Отабек Тошев: Мен Шавкат Мирзиёевга овоз бераман!
МЕН ШАВКАТ МИРЗИЁЕВГА ОВОЗ БЕРАМАН!
Ассалому алайкум ҳурматли Исмат ака!
Мен доимо сизнинг қарашларингизни ҳурмат қилиб, фикрларингизни қўллаб-қувватлаб келганман. Лекин мана шу сафар Шавкат Мирзиёевни шубҳа гумонларга берилиб ёки аламзадалигингиз тутиб, бу шахсни қаттиқ танқид қилишингизга мутлоқо қўшилмайман.
Қани сизда далил, факт, исбот? Журналистман деб ҳаёлингизга нима келса шуни ёзиб, “Озодлик” радиосида гапирaвeрасизми? Сиздек журналистга ҳис ҳаёжонга берилиб кетиш ярашмайди. Нима Шавкат акада сизни адоватингиз борми?
Исмат ака, мен сизни, очиғини айтсам, танимай қолдим. Ўшбу мақолани ёзиш истаги менда сизни “Дунё ўзбеклари” сайтида эълон қилган мақолангиздан кейин пайдо бўлган эди. Исмат ака охирги “Озодлик” да чиқишингизда ҳаёжонга берилиб кескин гапирдингиз. Лекин охирида: “Мамлакатимиздаги таниқли ижодкорлар – шоир Абдулла Орипов, устозимиз Шароф Убайдуллаев ва ёзувчи Мамадали Махмудовлар – Шавкат Мирзиёевни қўллаш керак, у доим ижодкорлар томонида бўлган деб айтдилар” деганингиз менга жуда ёқди. Ўғил бола гапни гапиришибди улар.
Айниқса, Шароф Убайдуллаевнинг ББСдаги ажойиб бир суҳбати, Паҳлавон Содиққа берган бетакрор интервьюси ҳаммамиз учун ҳам яхши бир дарс ва сабоқ бўлиши керак.
Исмат ака. Биз шундай машҳур, эл ҳурмат қиладиган зиёлилар олдида киммиз? Шу миллатимиз улуғлари бирон нарсани билишса керакки, гапиришган. Бекордан бекорга улар сизга мурожaат қилмагандир. Сиз Исмат ака! Бир томонлама, бир ёқлама тор ўйлаган ҳолда ўз фикрингизни билдираяпсиз. Бош вазир ҳам инсон, у ҳам ҳаракатдаги одам, шунча йиллар давомида ўзгаргандир. Ақилли билимли давлат бошқаришда катта мактабни ўтаган шахс- ку! Ахир.
Мен аввало танимайдиган одам ҳақида бирон қатор ҳам ёзмайман. Бош вазир Шавкат Мирзиёевни 1992 йил Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳокими бўлган пайтлардан бери яхши танийман, йигирма беш йилдан бери кузатаман. Ҳар холда маънавий ҳаққим бўлса керак, ўз кўрганларимни оқ қоғозга битишга.
Бошқаларни билмадим Шавкат акани принципиялиги, яшин тезлигидаги қатъий қарор қабул қилиш хусусияти, ташкилотчилик таланти менда ёрқин таассурот қолдирган. Иш юзасидан онда- сонда қўполлик қилиши ҳам бор нарса. Айтишадику – иш бор жойда камчилик бўлади, беайб Парвардигор.
Бу дунёда исталган одамдан камчилик, нуқсон топиш мумкин, агар керак бўлса. Исмат ака фақат сиз эмас “Озодлик” да ва бошқа интернет сайтларда баъзилар ўзларининг бир ёқлама қарашлари билан Шавкат Мирзиёев ҳақида нуқул салбий фикр билдиради, гўёки у кишидан бошқа раҳбар Ўзбекистонда йўқдек.
Нима сиз ҳам ўшалардан ўргандингизми ёки мамлакатда бўлаётган воқеа ходисалардан узилиб қолдингизми хорижда яшаб! Ислом Каримов президентлик қилган пайтда ҳеч бир ёнидаги раҳбарга мустақил эркин ҳаракат қилишга имкон бергани йўқ! Ҳаммаси иложсиз қолиб, уни соясида қолиб кетди.
Бошқалардан кўра ҳатто Бош вазирга кўп босим ўтказилди, уни ваколатлари ҳеч қачон тўла қонли бўлмаган, ўз билганича бундай шароитда ишлаш ёки ташаббус кўратиш мумкин эмасди. Мана энди сиёсий вазият ўзгарди Шавкат Мирзиёев ўзида яшириниб ётган сифатларини тўла номоён қилишга аминман, у киши анойилардан эмас, дунё ўзгараётганини замон билан ҳамнафас бўлиш, одамларга эркинлик бериш кераклигини сиз билан биздан кўра теранроқ ҳис қилиб турибди. Шуни яхши билинг! Эркинликни чегараси бошқа одамни эркинлигидир.
