"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьпютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Шавкат Мирзиёев Би-би-си мухбири Паҳлавон Содиққа: “Одам урмаганман…”

Дунё, Сиёсат, Ўзбекистон | 11/21/2016 4:25 PM     172172 марта ўқилди

%d0%bc%d0%b8%d1%80%d0%b7%d0%b8%d1%91%d0%b5%d0%b2-%d0%bc%d0%b8%d0%bd%d0%b1%d0%b0%d1%80-%d1%88%d1%83%d0%ba%d1%83%d2%b3%d0%b8
Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Би-би-си мухбири Паҳлавон Содиқ билан 1998 йилда бўлган суҳбатда гўёки қўл остидагиларни дўппослагани ҳақида тарқалган иддаоларни рад этган. Бу, эҳтимол, Ўзбекистоннинг янги раҳбари ҳозирга қадар матбуотга берган ягона интервъю бўлса ажаб эмас, деб ёзади Паҳлавон Содиқ.
Марҳум президент Ислом Каримовнинг чорак асрлик бошқаруви даврида биронта ҳукумат мулозимининг ўзича матбуотга гапириши, нафақат хорижий, хатто маҳаллий журналистлар билан ҳам мулоқот қилиши удумга кирмади. Мамлакатнинг иккита собиқ бош вазири тарих қаърига умрида биронта баёнот бермай, жим-жит кириб кетди. Учинчиси, жорий Бош вазир ва муваққат президент Шавкат Мирзиёевнинг овозини эса, одамлар бу сукунатнинг меъмори Ислом Каримовнинг жанозасида эшитди. Аммо ҳукуматдаги ҳамма ҳам мум тишлаб олганди, дейиш адолатдан бўлмас. Масалан, собиқ Бош вазир ўринбосари, марҳум Алишер Азизхўжаевни истисно деб айтиш мумкин эди. Табиий, у ҳам ҳукумат уйидан Каримовнинг ёнига, матбуот котиби бўлиб ўтганидан кейин гапиришдан тўхтади. Бу Андижон воқеаларидан кейин юз берди. Ўзининг айтишича, президент Каримов ҳеч қачон уни журналистлар ёки хорижий радиоларга гапиргани учун уришмаган, гапиришни тақиқламаган ҳам. Демак, шахсларга ҳам боғлиқ экан. Аммо не тонгки, Ўзбекистонда кўпинча биринчи шахсга боғлиқ бўлиб келган. Сизнинг эътиборингизга ҳавола этилаётган қуйидаги ҳикоя ҳам биринчи шахс, яъни Шавкат Мирзиёев ҳақида.
Би-би-си Ўзбек Хизмати таҳририятига ушбу мақолани тақдим этгани учун миннатдорчилик билдирамиз.
Шавкат Мирзиёев: “Одам урмаганман”
2000 йилнинг январида ҳукуматнинг йил якунларига бағишланган йиғилиши ҳар доимгидек, Вазирлар Маҳкамаси биносида эмас, балки Президент девонининг мажлислар залида ўтказилди. Бир йил аввал худди шундай йиғилиш ўтадиган кун ҳукумат уйида портлашлар юз берган, расмийларга кўра, Президентга суиқасд уюштирилганди. Эҳтимол, худди шу манзарага тўғри келиши учун ҳам бошқа бинода ўтказилгандир йиғилиш. Бу ёғи бизга қоронғу.
Мажлислар зали шинам, айни пайтда кичкиналигидан биз журналистлар ҳатто мулозимларнинг юзи қизарганигача кўриб турардик.
Каримовнинг кайфияти йўқмиди, вазирлар ва ҳокимларнинг бир чеккадан “пўстагини қоқди”. Ҳатто ўзининг энг ишонган маслаҳатчиларидан Вячеслав Голышевга ҳам танбеҳ берди. Аммо сўз навбати Бош вазир ўринбосари Рустам Азимовга келганида, Каримовнинг юзи бирдан яшнаб кетди, мажлислар зали ҳам ёришиб кетгандек туюлди. “Яхшиям, ораларингда Азимов бор экан. Ҳукуматда ишлайдиган битта одам шу. Билмадим, агар Азимов бўлмаса, республикада аҳвол нима бўлар экан”, дея сўзни Рустам Азимовга берди ва нотиқнинг маърузаси тугагач, уни яна оғзидан бол томиб мақтади. Шунда ёнимда ўтирган кекса журналист Вилор Ниязметов секин мен томонга эгилиб, “Рустам тамом бўлди”, деди русчалаб. Вилор ака ўз вақтида депутат бўлган, Каримов билан яқиндан ишлаган, Ўзбекистоннинг “сиёсий ошхонаси”ни яхши биладиган одам эди. “Мен нега унақа деб ўйлайсиз?” деб сўрадим. “Ислом аканинг феълини яхши биламан, – дея давом этди у пичирлаб. Рустамни бўриларнинг олдига гўшт ташлагандек ташлади. Энди уни ғажиб ташлашади. Агар омон чиқса, келажаги бор. Бўлмаса, битди…” деди Вилор ака тагдор қилиб. Ҳатто эссиз, дея Азимовга астойдил ачингандек, калласини сарак-сарак қилиб ҳам қўйди. Гап орасида Каримовнинг ўзи ҳам биз ўтирган томонга қараб, “ана, Ниязметовнинг тажрибаси катта, яхши билади, тўғрими, жаноб Ниязметов?”, дея луқма ташлаб қўйди.
Рустам Азимов Вилор ака айтган “бўрилар”нинг ҳужумидан омон чиқдими, чиқмадими, бу ҳақда эҳтимол, ҳали ҳам хулоса чиқаришга эртадир, аммо мажлисда йиллар ўтиб, бутун бу ҳужумлар-у,”гилам остидаги” курашлар ёки сарой ўйинларидан омон чиқадиган бир одам бор эди. У ҳам бўлса, Шавкат Миромонович…
Мен бу йиғинда Шавкат Мирзиёевни узоқроқдан кўрдим. Кўзга ташланиб тургани учун эмас. Йўқ. Мирзиёев жуссаси кичик, қолаверса, у пайтлар ўрта бўғин амалдорлардан, мавқеъ жиҳатдан ҳам кўзга ташланадиган одам эмасди. Мен уни узоқдан таниб олдим. Танишишимиз эса, ҳукуматнинг бу мажлисидан бир ярим йилча аввал, Жиззахда юз берганди…
1998 йилнинг кеч кузида Жиззахдан бир-биридан хавотирли хабарлар кела бошлади. Улардан иккитаси бевосита вилоят ҳокимининг номи билан боғлиқ, ҳоким мактаб директори ва фермерни шахсан дўппослагани ҳақида эди. Хабарда дўппосланганларнинг жароҳатлангани ва шифохонага тушиб чиққани айтилганди. Аммо хабар битта манбадан, уни текшириш ва тасдиқлаш керак эди. Мен шахсан ҳокимнинг одам уришига ишонмаганимдан ва хабарнинг манбаси ҳам заифлигидан аввалига Жиззахга боришга иккиландим. Аммо сўнггида барибир бориб, хабарни текширишга аҳд қилдим. Ҳеч қурса, қишлоқдаги одамларнинг муаммоларини ўрганиб келаман, деган фикрда Жиззахга йўл олдим. Мавзу нозик бўлгани учун Жиззахдаги дўстларимга хабар бермаган, ими-жимида бориб қайтаман, деб фикр қилгандим.
