНЧАЛАР ЁМОНСИЗ, ХОЛАЖОН? НИМА УЧУН ҲАМИША ТУЗИНИ ЕБ, ТУЗЛИҒИГА ТУПИРАСИЗ?!”
(Илтисомим, буни биргина менинг, журналист Малоҳат Эшонқулованинг кўргуликлари деб ўқимасангиз….
Буларни халқнинг, ўзбекнинг кўргуликлари, ўзбекнинг шўри, миллатнинг қаро қисмати деб қарасангиз дегандим….
Мен бу ерда шунчаки “тажриба қуёнчаси”ман холос….
Халқнинг, одамларнинг кўргуликларини ўз танамда, ўз ҳаётимда синовдан ўтказмоқдаман холос….)
Шунақа деди менга.
Яна ким денг?
Ўз жияним.
Ҳа, ўша, ўзим билан “посудамойчик” бўлиб ишлайдиган қиз мендан норози бўлганча “Юзингда кўзинг борми?” демасдан шундай деди: “Нега бунчалар ёмонсиз? Сизни бу қадар ёмонлигингизни билмас эканман! Нега тузини еб тузлиғига тупирасиз? Ўша, ТВда ҳам шундай қилгансиз? Ризқ еб, тузини ичиб, тупиргансиз. Ана шунга сизни ишдан ҳайдашган. Боп қилишган! Биламиз, сизга пул керакмас. Аммо бизга керак. Ўзингизни ўйламасангиз, лоақал бизни ўйланг. Олдимиз қоронғи қиш. Бу ерга тўрт сўмлик бўлайлик, мактабга қатнайдиган болаларимизнинг эгнини бут, қорнини тўқ қилайлик деб келганмиз. Сизнинг бу ердаги дардларни достон қилганингиздан кейин бизни ишда олиб қолишармиди? Сизга қўшиб бизнинг ҳам кетимизга тепишади-ку?! Менга деса, нажасини қора қозонда қайнатиб,бўтқа қилиб ошатишмайдими-я-а хўрандаларга, сизга нима-а, сизга нима? Бир марта ишдан теплиганингиз дарс бўлмадими? Жим юришни урганмадингизми? Қараб туринг, ўзингизга қўшиб бизниям хароб қиласиз, бизниям жувонмарг қиласиз ҳали!…”….
Мабодо, ресторандаги одамларнинг ўз пешобига ликопчасини чайиб таом тортишдек иллатни ошкор этганим “нонкўрлик” бўладиган бўлса, ҳа, мен ўшаман: “Тузини еб, тузлиғига тупирадиган нонкўрман”.
Ана, энди ўзингиз ўйланг, мен ўзим “қўли пул кўрсин, рўзғори бут бўлсин, тўрт танга топсин” дея қишлоқдан чақиртирган тўртта жиянимнинг эртасини ўйлашим керакми, ё 31 миллионлик халқимни, халойиқни ўйлашим, кўпнинг саломатлиги ҳақида қайғуришим керакми? Ўз жигарларимга ҳам ачинаман, мени деб ишсиз қолишларини истамайман, албатта, бироқ, бу менга кўрган билганларимни айтишимга халал бера олмайди. Мен ўлсам ҳам ҳақни айтиб жон беришим керак. Тўппа-тўғри, ЎзМТРКдан ҳам худди мана шундай бад феълим учун ишдан қувилганман. Айтиш мумкин бўлмаган ҳақиқатларни айтиб қўйганман.
Шунинг учун….. Аммо не қилайки, бунингдек қаро қисмат менга сабоқ бўла олмади-да… Айтишади-ку, “Сут билан кирган жон билан чиқади” деб… Онам раҳматлик гоҳида “Отангга ўхшамай кетгин сен….” дердилар оҳистагина эркалаган оҳангда…. Отамга ўхшадим мен. Отамни Хўжам деса ҳеч ким танимасди. Исмининг қаватига “ўрис” лақабини танғимасангиз бўлмасди, таний олишмасди. Отам раҳматликни албатта “Хўжам ўрис” дейиш керак эди, шарт эди…. Ҳақиқатпарварлиги, ҳалоллиги учун шундай лақаб танғишганди отамга…. Бу ерда ўрисларнинг давлати, ўрисларнинг ҳукумат бошқаруви ҳақида гап кетмаяпти… Ўрисларнинг феъли, тик сўзлиги ҳақида сўз бормоқда…. Ҳарҳолда… Ўрисларнинг феъли ўзгача… Бетингда кўзинг бор демайди… Ҳаққини талаб қилишни қўймайди….
Истайсизми, йўқми, ўрисларнинг феъли бўлакча…. Отамга ўхшадим мен, нима қилай? Қонимда бор менинг ўрлик, ўжарлик….
Хуллас, “Шерхон” чойхонасидан қадамимиз тийилгач, интернетдан ўзимизга муносиб иш қидирдик. Қарасак, “Лаззат макон” фаррошликка таклиф қилади. Кунлик маош 30 минг сўм” деган мазмундаги эълонда манзилларини кўрсатиб қўйишибди. Оёғимизни қўлимизга олиб чопдик. Борсак, идиш-товоқ ювишга одам излаб илҳақ ўтиришган экан. Бир эмас, тўртта “посудамойчик” керак экан. Бу “қароргоҳ” ҳам Учтепа туманида, “Кўкча-Оқтепа” маҳалласида жойлашган. “Лаззат макон” ресторани уч қаватли бўлиб, биринчи қават – “подвал” – ертўла “Кафе-бар”, иккинчи қават – ресторан, учинчи қавати – чойхонадан иборат эди.