Агар ким мени ёзганларимга ишонмаса Шавкат Мирзиёевдан бошқа ўта ҳаракатчан, ғайрат шижоатли, ҳамма билан келишиб кетадиган, ҳаддан ташқари меҳнаткаш, жуда узоқ вақт фақат биринчи раҳбарлик лавозимларида ишлаган, ҳукуматни бошқаришда катта тажрибага эга бошқа шахсни хозирги элита ичидан кўрсатсин!? Қани топиб кўрингчи? Йўқ овора бўлманг, топа олмaйсиз!
Мен оддий одамман бутун ёшлигим қишлоқдаги оғир жисмоний меҳнат юки остида ўтди, шу туфайли бўлса керак қишлоқда туғилиб яшаган одамларни кўпроқ тушинаман. Мен аминман Шавкат ака ҳам қишлоқдаги оғир машаққатли меҳнат қарида ўсиб ўлғайган. Ўспирин бўлгач Пойтахтга келиб ўқиб, шаҳар ҳаётини ўрганган. Кейин эса Тошкент Ирригация ва Мелиорация институтида кўп йиллар ўқитувчилик қилиб илмий иш қилган ундан кейин Мирзо Улуғбек тумани ҳокимият етакчиси бўлган.
1996-2003 йилларда Жиззах ва Самарқанд вилоятлари ҳокими бўлганда бошқаришда катта тажриба ортирди. Ниҳоят 2003-2016 йилларда Республикада Бош вазир бўлиб маъмурий бошқарувини ичидан нозик томонларини ўрганди. Қуйдагиларни умумлаштириб айтганда Шавкат акадек Вилоятларни ва қолаверса бутун Республикани иқтисодини, аҳолини бугунги шароитини чуқур биладиган бошқа шахсни топиш мушкулдир.
Яна бир оз ўтмишга қайтмоқчиман 1992 йилда Эркин Ёшлар Ўюшмаси раисини ўринбосари сифатида бир неча марта Шавкат Мирзиёевга ташкилотимиз муоммоларини ечиш учун шахсан мурожаат қилдим. Ҳар сафар Мирзо Улуғбек ҳокимини эшигида кирар- кирмас, бизни ташкилот олдидаги тўсиқлар ҳал бўлар эди. (ташкилотимиз шу туман ҳудудида жойлашганди). Эркин Ёшлар Ўюшмасини Ўзбекистондаги илк демократик сиёсий ҳаракатлардан бири эканлигини инобатга олсак, Тошкентдаги барча бўлиб ўтган митинг, намойишларни ташкил қилиб ўтказганлигини инобатга олсак.
Бу демократик Уюшмага Шавкат акани муносабати назаримда кўп нарсани англатади. Шу йили бир неча илмий иш қилаётган иқтидорли аспирантлар ташкилотимизга Тошкент шаҳрига пропуска қила олмаётганидан норози бўлиб, ёрдам беришимизни сўраб мурожаат қилди. Мен ёрдам сўраганларни ҳаммасини ҳужжатларини олиб жумладан ўзимни документларимни қўшиб шахсан Шавкат акага топширганман. Бир неча хафта ўтар-ўтмас Пойтахт пропускасига эга бўлганмиз.
Мен бу инсонни кўпиртириб мақтамоқчи эмасман, ўз кўрган, билганларимни далил, фактларга таяниб холис бир инсон сифатида ёзаяпман холос.
Энди хозирги бўлаётган мамлакатимиздаги сиёсий ҳолатга тўхталсак. Биринчи президент вафот этгач давлат бошқаруви Сенат раисига ўтиш керак эди. Сенат раиси Ниғматулло Йўлдошев мамлакатни вақтинчалик бошқаришга тайёр эмас эди. Чунки у яқингинада бу вазифани бажара бошлагани учун тажриба ортирмаган, бундан ташқари кейинчалик курдик ўзига ишончи ҳам йўқ инсон экан.
Назаримда Сенат ва Олий Мажлисда вақтинчалик президентлик ваколатини Бош вазирга бериш учун Конституцияга ўзгартириш киритиш туфайли масалани ҳал қилса булар эди. Бу учун хозирги Олий Мажлис таркиби ҳеч қандай қаршилик кўрсатмаган бўларди. Буни уларни ҳатти-ҳаракатидан ҳам кўрса бўлади. Ахир фавқилодда давлат алмашиши бўлаётган бир вақтда тез ҳаракат қилишни мавжуд сиёсий шарт-шароит тақоза қилди. Қолаверса Конституция моддалари бузилмаганини Олий мажлис қонунчилик қўмитаси раиси А.Саидов такидлади ва Сенат аъзолари Олий мажлис депутатлари эса бир овоздан қўллади. Демак бу қонунчилар маъсулиятни бутунлай ўз бўйнига олдилар. Шу учун маъсул жавобгардир.
Энди Ўзбекистонда вақтинчалик президентликни Шавкат Мирзиёевга юклатилганига келсак. Бу тайинлаш мамлакатимиздаги мавжуд сиёсий ҳолатни мураккаблигидан келиб чиқилган. Қолаверса муваққат президентлик марҳум И.Каримовдан кейин қудрат бобида амалда расмий жиҳатдан иккинчи шахс бўлган Бош вазирга берилди. Буни нимаси ёмон! Қолаверса Ўзбекисон демократик мамлакат эмас. Эндигина демократия элеминтлари жорий қилинаётган давлат. Сизлар Олий мажлис қарорини ҳазим қилаолмаётганлар нимани кутган эдингиз! Ўзбекистон Сенати АҚШ ёки Франция Сенати эмас ку!
Бизни мамлакатимиз ривожланаётган бир мамлакат, шу туфайли эндигина эркинлик яъни демократия ниҳоллари куртаклаб пайдо бўлаётган давлат. Шу учун давлатчиликда айниқса ўтиш вақтида қисман вазиятга қараб оғишлар бўлиши мумкин. Дўстлар биз реалист бўлайлик! Шундай мамлакатимиз учун маъсулятли дамларда тоқатли бўлайлик.
Хозир шундай бир даврда яшаяпмизки нафақат мамлакатимиз ичидаги шарт-шароит уни ичидаги аҳвол билан ҳисоблашишимиз дунёда бўлаётган ўзгаришларга ҳам эътибор беришимиз керак. Кейинги йилларда терроризм ҳавфи бирданига ортиш ортидан ҳатто ривожланган демократик давлатлар ўз ҳавфсизликига алоҳида эътибор бериб полиция, куч ишлатар тизимларига кўпроқ ваколат бериб аҳолини ҳуқуқлари, эркинликларини бир оз чекламоқдалар. Бунга сабаб инсон учун, уни ҳавфсизлиги ҳамма нарсадан баланд туришига ишоратдир. Бунга мисол тариқасида АҚШ, Франция мамлакатларини олишимиз мумкин.
Ўзбек халқи характери, табиатига хосдир бир ҳукмдорни имиджини юқорига қўйиш, уни қадрлаш. Мазкур ҳислат яқинда ёки бугунги кунларда пайдо бўлгани йўқ. Кўп узоқ йиллар асрлар оша ўтмишимизга бориб тақалади. Кимдир айтиши мумкин “Концерватив одатлардан воз кечадиган пайт келди” деб. Тўғри бундай қарашда ҳам жон бор. Лекин шуни инобатга олайлик ижтимоий сиёсий онг, сиёсий маданият секинлик билан ривожланиб боради. Қани уни суъний йўл билан зўрма- зўраки тезлатиб кўринг нимага эришасиз? Бунга ёрқин мисол “Араб инқилоби баҳори” Яқин Шарқ мамлакатларида бўлган бу инқилоб қонли излар қолдирганидан ташқари тараққиётга хизмат қилгани йўқ.
Нафақат кейинги бўлиб ўтган мазкур инқилоблар бундан ташқари мусулмон ўлкаларида бўлиб ўтган яқин қўшниларимиз бўлган Афғонистон, Қирғизистондаги инқилоблар халқни турмуш даражасини яхшиланишига олиб келгани йўқ. Бу билан камина нима демоқчи? Давлат раҳбарини алмаштираётган бир вақтда инқилобий хавф хатарга йўл қуйиб бўлмайди. Фавфқулотда чора тадбирлар қилиб, вазиятдан келиб чиқиб ҳаракат қилиш керак. Мен ҳар доимо, ҳар қандай инқилобга қарши бўлганман сабаби етарлича асосларим бор. Хозир мазкур мақолада буни кенг ёритиш шарт эмасдир.
Яна асосий мавзуга қайтсак. Ижтимоий тармоқларда Олий Мажлис қабул қилган Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 8 сентябр куни ўтказилган қўшма йиғилишида мамлакат президенти вазифасини вақтинча бажариш ваколати конституцияда кўзда тутилгани каби Сенат раиси Ниғматулла Йўлдошевга эмас¸ Бош вазир Шавкат Мирзиëевга топширилганлигини мухокамаси қизғин тус олди.
Мана масалан Д Тожиалиев “ҳуқуқий асосларнинг биронтасида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисига топширилганда, у ҳам ўз ваколатини бошқа шахсга топшира олиши ҳақида бирон аниқ асос йўқ”.
“Ўзбекистон Республикаси Конституциясида аниқ-равшан белгилаб қўйилган моддани палаталарнинг қўшма қарори билан бошқача талқин қилиш мумкин эмас. Конституциямизда аниқ белгилаб қўйилган. Бирорта ҳам қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституция нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас.” – деб такидлайди.
Назаримда мамлакатимиз Конституциясидаги қонунлар ҳалигача қаттиқ ўзгармайдиган ҳолатга келмаган. Бу бир томондан мазкур депутатларда қаътийлик, ўзларига ишончни йўқлиги бўлса, бошқа томондан давлатимиз ёшлигини ҳисобга олсак, тажрибани етарли эмаслиги туфайлидир. Нима бўлганда ҳам бу ҳолатда Бош Вазирни айби йўқ.
Ислом Каримов бир неча йиллар давомида Шавкат Мирзиёевни ёзилмаган қонун бўйича ўзини сиёсий вориси қилиб қўйган эди. Биз биламиз у киши 2003 йилдан бошлаб Бош вазир лавозимида ишлаб келаяптилар. Икки йил олдин Вазирлар маҳкамаси раислиги ҳам Бош вазир ваколатига қўшиб берилди. Шундан ҳам кўриниб турибдики биринчи собиқ президент Шавкат акани ўз ўрнига аста- секин тайёрлаб келган.
Давлатни бошқаришда шахсни роли беқёслигидан келиб чиқсак. Бош вазир узоқ вақтдан бери унга топширилган барча қисқа мудатли вазифаларни тўлиғича бажариб келди.
Агар у тўлақонли давлат бошлиғи бўлса, сўзсиз мамлакат олдида тўрган узоқ муддатли стратегик режаларни бажаришга қодир шахсдир.
Шавкат Мирзиёев харизматик раҳбар бўлганлик туфайли халқни ичида бўлaётган воқеа ҳодисалардан яхши ҳабардор, демак узоқ вақтдан бери ишлаб келаётган тажрибали ҳукумат раҳбари сифатида муоммоларни ечимини топишга ҳам қодирдир.
Шавкат акада қуйдаги сифатлар яққол ташланади: шиддатлилик, жасорат, иродалилик, мақсадга эришиш учун мислсиз куч, ғайрат, зудлик билан қатий қарор қабул қилиш хислатлари ва шунингдек жуда меҳнаткашлилик, амалдорлардан қаттиқ талабчанлиги томонлари ўзига хос шахсий фазилатларидир.
Айтингизлар! Яна биз қайси олий даражадаги мулозимлардан бундай алоҳида сифатларни топишимиз мумкин? Биз ишонамиз бу шахсни мана шундай сифатлари мамлакатимизни тараққётида ўзини муносиб ҳиссасини қўшади.
Мени фикримга машҳур сиёсий экперт Камолиддин Раббимов маълум маънода қўшилади у таъкидлайди “Шавкат Мирзиёев ҳақида ҳар-хил гап-сўзлар юради, булар асосан 1996-2003 йилларда Мирзиёев иккита вилоятда ҳокимлик қилган даврларга бориб тақалади. Шуни қайд этиш керакки, Ш.Мирзиёевнинг вилоятлардаги фаолияти ҳақидаги салбий миш-мишлар ўз исботини топмаган”. Бундан ташқари яна у айтади “айниқса мустақил журналист ва тадқиқотчиларнинг онгида Р.Азимовнинг “нисбатан либерал” эканлиги, Ш.Мирзиёевнинг “авторитаризмга мойиллиги” ҳақида фикр шаклланган, аммо бундай стереотиплар аниқ-тиниқ бир кўриниш олмаган”.
Шундан ҳам кўриниб тўрибди Шавкат акани кўпчилик хозирча билмайди. Менинг назаримда у киши мамлакатимизда катта ўзгаришлар қилишга яхши томонга қодир шахс.
Кузатишлар, таҳлиллар шуни кўрсатдики мамлакатимизда ҳокимят алмашиши, уч ой ичида қонуний президентлик сайлови орқали ўтади. Бошқача бўлганда бундай ҳаракат халқни юзига оёқ қўйиш билан баробар бўлиб,бўлажак давлат бошлиғи ўз қонунийлигини йўқотган бўлар эди. Энди бўлажак сайловда қандай иштирок этиш халқимизни сиёсий маданияти, савияси, мустақил эркин қарашларига боғлиқдир. Бошқаларни ҳам даъват қиламан!
Мен, Исмат ака, агар хафа бўлмасангиз, Шавкат Мирзиёев учун овоз бераман!
Мақоламни сўнгида шуни такидламоқчиман. Мен кузатишларим асосида ўз кўрганларим фақат билганларимни оқ қоғозга туширдим холос. Бунга кимдир қўшилиши ёки қўшилмаслиги мумкин. Ахир бу ҳам сўз эркинлигини бир кўринишида.
Дўстлар биродарлар бизда ўзгача танлов йўқ! Мажбурмиз мамлакатимиздаги реал воқейлик билан ҳисоблашишга, мавжуд шарт- шароитдан келиб чиқишга ва миллатимиз менталититини инобатга олишга. Бўлмаса айтингизлар кимлар қодир вазиятни ўзгартиришга!? Ҳеч ким..!
Мен бу ёзганларим орқали кимгадир ёқиш ёки ҳушомад қилиш эмас. Шахсан менга ҳеч нарсани кераги йўқ! Мен учун Юртимизни тараққиёти чинакам барқарорлик, одамларнинг ички розилиги асосидаги тинчлик бўлса бас!
Бир Ўзбек сифатида мана шулар муҳимдир мен учун. Исмат ака, биламан, Сиз бағри кенг ва фаросатли, олийжаноб инсонсиз. Мени аслида Сиз ва Сизнинг “Дунё ўзбеклари” нашрингиз кашф қилди ва дунёга танитди. Ўзбекистон учун инқилобий ҳисобланган шу мураккаб бир даврда бир биримизга тўғри ва бор гапларни айтиб, Ватан ва миллат равнақи учун бир ёқадан бош чиқариб, ҳаракат қилмасак, кейин кеч бўлиши мумкин.
Сиз ҳамиша ўз камчилигини тан оладиган ва ҳақиқатнинг кўзига тик қарайдиган мард одамсиз. Мени тўғри тушунасиз ва мендан ранжимайсиз деган умиддаман.
Мен Ўзбекистоннинг муваққат Президенти Шавкат Мирзиёевга овоз бераман!!!
“ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ” учун махсус
25 шарҳ
02.10.2016
Сизга минг раҳмат! Холислигингиз учун. Бундан ҳам мартабангиз баланд бўлсин. Исмат Хушевга ҳам раҳмат,мард ва тўғри гапни кўтара олгани учун. Бу ҳаммани ҳам қўлидан келовермайди.
02.10.2016
ОТАБЕК МАҚОЛАНГИЗНИ ЎҚИБ,МЕН ШУНДАЙ ФИКРГА КЕЛДИМ.СИЗ НАФАҚАТ МАМЛАКАТ ИЧИДАГИ ДУНЁДАГИ АҲВОЛНИ ҲАМ ЯХШИ ИДРОК ЭТАР ЭКАНСИЗ.
-
Исмат Хушев – Отабек Тошев, Жахонгир Маматов, Шароф Убайдуллаевларнинг Мирзиёев ҳақидаги ижобий ва умидли руҳда бўлган бир қатор сухбат ва мақолаларини нашр қилмоқда. Бу ҳам “Дунё ўзбеклари” муҳарририрининг бағри кенглиги, бошқача фикрлайдиганларга бўлган катта ҳурматидан далолатдир.
-
Ўзингиз ҳақдаги танқидий фикрларни ҳам бемалол сайтингизда чиқарасиз. Қандай яхши ва юраги беғубор инсонсиз. Бу киши тўғри гапни ёзганла. Сиз ҳам буни тўғри тан олгансиз. Каримов ҳақида ёзган барча асарларингизни диққат билан ўқиганман. Унга ҳаддан зиёд мехр қўйган эдингиз. Лекин Мирзиёевни нега бирданига найза билан қабул қилганингиз ҳам мен учун то ҳануз тушунарсиз бўлиб турибди. Шу маънода бу киши тўғри фикрларни ёзганлар…
-
Мирзиёев Шавкат ҳақида кўп ёмон гаплар эшитар эдек. Тўғрисини айтсам ўйланиб қолдик. Наҳотки сизни ёзганларингиз ҳақиқат бўлса. Кейинги мақолаларингизни кутамиз ҳурматли Отабек.
-
Юқоридаги мақола билан Отабек Тошев Оқсарой эшикларини ўзингиз учун очдингиз.
-
Исмат ака ўшбу мақолани қайта қўйиб жуда тўғри қилаяпсиз. Ўзбекистонда биласизку наширларни абгор аҳволдалигини.Бу ердаги журналистлар ўз соясидан қурқадиган даражада қурқоқ.Бу мақола орқали булажак Президентни билиб олаяпмиз.Мен билганлар ҳаммаси қизиқиш билан ўқияпти.
-
ОМАДИНГИЗНИ БЕРСИН ОТАБЕК. МЕНГА ЎХШАГАНЛАР ЮЗ МИНГЛАБ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИ ҚАНДАЙ ИНСОН ЭКАНЛИГИНИ БИЛМАЙ ЮРГАН ЭДИК.ЭНДИ ТААССОВИРИМИЗГА СИҒДИРАМИЗ.БУ КИШИНИ ИЧКИ ДУНЁСИНИ МУМКИН ҚАДАР ОЧИБ БЕРГАНИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ.
5 шарҳ
-
Mirziyoev o’zining tashkilotchiligi bilan muxolifatni ham boshqarayapti. Masalan Ismat aka fikrim o’zgartishga majbur bo’ldi. Jahongir Muhammad ham. Karimov bunaqa qila olmagan edi. Mirziyoev prezident bo’lishga loyiqligini ko’rsatdi. Bizga boshqa narsa kerak emas. Mirziyoev president bo’lsin deymiz bunaqa ishlardan keyin. Ertaga mardikorlarni ham olib kelib 2000 dollar oylik berib ish bilan ta’minlasa olam Guliiston.
-
Чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин дейишган!
Отабек Тошев ўз мақоласида хамма томонлама мулохаза қилиб, бўладиган гапни ёзган.
Эътибор берган бўлсангиз, Конституция бузилди деб энг кўп вайсаганлар, ҳалқимизга дўст бўлмаган кимсалардир.
Ҳалқимизга эса анча йиллардан буён Конституциянинг бузилиши янгилик бўлмай қолган эди.
Биринчи синф боласи хам дафтарини бу даражада кўп бузмагандир.
ҚОҒОЗ ҲАММА НАРСАГА ЧИДАЙДИ (БУМАГА ВСЁ ТЕРПЕТЬ) ХИКМАТИ АСЛИ БИЗНИНГ КОНСТИТУЦИЯ ҲАҚИДА АЙТИЛГАН БЎЛСА АЖАБ ЭРМАС.
КЎПИНЧА БИР НАРСАНИ ЯХШИЛАБ ТУЗАТИШ УЧУН БУЗИБ ҚАЙТА ТЕРИШАДИ.
ЧЕТДАГИ ДУШМАНЛАР УЧУН ЭСА. БИЗНИНГ САРБОНСИЗ ҚОЛГАН КАРВОНГА ЎЗЛАРИНИНГ КЎНГЛИДАГИ ОДАМ ТАЙИН БЎЛИШИ ВА ОСОНЛИК БИЛАН МАМЛАКАТНИ ИЗДАН ЧИҚАРИБ, ВАЗИЯТДАН ФОЙДАЛАНИБ ҚОЛИШ ЭДИ.
БУ ИШ ИЧКАРИ ДУШМАНЛАРГА ХАМ ЖУДА ЗАРУР ВА ШАРТ ЭДИ.
МАНА НАВОИЙ ВИЛОЯТИ КУЧ ИШЛАТАРЛАРИ ИНСОН БЎЛИБ БОШЛАДИЛАР!!!
ЭРТА ИНДИН БЎРИТОШ АКАМ ХАМ ЯХШИ ТОМОНГА ЎЗГАРИБ ҚОЛСА НУР УСТИГА НУР, ҲАЛҚИМИЗ КЕЧИРИМЛИК
АГАРДА УЛАР ХОХЛАГАН ОДАМ БЎЛИБ ҚОЛСА ЭДИ, БУГУНГИ БЎЛАЁТГАН ВА ЭРТАГА БЎЛАДИГАН УЛКАН ЎЗГАРИШЛАР БЎЛИШ У ЁҚДА ТУРСИН, МИНГ БАТТАР БЎЛАР ЭДИ.
ЧОР ТАРАФДАН ТАБРИКЛАЁТГАНЛАР ХАМ БОШҚАЧА ХАРАКАТЛАР ҚИЛАР ЭДИ.
ОТАБЕК ТОШЕВ КАБИ ТИРИК ИНСОНЛАР ҲАЛҚИМИЗГА КЕРАК.
МИЛЛИОНЛАРНИНГ ФИКРИ ЯХШИ ТОМОНГА ЎЗГАРИШИДА ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИНИНГ ҲАМ ҲИЗМАТИ БУЮК БЎЛДИ!
ШАРОФ УБАЙДУЛЛАЕВ, ЭВРИЛ ТУРОН, ДАДАХОН ХАСАН МУХАММАД ИСМОИЛ ВА АЛБАТТА ИСМАТ АКАНИНГ КЕЛИБ ҚЎШИЛГАНИ ИШОНЧГА ИШОНЧ ҚЎШДИ.
БУЮК ШОИРИМИЗ АБДУЛЛА ОРИПОВ ЎЗИНИНГ БУЮК БАХОЛАРИ БИЛАН ХАЛҚИМИЗ ҚАЛБИДА ИШОНЧ ЧИРОҒИНИ ЁҚА ОЛДИЛАР.
ШАВКАТ МИРОМОНОВИЧ БИРОНТАМИЗНИНГ ЮЗИМИЗНИ ЕРГА ҚАРАТМАЙДИЛАР.
ҲАЛҚИМИЗ БУЮК КЕЛАЖАКНИНГ ОСТОНАСИДА.
ЯРАТГАН ЭГАМНИНГ ЎЗИ ҚЎЛЛАСИН!!!
ВАТАНДИН ЯХШИ ЁР ЎЛМАС, ЎЗГА ЮРТДА ЮРГАНИМИЗ ЕТАДИ! -
Ismat Xushevni “dunyouzbeklari” bor ekan shunday dolzarb narsalarni o’qib boraypmiz.
-
Uzbekiston ichida Shavkat Mirziyev haqida hatto xozirgach bronta maqola bosilgan emas. Otabek Toshevni yzgan ikki maqolasi birinchi va oxirgisi bo’lib qoldi. Qaniydi shu yzilganlar Uzbekiston ichida ham nashr qilinsa edi.
-
Мақола муаллифи бу мақолани сентябр иккинчи ярмида ёзганлигини ҳисобга олсак у кишини Ш.Мирзиёев ҳақида айтганлари ҳаммаси тўғри чиқди.
Жавоб ёзиш
Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.
ИСМАТ ХУШЕВ ИККИ МАРТА АДАШДИ; БИРИНЧИСИДА ИСЛОМ КАРИМОВГА ИШОНИБ, ИККИНЧИСИДА ШАВКАТ МИРЗИЁВГА ИШОНМАЙ!!!
Mamayoqub bopladingiz Ismat akezni….
Ассалому алайкум ҳурматли дўстлар!
Аввалам бор яхшилаб танишиб олишимиз учун ўз исм фамилияларнгизни, қаерлик эканликларингизни ёзсангизлар.
Юртимизга эркинлик шамоллари келди, фақат бир нарсадан хадиксирайдиган, эрта бир кун мен эмас эдим деб тан олмайдиган кимсалар ўзларини яширишади.
Отабек Тошевнинг ёзганларини ҳаётнинг ўзи жуда қисқа вақт оралиғида исботлаб бошлади.
Аллақачонлардан буён реанимацияда ётган касал одам бирдан соғайиб бошлаётгандагидек ҳолат кескин кўзга ташланиб бошлади.
Шу пайтгача фақат вайсар эди-ю, фалаж, шол бир ҳолатда эди.
Исмат Хушев акамиз мард ва юраги тоза инсонлар. Шавкат Миромонович бир пайитлар бировнинг измидаги раҳбар бўлганлиги учун, ҳамда ҳавфсизлик нуқтаи назаридан ҳам Мавлон Умрзоқовга ва бу кишига ёрдам қўлини чўза олмагандир.
Озгина ёрдам бермоқчи бўлганларида бугунги кунларга етиб келмаслиги минг фоиз тайин эди.
Исмат ака сарой ўйинларидан жуда ҳам яхши ҳабардор бўлганлиги учун ҳам бугунги кунларда Отабек Тошев, Жахонгир Маматов, Дадахон Хасан, Шароф Убайдуллаевларнинг Мирзиёев ҳақидаги ижобий ва умидли руҳда бўлган бир қатор сухбат ва мақолаларини нашр қилдилар.
Бу дегани, ҳалқ билан бирга эди ва яна бирга қолдилар дегани.
Биз умид қиламизки, БУЮК КЕЛАЖАГИМИЗ УЧУН минглаб Ватанпарварларнинг энг олдинги сафларида тер тўкиб мехнат қиладилар.
Бугунги ўтиш даврида ана шундай олтин кадрлар, Ватанпарварлар ҳар қачонгидан ҳам зарурроқдир.
ИСМАТ ХУШЕВ ИККИ МАРТА АДАШДИ; БИРИНЧИСИДА ИСЛОМ КАРИМОВГА ИШОНИБ, ИККИНЧИСИДА ШАВКАТ МИРЗИЁВГА ИШОНМАЙ!!!
БИРИНЧИСИНИ ЯРАТГАН ЭГАМ ТЎҒРИЛАДИ, ҚОЛАВЕРСА КЕЙИНГИ ЙИЛЛАРДАГИ КЎПЛАБ ТАНҚИДИЙ МАҚОЛАЛАРИ ОРҚАЛИ ТЎҒРИЛАМОҚЧИ БЎЛИБ ХАДДИН ЗИЁД КУЙИБ ПИШДИЛАР! АФСУС БЕФОЙДА КЕТДИ МЕХНАТЛАРИ.
ИККИНЧИ ХАТОЛАРИНИ ЭСА БИР ОЙ ИЧИДА ТЎҒРИЛАДИЛАР ДЕБ ЎЙЛАЙМАН.
УМИДИМИЗ ЖУДА КАТТА, ЧОРАК АСР ЧЎЗИЛГАН ЛАҒМОН ЭКВАТОРНИ НЕЧА БОР АЙЛАНИБ ЧИҚГАН ЭДИДА.
ВАТАН РАВНАҚИ УЧУН, ҲАЛҚИМИЗНИНГ ЭРТАНГИ БАХТЛИ КУНЛАРИ УЧУН ТЕЗРОҚ БОРИБ ХИЗМАТНИ БОШЛАЙЛИК!!!
Urozbek,
Оллоҳ Яратган Эгам бўла олмайди. Чунки Оллоҳ арабпараст ва арабларнинг манфаатига хизмат қилади. Яратган Эгам яъни Тангрим барча инсонларга ва миллатларга боп баробар қарайди.
Қаерга қарама Отабек Тошев. Нима бундан бошқа одам борми йўқми? Нима бу зот шундай такрорланмас, ихтидорлими! Очиғини айтсам тушинмай қолдим, Исмат ака.
Агар март бўлса Ўзбекистон Ҳокимяти Исмат Хушев, Жахонгир Маматов ва Отабек Тошевга ухшаш асл ватанпарвар йигитларни Ватанга таклиф қилади. Халқимизга мана шундай тажрибали ва талантли зиёлийлар бугунги кунда сув билан ҳаводек керак.
БУ Ш. МИРЗИЁЕВ БУТУН КАРИМОВ ИШЛАРИНИ ТЕСКАРИСИНИ ҚИЛИБ ЁТИБДИ. ТОШЕВНИНГ ФИКРЛАРИГА ЮЗ ПРОЦЕНТ ҚЎШИЛАМИЗ, УНГА ҲАМ, ШУ МАҚОЛАНИ ЧИҚАРГАН САЙТГА ҲАМ МИНГ ТАСАННО БЎЛСИН! ОТАСИГА РАҲМАТ МИРЗИЁЕВНИНГ. ҚОНИМИЗНИ ИЧГАН ЭДИ БУ ЗОЛИМ 27 ЙИЛ. ИСМАТ ХУШЕВ ОЗОДЛИКДАН АЙТГАНИДЕК, ИНСУЛ ҚИЛИБ, ЎЛДИРИБ ҚУТИЛДИЛАР ОХИРИ…
Отабек ижтимоий тармоқларда сизни Мирзиёев ҳақида ёзганларингиз катта қизиқиш билан ўқилаяпти. Жуда машҳур бўлиб кетаяпсиз. Сизга ҳам, хурматли Исмат Хушев акамизга яхши кунлардан умид қилиб юрган миллионлаб ўзбекистонликлар номидан раҳмат.
Шавкат Мирзиёев мамлакат иқтисодини ичидан биладиган, уни муаммоларини чуқур ҳис қиладиган мулозим. Бош вазир оддий халқ дардини теран ҳис қилиши у кишини қабул қилаётган қарорлари ҳаракатларидан кўриниб тўрибди. Умид қиламиз ҳаммаси яхши бўлади. Дунё ўзбекларининг бу борада эълон қилаётган мақолалари ҳар икки фикрни (ижобий ва салбий) ифода этса-да, лекин Отабек Тошевнинг бу ёзганлари Исмат Хушев ҳам нихоят Мирзиёев масаласида ижобий фикрлаш томонига ўтганини кўрсатади. Янаям ягона Оллоҳ, яъни Яратган Эгамгина билгувчидир…