Ноябрнинг охири, совуқ тушган, кунлар қисқариб қолганди. Менинг қўлимда дўппослангани айтилган форишлик мактаб директорининг тахминий манзилидан бўлак ҳеч нарса йўқ эди. Форишга етгунимча қош қорайди. Йўлда биз ўтирган машина бузилиб, бошқа йўловчи машинани тутишга тўғри келди. Бу машина ҳайдовчиси аёл киши эди. Менимча, Форишда уни кўпчилик танирди. Менинг ҳамроҳларим у билан тоғдан-боғдан, улоқдан-туёқдан гаплашиб кетишди. Мен ҳокимдан сўз очмоқчи бўлиб, бир-икки оғиз жуфтладим, аммо ўзим ва сафардан мақсадимни фош қилишдан қўрққаним учун индамай қўяқолдим. Машина алмаштирганимни бир ҳисобда, “конспирация” учун яхши бўлди, деб ўйладим. Фориш марказидан унча узоқ бўлмаган бир ерда машинада тушиб, қир ён бағирлаб, айтилган қишлоқни топиб бордим. Қишлоқ кичкина, унда ўқитувчи ҳам кўп эмас экан. Сўраб-сўраб, ҳокимдан калтак егани айтилган ўқитувчининг уйини топиб бордим. Уйда на девор, на дарвоза бор эди. Ҳовлининг ўртасида бир аёл билан қизалоқ ўчоққа ўт ёқиш билан овора эди. Узоқдан салом бериб, ўзимни таништирдим ва домла билан гаплашмоқчи эканимни айтдим. Уйнинг хўжайини уйда йўқ эди, уйга кириб туринг, дейишди. Мен хонадонда эркак киши йўқлигидан ҳижолат қилиб, кўчада турақоламан, дедим. Орадан 15 дақиқа ҳам ўтмади, ўрта ёшлардаги зиёлинамо бир киши ўзи қатори ҳамроҳи билан эшик олдида тўхтади. “Келинг меҳмон”, – деди мен томонга қараб. Мен саломлашгач, ўзимни таништирдим ва нима учун келганимни ҳам юмшоқроқ бир оҳангда айтдим. Бирдан у одамнинг юзидаги ифода ўзгарди ва “бўлмаган гап” деди. “Сизга нотўғри етказишибди…”. Аммо кўзимга қарамасди. Кўзини олиб қочганида ғира-ширада бўлса ҳам, ё кўзи ёки кўзининг атрофи қизаргандек кўринди менга. Орага жимлик чўкди. Мен бу ҳақда хабар қилиш учун келмаганим, фақат хабарни текшираётганимни айтиб, суҳбатдошни яна гапиртиришга ҳаракат қилдим. Аммо уй эгасининг суҳбатлашишга ҳафсаласи йўқ эди. Лекин ёнидаги киши “меҳмон бўлинг” дегандек қилди. Мен кеч кириб қолгани, Тошкентга қайтишим кераклигини айтиб, узр сўрадим. Хайрлашаркан, хавотирга тушиб қолган ўқитувчини тинчлантиришга ҳаракат қилдим. “Мен келганим учун сизни безовта қилишса, айтинг”, деб телефон рақамимни қолдирмоқчи бўлдим. Аммо уй эгаси ўзининг олдида ҳатто телефон рақамимни ёзиб беришимни ҳам истамаётгани кўриниб турар, тезроқ кетишимни кутарди. Изимга қайтдим…
Йўл-йўлакай, ўтин, тезак ортиб бораётган одамлар билан суҳбатлашдим. Газ, сув муаммолари ҳақида гапиришди. Ёзиб олдим. Фориш марказига келганимда, йўл бўйидаги, чойхонами, кичикроқ ошхонада одамлар билан яна айни муаммолар ҳақида гаплашдик. Бу ердагилар анча дадилроқ эди. Гап орасида ҳокимдан калтак егани айтилган ўқитувчи ва фермер ҳақида ҳам сўрадим. Биз ҳам эшитдик, дейишди, аммо аниқ исм-шарифи ва манзилини ҳеч ким билмасди. Мен Тошкентдалигимда жиззахлик журналист дўстларим ёки ҳуқуқ фаоллари билан боғлансам, эҳтимол, ишим бироз енгиллашарди. Аммо уларнинг телефонлари эшитилади ва ҳокимнинг одамлари билса, ҳалақит беришлари мумкин, деган андишада бир ўзим киришгандим. Устига, сафар бир кунлик ва эртаси куни муҳим тадбир учун Тошкентга етиб боришим керак эди. Яна йўловчи машинага ўтириб, аввалига Жиззах шаҳрига йўл олдим.
Шаҳар автобекатига етиб келиб, Тошкентга кетаётган йўловчи машиналардан бирига ўтирган эдимки, қўл телефоним жиринглади. Телефонда менинг жиззахлик дўстим, вилоят телевидениесида раис ўринбосари бўлиб ишлаётган курсдошимнинг овози янгради. “Ҳа жўра, бизга айтмасдан келиб-кетадиган бўпсанми Жиззахга?” деди дўстим мендан гина қилиб. Мен хизмат сафари билан шошилинч келганим, шаҳарга кирмай қайтаётганимни айтиб, узр сўрадим. Дўстим “биламиз, ҳаммасидан хабаримиз бор, сен қайтишга шошмай тур, кўришамиз”, деди. Мен ҳайрон қолдим. Тошкентдан туриб бу ҳақда ҳеч ким билан хатто телефонда ҳам гаплашмаган, Форишга бориб-қайтгунча ортимдан биров кузатганини ҳам сезмагандим. У пайт ҳали мобил телефонлари ҳам оммалашмаган, бугунгидек, одамнинг қаердалигини билиб олиш унчалик осонмас эди. Аммо англашилгани-менинг ҳар бир қадамимни кузатишган, керакли идоралар сафардан хабар топган эди. Мен дўстимнинг ниманинг ҳаракатида эканини чамалаган ҳолда, “дўстим, мен хизмат сафари билан келдим, чойни бошқа пайт ичамиз, бу сафар кўришолмайман”, дедим. У бўлса, тўғри мавзуга ўтди. “Менга қара жўра, – деди чапани оҳангда. Сенлар айтасан-ку, ҳамма томоннинг фикрини эшитамиз, деб. Ҳоким урди, деганларни эшитган бўлсанг, энди ҳокимнинг ўзини ҳам эшит-да”. Дўстим мени жон жойимдан ушлаганди. Иккинчи томоннинг фикрини эшитиш таклифи менга маъқул эди. Ҳатто хабар тасдиқланмаган бўлса ҳам, мен ҳокимнинг ўзидан бу ҳақда сўраб олишим мумкин эди. “Шавкат ака сени кабинетда кутиб ўтирибдилар, биз 10 дақиқада етиб борамиз” деди дўстим ва телефонни қўйди. Орадан 10 дақиқа ҳам ўтмай, у хизмат машинасида дарвишларга ўхшаб узун соч қўйган бир киши билан етиб келди. Кейин билсам, бу одам дўстимнинг бошлиғи, Жиззах ТВ сининг раҳбари, ёзувчи Туроб Мақсуд экан. Биз Туроб ака билан яқиндан танишишга ҳам улгурмай, бир зумда вилоят ҳокимияти биносига етиб бордик. Бу пайт соат кечки 10 ларга яқинлашиб қолган, бинода 2-3 кишидан бошқа одам йўқ эди. Бизга ҳокимнинг ёрдамчиси пешвоз чиқди ва ҳокимнинг кабинетига таклиф қилди. Энди кириб ўтиргандик, эшикдан жуссаси кичиккина, калта қора пальто кийган, оёғида ё қишки туфли ёки этик кийган ўрта ёшлардаги ҳоким кириб келди. У менга худди тўғри даладан келаётгандек туюлди. “Келинг, хуш келибсиз Жиззахга, ўтиринг”, деди Мирзиёев. Мен “раҳмат, хуш келдимми, хуш келмадимми, аммо келганимни ҳеч