“Посудамойчик”ларнинг хонасини кўриб, кўнглим ёришди: Ҳайҳотдек хона, ёп-ёруғ, иссиққина, “утеплённий” пол, “посуда мойчик”ларга учта раквина – турли русмлардаги рюмкалар, чойнак пиёлалар ёғзис бўлганлиги сабабли, уларга алоҳида раквина, қошиқ-санчқичу, шашлик сихларини, тамакидон, туздон, “соус”ларни соладиган идишларни, “салфетница” идишларини ювиш учун алоҳида раквина, 8, 9 – рақамли ликопчаларни, турли ош лаганларни ювишга алоҳида раквина қўйилганди. Учта раквинага учта “посудамойчик” керак экан. Бундан ташқари, “подвал”даги “кафе бар” да ҳам “посудамойчик” учун алоҳида хонача бўлиб, битта бўлса-да алоҳида раквина қўйилганди. Мана, бу бошқа гап: бунингдек шароитда ҳарқанча ишласанг, арзийди. Шароитлар муҳайё. Иссиқ-совуқ сув тайёр. Бироқ бу ерга битта эмас, бира йўла тўртта идиш-товоқ ювадиган ходима керак экан. Дарҳол қишлоқдан болаларини боқишга қийналаётган иккита бева жиянимни чақритирдим. Ҳар куни 30 минг сўмдан, ойига 900 минг сўм иш ҳақи. Ичини оғритадими? Қишлоқда бир йил пахтада ишлаб ҳам қўли бунингдек пулни кўрмайди-ку!
“Лаззат макон”га боришга отлангандим, қизим “Ойи, олий маълумотли тажрибали, иқтидорли журналист идиш-товоқлар орасида уралашиб юришга уялмайсизми? Шу иш сизга тўғри келадими? Касбингизга ярашадиган ишни қилсангизчи?” деди норози тўнғиллаб.
– Нима қипти? Ўзи аёлнинг асл касби “посудамойчик”лик-ку? Шусиз ҳам оилада 4 кишига “посудамойчик”ман. Иш кўламини кенгайтириб, шу хизматни 4 кишига эмас, 400 кишига қилсам, осмон узилиб ерга тушармиди? Касбнинг яхши-ёмони бор эканми? “Посудамойчик” одам эмасми? Мен танлаган касбдан ор қилмай қўя қолинг. Бу – айни менбоп иш. Ҳеч кимга тилим-жағим тегмайди. Тинчгина ишлайман. Сайлов олди ҳарқанақа сиёсатидан йироқроқ бўламан, – дедим дангал. Дедиму, ишга шунғидим….
Хуллас, тўрт хола-жиян “Лаззат макон”нинг “посудамойка”сини “ишғол” қилдик.
Очиғи, шу чоққача мен “Одамларда пул йўқ. Улар рўзғорини тебратишга зўрға срамоя топишади. Овқатланиш шаҳобчаларига кириб, тамадди қилишларига йўл бўлсин” деган ўйда юрарканман. Қайда, ҳар куни “Лаззат макон” ресторани тўла одамммм! Азборойи идиш-товоқларнинг сероблигидан “Эй, бу одамларнинг бошпанаси, рўзғори, уйида қозони, қора қозонини қайнатадиган завжаси йўқмикин-а?”деб юборасан киши гоҳида! Лекин нима бўлгандаям “клент” кўпайса, “тилло топган тентак”дек суюнамиз: “Маошимизни кечиктирмай беришади!”. Негаки, бу ерда ҳамма жойдаги каби кунлик иш ҳақингизни кунда эмас, ҳар шанба куни тунги соат 24.00 ларда улашишаркан. Яхши-да, кўлингиз “дўржи”гина пул кўради!
Лоф эмас, бир кунда бу ресторан йўқ деганда, ўлдим деганда 20 миллион касса ёпаркан, тўғриси.
Завқ билан иш бошлагандик. “Бу ерда ҳамма шароитлар муҳайё экан, демак, “Шерхон”даги туалет сувини тўкишдек расвогарчилик бу ерда бўлмаса керак” деган хаёлда эдим. Хомтама бўлган эканман. Қайда. Ишнинг биринчи куниданоқ 17 ёшли фаррош қизалоқ – Севара ва Зарнигор (катта қизимнинг исмидан экан. Шу сабабми, бу қизалоққа меҳрим тушди) пол ва ҳожатхона ювган сувини биз-уч хола-жиян идиш-товоқ ювадиган раквинага ағдаришни бошлади: қоп-қора балчиқ: соч, қил, қоғоз, тиш кавлагичлар… Қум заррачаларига ўхшаш лойқа нарсалар…. Кўрснагиз, кўнгилларингиз айниб кетади. Кўзингиз тушгудек бўлса, ўлдиришса ҳам пул тўлаб бунингдек ресторандан танаввул қилмаган бўлардингиз. Менинг хаёлимга келган илк фикр нима бўлди, биласизми?: “Бойвачча хўрандалар пулларига юқимли ва бедаво дардларни сотиб олиб кетишмоқда! Шуни ўзлари билишармикин?!”. Ишимнинг илк кунлари ўзим билан қошиқ ва пиёламни кўтариб юришимга тўғри келди. Негаки, ҳожатхона сувига ювилган идишларда танаввул қилишни кўнглим тортмасди….
Йўқ, сиз ўйламанг, “Лаззат макон”нингт ҳожатхоналари АҚШ элчихонасининг ҳожатхонаси каби (ҳарҳолда ҳорижда бўлмаганман, биргина элчихоналарнинг ҳожатхоналаринигина кўрганман, холос) “унитаз”идан сув олиб ичадиган даражада тоза, озода, қарасангиз, аксингиз кўринадиган – ойнага қараб, сочини тарайдиган даражада ялтироқ, кўз оладиган эмас-да! Ҳамма гап мана шунда. Яхшиямки, “Шерхон” чойхонасининг ҳожатхонасига иккита аёл фаррош, битта салатчи ва битта аёл “завзал” билан қўшиб ҳисоблаганда, бор-йўғи тўрт-бештагина аёл кирарди. Қолган мижозларнинг бари, номи чойхона эмасми, эркаклар. Тикка туриб, “ушлаб-чоптирадиганлар”, чоптириб, чор-атрофга сачратадиганлар! Бунингдек очиқлигим, беҳаёлигим учун ўқувчилар кечирсинлдар мени! Лекин, на илож, “Шерхон” чойхонасида эркакларнинг пешобини ювиб, пешоб олут лойқа сувларини раквинамда ликопчаларимнинг устига ағдаришарди…. “Лаззат макон”да эса… Кечирпасиз-у… аксарият мижозлар аёллар…. Аёллар бўлаганида ҳам “сидримгина” аёллар эмас, ҳижобли хонимлар! Хўш, ҳижобли хонимлар қош-кўзини бўяб, сочини селкиллатиб юрадиган хотинлар-қизлардан нимаси билан фарқ қилади? Шуниси билан фарқ қиладики: аввал, тушунтириш ишларини ҳожатхона қурилишидан бошласам дегандим: “Лаззат макон”нинг “дама”лар учун мўлжалланган иккита ҳожатхонаси мавжуд бўлиб, уларнинг иккисига ҳам айнан мана бунақанги унитаз ўрнатилган:
Бироқ, минг афсуски, ҳижоблилар, номозхонлар учун таҳоратхона ва ё ерга ўрнатилган (қандай тушунтирсам экан?), ўзимизнинг одми ҳожатхоналар каби, унитазни ерга ўрнатишади-ю, биласизми, чўккалаб ўтирадиган… айнан шунақнаги, айнан мана бундайҳожатхоналар ўрнатилмаган.
Яъни, хуллас, ҳожатхона қуришаётган маҳалида  мижозларнинг эҳтиёжлари ҳечам ҳисобга олинмаган. Алал-оқибат  бизнинг ҳижобли аёл мижозларимиз ҳожатхонадан фойдаланишаётганларида нима қилишади денг:  улар  мана бунақанги қилиб, президент Путин каби “унитаз”ларга ўлиб қолишса кетларини қўйиб ўтиришмайди:
Бизнинг номозхон мусулмонларга ҳамма кетини қўйиб ўтиришга мўлжалланмаган, сидиримгина, ўзбекона( беҳазил айтаяпман) манабунақанги ҳожатхоналар керак:
Тинчгина, чўккалаб ўтирса бўладиган ҳожатхоналар зарур…. Бунақалари эса йўқ.
Нима қилиш керак. Заҳар қисталанг қилган бир пайтда бизнинг ўзбек аёллари “Борп-э!” дейдида
кетингизни қўйиб ўтирадиган унитазнинг устига икки оёқлақ чиқиб олиб “чоптиришади”.Қарабсизки: чор-атроф пешоб”! Шунчаки, қуруққина пешоб бўлсаям гўрга-ёв! Қонталаш пешоб бўлсачи?! Ортидан кирган киши ҳожатхонадан фойданалиб чиқан аёл ҳайз кўрганми, йўқми, бемалол, “диогноз” қўйиши мумкин бўлади. Бир ой ишлаб бирор маротаба ҳожатхонага кирган аёл (айнан ҳижобли) мижозларнинг “тешигини тешигига” тўғрилаб ўтирганларининг гувоҳи бўлмадим-да ҳайтовур…. Яна “унитаз”нинг устига чиқиб олиб “бакалажка”даги сувда таҳорат қолишларига ўласизми?…. Ана сизга томоша!…. Ҳожатхона ювишга масъул 17 ёшлик фаррош қиз шўрлик 15 соат аёлларнинг пешобини, бешоб бўлгандаям қонталаш пешобини артиб-суртишга мажбур… Шунчаки… мажбургина эмас… Бу қонталаш пешоболут сувни биз идиш-товоқ юваётган раквинага шариллатиб тўкканига нима дейсиз?! Яна, устига-устак туалит раквинасини артиб-суртган латтасини “пасуда” ювишга мўлжалланган раквинага ювишиничи?
Вой дод! Бунингдек ҳолатларнинг гувоҳи бўларканман, ногоҳон кўз олдимга шу йиллар давомида “Ғиждувон”, “Зиё нур”, “Қашқадарё миллий тамолари”, “Будур” каби кафе-ошхоналарда жиз, шашлик, табака каби турфа таомларни танаввул қилганларим кўз олдимга келиб, қўнглим айниб кетади. Қусгим келди. Қайт қилиш учун яна ўша “машҳур” ҳожатҳонага югургилайман!…. Шу йиллар дақвомида соққамга нима сотиб олиб истеъмол қилганимни тасаввур қиламану… хуноб бўламан… Аттанг қиламан… Ҳали шунақамиди?! Беш дақиқаси кам замон талабларига жавоб берадиган уч қаватлик пойтахтнинг машҳур “Лаззат макон” ретсоранида аҳвол шу бўлса, қолган “ҳашаки” овқатланиш шаҳобчаларининг ҳоли қандоқ экан? Тасаввурларимга сиғдира олмайман! Ҳалакман!
Йўқ, мен қизим тенги 17-18 ёшли фаррош қизчаларни – Зарнигор ва Севарани устма-уст уч кун огоҳлантирдим: “Қизалоғим, бу ердан одамлар танаввул қилишади. Ҳожатхона ва полларни артган сувларни идиш-товоқ ювадиган раквинага тўкиш, туалет ювган латтангни ликопча-қошиқ ювадиган раквинада ювишинг гигиенага тўғри келмайди. Бу ишинг хўрандаларни ажалидан беш кун бурун ўлдиради. Болам, илтимос, нотоза сувларингни бу ерга тўкмагин, бориб туалетнинг унитазига тўккин. Ёки ташқарига чиқариб ташлагин” деб минг бор айтдим, такрорладим, талаб қилдим. Кошки фойдаси бўласа!….
– Онахон, гел билан тозалаб ювиб ташлайсиз, бўлди. Бунинг нимаси қийин экан, тоза бўлади-қолади, – жавоб қилишади масхаратомуз….
-Э, онасини эмсин бу тўрт томонга қўйиб қўйилган кузатув камераларини! Наҳотки ҳожатхона сувини ликопча юваётган раквинага тўкаётганингни кузатув камерасида кўришмаса! – дейман, хуноб бўламан, – Бу ўлгур камера фақат идиш-тавоқни синдириб қўйганларнигина суратга оладими дейман! – ғазабланаман.
Охири “Лаззат макон” ресторанининг бошлиғи Ҳикматулломиди…. Ҳа, эсладим, Раҳматулло эди! Ўша одамнинг олдига чиқиб арз қилишга қарор қилдим. Фаррошларга иш бошқарувчи бир қиз бўларди, Самарқанднинг, адашмасам, Пахтачи туманидан, исми Нигора. Унга дедим: “Раҳматулло ака қаерда ўтиради? Бунингдек расвогарчиликлардан хабари борми-йўқми, ахборот бериб қўйишим керак? Мени унинг олдига бошлаб боринг? Ҳатто танимайман ҳам?”
– Вой, Раҳматжон акага бунақа гаплар ҳақида гапира кўрманг. У киши жудаям жаҳлдор. Бир деганда бу қизларни ишдан ҳайдаб юборади. “Нимага?”, “Нима учун?” деб сўраб ўтирмайди! Шунчаки, ишдан ҳайдайди, тамом-вассалом. Бу қизларнинг бири – Зранигор – 1997 йилди туғилган. Сирдарёдан. Отаси 8 йилга қамалиб кетган. Онаси Россияда. Оила шу қизчанинг – фаррошнинг зиммасида. Ишсиз қолса, укаларига жабр бўлади. Қизларга раҳмингиз келсин….., – деди Нигора ваҳима аралаш, – Бу ҳақда Раҳматжон акага айта кўрманг-а?!….
Мен ҳам одамман. Мендаям юрак бор. Шу сабаб ортиқ Раҳматжон деганларини қидирмадим. Ҳар куни эрталаб ходимларнинг келиш-кетишларини назорат қилиб ўтирадиган қария – Раҳматжон аканинг оталари “дода” бор “Лаззат макон”да. Исмлари билан қизиқмаганман. Шунчаки “дода”.ъ
%d0%bc%d0%b0%d0%bb%d0%be%d2%b3%d0%b0%d1%82-%d0%b8%d0%b4%d0%b8%d1%88-%d1%8e%d0%b2%d0%b3%d0%b0%d0%bd%d0%b4%d0%b0
Ҳожатхона сувларини раквинамга тўкишлари ҳиқилдоғимга келгач, учинчи куни “дода”нинг олдига арз қилиб бордим: “Дода, ҳаммамизам Худо деган одамлармиз. Мени оилада тоззаликка ургатишган. Фаррош қизларингиз буғизимга келтиришди. Ҳожатхона ва полларни ювган сувларини мен идиш-тавоқ ювазидан раквинага тўкавериб хароб қилди. Энди идишларнинг ҳалоллиги қолдими? Снэпстанция буни эшитса бир деганда ресторанни печатлаб кетмайдими? Бундан хўрандалар хабар топишса нима дейишади? Илтимос, биз идиш-товоқ ювадиган раквинага фаррош қизларингиз харом сувларини тўкмасинлар. Буниқа сувларни ҳожатхонанинг унитазига тўкишсин, биров бир нарса демайди. Пол ва унитазларни артган латталарини марҳамат қилиб ҳожатхонанинг раквинасига ювишсин, ғинг демайман. Лекин идиш-тавоқ ювадиган раквинага туалет ювадиган фаррошларингиз яқинлашмасин, илтимос, уларга тайнилаб қўйсангиз, – дедим, арз қилдим.
– Қани, ким ўша, раквинага расво сув тўкадиганлар? Мени ёнимга чақиринг? – оташин бўлди ота.
Шу-шу менинг кўз олдимда фаррош қизлар идиш-тавоқ ювадиган раквинага харом сувларни тўкишдан тийилишди.
Шу гапдан кейин бир маҳал фаррош қизларнинг ошиқ офитсантларидан бири ёнимга тарафкашлик қилиш учун келса денг:
– Тушунмадим, кампиршоҳ, сиз қизларни хафа қилаётган эмишсизми? – деди беписанд овозда.
Мен қизишган эмасман. Унга чиройлик қилиб тушунтириб бердим: Бу ресторан умумий уйимиз. Умримизнинг, кунимизнинг тўртдан уч ярим қисми шу даргоҳда ўтади. Шу ерда нафақат хўрандалар, ўзимиз ҳам кун бўйи тамадди қиламиз. Аёлларнинг ҳайз кўрган қон олут пешоби артилган латта чайилган сувда ювилган ликопчада таом танаввул қилиш сизга хуш келадими?
-Э-ййй, гапирманг-э!Овқатланигим келмай қолаяпти бу ресторандан! Кўнгилларим айнаб кетапти, бўлди қилинг!, – нари кетди ошиқ йигит….
“Дода”нинг маҳобатларидан сўнг очиқ-ошкора идиш-товоқ ювадиган раквинага ҳожатхона ювилган сувларни тўкиш барҳам топгандек бўлди… Бироқ… Биз кундуз куни соат 10.30 да ишга келардик. Фаррошлар эса саҳарда… Бир кун ишга келсак, ликопчалар ювиладиган раквина тўла балчиқ, лойқа сув. Соч, қил (билмадим, у ниманинг қили, Худо билади) Қум, тупроқ…. Балчиқ… Лиқ тўла. Раквина тортмай қолган. Шундан билдимки, пол ювган сувларини идиш-товоқ ювишга мўлжалланган раквинага очиқча-ошкора тўкишга чўчиган фаррошлар биз йўқлигимизда, барибир ўз “ишларини аъло даражада уддалашган”.
Салатчилар хонасидан сув торитшга кўмаклашадиган мосламани келтириб, зўрға раквинани ишга туширдим. Кейин яна фаррош қизларга дағдағамни бошлаб қолдим: “Афтидан, қария дея сизлар “Дода”нинг буйруғини писанд қилмаяпсанлар! Бўлди, бас! Модомики, отасини назар қилмас экансизлар, ўз билганларингдан қолмас экансизлар, ўғлига, Раҳматуллонинг шахсан ўзига арз қиламан! Тунги кузатув камерасини кўздан кечиришларини талаб қиламан ва бугун ликопча ювишга мўлжалланган раквинамга ким туалет сувини тўкканига аниқлик киритаман. Сизларни тарбиялаб бўлмайдиганга ўхшайди!” дедим оташин бўлиб.
Ўшандагина билдимки, раҳбар ходимига, ҳар бир ишчисига виждон бўлолмайди. Одамнинг ўзида вижод бўлиши керак экан. Уйғоқ виждон. Токи кишининг виждони бўлмас экан, бошлиқ ходимини кеча-ю кундуз, 24 соат давомида кузатиб, ишчисига кўз-қулоқ бўлиб тура олмайди, бу мумкин ҳам эмас. Одамнинг виждони бўлмаса, барчаси бекор…. Фаррош: “Тозаликка мен масъулман. Хўрандаларнинг ҳалол танаввулига жавобгарман. Саломатлигига поспонман. Тоза ишлаётганимни раҳбарлар кўрмаса-да, хўрандалар хабардор бўлмаса-да, Худо гувоҳ бўлиб турибди” демаса, Яратгандан қўрқмаса, барчаси бекор, ҳаромхўрлик бардавом бўлаверар экан…Токи ишчиларнинг, “посудамойчик”у, фаррошларнинг ўзига инсоф бермас экан, ходимларнинг ўзида инсоф бўлма экан, паойтахтга маълум ва машхур бўлган гавжум “Лаззат макон” ресторанининг бошқарувчиси Раҳмуталло, унинг отаси “дода”, укаси Олимларнинг қўлидан ҳеч нарса келмаслигига амин бўлдим….
Янаям аниқроғи, ресторан раҳбарияти истаса, бунингдек бемазагарчиликларга барҳам берса бўлади… Бунинг учун шунчаки, қулоқларига телефон аппарати клейланиб қолган, алпанг-жалпанг қиладиган, учиб-қўнадиган 17-18 ёшли қизалоқларнинг меҳнатидан воз кечиш керак холос…. Уларнинг ўрнига ҳаётнинг аччиқ-чучугини тортган, рўзғор нима, турмуш аравасини тортиш машаққати не биладиган, ҳалол нима, харом нима, фарқлай оладиган, кўпни кўрган, ўзини босиб олган ўрта ёшли аёлларни ишга ёллаш керак холос. Бу эса у қадар мушкул ҳам эмас…. Бироқ буни ресторан раҳбарияти истамасачи? Ўртаёшли, юзлари ажин аёллар “клент” чақирсамачи? Бозорларини касод қилсачи? Мана, гап қаерда?…
Тўғри, “дода”га арз қилганимдан кейин, гарчи, ишчи-хизматчиларга қора қарғадек кўринган бўлсам-да, менинг кўз ўнгимда идиш-товоқ ювиладиган раквиналарга ифлос сувлар тўкилишига барҳам берилди… Бироқ, бу иш мен йўқ вақтларимда хуфёна давом этаётганлигини раквиналар тагида силқиб қолган қум заррачаларидан, лойқаланиб қолган қиллар, соч толаларидан илғаб олишим мушкул эмасди… Билардиму, ожиз эдим, қўлидман ҳеч нарса келмаслигидан оғринардим…
Кунлардан бир куни жияним Феруза патсга, “подвал”га – ертўлага чақириб қолди: “70 кишилик “банкет” бўлмоқда. Идиш-товоқларни ювишда кўмаклашинг” деди. Тушдим…. Тушдиму, фаррош Зарнигор ҳожатхона супирадиган супирги ва ҳокандозини, поллатталарини Феруза рюмкалар, ликопчалар ювадиган раквинада қўлида бир марталик қўлқоп ила ҳафсала билан юваётганлигига гувоҳ бўлдим…..
Ҳайратдан қотдим:
– Феруза, сенда ҳалиям ўша расвогарчиликлар бардавом-ку? Нега бу қизалоқ ҳожатхона супиргиси, ҳокандози, поллаттасини сен рюмка, ликопча ювадиган раквинага ювмоқда? Нега бунга қаршилик кўрсатмаяпсан? Ахир ўзинг ҳам шу идишларда овқталанмайсанми? – хитоб қилдим ғазабнок.
– Йўқ, мен сизга ўхшамайман. Мен сиз эмасман, хола! Бу ерда бугун борман, эртага йўқман! Сизга ўхшаб ҳамманинг кўзига ола мушикдек кўринишни истамайман. Менинг мақсадим, ҳақиқатни гапириш эмас, муддаом битта: шу бугун ишимни уддаласам, пулимни олсам, бўлди. Бошқаси билан менинг неча пуллик ишим бор?! Ўлиб кетмайдими бари?! Поллатталарини идиш ювадиган раквинамда чаяётган шу қизалоқ “дода” билан Раҳматулло аканинг “эркатаойи”, “агент”и бўлади. Бу қизалоққа қарши гапирганлар, қарши кетганлар ишсиз қолади. Менга шу керакми? Йўқ, менга пул керак, ортиқча бош оғриқ эмас. Илтимос, мени йўлдан урманг! Мен сиз эмасман. Сиз бўлолмайман ҳам! Бошимни ортиқ оғритманг! Ўша хўрандаларингиз нажасига чайилган овқатни емаса, заҳарни емайдими, менга демаса! Менга нима?!!!! НЕГА ШУНАҚАСИЗ? НЕГА БУНЧАЛАР ЁМОНСИЗ, ХОЛАЖОН? НИМА УЧУН ҲАМИША ТУЗИНИ ЕБ, ТУЗЛИҒИГА ТУПИРАСИЗ?! ТЎРТ ТАНГА ТОПИШИМИЗГА ҚЎЙИБ БЕРИНГ, ХОЛА. НЕГА БИЗНИ ТУШУНМАЙСИЗ?!!!! – ЖИЯНИМНИНГ КЎЗЛАРИДА НОРОЗИЛИК ҚОРИШИЛГАН НАФРАТ ЎТИ ЧАҚНАБ КЕТДИ…..
(Ҳали мен 15 соатлик тик туриб ишлаш азобларини, 15 соатлик машаққатлар эвазига 8 соатлик иш соатига ҳақ олиш изтиробларини…. набирангиз қатори болаларнинг – бошлиқчаларнинг ҳақоратомуз камситишлари ҳақида гапириб ўтирмадим…. Бу ҳақдаги ҳангомаларнинг давомини насиб этган бўлса эртага ўқийсиз…)
Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА
Мустақли журналист, ҳуқуқбон.
%d0%bc%d0%b0%d0%bb%d0%be%d2%b3%d0%b0%d1%82-%d0%b2%d0%b0-%d0%b8%d0%b4%d0%b8%d1%88-%d1%82%d0%be%d0%b2%d0%be%d2%9b
“Дунё ўзбеклари” учун махсус

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ўзбекистонда раҳбарлар дунёқараши нега ўзгармаяпти? – Кун.ўз
  2. Дўстим танасининг бир парчасини бериб, ҳаётимни сақлаб қолди – ББС
  3. Бош муҳаррир И.Хушевга: “Муштум”ни йўқ қилишди…
  4. Ёқуб Аҳмедов: – Томошабин нима дейди? Ёки Қўчқорнинг чала туғилган қўзичоғи ҳақида…
  5. Кушербоев фавқулодда ҳолат эълон қилиб, кескин чоралар кўришни таклиф қиляпти
  6. “Оҳангароншифер” АЖ маркетинг ва сотув бўйича директори Ж.Султоновга
  7. Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 342 нафарга етди – ССВ хабаридан
  8. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевга Маҳкумларни Афв этиш ҳақида
  9. Соҳиба Муллаева ижоди: САККИЗ ҲАМШИРА ҲИКОЯСИ “Янги Ўзбекистон” нашри
  10. ЎзА: Мустақиллигимизни она тилимизга муносабатимиз белгилайди – Назар Эшонқул
  11. Карим Баҳриев: Солиқ солинмаган фақат ҳаво қолди…
  12. Хўжаободлик депутатлар туман ҳокимининг “жиноий ҳаракатлари” ҳақида…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

6 шарҳ

  1. Дилсуз says:
    06/19/2017 at 23:38-

    Малохат Хужамовна, Жуда очик ва брутал, жайдарича ёзибсиз куйибсиз! Бутун бир эхтиросларини бузмаган холда!
    Албатта жуда ачинарли холат.Эзилишларингизда, харакатингизда хаксиз, лекин минг афсуски жиянларингизни хам тушунса булади (бу каби сузларни мен хам айнан шунга якин вариантда уз жигарларимдан эшитганман). Бир сум топиш осон эмас.Лекин мана шунака “индама, гапирма, аралашма” деган сиёсат нажисази мана шу кунга етиб келдик. Манкурт, бепарво, уз хаккимизни талаб килмайдиган (чунки ота онамиз шунга ургатишяпти-индама, гапирма, жим юр) бир мунг авлодга айландик. Келажак авлодга нима деб жавоб берарканмиз?

    Reply
  2. F.-m.f.d. Sobir To'laganov says:
    12/01/2016 at 09:00-

    Malohatxon bardam bo’ling, rahmatlik otangiz-“Xo’jam o’ris”ning ruhi sizni qo’llasin, “sut bilan kirgan xarakteringiz” sizni aslo tark etmasin, “boshqacha” bo’laolmaganingiz uchun shukronalik qilsangiz arziydi.

    Reply
  3. Исмат Хушевга says:
    12/01/2016 at 04:39-

    Ўзбекистон матбуотида икки дунёда ҳам бундай танқидий ва таҳлилий, ажойиб ва реалистик мақола чоп этилмасди. Яхшиям “Дунё ўзбеклари” бор экан. Яхшиям Сиз бор экансиз хорижда. Умрингиз узоқ бўлсин, минг раҳмат Сизга. Малоҳат Эшонқуловни эса ёмон кўзлардан Яратган Эгамнинг ўзи асрасин.

    Reply
  4. Nour says:
    11/30/2016 at 19:55-

    Малохат опа ,бу ёзганлариз аслида нафакат Бир кичик ресторан ,балки бутун мамлакатимиз микъёсидаги булаётган ходисалар ,менга нима еки узим булай маишат кил ,ёб битир (кайси сохага караманг шу ахвол ),токи хар Бир инсонлар инсоф ,диёнат булмас экан хеч каерга силжиш булмайди давлатимиз ривожланмайди.

    Reply
  5. muxlis says:
    11/30/2016 at 19:24-

    Iye hali bunaqa bemazagarchilklari ham bormi o’zbek resonranu-kafelarini? Bularni o’qigandan keyin, qanday qilib yana restoranlarga borish mumkin. Vijdonsizlik shunchalikka etdimi? Menga nima qabilida bu yosh farrosh qizlar va boshliqlari ish qilsa, bunaqada ahvol nima bo’ladi?

    Reply
  6. FAHRIDDIN says:
    11/30/2016 at 16:19-

    HAQIQIY MALOHATLI AYOLLARIMIZ KUPAYSIN SHUNAQA!!

    Reply

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94910 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 33593 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 33498 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 33467 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 33042 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 31860 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 31785 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 31581 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 31570 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 31518 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 31511 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 31510 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 31509 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 31506 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 31505 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 31502 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 31500 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 31494 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 31493 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 31492 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 31490 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 31484 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 31484 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 31483 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 31478 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 31478 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 31476 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 31476 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 31475 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 31474 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 31474 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 31471 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 31471 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 31468 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 31467 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 31465 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 31464 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 31462 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 31461 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 31459 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 31458 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 31457 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 31456 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 31455 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 31452 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 31451 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 31450 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 31448 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 31448 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 31448 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 31447 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 31446 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 31446 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 31444 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 31442 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 31442 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 31442 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 31441 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 31440 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 31440 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 31438 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 31437 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 31437 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 31435 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 31434 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 31434 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 31433 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 31431 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 31430 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 31430 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 31429 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 31428 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 31427 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 31425 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 31425 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 31425 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 31423 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 31423 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 31423 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 31422 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 31417 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 31416 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 31415 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 31415 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 31411 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 31407 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 31404 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 31403 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 31403 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 31399 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 31398 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 31394 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 31392 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 31391 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 31388 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 31387 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 31386 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 31386 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 31383 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 31382 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 31382 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 31380 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 31379 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 31378 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 31377 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 31375 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 31375 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 31370 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 31369 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 31367 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 31367 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31366 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 31363 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 31360 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 31359 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 31358 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 31358 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 31358 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 31358 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 31357 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 31357 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31351 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 31350 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 31349 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 31348 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 31347 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 31347 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 31346 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 31345 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 31344 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 31343 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 31343 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 31343 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 31343 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 31342 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 31341 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 31340 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 31339 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 31338 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 31338 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 31337 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 31335 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 31333 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 31333 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 31332 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 31331 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 31329 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 31326 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 31325 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 31325 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 31324 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 31322 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 31321 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 31319 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 31319 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 31318 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 31318 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 31317 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 31316 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 31316 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 31314 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 31313 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 31311 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 31311 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 31311 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 31311 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 31311 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 31311 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 31310 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 31310 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 31307 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 31305 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 31301 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 31299 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 31295 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 31295 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31292 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 31291 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 31288 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 31287 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 31286 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 31284 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 31284 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 31284 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 31277 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 31277 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 31277 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 31277 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 31277 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 31275 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 31275 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 31275 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 31274 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 31274 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 31271 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 31269 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 31267 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 31266 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 31265 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 31263 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 31262 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 31261 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 31259 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 31258 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 31258 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 31258 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 31257 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 31256 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 31255 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 31254 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 31253 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 31252 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 31250 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 31248 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 31247 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 31246 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 31246 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 31246 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 31246 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 31241 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 31240 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 31234 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 31234 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 31232 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 31232 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 31223 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 31217 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 31216 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 31214 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 31213 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 31211 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 31201 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган