Сирожиддин Саййид: Ёрнинг оёқлари бўйнимга тушди… (Ҳаёсиз шеърлар керакми?)
Сирожиддин Саййид: Ёрнинг оёқлари бўйнимга тушди…
(Ўзбекистон халқ шоирига уят!)
ФАРЗАНДЛАРИМИЗНИ ҲАЁСИЗ ШЕЪРЛАРДАН АСРАЙЛИК
ХАЛҚ ШОИРИ ШАРМАНДИЙ
Ёзувчилар уюшмаси раҳбари Муҳаммад Али, Маданият ва спорт ишлари вазири Баҳодир Аҳмедовлар диққатига
“Адабиёт масаласи – бу маънавият масаласидир”
Ислом Каримов
Бундан роппа-роса 20 йил аввал Шавкат Раҳмон бир суҳбатда: — Шеъриятимиз теран, унинг кенжа авлоди орасида шеър бахтига муяссар бўлган шоирлар бор. Масалан, Сирожиддин Саййид – нозик санъат, Асқар Маҳкам – қаттиқ иймон, Абдували Қутбиддин – дилбар хаёл, Зебо Мирзо – мунис дард , Иқбол – туғён шоиридир. Истардимки, бу беғараз авлод ўзлари сиғинган ғояларини, байроқларини нопокларга бериб қўймасин! Акс ҳолда, буюк қувватдан маҳрум бўлади. Бундан эса Худо асрасин., деган эди…
Орадан 20 йил ўтди, ана шу давр оралиғида Шавкат Раҳмон тилга олган ўша шоирлар узтозлар ишончини оқладими., деган саволга жавоб излайлик.
Бир пайтлар Сирож Саййид бир «насиҳат»ида шундай деган экан: “ётоқхонада, ёрнинг қулоғига шивирлаб айтилиши лозим бўлган, ҳатто, шунга ҳам арзимайдиган “изҳор”ларни ашула қилишдан уялиш керак”. Лекин, биз бугун унинг ўзи ана шу айтганларига амал қилмагани ҳақидаги мақолани тақдим этяпмиз.
Бу давр оралиғида Ўзбекистон халқ шоири деган улуғ номга сазовор бўлишга улгурган Сирожиддин Саййиднинг фикрича: — шоир қанақадир далли-девона, хаёлий ё бетутуруқ бир кимса эмас, бугунги дунё, жамият, ҳаёт ва тирикликнинг бор орзу ва изтироблари, эврилишлари ва соғинчларини ўзида мужассам этган ўйчан чуқур мулоҳазали, собит қиёфадаги жиддий шахс сифатида намоён бўлиши керак.
Шоир “Оила даврасида” газетаси ўқувчилари саволларига жавоб берар экан: — ҳозир ўзи ёзиб, ўз куй басталаб, ўзи ижро этадиган, ҳатто рақсига ҳам ўзи тушиб берадиган ажабтовур ижрочилар пайдо бўлганки, уларнинг “қўшиқ” қилиб айтаётган пойинтар-сойинтар гаплари аввало шеър эмас, иккинчидан қўшиқ сифатида бирор-бир кўнгилга таъсир қилишига ишонмайман, илгари ҳам айтувдим: — ётоқхонада, ёрнинг қулоғига шивирлаб айтилиши лозим бўлган., “изҳор”ларни ашула қилишдан уялиш керак., — деган эдилар виқор билан.
Сирожиддин Саййид, шунингдек, ҳар бир хонадон ўзбек халқ достонлари туриши учун уларнинг янги қайта нашрлари масаласини жиддий ўйлаб кўриш кераклигини айтади. “Масалан, мен ўзимга керак бўлган “Тоҳир ва Зуҳра”ни яқинда тасодифан кўҳна китоблар дўконидан топиб олдим”, — дейди халқ шоири.
Сирожиддин Саййид бугунги ўзбек адабиётининг хориж тилларига таржимасидан кўнгли тўлмаслигини айтади. Шоир Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси бу борада айрим ишларга қўл ураётганини таъкидлаб, иқтидорли талабалар ва тил билгич муаллимлардан иборат янги таржимонлик мактаби йилдан-йилга шаклланаётир., дейди…
У Я Л И Н Г Ш О И Р !!!
Ўтган ҳафталардан бирида dunyouzbeklari.com сайтида адабиётчи Неъмат Акбаровнинг ўзбек жамиятидаги бугунги маънавий таназзулга бағишланган мақоласини ўқиб, келтирилган мисолларга қизиқиб қолдим.
Хусусан, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг машҳур тожик шоири Лойиқ Шерали шеърларни ўғирлагани ҳақидаги маълумотни ўқигач ҳар иккала шоир ижодини солиштириб, изланишларим оқибатида деярли бир хил иккита шеър топдим.
Мана ўша шеърлар…
Шерали Лойиқ шеъри:
ПАНДИ КЎҲНА
Ёрон!
Ба каф пиёлаву дар дил ғубор чист?
Имрўз ҳам гузашт, ғами рўзгор чист?
Охир дигар чи ҳоч,ати панду насиҳат аст?
Ҳар дам ғанимат аст,
Одам ғанимат аст.
Ёрон!
Баҳори ошиқи бо гулфишон гузашт,
Дарёи дил зи соҳили суду зиён гузашт,
Ин дил ки ранч, мекашад, то кай саломат аст?
Ҳар дам ғанимат аст,
Одам ғанимат аст.
Ёрон!
Ба орзуи дил бояд расида рафт,
Нозе зи ёр гар расад, бояд кашида рафт.
Ёре, ки ноз мекунад, токай баҳиммат аст?
Ҳар дам ғанимат аст,
Одам ғанимат аст.
Ёрон!
Сари азиз фидои саре кунед.
Дар ҳар даре тараннуми шеъри дари кунед.
Шеъру суруд шуълаи дарди муҳаббат аст,
Ҳар дам ғанимат аст,
Одам ғанимат аст.
Сирожиддин Саййид талқини:
Биродар!
Қўлда жом, кўзда ёш надир?
Савдолар ичинда ёлғиз бош надир?
Насиҳат нимадир?
Баҳс-талош надир?
Фано дарвозаси абад ёпилмайди.
Дунё топилади,
Одам топилмаиди.
Биродар!
Ошиқлик баҳордир — ўтгай.
Бу тошқин туйғулар дарёдир — ўтгай,
Гоҳ кўнгил берганинг хатодир — ўтгай,
Умид ғунчалари доим очилмайди,
Дунё топилади,
Одам топилмайди.
Биродар!
Умрни фарзона этгил.
Неки дардмандлиқдир дармона этгил,
Неки армонлиқдир тарона этгил,
Ҳар дил ҳам шеър бўлиб нур сочолмайди,
Дунё топилади…
Одам топилмайди.
Биродар!
Дунёдан нечун шикоят?
Нечун бу туганмас маҳзун ҳикоят?
Тирикликнинг ўзи буюк иноят.
Шудир ўтганларнинг энг комил байти:
Дунё топилади,
Одам топилмайди.
Тожикчани тушунганлар ҳар иккала шеърни ўқиб хулоса чиқараверсин! Лекин, бир гапни айтиб қўймоқчиман: бировнинг шеърини айнан кўчириб олиш шарт эмас. Шеърнинг қиммат,шоирнинг топилмаси, шеърнинг мағзи ўша ғоясида! Мағиз олинса бўлди, қофияни 3-синфнинг боласи ҳам амаллайди.
Мен шоир Сирожиддин Саййиднинг кўчирмачилиги ёки тақлидчилиги ҳақида бирор нарса деёлмайман. Лекин, шу ошкора қаллоблик боис ундан буткул ҳафсалам пир бўлди.
Тўғри, Ўзбекистондаги бирор киши чет эл сайтларида мақола эълон қилса, ҳеч ким уни яхши кўрмайди. Дарров ғаразгўйга, ғаламисга чиқаришади. Лекин, менинг шоир Сирожиддин Саййидга ҳеч қандай ғараз ёки хусуматим йўқ. Унинг “жойи”га даъвогар ҳам эмасман. Мен шунчаки унинг сўнгги йилларда нашр этилган “Сўз йўли” ҳамда “Дил фасли” номли китобларини варақлаб, Худонинг розичилиги учун ҳам ушбу мақолани қоралашга жазм қилдим.
Гап шундаки, шоирнинг очиқдан-очиқ ишқий саҳналар тасвирланган, ўзбекона маънавиятга мутлақо тўғри келмайдиган шеърлари-ю ғазалларини ўқиб ёқа ушладим. Сўзимизга шубҳа қилсангиз, унинг сўнгги шеърий тўпламларини би-и-р варақлаб чиқинг. Гўё, Сирожиддин Саййид бу “шеър”ларини анавинақа фильмларни томоша қилиб ўтири-и-б илиқиб ёзганга ўхшайди. Тўпламлардаги баъзи шеърларни ўқиб, сўзни сўздан фарқлай биладиган одам ўйланиб қолади: бу китобларга муҳаррирлик қилган мардум, уни чоп этган ношир қаёққа қарадийкин?
Мисолларга диққат қилайлик:
Ҳаётнинг энг гўзал, шоҳ устунлари,
Ваҳ, бу устунлари, воҳ устунлари!
Муҳаббат қасрининг оқ устунлари —
Ёрнинг оёқлари бўйнимга тушди…
(“Дил фасли”, “Ўзбекистон” нашриёти, 2007 йил)
Мазкур “мисра”лар шоирнинг “Такрор” номли шеърининг якунида келтирилган. Бу тизмаларни ўқиётиб, юзингиз шолғомдек қизармаслигига ишонмайман.
Агар ростдан ҳам ўзбек бўлсангиз, агар томирингизда шу миллат қони оқаётгани рост бўлса, албатта қизарасиз…
Қизара олмасангиз, паспортингиздаги “миллати” деган жойдан “ўзбек” сўзини ўчириб ташлашингиз керак.Чунки сиз бу улуғ номга лойиқ эмассиз!
Бугун ўзбек матбуотининг қайси саҳифасини очсангиз “Оммавий маданият”нинг зарари ҳақида оғиз кўпиртиб ёзилган мақолаларга кўзингиз тушади. Лекин, ёнгинамизда кўксига Ўзбекистон Президенти Халқ шоири унвонини тақиб қўйган шоирлари ташвиқот қилаётган “Оммавий маданият”ни кўрмаяпмиз шекилли:
Ўлтирар бўлса ёнимда нозаниним соч тараб,
Ёнида мен ўлтиролмасман унга бефарқ қараб.
Қўлларим ҳам ул томон боргайверар тинч турмайин,
Гоҳи сочин ўйнагайлар, гоҳида зулфин тараб.
Қўлларимга урса гар, мен белларидан ушлагум,
Сақлагим келгай қучоғимда кийикдай эркалаб.
Нима бу? Шу шиғир — ғазалми? У ўқувчига нима беради? Шу ғазални оила ёки бирор маърифий даврада ўқиш уят эмасми? Ёшларнинг бетини очадиган, шармандалик тизмалар Сирож Шармандий китобида тиқилиб ётибди.
Шоирнинг даъвоси катта. Кўп ҳолатларда ўзининг ишқий саргузаштларга мойиллигини буюк шоирларга “эргашиш” ила ниқобламоқчи бўлади. Шу ўринда унинг гўё улуғ Чўлпонга эргашиб ёзган “Бўса”шеърига мурожаат қиламиз.
С.Саййид бу “шеър”ни Чўлпоннинг икки сатридан таъсирланиб ёзган.
Мана ўша сатрлар:
Кел, малак, кел, кел пари, кел, кел, ўпай бир эркалаб,
Кел, қуёш чиққунча ўптир, кел ўпай бир эрталаб.
Мана, энди Халқ шоирининг “илҳом булоқ”ларига эътибор қаратсак:
Қош билан киприкларинг, кокилларингдан тенг ўпай,
Кўзларингни зулфларинг, бўйинларингдан сўнг ўпай,
Юзларингдан юз ўпай, лаб, тилларингдан минг ўпай,
Кел, малак, кел, кел, пари, кел, кел, ўпай бир эркалаб,
Кел, қуёш чиққунча ўптир, кел ўпай бир эрталаб.
“Шеър”ни ўқишда давомида, шоирнинг “хоб — харамхона”сига янаям яқин борасиз:
Гул ёноғинг қолмасин, балдоқларинг ҳам қолмасин,
Кафтларингда тафтларинг, бармоқларинг ҳам қолмасин,
Бир ўпайки, тонггача титроқларинг ҳеч қолмасин…
Хуллас, шеър ўртасига борган сари, манзара янаям яланғочлашиб:
Беркиниб турган қаро холингни ҳам охир топай.,
сатрларини ўқигач, беихтиёр шуҳратпараст шоирнинг суллоҳлигидан жирканиш ҳис этасиз.
Буни ўқиган кишида эътироз туғилиши табиий, албатта: “Нима, Чўлпонга мумкин-у, Сирожиддин Саййидга мумкин эмасми?”
Биз бу иддаога шундай жавоб беришни истар эдик: аввало “Кеча ва кундуз”дек муҳташам роман ва ўнларча гўзал шеърлар муаллифи бўлган Чўлпон қисмати ҳам хатолардан холи эмас.
Масалан, мен бир адабиёт мухлиси сифатида унинг бу шеърини умуман оқламайман. Майли, Чўлпон “ҳуррият шу экан” деб ўйлаган ва ўз ўйларининг, қисман бўлсада эътиқоддан юз ўгириш қурбони бўлган одам эди. Лекин, биз ҳурриятнинг асл маъносини англаганимизга, миллатни миллат сифатида сақлаб турадиган куч аввало унинг ахлоқи эканини тушуниб етганимизга деярли чорак аср бўлди-ку…
Биз ўзга халқлар мафкурасига эргашиш, халқнинг маънавий илдизларидан узилиш қандай оқибатларга олиб бориш азобини чекиб кўрган миллатмиз! Нега энди миллатнинг энг олд сафларида турадиган, юрт раҳбари катта ишонч билан ҳатто “Халқ шоири” деган унвонга муносиб кўрган бу ижодкорнинг миллий менталитет у ёқда турсин, оддий ахлоқ мезонларига тўғри келмайдиган ахлоқсиз, савиясиз шеърларини том – том қилиб чоп этишдан муддаоси нима?!
Қизиғи шундаки, шоирнинг “Такрор” номли шеъри унинг “Дил фасли” тўпламидан ўрин олгани етмагандай, “Сўз йўли” номли сайланмасида ҳам яна такрорланган.
Унинг “Бозор” шеърига кўз югуртирамиз:
Тунлари тинмай “Қатортол”дан
Қатор тойлар ўтар,
Той тойга тиржаяр:
Танноз бозори қани?
Ёзувчилар уюшмаси котиби, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси Бош муҳаррири лавозимларини “монополия” қилиб олган Халқ шоирининг ушбу шиғирида на вазн на қофия йўқ!
Мана бу “Шоҳ мисралар” эса номдор Халқ шоирининг “Ўлдиргуси” радифли шеъридан олинди:
Охир мени бу шаҳарнинг дўндиқлари ўлдиргуси,
Дўндиқларининг қўл, оёқ, қўлтиқлари ўлдиргуси.
Юз нағма пардоз айлаган, ўзини танноз айлаган,
Келмай туриб ноз айлаган интиқлари ўлдиргуси.
…
Сиймин баданми, сиймбанд, кўйлакми бу ё сийнабанд?
Кўп ҳам хаёлинг этма банд, кемтиклари ўлдиргуси.,
Ушбу сатрлар беихтиёр пародия ёзишга ундайди. Лекин, афсус бу ҳаёсиз тизмалар пародияга ҳам арзимайди…
Одатда ижодкорлар ёши улғайган сайин фалсафага мойил, мазмунлироқ шеърлар ёзишарди. Устоз Иброҳим Ғафуров бу ҳолатни “биллурлашиш” деб атайди. Оддий халқ эса “қаймоқ боғлади”, деб қўя қолади. Таассуфки, ёшлигида туппа-тузук шеърлар ёзиб юрган С.Саййид қаймоқ боғлаш ўрнига, маймоқланиб сийқа шиғирлари эса нафси ўпқон сутпурушларнинг сув қўшилган “маҳсулот”ига ўхшаб хиралашиб бормоқда…
Н.Акбаровнинг мақоласи баҳонасида шоирнинг сўнгги йилларда нашр этилган китобларидан жой олган, матбуотда эълон қилинган шеърларини ўқиб, ўйланиб қолдим. Унинг юқорида келтирилган шеърлари маънавиятимиз учун “Ойша, Ойша” ёки “Қайтар, тўйни қайтар” дея бутун Ўзбекистон бўйлаб бақириб юрган Жасур Умиров ёки алмойи-алжойи китоблари билан бозор адабиётини ҳам ахлат қутисига айлантирган Аҳад Қаюм “эъжоди”дан кўра хавфсизроқми?
Масалан, мен бунга ишонмайман.
Сиз мазкур эътирозларни ўқиб, “Бу мақолани Сирожиддин Саййиднинг ашаддий душмани ёзибди”, деб ўйларсиз, эҳтимол. Бундай уятсиз, шарманда шоир билан тенглашишдан Худо асрасин!
Ўтнафас, исёнкор шоир Юсуф Жума куйиниб ёзганларидек, ўзбек адабиётини шахсий томорқага айлантириб даврон сурган назмбоз маддоҳлар совет даврида ҳам сероб бўлган. Уларни бугун ҳеч ким эсламайди. Агар, тадбиркорнинг сифатсиз маҳсулотидан кимдир заҳарланса уни дарҳол жавобгарликка тортадилар. Бировнинг молини ўғирлаган кимсани қамайдилар. Лекин, қардош тожик халқининг Шерали Лойиқдек улуғ шоирининг шеърларини сатрма – сатр ўғирлаган шеър ўғриси жазоланиш ўрнига халқ шоириман деб юксак минбарларда кўкрак кериб юрипти?!
Муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов айтганларидек, адабиёт масаласи бу — маънавият масаласи. Не бўлганда ҳам фарзандларимизни бундай ҳаёсиз шеърлардан асрашимиз лозим. Ўзи шундай суллоҳона аҳволдаги шоирнинг Зулфия мукофотига сазовор бўлган ёш шоираларнинг китобларига жимжимадор сўзбошилар ёзишга маънавий ҳақи бормикан?!
Бир пайтлар, талабалик кезларида дуппа – дуруст шеърлар тўқиган шоирнинг ғирт маддоҳлиги етмаганидай, отарчиларнинг буюртмаси билан рўзғор тебратадиган кўча “шоир”ларидан фарқ қилмай қолганига ҳайронман. Эсиз ижодкор, эсиз шеърият….
Саида ҚУРБОН
01.12.2015 йил.
Saida_2014@bk.ru
«Дунё ўзбеклари» учун махсус
9 шарҳ
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ4 комментария
-
Исмат ака!
Ассаломалайкум!
Ногох кириб колиб…бугилиб кетдим…
Мен,Муфаззал Ходжаеваман,Андижондан
Рус мактабда укиганман,эски шахарда махаллада тугилиб,вояга етганман
Табиийки,уртокларим,ошналарим узбек булишган
Шоир булиб олиш кийин…Шоирлар узи, шоир булиб тугилади!
Мен хам,Темурийлар авлодиданман
Она авлодим,даха утирган(ута такводор,ута шарм-хаели,имонли,саводли,истеьдодли булишиб,чимилдикда яшашган)
Базмлар хам факат аеллар даврасида,дутор чалишиб узлари шеьр тукишиб ашула килишган
Мен хам,саводим чикиши билан,шеьр еза бошлаганман,дутор чалиб узим куйлаганман
Отам Улуг Ватан Уруши кахрамони,урушдан кейин нуфузли идораларда ишлаган
Киргинбаротдан сог саломат кайтган пахлавон келбатли йигит,суьикассддан(томдаги токни узиб куйишган,отам билмай босиб олган ва ток уриб вафот этган
Совет давлати катта пенсия берган,ховлимизга жуда куп харбийлар келиб байрамларда табриклаб кетишарди
Отам бутун Армияни бошкарган одам булган
Яьни(летчик-истребитель,командующий действующей Армии Украинского фронта булганлар (Учта ордени булган Красная Звезда,За отвагу,Александр Невский)
Лекин давлат янгилангач,бирортаси хатто галаба кунида зам йукламайди…
Ватан учун хизмат килиб,кучаларни обод килятиб(махаллага чирок туширтирятган эканлар(коп-коронгу,балчик махаллани асфальт килиб,чирок урнатятганда,кимдур узилган симни устини епиб куйган,отам гафлатда колган ва томдан учиб тушган 20 метрга…
Ота дийдорини согиниб шеьрлар езардим
Хамма болалар дада деб дадаларига чопиб боришса,дод деб уйга кириб шеьр езардим
Шундай килиб,хам рус тилида,хам узбек тилида езардим
Аввал русчада езардим,махалладаги уртокларим бизгаям езверинг,биз тушинмаймизу урисчани деса шу езган шеьримни тезда узбекчага таржима килиб езберардим…
Шу дард,шу иштиек мени бир кеча ухлатмади
Чирокларни учириб ташлашса богимизга беркиниб олиб ой еругида е гугурт чакиб утириб езардим…жуда куп езганман жудаям куп…коп-коп булиб кетган…
Улгайиб матбуотга ,радиога берардим бари босиб чикилардиАндижонда Олимжон Холдор тугарак очганда75-80йилларда бари забардаст шоирлар даврасида булганман ,бадиха айтишганман
Турмушга чиккач,болаларим купайди…барибир тунлари тинмай езардим
Матбуотда сарбаст чоп этиларди
Андижонда езувчилар уюшмаси очилди
Унга Хуршида Кучкорова деган утирди
Уч бор олдига кирдим,уч бор ташланиб кулимдан кулезмаларни юлиб олаверди
Сени яна алдашиб киринг олдига китобингизни чикаряптику деса яна кираверибман,кулезмаларни дасталаб дасталаб бериб чикаверибман
Охир6иси емон булди
Мени шахар хокимиятидаги женсовет аелРашидахон деган боринг мен кафилман кани яна кулезмангизга тексинчи китоб чикарамиз булинг боринг деб олдимда тел килди Хургидахон хозир кетяпти китобини чикаринга деса яна суюниб кетиб яна борибман…шарт кулимдан халта тула кулезмани юлиб кочди яна
Рашидага келдим мана яна юлволдию десам мен хозир олдига бориб опкеламан деб алдади юз бор келдим…минг бор кедим киргизмади…булар барини тили бир…
Дод деб бормаган жойим колмади
Камчи Кенжага бордим
У ие каерда юрибсиз,эртага тадбиркорлар палатасида катта тантана одам айтилган сизнинг шеьрларингиз мухокама килиниб китоб чикяпти булинг тезда;опкелинг хамма кулезмангизни бирорта колмасин уйда,биз танлаб оламиз деди…хозир опкелинг деди
Тез булинг хозир Хуршидага опкелинг деди у яна чанг солиб тортиб оладими десам э нима дияпсищ у сизга яхшилик килиб китобингизни чикаряптию деса ие деб хайрон булиб уялиб кетдим ва уйга таксида бориб яна бир халта кучли лирикани опкелдим
Хокимиятга 5, 30 ларда келдим кечки пайт
Хургида Кучкоровани кабинетига кирдим
У тумтайиб,кани кулезма девди мана дедим
Ва деразалар пастига териб куйилган стулларга утирдим яхшиларини ажратинг деди
Мен кулезмани халтадан стулга агдариб ,ажрата бошладим
Шу пайт у ур5идвн туриб келиб,баландлиги бир каричча келадиган кулезмаларни сикимлаб олиб дераза олдига келди ва гуе куретгандай булди
Мен хамон икки карич баландликдаги кулезмаларни укиш билан, кучлиларини ажратиш билан чалгиб колгандим…шу пайт бир варак болалар адабиетидан чикиб колди
Унда
Мен узбекман,Амир Темур аждоди
Пулатдай буйнин эгмаган пахлавон
Бор куч гайрат,имон,бор шижоатим
Жоним Ватанимга килгум армугон
деган сатрларни укиб туриб,дув этиб кузимдан еш куйилиб кетди…ах,деб кани энди Ватаним?Сенми энди ,сенлар учун миллионлар кеча ухламадимми деб куз ешимни артмокчи булиб чунтагимга кулимни тикиб румолчани олмокчи булиб бошимни кутардим…шунда эсладим,Хуршида мен утирган жойни унг томонидаги деразага менинг кулезмаларимни куйиб укиетганини…хаелим шеьрларимда булиб,бир лахзага унутган эдим…
Карасам,Хуршида даст югуриб хонадан кочиб чикиб кетди…шундагина,яна алданганимни билдим…куз олдим копкоронги булиб кетганди.хеч нарсани курмасдим…
Нукул вой иплоос…вой иплооос дердим уям овозсиз лабим пичрарди халос…шилк этиб йикилдим…кузларим ярим очик уляпман деб уйловдим…
Турай десам хол йук, босай десам оекларимда жон йук …
Ярим очик кузим курди нихоят,Хуршида кирди ва мени сука бошлади э иплос сен узингни шоирман деб уйлаяпсанми а шоирман деб уйлаяпсанми деб мени силкитиб юзимга шапатила бо7лади йукол кет ж—б с—-т…сен камчи акам билан юрганмисан айт э иплоос айт юрганмисан айт айт яна силкитяпти…хол йук яна уздан кетдим…мени судраятганда сал узимга келдим яна шилк этиб йикилдим…мени коридорга судраб чикиб деворга суяб куйган экан…элас курдим кабинетини кулфлаб энди кулида халта тула гулли салафан халта буладию каттагинаси
Ушандаги кулезмани барисини кайтиб келиб опкетди.иш вакти тугаган гира шира коронгу эди…аста туриб зурга зинапояларга осилиб тушиб уйга таксида кетдим…
Бир хафта карахт етдим…Охир яна келдим
Шу пайт Дилфузами,Дилафрузми бир киз енида ишларди бер кулезмаларимни деганими эшитиб аяей ана беркитиб куйди шкафни оркасида опчикберайми деди
Шунда Хуршида э бу екка ке дияпман расвоингни чикараман нимани опчикберасан ма ке ма ке дияпман деб бакирди у киз хуп хуп д4б чикиб кетди яна битта угил бола бор эди кирятганимда у бола компьютер олдда кушни хонада утирган эди
Хуршида биринчи югуриб чикиб кетганда вой иплоос деб йикилдим аммо серда судралиб (эшик очик эди)коридорга мураладим шунда мени кулезмаларимни Хуршида уша болага берганини ва у бола катта катта кадамлар билан кулида мени дафтарларим билан кочятганини курдим ва яна шилк этиб йикилдим,чунки дафтарларимни таниган эдим
Улар 48 варакли усти гулли умумий дафтарлар эди…
48 варакли дафтарда хар бмр варагида е иккита е турттадан шеьр булган
10 варагида 400та шеьр булса 100 варагида 4000та шеьр булади 50 варагида 2000та шеьр булади
Энди дафтар 20тача булсачи?
2000дан 10таси 20000мингта
20таст 40000та шеьр булади
Биринчи сафар курятган булиб деразага опкелиб опкочган улжаси…
Мени судраб коридорга опчикиб деворга суяб куйиб колган кулезмаларни опкочганичи?
Хисобсиз…Огирлиги анчагина эди…
Бари кучли лирика…
Мана шунгаям 15 йил булди…хеч нарса килолмадим…на прокуратура, на бошкаси ердам бермади
Сирожиддин Саидга айтиб берганман барини.уям хеч нарса килмади.
Сирожиддин эьтибор килинг,сайтга кириб асарлар билан танишинг дедим,ахир шу тупрок шу ватан учун шунча мехнат килдим кадри бормиНахотки,битта…учун умримни берганманми,минглаб кеча ухламаганманми,деганман
Боплабди деб куяколганда
дав бор -
Буларни нима у.н ёзган????? уни эшитадигон катта амалдорлар бор….сархуш пайтида эшитиб кейин халк шоири унвонини вада киворган…бу бор нарсаку С.Сайид ушанака давраларни узини бехаё сатрлари б.н гуллатган ва узига ухшаган амалдорни назарига тушган ва халк шоири ва катор курсилар
-
С.Саййиднинг ажойиб шеърлари билан таниш эдим, унинг мухлиси эдим.
«Сал ғалатироқ» асарлари борлигини энди билаяпман. Нима ҳам дердим: -Ҳар тӯкисда бир айб… . -
Сирожиддин Сайид яхши шоир ха энди илхом келганда ёзиворган шунга шунча хафамисизлар.ХА тожик шоирнинг шерини таржима килибди, окшом килганда, уйкусираб узининг исмини куйиб юборибди, хечкуси йук адашувчилик булади, талантли шоир. Ижодингизга олкишлар!!
Leave a Comment
Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.
Раҳмат Исматжон! Курсдошингизни тарғиб қилиб, янада машҳур қилиб юбордингиз. У шунга арзийди….
Сирож шайир кайфи ошса тожикча шеърлар ўқиб роҳат қилади. Тожиклар ҳам унга халқ шоири унвони беришмоқчи деб эшитдик. Омадини берсин, Хайри қўллаб турипти, ҳам уюшмада котиб, ҳам Адабиёт газетаси бош муҳаррири, кўксида эса ўзбек Халқ шоири унвони. Нурилло бўлса “Бу кунлар.,” даҳшат деб шовқин солиб боши балога қолди.
Сирожиддин Саййид жаноблари Лойиқ Шерали шеърини ўзбек тилига таржима қилибдилар ва адашиб ўзларининг номларидан нашр қилиб юборганлар. Менимча,қора маска кийиб таржима қилганлар!
А энди ёрининг оёғи қаерга тушса-тушар, эру хотин қўш ҳўкиз дейишган! Иккаласи бироз шудгор оралаб кетишибди, айбга буюрмангиз, оҳиригача ёзмаганларига шукур, нанай-най девориб боласи туғилиб, мактабга борганигача баён қилганда кўринг эди!
Бўйнидан бир қарич теппасига текканида яхшироқ бўлар эди, мияси ишлаб кетамиди, ақл кириб…
Халқни кўз унгида тўрган ёзувчи, зиёли учун бу шармандаликдир. Исмат Хушев бу мақолани эълон қилиб, жуда тўғри қилган. Бундай бемаза ва бепарда шеърларни Есенин ва Пушкинлар ҳам ёзишган. Лекин улар эмас, биз мусулмонмиз-ку, ахир. Нима бўлганда ҳам ўзбеклигимизни унутмаслигимиз керак. Шарм ҳаё ва ахлоқ одоб деган гаплар бор, шоир. Бу китобни қизларимиз ва сингилларимиз ҳам ўқишади ахир. Қандай қилиб бу уят сатрларни китобга киритдингиз? Ана шундай ноқулай интим ақиқатларни бизга очиқ ойдин айтаётгани уун ҳам Дунё ўзбеклари бизнинг севимли нашримизга айланиб қолди.
Шоир укам шарманда қилдинг! Сени жуда тўғри танқид қилишибди, шундан хулоса чиқариб ўзингни тузатиб ол бўлмаса ростдан ҳам шарманда бўлиб қоласан. Исмат ака, наҳотки Ўзбекистонда адабиёт шуларнинг қўлида қолган бўлса?
Бунчалик бўлмабдида озроқ пардага солиб шеър ёзадида ёшлар бор, бокира қизлар дигаандек. Қаламим бор экан деб яланғоч сатирларга эрк бериш яхши эмас бродар. Нима бўлганда ҳам мусулмонмиз. Исмат Хушев бекорга чиқармаган бўлса керак бу фелъетонни…
Раҳмат Сизга, Саида Қурбон! Бундай аблаҳларнинг бемаза қилиқларини фош этишда давомли муваффақиятлар тилайман!
С.Сайид ёрдамида Зулфиячи бўлиб юрфакга кирган самарқандлик прокурорнинг шеъриятдан йироқ қизини домла турғазиб: – қани янги шеърлардан ўқинг., деганида шўрлик ер чизиб мулзам бўлади. Ўқишга текин кириш учунгина Зулфия мукофоти совриндори бўлган бу сохта шоираларни – С.Сайид, Гулжамол Асқарова, Иқбол Мирзолар газета. телевидениеда тарғиб этиш, 30.000 нусха китобини текин чоп этишга бош – қош. Халқ шоири Сирож амак ўзбек миллати маънавиятини кемирувчи қурт, вирус…
Койилман бу шоирга. тугриси мен узбекистонда шунака шоир борлигини билмасканман тугриси. буни шеърлари жуда зурку. бу шеърлар порнография фильмларига зур безак булиши мумкин…