кимга айтганим йўқ эди”, – дедим, қаердан билақолдиларинг, дегандек. “Хабарим бор, – деди Мирзиёев. Сизни эшитаман”. Мен ҳам тўғри мақсадга ўтдим. Ортиқ Форишга борганимни, одамлар билан учрашганимни яшириб ўтиришдан маъни йўқ эди. “Пахта кампанияси маҳали бир ўқитувчи ва яна бир фермерни урганингиз ҳақида маълумот бор. Шуни текшираяпмиз”, – дедим. “Хўш, бориб гаплашибсиз, тасдиқландими?” деб сўради ҳоким. Мен “тасдиқланмади, аммо одамлар қўрқитилгандек туюлди менга”, – дедим умумийроқ қилиб. “Ҳеч ким қўрқитмаган. Мен ҳеч кимни дўппосламаганман аслида. Бу гапларнинг ҳаммаси иғво”, – деди Мирзиёев. Унинг оҳанги анча қатъийлашганди. “Унда бу гаплар қаердан чиқади? Шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди”, – дедим мен ҳам. “Сиз Жиззахни билмайсиз ука, – дея ёзғирган оҳангда сўзини давом эттирди Шавкат Миромонович. Бу гапларнинг ортида Жиззахнинг олдинги ҳокими турибди. Ҳаммасини ўшанинг одамлари тарқатган”. Мен “нима учун бунақа гапларни тарқатсин, ҳокимликдан кетган бўлса”, -дедим ўзимни гўлликка солиб. “Ҳамма гап шунда-да, – дея тушунтира кетди у, ўзи кетган бўлса ҳам, одамлари ишлаяпти, ҳамма ерда қулоқлари бор, уларнинг ҳам ишдан кетиб қолишини истамайди. Манфаатдор. Мен бўлсам, ҳаммадан иш талаб қилаяпман. Ёқмайди, албатта. Чунки аввалги раҳбарнинг даврида ишламай, тишлаб ўрганиб қолган ҳаммаси”, – деди у.
Шундан сўнг Жиззахнинг ўзига хос шароитлари, жумладан, вилоят азал-азалдан дотацияда экани, уни давлатга фойда келтирадиган, ҳеч қурса, ўз-ўзини таъминлайдиган минтақага айлантириш кераклиги, чўл ҳудудида пахта етиштиришнинг машаққатлари, ишчи кучи, меҳнат заҳираларининг етишмаслиги ҳақида сўзлади. Мен мактаб ўқувчиларининг чопиқ, пахта теримига жалб этилиши ҳақида ҳам сўрадим. У буни рад этди. “Яқинда бошқа вилоятлардан ҳашарчиларга ҳам ҳожат қолмайди. Қишлоқ хўжалик техникасини қайта тиклаяпмиз”, – деди. Мен яна мақсадга қайтиб, “ўқитувчи ё фермерни урмаган бўлсангиз, қўл остингиздаги одамлардан биронтасини урган чиқарсиз”, дедим. У “ҳеч қачон, ҳеч кимни урмаганман”, деди қатъий оҳангда. “Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, ҳаётимда бировни урмаганман”. Мен Жиззахга келишдан олдин Мирзиёев ҳақида бироз маълумот тўплашга ҳаракат қилган, шу орада унинг, адашмасам, Бокс Федерациясининг аъзоси эканини аниқлагандим. “Унда Бокс Федерациясида нима қилиб юрибсиз?” дедим. Мирзиёев кулди ва “нима, боксни яхши кўрса, албатта бировни уради дегани бўладими?” деди. “Ким сизга характеристика бера олади?” деб сўрадим. “Ким берсин, Жиззахда хоҳлаган одамингиз билан бориб гаплашишингиз мумкин, – деди у ва шу заҳотиёқ, хоҳласангиз, мактабда менга рус тилидан дарс берган ўқитувчим билан гаплашинг”, – деди. Ҳаёлига келган фикрдан ўзи ҳам хурсанд бўлиб кетгандек туюлди менга. Мен майли, деб, адашмасам, исм-шарифидан рус ёки татар миллатига мансублиги англашилган ўқитувчининг телефон рақамини дафтарчамга ёзиб олдим. Телефон қилиш ниятим йўқлигини ўша ондаёқ англагандим. Чунки албаттаки, сенга телефон бўлади, деб олдиндан огоҳлантириб қўйиларди. Бечора нафақахўр ўқитувчи, ҳоким ўқувчисини мақтамай, нима қилсин. Эринмай, ёзиб олишимнинг сабаби, ҳали бу мавзуни ўрганиш ниятидан воз кечмаганимни кўрсатиб қўйиш эди. Шу билан урган-урмаган мавзусига уч нуқта қўйиб, мавзуни ҳокимият ва маҳаллий гуруҳларга бурдим. Ўша пайт Ўзбекистоннинг амалда иккинчи раҳбари ҳисобланган Бош вазир ўринбосари Исмоил Жўрабеков янги ишдан олинганди. Республикадаги кадрлар, жумладан, вилоятларнинг раҳбарлари орасида Жўрабековнинг одамлари кўп, деб ишониларди. Мен Мирзиёевдан “сиз кимнинг одамисиз, Жўрабековнингми, Каримовнингми?” деб сўрадим. У бўлса, “вилоят ҳокимини ким тайинлайди?” дея саволимга савол билан жавоб қайтарди. “Расман Президент”, – дедим мен. “Президент бўлса, демак, мени ҳам Президент тайинлаган”, деди у. Аммо табиийки, кланлар, ҳокимият ичидаги гуруҳлар ҳақида гапиришни истамади. Суҳбатимиз икки соатдан кўпроқ давом этди ва тўғриси, Мирзиёев менда сиёсий амбицияси бор, юксакларга кўз тиккан одамдек таассурот қолдирмади. Қайтага, ҳокимлик лавозимидан мамнун, бу лавозимни йўқотиб қўймаслик учун астойдил тиришаётган одамдек кўринди. Эҳтимол, адашгандирман. Эҳтимол, Мирзиёев сиёсий амбицияларини яхшилаб яширган, шунинг учун ҳам ҳокимиятда яшаб қолгандир. Эҳтимол, жиззахлик ҳуқуқ фаоллари ва мустақил журналистлар айтганидек, фақат сиёсий интилишлари эмас, балки бу интилишлар йўлида тўғаноқ бўлиши мумкин бўлган бошқа нарсаларни ҳам усталик билан яширишга муваффақ бўлгандир. Мен унинг одам ургани ҳақидаги хабарларни кейин ҳам текширишда давом этдим. Бу билан маҳаллий фаоллар ҳам шуғулланишди. Аммо биз “Мирзиёев мени дўппослади” дея даъво қилган одамни топмадик. Орадан кўп ўтмай, Мирзиёев Самарқандга ҳоким этиб тайинланди ва Самарқанддан бунга ўхшаш хабарлар олганимиз йўқ. Аммо 2003 йилда, Мирзиёев Бош вазир этиб тайинланганидан кейин ҳокимларнинг қўл остидагилар ва фермерларни дўппослаши бутун мамлакат бўйлаб эпидемия сингари ёйилди. Менда буни Мирзиёев санкциялаган, дейишга асос бўладиган далил йўқ. Аммо бу каби тажриба на Бош вазир ва на Президентда эътироз уйғотмагани рост. Ҳозирда ҳам Бош вазир ва ҳам амалда Президент бўлган Шавкат Мирзиёев бошқарувда ислоҳотлар қилишнинг зарурлигини таъкидлаётган экан, бу каби тажрибага ҳам барҳам берилади, деб фақат умид қилиш мумкин.
(Паҳлавон Содиқ, Би-би-си, Лондон)
ОЗОДЛИК

