"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Исмат Хушев: «Каримовнинг айби билан Қўқоновнинг 24 йил умри хазон бўлди»

Демократия сабоқлари, Дунё, Муҳаррир минбари | 26/11/2016 02:46-     11774 марта ўқилди

%d2%9b%d1%9e%d2%9b%d0%be%d0%bd%d0%be%d0%b2-%d0%b2%d0%b0-%d0%ba%d0%b0%d1%80%d0%b8%d0%bc%d0%be%d0%b2
Published on Nov 6, 2016

Мустақил Ўзбекистон тарихида қамоқда энг узоқ қолаётган сиёсий маҳкум Самандар Қўқоновга жазо муддатининг яна 3 йилу 5 кунга узайтирилгани ўзбек ижтимоий тармоқлари фойдаланувчиларининг кескин эътирозларини уйғотди.

Ўзбекистон парламентининг собиқ депутати 72 яшар Самандар Қўқонов 1993 йил ёзида давлат мол-мулкини талон тарож қилишда айбдор деб топилиб, 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилган.

Халқаро ташкилотлар ва ўзбек мухолифати Самандар Қўқонов марҳум президент Ислом Каримов сиёсатига қарши чиққани ва мухолифатдаги «Эрк» демократик партиясини қўллаб-қувватлагани учун жазоланганини таъкидлаб келади.

Самандар Қўқоновга жазо муддати 2014 йилда дастлаб уч йилга узайтирилди, кейинроқ бу муддат бир йилга қисқартирилди.

Шу йилнинг 7 октябрда Зарафшон шаҳар суди Самандар Қўқоновни «қамоқхона тартибини мунтазам бузишда айблаб» унга берилган жазо муддатини яна 3 йилу 5 кунга узайтирди.

Ўзбекистон Олий Мажлиси 12 октябрда Конституциянинг 24 йиллиги муносабати билан амнистия қарорини қабул қилди ва унда 60 ёшдан ошган маҳкумларни озод этилиши шартлиги алоҳида таъкидланган.

Хўш, Самандар Қўқонов нима учун деярли чорак асрдан буён панжара ортида қолмоқда?

Аслида у нега қамалган эди?

Ўхшаш мақолалар:

  1. Исмат Хушев: Президент командасининг аччиқ қисмати (Бир сурат тарихи)
  2. Исмат Хушев: Тинч океан ҳавзасидаги нотинч Дадахон (Бир сурат тарихи)
  3. Исмат Хушев: Махсус хизмат салтанатининг фармацевтика синдикати
  4. Исмат Хушев: Борис Немцов ўлими – Путин салтанатини ҳам ўлимга элтади…
  5. Исмат Хушев: Евтушенко бутун дунё адабиётининг ор номуси ва виждони эди…
  6. Исмат Хушев билан юзма юз — Боши узра кабутарлар учаётган иқболи порлоқ халқ…
  7. Исмат Хушев — ББС жаҳон хизмати: Шавкат Мирзиёев 100 кунда нималарга эришди?
  8. Исмат Хушев: Тошкентдаги фоҳишалар резиденцияси (Иноятов ва Ҳайдаров жанги) — 2
  9. Исмат Хушев: Бўритош Мустафоев оғир ва мураккаб умр йўлини босиб ўтди…
  10. Исмат Хушев: Бир сурат тарихи (Курсдошим Баҳодир Содиқов хотирасини ёд этиб)
  11. Исмат Хушев билан юзма юз: Таниқли ўзбек шоираси Гулчеҳра Нуруллаева хонадонида
  12. Исмат Хушев: «Бош демократ» — бебошлик гирдобида…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

2 комментария

  1. Ёзувчилар уюшмаси аъзосидан:
    26/11/2016 в 11:59-

    Исмат Хушевдан журналистик маҳорат сирларини, яхши гапириш ва нутқ маданиятини ўрганишимиз керак…

    Ответить
  2. Jaloliddin:
    26/11/2016 в 10:50-

    MEN ISHONCH BILAN AYTAMAN ISMAT AKA SIZNING «OZODLIK»DAGI CHIQISHINGIZ ORQALI SAMANDAR QUQONOVNI OZOD BO’LISHIGA MUNOSIB XISSA QUSHDINGIZ.

    Ответить

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.