Dunyouzbeklari.Com сайтининг  Telegram даги каналига қўшилинг ва энг сўнгги воқеалар шарҳидан хабардор бўлинг.


Facebooktwittergoogle_plusredditpinterestlinkedinmail

Ўхшаш мақолалар:

  1. Паҳлавон Содиқ ҳикояси – Шавкат Мирзиёев ББСга: “Одам урмаганман…”
  2. Шавкат Мирзиёев Би-би-си мухбирига: “Одам урмаганман”
  3. Журналист Паҳлавон Содиққа: Ҳар нарса ёмонми Ўзбекистонда?
  4. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташриф буюрди
  5. Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади
  6. Паҳлавон Содиқ: “Европа қитъасида бутунлай янги давр бошланаяпти”
  7. ЎзЛиДеП Шавкат Мирзиёев иштирокида ғалабани нишонлади (фоторепортаж)
  8. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Пекинга етиб келди…
  9. 3 январь – ББС ўзбек хизматининг таниқли журналисти Паҳлавон Содиқ туғилган кун…
  10. ББС мухбири Паҳлавон Содиқ маърўзаси Фарғона анжуманида яхши баҳоланди…
  11. Паҳлавон Содиқ – BBC O’zbek: Мирзиёев диний эркинликлар берадими?
  12. Мирзиёев Шароф Рашидов ишининг давомчисими? Паҳлавон Содиқ – BBC ўзбек

4 шарҳ

  1. Гульнора Умарова says:
    11/22/2016 at 3:44 PM

    Бизага шундай мард гапида маъно бор одам яни Шавкат Мирзиёев сингари Узбекистонни бошкарадиган инсон керак кандайдир сафсаталарга ишонмайман омад тилайман Шавкат Миромонивичга

    Reply
  2. Тўрабек says:
    11/22/2016 at 6:26 AM

    Муҳтама Исмат Хушев., бу суллоҳона хабарни такрор чоп этишдан мақсадингиз нима. Ҳақиқатни билмоқчи бўлсангиз Арнасойга боринг, суриштиринг

    Reply
  3. Аҳмад Тошқулов says:
    11/22/2016 at 6:23 AM

    Паҳлавон Содиқ бу мақолани узоқни кўзлаб, ақл ва фаросат билан ёзганлиги кўриниб турибди…

    Reply
  4. Dr. Karshi F.Hasanov says:
    11/21/2016 at 4:59 PM

    Шавкат Мирзиёев ҳақида салбий гап сўзлар урчиб кетган эди. ББС бу миш-мишлар фақат иғво эканини мана шу биргина мақоласи билан ишонарли тарзда исбот қилиб берибди. Раҳмат.

    Reply

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • БАЙРОҚСИЗ МИЛЛАТ ёхуд XXI АСРДА МАЪНАВИЯТНИНГ НАРХИ ХУСУСИДА  - 596327 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ: ЎЗБЕК ЭМИГРАНТЛАРИНИНГ УЧ ТОИФАСИ  - 592342 марта ўқилган
    • НАЦИЯ БЕЗ ФЛАГА или О ЦЕНЕ ДУХОВНОСТИ В XXI ВЕКЕ  - 591150 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент командасининг аччиқ қисмати (Бир сурат тарихи)  - 590581 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: 9-май Ғалаба куни, мотам куни эмас!!! (“Президентга мактублар”)  - 573821 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ: МУСТАҚИЛЛИК САБОҚЛАРИ (Сталинча бошқариш сиёсати)  - 565424 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Усмонхўжаевнинг Жорж Бушдан нимаси кам?  - 564264 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рашидовнинг сирли ўлими ва унинг аччиқ сабоқлари ҳақида…  - 558005 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: БИЗ БИЛГАН ВА БИЛМАГАН ЗОКИРЖОН АЛМАТОВ (Сиёсий портрет)  - 557088 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шоҳга яқин бўлиш – қиличнинг домига яқин туриш демакдир!  - 556540 марта ўқилган
    • ИСЛАМ КАРИМОВ И ЕГО КОМАНДА: КТО КОГО? (Ч-1)  - 554371 марта ўқилган
    • ИСЛАМ КАРИМОВ И ЕГО КОМАНДА: КТО КОГО? (2)  - 553853 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент билан юзма юз ёки юракка кўчган учрашувлар (2-34)  - 553721 марта ўқилган
    • Америка Қўшма Штатлари Президенти Барак Обама навқирон 55 ёшга тўлди!  - 551338 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ПРЕЗИДЕНТНИНГ МАТБУОТ КОТИБЛАРИ  - 550104 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ўзбек матбуотига отилган ўқ…  - 540630 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Қирғизларга мактуб (Фожеанинг етти йиллиги муносабати билан)  - 540094 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг собиқ биринчи раҳбари Рафиқ Нишонов 90 ёшда!  - 537613 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ёнаётган олий даргоҳ – “Президентга мактублар” туркумидан  - 536810 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ургутлик ёлғиз бўри (Карим Баҳриевнинг сиёсий портретига чизгилар)  - 536278 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ўзбек ирригаторларининг отаси – 80 ёшда!  - 533915 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Қўшчинорлар (Ўзбекистон ва Қозоғистон муносабатларига бир назар)  - 533786 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент Девони раҳбари Зелемхон Ҳайдаров портретига шарҳ (2)  - 533375 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент соқчисининг жиноятлари…  - 530031 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ўзбекистоннинг биринчи ва энг сўнгги Давлат котиби…  - 526059 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Ўзбекистон Президентига мактублар” туркумидан (2-мақола)  - 525631 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да Алишер Азизхўжаев ҳақида (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 523863 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: Мирзиёев оиласи билан Хитойни забт этди… (Видео)  - 523544 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да Солижон Мамарасулов ҳақида (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 523007 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Давлат Мадҳияси муаллифи Ориповми ёки “Қурбонов”?  - 522860 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент Девони раҳбари Зелемхон Ҳайдаров портретига шарҳ (1)  - 522521 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Собиқ вазирнинг икки ўлими (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 521618 марта ўқилган
    • Журналист Исмат Хушевдан Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга шеърий мактуб  - 519465 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ШОҲ БИЛАН ШАЙХ ТЎҚНАШУВИ ҚАНДАЙ ЮЗ БЕРГАН ЭДИ? (“Ёднома”)  - 518838 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ХУФИЯ ИДОРА (МХХ) ДА БИРИНЧИ МИЛЛИЙ РАҲБАР  - 516033 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ШАМСИ ОДИЛНИНГ КУЁВИ (1-99) (Йигирманчи – якуний қисм)  - 512854 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рустам Шоғуломовнинг ўлими – парвоз ва инқироз…  - 512073 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: У.Юсуповнинг шогирди, Ш.Рашидовнинг сафдоши, И.Каримовнинг дўсти  - 511888 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ТАЪЗИЯНИНГ НАРХИ ҚАНЧА?  - 511444 марта ўқилган
    • Ислом Каримов билан илк учрашув (Биринчи китобнинг энг сўнгги боби)  - 510688 марта ўқилган
    • Журналист Исмат Хушев Алишер Азизхўжаев ҳақида (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 509394 марта ўқилган
    • Ш.Р.МИРСАИДОВ: “ТИЗ ЧЎКИБ ЯШАГАНДАН КЎРА, ТИК ТУРИБ ЎЛМОҚ АФЗАЛ!”  - 507848 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга  - 507545 марта ўқилган
    • “Адабиёт ва санъат” газетаси – муҳаррирлар инкубатори (Биринчи китоб, 21 боб)  - 507527 марта ўқилган
    • МОҚ вице-президенти Салим Абдувалиевнинг сирли салтанатига сафар…  - 505942 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Қора бозор”нинг қироли ким? (Муллажонов фаолиятига назар)  - 504485 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: 1 китоб, 20 боб ИЖОДКОРЛАР ЁТОҚХОНАСИ  - 504393 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ШАЙТОНДАН ЧИҚҚАН “ФАРИШТА”  - 504334 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Қўними йўқ вазирлар (Бош вазир ўринбосари Б.Ҳодиев диққатига)  - 504083 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: ОТИБ ТАШЛАНГАНДА ШЎРЛИК АНДИЖОН (2005 йилги шеър)  - 503892 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Х. Султонов ҳақида МХХда сир сақланаётган маълумотлар  - 503461 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Давлат маслаҳатчиси Умрзоқовнинг саройдаги сўнгги кунлари…  - 502614 марта ўқилган
    • Устоз Абдулла Орипов: “МЕНИ ОЛИБ КЕТИНГ ЎЗБЕКИСТОНГА!”  - 501993 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: Мирзиёев оиласи билан Хитойни забт этди… (Видео)  - 463962 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: “ЭР БОШИГА ИШ ТУШСА” (2-КИТОБ, 43-БОБ) 2-Якуний қисм  - 421196 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ТЎҚҚИЗИНЧИ МАЙ – “КУЗАТУВ”НИНГ БОШЛАНИШИ (2-КИТОБ, 41-БОБ)  - 415560 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шимолий вокзалдаги Темир йўл милицияси ҳибсхонасида (3-3)  - 414984 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: МАЙДА ЧУЙДА ИНТРИГАЛАР ЁКИ ИХТИЛОФ САБАБЛАРИ (40-боб)  - 407286 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Тинч океан ҳавзасидаги нотинч Дадахон (Бир сурат тарихи)  - 405905 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Тошкент шаҳар милицияси (ГУВД) ҳибсхонасида (3-китоб, 4-боб)  - 386618 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Миллий Хавфсизлик Хизмати (МХХ) ҳибсхонасида (3-китоб, 5-боб)  - 383922 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Жиззах – Исёнкор облисполком раиси вафот этди… (Ёднома)  - 369134 марта ўқилган
    • Супруга нового президента Узбекистана – Ойхон…  - 352517 марта ўқилган
    • Ҳалима ХУДОЙБЕРДИЕВА – Сиз барибир муқаддассиз!!! (Шоира билан суҳбат)  - 348506 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Абдулла Орипов Америка тупроғида – Сафар таассуротлари (5-қисм)  - 340202 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Сокин яшаб ўтган Бош вазир… (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 326426 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: МХХ ҳақидаги гапириш мумкин бўлмаган гаплар…  - 323859 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Мирзиёев халқ билан мулоқотни давлат сиёсати даражасига кўтарди!  - 322927 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов барҳаётлигида Торонто оқшомида ўқилган шеър (Видео)  - 322818 марта ўқилган
    • Сирли Салимбойваччанинг Сеҳрли Салтанатига Сафар…  - 321666 марта ўқилган
    • Турсунхон Худойберганов Президентнинг Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди  - 302520 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Амнистия энг аввало Президентнинг қалбида бўлиши керак…  - 302007 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ички Ишлар Вазирлиги (МВД) ҳибсхонасида (3-китоб, 6-боб)  - 282067 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рустам Азимовга тош отиш кимга керак бўлиб қолди?  - 275621 марта ўқилган
    • Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёевнинг биринчи амнистияси эълон қилинди…  - 261649 марта ўқилган
    • Шухрат Нусратов: «Демократия или диктатура. Нужно сделать выбор сейчас!»  - 261640 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Қодиржон Ботиров билан учрашув – “Истанбулга саёҳат” рукнидан  - 252315 марта ўқилган
    • Одил Ёқубовнинг издоши, Муҳаммад Али сафдоши, Исмат Хушевнинг устози  - 250000 марта ўқилган
    • Юсуф Жума: Нега чорак асрдан буён бир жоҳилга сиғиняпмиз?! (5-қисм)  - 229099 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади Аъзам Обид: Европа бўйлаб автобусда саёҳат  - 226395 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: “Шавкат Мирзиёевга суиқасд уюштиришлари мумкин…”  - 224154 марта ўқилган
    • Абдулла Ориповнинг “Америка дафтари” – Исмат Хушевнинг АҚШ сафари (6-қисм)  - 207065 марта ўқилган
    • В Чарваке снесли знаменитую чайхану «Бочка» (11 фото)  - 203513 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Қодиржон Ботиров билан учрашув (“Истанбулга саёҳат”)  - 202535 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев Ўзбекистонда давлат тўнтариши эҳтимоллари ҳақида  - 202269 марта ўқилган
    • Расследования – Корпорация убийц… (Радио Свобода)  - 197546 марта ўқилган
    • Ўзбек Ван Гоги: Қишда ҳам қуëш суратини чизаман  - 194946 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Бўритош Мустафоевнинг сиёсий портретига шарҳ…  - 184700 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Уйланишим тарихи 1-китоб, 15-боб  - 183564 марта ўқилган
    • Абдуллоҳ Нусрат: Ёзувчи ва адвокат Исфандиёрнинг мақоласини ўқиб…  - 173132 марта ўқилган
    • Дўстназар Худойназаров: Украина – менинг иккинчи Ватаним…  - 172488 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев Би-би-си мухбири Паҳлавон Содиққа: “Одам урмаганман…”  - 172172 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Башорат опанинг изтироблари…  - 162769 марта ўқилган
    • Каримов бошқарувидаги ҳукумат қонунчилари бунчалар қаллоб?  - 158121 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Номус ўғрилари (Суд очерки)  - 158044 марта ўқилган
    • Мирзиёевнинг Виртуал қабулхонасига ЎзТВ даги кўзбўямачиликлар ҳақида  - 157204 марта ўқилган
    • Оқибат деворлари (Ҳалима Худойбердиева ва Набижон Боқий суҳбати)  - 155203 марта ўқилган
    • Исмат Хушев – Туркияда (Анталияга саёҳат” туркумидан) 3-қисм  - 155091 марта ўқилган
    • МХХ раиси Рустам Иноятовнинг сиёсий портретига шарҳ (4 мақола)  - 154892 марта ўқилган
    • Бобур Маликов: Ўзбекистондаги ҳозирги аҳвол – шармандалик…  - 154484 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шукрулло бобонинг тўқсон бешинчи баҳори…  - 153732 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” меҳмони – Новосибирск университети профессори Неъматжон Раҳимов!  - 152658 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев: “Озодлик”нинг донг таратган Шуҳрати (Абдулла Искандар)  - 152505 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Олмахон Ҳайитованинг бемавруд ўлими… (“Ёднома”)  - 152329 марта ўқилган
    • Ўзбекистон миллий Телерадиоармиясининг пинҳона тузумига ошкора назар  - 151843 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: CLINTON CAN EASILY TRUMP TRUMP…  - 151794 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: УЧ КЕЧА-Ю, УЧ КУНДУЗ (3-КИТОБ, 2-БОБ)  - 149642 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Мен “ББС”, “Озодлик”, “Дунё Ўзбеклари” ходимларини тўғри тушунаман…  - 148661 марта ўқилган
    • Шоира Нуржаҳон Авазова ёруғ оламни тарк этди. Ундан яхши шеърлар қолди…  - 146714 марта ўқилган
    • ЎзМТРК раиси Алишер Хаджаевнинг кирдикорлари ёки саккизинчи ўринбосар  - 146649 марта ўқилган
    • “Ака ука оқпадарлар” номли танқидий мақола ва унга “Дунё ўзбеклари” ёзган шарҳ…  - 145857 марта ўқилган
    • Бош прокурор диққатига: “Водий Президенти” ва унинг прокурор ўғли ҳақида  - 145789 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Сайрамдан юборилган муборакнома!  - 144332 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Бир ярим йиллик ҳарбий хизмат (Биринчи китоб, 11-боб)  - 143994 марта ўқилган
    • Беҳзод Фазлиддин: Бир монолог, икки қўшиқ можароси…  - 143926 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” меҳмони – Юсуф Жума: Мустабид мени бадарға қилди… (1-қисм)  - 143805 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Дафтарлар янги – “битиклар” ўша ўша…  - 142552 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Абдулла Орипов Америка тупроғида – Сафар таассуротлари (8-қисм)  - 139093 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Ориповнинг янги ёзган гўзал шеърлари  - 138078 марта ўқилган
    • Анвар САЙРАМИЙ: НЕВА САРИ САЁҲАТ (Йўл очерки)  - 138075 марта ўқилган
    • Хасанбой боксни Ислом акадан, Руслан штангани Мирзиёевдан ўрганган демайлик  - 135803 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Анвар Сайрамий ижодидан: Антиқа учрашув…  - 135191 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ҳукмдорга таслим бўлмаган ўзбек олигархи…  - 133376 марта ўқилган
    • 1-январь – Каримовнинг йигирма йиллик вазири Элёр Ғаниев туғилган кун…  - 132960 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Ўз газини Русга бериб, тезак ёққан ўзбегим!”  - 132948 марта ўқилган
    • Исмат Хушевнинг Сирожиддин Саййид ҳақидаги мақоласини ўқиб…  - 132656 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “YouTube”да: “Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди…”  - 130994 марта ўқилган
    • Ислом ака учун ҳукумат ва ҳокимлар ўзини танк тагига ташласин, оддий халқ эмас…  - 130295 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шукрилла Раҳматович Мирсаидов хотирасига  - 128337 марта ўқилган
    • Ғанижон Холматов: “Ҳаёт ташвишларидан озод инсонни кўргим келади”  - 127394 марта ўқилган
    • Муаззам Иброҳимова: Синглимдай суюкли кимим бор маним…  - 126894 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: Мирзиёев оиласи билан Хитойни забт этди…  - 126893 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: МХХ ҳақидаги гапириш мумкин бўлмаган гаплар (Биринчи мақола)  - 126800 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Бугун қанотимга ўқ келиб тегди – Ёднома (1-мақола)  - 126706 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ўзбекистондаги сирли ўлимлар анатомияси…  - 124907 марта ўқилган
    • Аҳмадбой хазиначиси уйидан икки мошина пул мусодара қилинди  - 124586 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири, улуғ устоз Абдулла Ориповнинг энг янги шеърлари  - 123613 марта ўқилган
    • Юсуф Жума: “Мен ҳамон маҳкумлар вагонидаман” – (2-қисм)  - 122617 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари”нинг махсус мухбири Фарғонада – Усмонхўжаев хонадонида…  - 122327 марта ўқилган
    • Карим БАҲРИЕВ: ЧАРОС МАРСИЯСИ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 122271 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Торонто оқшомида ўқилган А.Орипов шеъри… (Видео)  - 121968 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов ҳақидаги изоҳ ва унга ёзилган шарҳ…  - 121411 марта ўқилган
    • Maine 2016 FULL SPEECH DONALD TRUMP Portland, Maine  - 119845 марта ўқилган
    • Академик Рустам Абдуллаев – журналист Исмат Хушевни “дуэл”га чорлайди…  - 119675 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шеър ва қўшиқ қанотида Оттавага оилавий сафар… (Видео)  - 119666 марта ўқилган
    • Чем закончатся эрдогановские «чистки»?  - 115850 марта ўқилган
    • Хамроқул Асқар: МУБОРАК НАВРЎЗ АЙЁМИ ТАБРИГИ (Дўстим Исмат Хушевга)  - 115764 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Ватаним маним – Андижонда Фарид Усмон юбилейи кенг нишонланди…  - 114669 марта ўқилган
    • Анвар САЙРАМИЙ: ОЛТИНЧИ ҚАБР (Ҳаётий-фожеий ҳикоя)  - 114548 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Прекратите лить грязь на головы людей  - 114452 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга танқидий хат (Таҳрирсиз босилди)  - 113440 марта ўқилган
    • ЧЕЛОВЕК ЛЮБИТ МИР И ЖИЗНЬ, ПОТОМУ ОН ОБРЕЧЕН, ЖИТЬ ДАЛЬШЕ  - 113151 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Қодиржон Ботиров билан учрашув (“Истанбулга саёҳат”)  - 113082 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев МХХ билан Прокуратура ўртасидаги кураш ҳақида…  - 112252 марта ўқилган
    • Она была возмущена поведением мужа и ждала от него объяснений…  - 112051 марта ўқилган
    • Абулқосим Мамарасулов: Шавкат Мирзиёев Жиззахда нималар қилган эди?  - 112042 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Талаблик ётоқлари – соғинч Ватани” (Москва билан хайрлашув)  - 111904 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: БОЛАЛАР УЙИДА УЛҒАЙГАН ШОИР (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 111669 марта ўқилган
    • ЎРТА ТУРК ТИЛИ ва АЛИФБЕСИ тўғрисида ФИКР ва ТАВСИЯЛАР  - 111417 марта ўқилган
    • Сиз билган Муғанний… (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 110409 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Анвар Шукуров: Четда юрган жиянларга (2)  - 109072 марта ўқилган
    • Матназар АБДУЛҲАКИМ: ДАРСДАН СЎНГ (“Ўтганлар ёди” туркумидан  - 108536 марта ўқилган
    • Талант АЛЕКСАНДЕРОВ: ҲИБСГА ОЛИНГАН “ТАРАҚҚИЁТ”  - 106449 марта ўқилган
    • Борис Немцов Кремльнинг ёнида ўлдириб кетилганига роппа роса икки йил бўлди!  - 106447 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига роппа роса беш ой бўлди  - 106405 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги раҳбари ҳибсга олинди  - 105749 марта ўқилган
    • Светлана Абдурахманова: ГОРЬКАЯ СУДЬБА УКРАИНСКИХ СИРОТ…  - 105694 марта ўқилган
    • Married Team Perform Dangerous Tightrope Tricks  - 105226 марта ўқилган
    • «ББС» ВА «ОЗОДЛИК»НИНГ ОЛАМШУМУЛ МАКТАБИ…  - 103797 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: БЕГОНА (ёки беш ой давом этган раҳбарлик) (1-китоб, 10-боб)  - 103758 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевга “Гулистон экстракт-ёғ” АЖ ишчи хизматчиларидан  - 103660 марта ўқилган
    • Д.А.Кунаев: Рашидов ўз ажали билан ўлган эмас – Шароф Убайдуллаев (1-2)  - 103529 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шолохов Ватанида 1-китоб, 12-боб.  - 103518 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: “Мени олиб кетинг, Ўзбекистонга!” (Биринчи китоб, 7-боб)  - 103457 марта ўқилган
    • “Президент эркатойининг саргузаштлари” муаллифига мактублар туркумидан  - 103117 марта ўқилган
    • ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ – МИЛЛАТ МИНБАРИ (Журналист Исмат Хушев фаолиятига бир назар)  - 102743 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов барҳаётлигида Торонто оқшомида ўқилган шеър (Видео)  - 102440 марта ўқилган
    • Бизнес иммиграция для желающих жить и трудиться в Новой Шотлании. (Канада)  - 102094 марта ўқилган
    • АҚШЛИК ТРЕНЕРЛАРГА: ЭРКАК БЎЛИБ, МАҒЛУБЛИКНИ ТАН ОЛИНГ!  - 102013 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Агар Чарос қизим ҳаёт бўлганда 6 апрелда 20 ёшга кирарди…  - 101878 марта ўқилган
    • Юсуф Жума: “Каримов тахтдан кетса мен учун Ватанга йўл очилади” (6)  - 101631 марта ўқилган
    • Талант АЛЕКСАНДЕРОВ: ОБЕЩАНИЕ ЕГО ВЕРЕН…  - 101398 марта ўқилган
    • 2010 йилнинг 21 ноябрь куни Абдуманноп Пўлатов вафот этган эди…  - 101393 марта ўқилган
    • Повторное обращение к Министру МВД Узбекистана генералу А.А.Ахмедбаеву!!!  - 101351 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Эркин матбуот – эл озиғи (“Дунё ўзбеклари” нашри мисолида)  - 101157 марта ўқилган
    • В Китае открыли самый длинный и самый высокий стеклянный мост  - 100885 марта ўқилган
    • Самарқандда куёв ўғриси 3,5 йилга қамалди  - 100371 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Президент, Мухолифат ва Махсус хизматлар” (2-китоб, 38-боб)  - 100363 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” хабари: Ҳеч кимдан кам бўлмайдиган демократик давлат  - 100012 марта ўқилган
    • Сергей Ежков ва Исмат Хушевга миннатдорчилик!  - 99366 марта ўқилган
    • Самая богатая невеста на планете выходит замуж за простого человека  - 98701 марта ўқилган
    • Толиб Ёқубов: Сарафроз айтгани келдик (Исмат Хушевни “кашф” этаётганларга)  - 97858 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ислом Каримовнинг 25 йиллик бошқаруви якун топдими?  - 97737 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Abdurehim Heyit – Leylim Ley  - 97614 марта ўқилган
    • Ташпулат Юлдашев: Откуда растут ноги? Часть – 8  - 97581 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовга  - 97358 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Abdurehim Heyit – Nazugum  - 96798 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: Раҳбарни мақташ керакми?  - 95580 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев: МХХнинг янги раиси – палаги тоза одам…  - 95525 марта ўқилган
    • Башар Алим: Тарихдан ҳикоя (1932) – Бугунга киноя (2016)  - 94374 марта ўқилган
    • Дилобар Эркинзода: Жазога лойиқ нима қилди Бобомурод Абдуллаев?  - 94211 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Ориповнинг энг янги шеъри: НАСИБА…  - 94139 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиëев “Болалар” гуруҳи асосчисини ҳоким ўринбосари қилиб тайинлади  - 93957 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “МХХ ҳақидаги гапириш мумкин бўлмаган гаплар” туркумидан  - 93487 марта ўқилган
    • Evril Turon (Mamadali Mahmud) White Flower (A true story) – 1  - 93403 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Амир Темур юртидан яна бир ўғлон чиқди!  - 93150 марта ўқилган
    • ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ – МИЛЛАТ МИНБАРИ (Исмат Хушев ижоди ва фаолиятига бир назар)  - 92855 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев. Осмонни ким суяб турибди? Ўзбек журналистика мактаби  - 92267 марта ўқилган
    • ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ – МИЛЛАТ МИНБАРИ (Исмат Хушев ижоди ва фаолиятига бир назар)  - 91923 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Оқсарой – малоҳатда танҳо, маломатда тоқ сарой!  - 91807 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Улуғ шоир Эркин Воҳидов ҳукуматга нима ёмонлик қилган эди?  - 91545 марта ўқилган
    • Алишер Таксанов: Синдром Каримова…  - 90842 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ЎЗБЕК МУХОЛИФАТИ ВА МАХСУС ХИЗМАТЛАР ФАОЛИЯТИ (4-қисм)  - 90710 марта ўқилган
    • «ЕСЛИ ТЫ СПОСОБЕН ВСЕГДА УЛЫБАТЬСЯ ЖИЗНИ, ЖИЗНЬ УЛЫБНЕТСЯ ТЕБЕ!»  - 90080 марта ўқилган
    • Иброҳим Ғафуров: “Бу безовта замона…”  - 89917 марта ўқилган
    • ИСЛОМ КАРИМОВ – ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ БАХТИ ВА ИФТИХОРИ  - 89181 марта ўқилган
    • Русский перевод фильма «Московский след» о деле Литвиненко  - 89055 марта ўқилган
    • Талант АЛЕКСАНДЕРОВ: НЕ БРОШЕННЫЕ КАМНИ ХУШЕВА…  - 89035 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев: Дўстлик кўприкларини ким бузади, ким қуради?  - 88748 марта ўқилган
    • ФАРИДА АФРЎЗ ДИЛРОЗИ: «МЕН СЎЗ ИШҚИДА ЁНАЁТГАН ОЛОВМАН!…»  - 88662 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев Тошкентнинг Фарҳод бозоридаги шпаналар ҳақида  - 88649 марта ўқилган
    • Абдулла Искандар: “Ëлғонлар устига қурилган салтанат”  - 88304 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Ориповнинг энг янги шеърлари…  - 87994 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев: Автоҳалокат – Қозоғистонда. Лекин илдизи – Ўзбекистонда!  - 87638 марта ўқилган
    • Ислом Каримов жанозасига кимлар келди-ю, кимлар келмади  - 87553 марта ўқилган
    • Ташпулат Юлдашев: Безнаказанность порождает вседозволенность. Часть 9  - 87248 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ТИНТУВ ВА ҲИБС (3-КИТОБ, 1-БОБ)  - 86551 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Украинадаги жасорат тимсоллари… (Ўзбек журналисти шарҳи)  - 86377 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: БИРИНЧИ ВА ОХИРГИ ЖАНГЧИ (2-КИТОБ, 39-БОБ) Якуний қисм  - 85429 марта ўқилган
    • Президентларнинг оилавий борди келдиси – халқлар дўстлигига хизмат қилсин!  - 85323 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да Иноятов жаҳолати ва Мирзиёев жасорати ҳақида  - 85123 марта ўқилган
    • Мирзиёев хориждаги ўзбек ишбилармонларини Ватанга албатта чақириши керак!!!  - 84963 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган