"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Исмат Хушев: Муҳаммад Солиҳга отилган ўқ («Истанбулга саёҳат»)

Воқеа ва ҳодисалар, Муҳаррир минбари, Сафар таассуротлари... | 11/21/2016 01:44-     24215 марта ўқилди

%d0%bc%d1%83%d2%b3%d0%b0%d0%bc%d0%bc%d0%b0%d0%b4-%d1%81%d0%be%d0%bb%d0%b8%d2%b3-%d1%85%d0%be%d0%bd%d0%b0%d0%b4%d0%be%d0%bd%d0%b8%d0%b4%d0%b0
Исмат Хушев:  Муҳаммад Солиҳга отилган ўқ 
Бунинг ортида ким турган бўлиши мумкин?
Мен билган ва билмаган тафсилотлар
«Истанбулга саёҳат» туркумидан
%d1%82%d1%83%d1%80%d0%ba%d0%b8%d1%8f%d0%b4%d0%b0%d0%bc%d0%b0%d0%bd
Суратда: Ўзбекистон ҳукумат делегацияси Туркияда: Исмат Хушев (ўнгдан иккинчи) ва Карим Баҳриев (энг охирги қаторда ўнгдан биринчи)…
Исмат Хушев Туркияда олдин ҳам кўп бўлган.  Олдин у ҳамиша расмий Анқаранинг таклифи билан ўзбек ҳукумати вакили сифатида борган бўлса, бу сафар Истанбулдаги ўзбек мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳ таклифига биноан сиёсий муҳожир сифатида борди…
1.
“Мўҳташам юз йил”…
“Дунё ўзбеклари”да менинг “Истанбулга саёҳат” номли сафар таассуротларимни ўқиётган Араб Амирлигидаги мухлисаларимиздан бири Эдирнага бориб келганимизни ўқигач,   “Мўҳташам юз йил” кинофильмини кўрганмисиз деб сўраб қолди.
“Йўқ” деган жавобимдан кейин эса, кўриб, кейин Туркия хотираларини ёзса, мақсадга мувофиқ бўларди деди…
Аввалига ҳайрон бўлдим. Кейин оилам билан ўша кинони излаб топиб, кўра бошладик.
Бугун “Мўҳташам юз йил”ни кўра бошлаганимизга ҳам бир ойдан ошди. Ҳали унинг ярмига ҳам келганимиз йўқ. Ҳаммаси эса 140 сериядан ҳам зиёд дейишяпти…
Бу кино – мен ҳаётимда кўрган киноларнинг энг мукаммал ва бетакрори эди.
Дунёнинг тенг ярмини ўзига бўйсундирган Султон Сулаймон Ҳазратларининг ўта шонли ва суронли ҳаёти, ҳукмронликнинг мураккаб ва фожеали қирралари, усмонлилар империясининг таназзулга юз тутиш саҳналари, оилавий можаролар, сарой интригалари – буларнинг бари сизни беихтиёр ўзига асир қилиб қўяди…
Туркиядан қайтганимизга эса икки ой бўлди. “Мўҳташам юз йил” ҳануз давом этмоқда. Шул боис   “Истанбулга саёҳат” ҳам ҳануз ниҳоясига етмади…
Нега?
Биринчидан, Эдирна сафари таассуротларини ўқиган мухлисамиз рост айтган экан.
Агар мен “Мўҳташам юз йил” ни аввал кўриб, кейин у ерга борганимизни ёзганимда, бу сафар таассуротлари олдингидай бутунлай бошқача ёзиларди…
Лекин энди кеч бўлганди. “Истанбулга сафар”  хотиралари аллақачон эълон қилинган, энди уни фақат  якунлаш қолганди, холос…
Туркия сафари хотираларининг якунланмаганига иккинчи сабаб, мен у ерда Қирғизистондаги ўзбеклар лидери Қодиржон Ботиров билан ҳам учрашган эдим.
Ана шу учрашув матни ёзилган аудио тасмалар Туркияда қолиб кетган эди. Уни Қодиржон ака тартибга солиб, сўнг менга юборишни ваъда қилган эдилар.
Ўша учрашув ва суҳбат  ёзилган аудио тасма билан расмларнинг Канадага етиб келиши анча қийин бўлди…
“Истанбулга саёҳат”нинг якун топмаганига учинчи ва асосий сабаб, Муҳаммад Солиҳга отилган ўқ тафсилотларини тергов қилаётган гуруҳнинг дастлабки хулосаларини билиш ва уни матбуотда эълон қилиш билан боғлиқ эди.
Лекин, минг афсуски, бу хулосалар ҳануз ниҳоясига етмади.  Энди биз ўз журналистик хулосамиз билан чегараланамиз, холос…
  
%d0%bc%d1%83%d2%b3%d0%b0%d0%bc%d0%bc%d0%b0%d0%b4-%d1%81%d0%be%d0%bb%d0%b8%d2%b3-%d0%be%d1%84%d0%b8%d1%81%d0%b8%d0%b4%d0%b0
Суратда: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушев  ўзбек мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳнинг Истанбулдаги офисининг учинчи қаватида (Дам олиш ва ижод қилиш зонаси), сентябрь, 2013 йил, Туркия. 
2.
Муҳаммад Солиҳнинг мақоми…
Саккиз кунлик Истанбулдаги сафаримиз чоғида биз ўзбек мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳга узилган ўқ тафсилотларини ўрганиш билан бирга унинг ўзини, оила аъзолари, сафдош ва даврадошларини ҳам қайсидир маънода ўрганишга ҳаракат қилдик.
Энг аввало Муҳаммад Солиҳ бугун Туркияда қайси мақомга эга эканлиги билан қизиқдик. Чунки, унинг яшаш шароити, тан қўриқчилари, офис ва дачалари – биздан шу нарсани талаб қиларди.
Буни Муҳаммад Солиҳга хайрихоҳ бўлган ва бўлмаган мухолифат ҳам, уни ўзига душман деб билувчи ҳукумат ҳам, Ватан ичкари ва ташқарисидаги барча кишилар ҳам билишни исташарди.
Мен Муҳаммад Солиҳнинг уйида бўлганимда унинг шахсий ва оилавий фото албьбомида кўрган суратлар менга кўп нарсаларни ойдинлаштирди.
Мен бугун  у ерда кўрган суратларим ва уларга алоқадор гап сўзларни ошкор қилиш ниятида эмасман.
Фақат айтмоқчиманки, нафақат ўзбек ҳукумати, балки бир тийинга қиммат мухолифати ҳам ҳали Муҳаммад Солиҳнинг кимлигини яхши билмас экан.
Унинг қудрати ва шуҳратининг ҳали бизга маълум бўлмаган қатор қирралари ҳақида ҳикоя қиларди мен унинг уйида кўрган суратлар…
Унинг рақиблари хаёлига ҳам келтирмаган дуёнинг сиёсий лидерлари билан дўстона ва ишончли алоқалар ҳақида ҳикоя қиларди мен унинг уйида кўрган расмлар.
Суратларни томошо қилиб, мен Муҳаммад Солиҳнинг бугунги мақомини ҳам, унинг кимлар сабаб бундай эҳтиромга муносиб кўрилганини ҳам англагандай бўлдим…
 
03 2013
Муҳаммад Солиҳ рафиқаси Ойдин Солиҳ билан Қора денгиз соҳилида, 2013 йил…
3.
Оиладаги тотувлик ва самимият 
Яширмайман, Муҳаммад Солиҳнинг уйидаги тартиб қоида ва ўзъаро тотувлик мени ўзига мафтун этди.
Оиласи аслида бир олам, унинг ўзи бир олам.
Лекин ўзаро ҳурмат ва иноқлик  хонадонга ташриф буюрганданоқ эътиборингизни тортади.
Ҳолбуки, янга бугун Муҳаммад Солиҳдан ҳам кам бўлмаган эътироф ва эътиборга  эга экан.
Унинг хусусан, ҳакимлиги (докторлиги) Туркияда анча машҳур.
Лекин шунга қарамай оилада  янга – уй бекаси. Мухолифат лидерининг суянган тоғи ва эркаси…
Шу ўринда бир лирик чекиниш қилиб, Муҳаммад Солиҳнинг ўз рафиқаси Ойдинхонимга узоқ йиллар аввал бағишлаган бир шеърини келтираман:
 
ОЙДИНГА
 
Ориққинам менинг, гўзал ниначим,
Урушқоним менинг, аҳилим менинг,
Товушқоним менинг, тезкор гиначим,
Камалак сингари, ҳар хилим менинг.
 
Сен менинг ойимсан, менинг мўъжизам,
 Ой каби ҳеч қачон тутилмаганим,
Сен ёлғиз кучлимсан, менинг ожизам,
Дафъатаним менинг, кутилмаганим.
 
Тилимга ҳеч қачон чиқмайди чипқон,
Сен ҳақда гапирсам, менинг мўъжизам,
Сен учун яшасам узоқ яшайман,
Менинг кераккинам, менинг бежизам.
 
Масрур мажнунтолим, мунгли тўронғил,
Ойдингинам менинг, ярим қоронғим.
(1979)
Муҳаммад Солиҳнинг ўз оиласига қачонлардир ёзган бу шеърини мен олдин ҳам ўқигандим.
Лекин уларнинг Истанбулдаги хонадонига борганимда негадир уни яна эсладим.
Ва хаёлан Муҳаммад Солиҳ билан янганинг ўзъаро муносабатларини шу шеър асносида яна қайта кашф қилгандай бўлдим.
Бу ҳақда унинг ўзига айтганимда, шу мавзуда бу йил ёзган янги шеърини ўқиб берди:
ҚОРАҚАМИШ ХОТИРАСИ
 
 Ойдинга
 
 Шоҳона уйимиз бор эди, эсла;
20 метр эди нари-бериси!
Бетон девор аро бизга ҳавас-ла
 Қараб турар эди Илҳом Париси!
 
Бир ажиб йўқсилдик, бир гўзал йўқсил –
Ҳар куни рўзадор эдик биз гўё!
Суйканарди бизга мўлтираб, ўксиб,
Бизлар бир чақага олмаган дунё!
 
Учиб кирган эдик иков ҳаётга –
Шундоқ сўл ёнимда порларди сиймонг!
Асли, ўзларига қалб излаётган
Икки иймон эдик, иккита иймон!
 
Cентябр, 2013 йил
  
Бу иймон соҳиблари ватанидан бадарға қилиниб, узун йиллар сарсон-саргардонликдан кейин, ниҳоят Истанбулда лангар ташлаб, озгина тин олиш имконига эга бўлдилар.
Ўтган йигирма йиллик муҳожирлик уларнинг тинкасини тамом қуритган бўлса керак деб ўйлагандим.
Йўқ, хато қилган эканман. Бу оила аъзоларидаги юқорида эслатганимдай ҳамжиҳатлик ва ўзаро севги атмосфераси бугун ҳам яққол сезилиб турарди.
Оиладаги бу хуш насим ва тоза ҳаво  келган меҳмонларга ҳам юқар эди…
Бугунга қадар аксар одамлар наздида Муҳаммад Солиҳ жиҳод ишларига муккасидан кетган ўта радикал диндор сифатида таассурот қолдирган.
Бу аслида нотўғри таассурот.
Туркияда мен бу инсонларга қараб, ислом динининг бир мусулмон оила ҳаётида қандай ижобий акс этишини ўз кўзим билан кўрдим.
Шу мўъжаз умримда исломдаги аксар кишиларнинг ўз диндорлигини кўз-кўз этганларига кўп марта гувоҳ бўлганман.
Номозга  турса ҳам, дуо қилса ҳам – бу ҳаракатларида ғалати бир намойишкорликни, одамлар эътиборини ўзига тортишдек манманлик ва такаббурликни сезганман.
Уларнинг бу хусусияти менда бу одамларнинг эътиқодларини ҳурмат қилиш туйғусидан кўра кўпроқ –  ажиб бир саркашлик ва ғашлик уйготганини сезганман.
Бу сунъийликни кечаги кунга қадар Ўзбекистон Халқ Ҳаракати (ЎХҲ) жабҳасидаги узунсоқол сафдошлар, радикал муллалар ҳаракатида ҳам кўрганман.
Олис Канададан оилам билан Муҳаммад Солиҳнинг уйига ташриф буюриб,  мезбонлар билан танишарканман,  яна ўша ғашлик туғдирадиган манзараларни кўраман, деб ўйлаганимни тан олишим керак.
Аммо ундай бўлмади.
Бу оила аъзолари номозни азон айтилган заҳоти адо этганликларига гувоҳ бўлдим.
Лекин мен буни махсус кузатмаганимда эди, уларнинг пастки қаватга тушиб, номоз қилиб чиққанларини сезмай қолган бўлардим.
Бу хонадонда фақат номоз эмас,  диннинг барча қоидалари ўзбек урф-одати ва атрофдаги шароитга шундай уйғун шаклда адо этилардики, бу ҳеч кимнинг эътиборини тортмас ва кўзига ботмасди.
Шу сабаблими, билмадим, ташқаридан қараганга, бу оила аъзоларининг ҳаёти ҳузур ичида кечаётгани дарров сезилади…
Уларнинг ҳам ҳамма қатори азиз фарзандлари ва бири биридан ширин талай набиралари бор.
Қизлари Умида Истанбулда уйли-жойли. Нигор ва катта угиллари оилалари билан Норвегияда яшашади.
Ўғиллари Темур – Муҳаммад Солиҳнинг ўнг қўли. Унинг тан соқчиларига кўрсатмалар бериш, отасининг сиёсий фаолиятини вақти вақти билан молиялаштириб туриш, Халқ Ҳаракатининг Қурултойларини мувофиқлаштириш – буларнинг бари Темурнинг зиммасида…
%d0%b8%d1%81%d0%bc%d0%b0%d1%82-%d1%85%d1%83%d1%88%d0%b5%d0%b2-%d0%be%d0%b8%d0%bb%d0%b0%d1%81%d0%b8-%d0%b1%d0%b8%d0%bb%d0%b0%d0%bd-%d0%b8%d1%81%d1%82%d0%b0%d0%bd%d0%b1%d1%83%d0%bb%d0%b4%d0%b0
Исмат Хушев оиласи билан Муҳаммад Солиҳ хонадонида
 4.
Ўқ узилиш тафсилотлари ва журналист фаразлари…
Темурнинг ҳикоя қилишича, ўқ узганлар икки киши бўлган. Кун қоронғусида уларнинг суратлари ҳам кузатув камераларига яхши тушмай қолган.
–  Биз уларни отиб ташлашимиз мумкин эди, лекин бундай қилмадик, – дейди ўша кунни хотирлаб Темур.
Менга эса ҳануз унинг ана шу сўзлари тинчлик бермай келади: Нега отиш мумкин бўлса, отишмади? Қўриқчи ва тан соқчиларининг асосий вазифаси аслида нима?
– Нега отиш мумкин бўлса, отмадингизлар?, – деб сурадим мен?
–  Чунки ўқ узганлар уй ҳудудида эмас эди. Туркия қонунлари буйича уй ҳудудида (уй ичида) сизга отишса сиз ўзингизни ҳимоя қилиш учун қаршилик кўрсатишингиз мумкин, – деди Темур.
Муҳаммад Солиҳнинг ўзи Истанбулга борган дастлабки кундаёқ, бу ерда ўзбек махсус хизматларининг қўли йўқ деб ошкор айтди. Бизнинг фикримиз ҳам шундай.
Хўш, унда бу ишни ким қилган бўлиши мумкин? Кимга керак эди Муҳаммад Солиҳнинг ногоҳ ўлими?
Агар уни ростдан ҳам ўлдиришмоқчи бўлишганларида унинг ўзини пойлаб отишмасмиди? Унинг уйига ўқ отиб, қўрқитиш кимга керак эди?
Менинг назаримда бу ерда бир нечта эҳтимолий сабаблар бўлиши мумкин.
Биринчидан, бу – унинг номи атрофида шов шувни кўпайтириш учун атай уюштирилган бўлиши мумкин. Лекин мен бундай деб ўйламайман. У бундай ғирромликка борадиган одам эмас.
Иккинчидан, буни  расмий Тошкент қилди деб,  Ўзбекистон билан Туркияни уриштириб қўйиш учун атай уюштирилган бўлиши ҳам мумкин…
Учинчидан, Муҳаммад Солиҳни қўрқитиш ва уни Туркиядан чиқариб юбориш учун расмий Истанбул томонидан атай уюштирилган бўлиши ҳам мумкин.
Буни ҳам эътибордан соқит қилмаслик керак…
%d0%b8%d1%81%d0%bc%d0%b0%d1%82-%d1%85%d1%83%d1%88%d0%b5%d0%b2-%d1%81%d0%be%d0%bb%d0%b8%d2%b3-%d0%b1%d0%b8%d0%bb%d0%b0%d0%bd-%d0%bf%d1%80%d0%b0%d0%b3%d0%b0%d0%b4%d0%b0
Исмат Хушев Муҳаммад Солиҳ билан Прагада, июнь 2012 йил.
5.
Муҳаммад Солиҳ билан суҳбатнинг якуни
Исмат Хушев: – Мана, сизнинг уйингизга  ўқ узилди. Бу хуруж Ўзбекистондаги махсус хизматлар томонидан уюштирилган деб  ўйлайсизми?
Муҳаммад Солиҳ: Бундай дейишга менда далил йўқ. Ўқ узилгани факт, аммо уни ким узгани хақда мен ҳеч нарса билмайман. Албатта, Ўзбекистонда менинг йўқ  бўлишимни истаётган тизимлар бугун ҳам мавжуд.
Биласиз, каминани бартараф қилиш учун бўлган энг жиддий уриниш  2001 йил май ойида бўлди. Хабарингиз бор, бу воқеа хақда дунё матбуотида кўп ёзиб-чизилди. Ҳатто Россиянинг ТВ Центр студияси Маркеловнинг “Наша версия: Совершенно секретно” программасида бу воқеа тафсилотли шаклда  намойиш қилинди.
Бу суиқасдга ташаббус акциясининг асос актёрлари ўша пайтдаги Ички Ишлар вазири З.Алматов, вазирликнинг антитеррор бўлими бошлиғи полковник Ботир Турсунов ва Интерполнинг ўша пайтдаги Ўзбекистон бўйича директори Маҳмуд  Ҳайитовлар эди.
Маҳмуд  Ҳайитов ва каминани ўлдириши керак бўлган “киллер”лар орасидаги воситачи Баҳром Мўминахунов билан бўлган  телефон суҳбатини тўла ёзиб олиниб, эълон қилинди.
Суиқасд ташаббуси дунёга фош бўлган заҳоти Интерпол бўлими бошлиғи  полковник Маҳмуд Ҳайитов ишдан олинди, полковник Ботир Турсунов эса Тошкент вилояти ИИБ тизимига қувилди.
Аммо бу воқеада, ҳозирча, ундай бир далилимиз йўқ.  Далилсиз бировни айблаш  туҳмат бўлади. Бизга ҳатто душманга ҳам туҳмат қилиш ярашмайди.
Исмат Хушев: – Сиз Ўзбекистон Президенти Каримов билан жуда кўп кўришган, Олий Кенгашда бирга ишлаган шахслардан бирисиз. Унинг ўша пайтларда сизга бўлган самимий ҳурматини мен шахсан кўрганман. Мана, 21 йилдир унга қарши мухолифат қилаяпсиз, наҳотки, бу инсонда у билан муроса қилиш учун асос бўла оладиган бирор бир жиҳат кўрмадингиз? Наҳотки, бу сиёсий арбоб хақда бирор бир илиқ сўзга асос бўла оладиган бирорта хотирангиз бўлмаса?
Муҳаммад Солиҳ: – Каримов иқтидорга келган илк кунларида шахсимга кўп хушмуомалалик кўрсатган, мен ҳам шунга яраша жавоб беришга ҳаракат қилганман.
У йиллари Каримовда бир самимият бор эди ёки менга шундай туюлганди. Мен бу хусусда сафдошларимга очиқ гапирганман. Агар бизнинг асос ғоямиз Мустақиллик йўлида бу коммунистлар билан муроса қилиш керак бўлса, муроса қиламиз, деган фикрда тўхтадик.
Чунки миллатимнинг  Мустақиллиги мен учун демократиядан ҳам устун бир қадрият эди.Шу эътикодим туфайли қисқа бир муддат Каримов ҳукуматини қўлладим ҳам.
Халқимизнинг асрлар давомида орзу қилиб келаётган Истиқлоли амалга ошиш арафасида эди чунки. Шахсий обрў талашишлар мавриди эмасди.
Аммо замон қайта қуриш замони бўлгани учун коммунистларнинг тили чиқиб қолди, улар бир думалаб, инқилобчи бўлиб олишди ва каминани – умр бўйи коммунистликдан нафратланган ва уларга қарши шеърлар битган кишини – коммунистлар билан муросада айблай бошладилар.
Бу мунофиқлик қаршисида ҳайратга  тушдим.
Каримов менга ва оилам аъзоларига жуда кўп зулм қилди,бу зулм бугун ҳам давом этаяпти,  аммо булар мени йўлимдан қайтаролмасди. Мен  бу даъво(ғоя) учун тўланадиган бадалнинг енгил бўлмаслигини билган ҳолда йўлга чиққандим.
Нафсиламбирини айтганда, Каримов каминани ўзига яқинлаштириш учун анча ҳаракат қилди.  Шу боис,  эътиқодимдан ҳеч қачон воз кечмаганимни энг яхши билган ҳам менинг “сафдошларим” эмас, рақибим Ислом Каримовдир.
Унинг ўзига яқинлаштириш мақсадида каминага нималар таклиф қилганини аввал Оллоҳ, кейин Каримов ва мен биламиз.
Агар фақат мансаб ва моддий манфаат талабгори бўлганимда эди, Каримов билан муаммомиз бўлмасди.
Аммо мен ёшлигимданоқ бир ғоя мансуби эдим, Каримов олган комммунистик тарбияга диаметрал қарши тарафдаги бир ғоя мансуби.
Исмат Хушев: – Дейлик, сиз ҳокимиятга келдингиз, бугунги давлат мулозимлари қайси мақомда бўлади?  Уларнинг ҳаммасини ишдан ҳайдайсизми?
Муҳаммад Солиҳ: – Йигирма йиллик “мустақиллик даври”да жуда кўп яхши кадрлар юрт ташқарисига кетишга мажбур қилинди. Бир қисми юрт ичкарисида қолди, аммо ўз мутахассислиги бўйича иш тополмай сарсон юришибди.
Мавжуд бошқарув тизимларида ишлаётганлар Ўзбекистон кадрлар потенциалининг балки энг кичик қисми. Режим ўзгариб, улар ҳам ҳайдаладиган бўлса, мамлакат бошқарувсиз қолади.
Янги ҳукумат маълум муддатгача давлатни мавжуд кадрлар контингенти билан идора қилишга мажбур бўлади.
Исмат Хушев:  Юқоридаги саволимни яна бир марта такрорлайман, чунки унга аниқ жавоб ололмадим: мен  сиёсий рақибларнинг ҳамиша музокара столига ўтириб, муаммоларни ечиши тарафдориман, Ўзбек мухолифати бундай қадамга қай даражада тайёр?.
Муҳаммад Солиҳ: – Ўтган асрнинг 98 -йил охирига қадар муросага умид бор эди, у пайтларда ҳукумат ва мухолифат орасидаги  иқлим бугунгидай душманлик иқлимига чиқмаганди.
Тошкентдаги 1999 йил 16 феврал портлашлари бу муроса имконини бартараф қилди. Чунки мингларча гунҳосиз инсон бу уюштирлган фитна баҳонасида қамоққа ташланди,бадарға қилинди, ўлдирилди.
Бу зўровонлик, репрессив сиёсат, наинки мухолифат, давлатдан адолат кутган кенг афкор омма қатламларида ҳукуматга нисбатан душманлик кайфиятини янада кучайтирди.
Бу репрессив сиёсат бугун ҳам давом этмоқда. Бундай бир иқлимда муросадан гапириш ўз-ўзимизни алдашдан бошқа нарса бўлмайди. Муросага бориш учун замин керак, аммо бундай замин бугун йўқ.
Бу дегани, сиёсатдаги муроса икки тарафнинг инсофига ёки виждонига боғлиқ булган бир нарса эмас. Бу жабҳада муросани севганлари учун эмас, муросага мажбур бўлганлари учу муроса қилишади.
Яъни ўзбек мухолифати ўзбек ҳукуматини муросага  мажбур қилиш даражасида кучли бўлсагина  ёки ҳукуматга дунё жамоатчилиги тарафидан катта босим бўлсагина ҳукумат муроса столига ўтириши мумкин.
Бугун бу факторлар кўринмайди.
Биз шу факторлардан бизга боглиқ бўлган қисмини яратиш учун ҳаракат қиляпмиз, хусусан, мамлакат ичкарисида.
%d1%81%d0%be%d0%bb%d0%b8%d2%b3%d0%bd%d0%b8%d0%bd%d0%b3-%d1%83%d0%b9%d0%b8%d0%b4%d0%b0
Суратда: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушев ўзбек мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳ хонадонида, сентябрь, 2013 йил, Истанбул.
6.
Сўнг сўз ўрнида
Ўзбек мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳга узилган ўқ сабаб Туркияга уюштирилган  саккиз кунлик ташриф ниҳоясига етаркан, бизнинг бу сафаримиз атрофида уюштирилган турли хил иғвою бўҳтонларга ҳам бир оғиз ўз муносабатимизни билдириб ўтишни лозим топдик.
Исмат Хушевни Муҳаммад Солиҳ билан расмий Тошкент топшириғи асосида учрашганлигини  башорат қилган Толиб Ёқубов бошлиқ мухолифат фолбинларига шуни айтмоқчимизки, бизга ўзбек ҳукумати томонидан бундай ваколат берилмаган.
Биз оддий бир журналист сифатида, гарчи Муҳаммад Солиҳ билан сиёсий ҳамфикр ва ҳамкор бўлмасак-да,  унга узилган ўқ шов шувидан анча саросимага тушиб қолдик.
Инсон ким бўлишидан қатьий назар у жамиятда ўз сиёсий қарашларини эмин эркин айта олиши керак. Тем более – Туркияда.
Шунинг учун ҳам биз Истанбулга бориб, ўқ узилиш тафсилотларини жойида ўрганишга қарор қилдик.
Чунки Муҳаммад Солиҳга отилган бу ўқ – биринчиси эмас. Охиргиси ҳам бўлмаслиги мумкин.
Биз журналист сифатида бундай сиуқасдлар  тафсилотини  иложи борича кенгроқ  ва чуқурроқ  билиб, элга ошкор қилишимиз лозим.
Токи сиёсий террор, у кимга аталган бўлишидан қитьий назар,  дунёда эркин қанот бойлаб  учишга ўрганмасин…
Бор гап шу.
Бу ерда бошқа сиёсий мақсад ва интрига йўқ.
Бу биринчидан.
Иккинчидан, Исмат Хушев Муҳаммад Солиҳни байроқ қилиб яна кўтараяпти, уни идеаллаштиряпти деган мухолифат жарчилари  диққатига.
Биз нафақат Муҳаммад Солиҳни, ҳатто ўзимиз меҳр қўйган ва бу меҳрдан ниҳоятда куйган Ислом Каримовни ҳам байроқ қилиб кўтариш тугул, идеаллаштириш фикридан мутлақо йироқмиз.
Бугун одамларни чиройли ўхшатиш ва ташбеҳлар билан алдаш қийин.
Бугун одамлар сиёсий лидерларнинг қилган ва қилаётган ишига қараб баҳо беришади.
Шу маънода Исмат Хушев Муҳаммад Солиҳга тарафдор, унга хайрихоҳ деган дўстларимиз янглишадилар.
Биз Муҳаммад Солиҳнинг ўзига ва ёки сиёсий қарашларига эмас, балки унинг ўйчан шеърияти билан толмас курашчанлигига, яхши маънодаги хаёлпарастлигига  мафтунмиз, холос.
Яна бир гап.
Муҳаммад Солиҳ давр айланиб, эрта бир кун юртга бош бўлган тақдирда ҳам, у бу лавозимда узоқ ишлашига кўзим етмайди.
Демократик кайфиятдаги лидерларнинг Шарқда, хусусан Ўрта Осиёда  раҳбар бўлиши, бўлгандан кейин ҳам ишлаши – бу жуда қийин масала.
Қолаверса, мамлакатни, давлатни бошқариш – бу жуда мураккаб ва машаққатли санъат.
СССРда Михаил Горбачев, Қирғизистонда Асқар Акаев, Озарбайжонда Абулфайз Элчибей, Грузияда Звиад Гамсахурдия  каби демократларнинг ҳукмдорлиги каби унинг йўлбошчилиги ҳам қисқа фурсатда фожеа ва мағлубият билан тугашини давр ва замон кўрсатиб турибди.
Лекин русларда: “Надежда умирает последней” деган яхши ва умидли бир гап ҳам бор.
Ҳар қалай шу ғала ғовур ва долғали замонда орзу ва умиднинг бўлгани яхши…
%d0%b8%d1%81%d0%bc%d0%b0%d1%82-%d1%85%d1%83%d1%88%d0%b5%d0%b2-%d1%81%d0%be%d0%bb%d0%b8%d2%b3-%d0%b1%d0%b8%d0%bb%d0%b0%d0%bd-%d1%8d%d0%b4%d0%b8%d1%80%d0%bd%d0%b0%d0%b4%d0%b0
Исмат Хушев
Торонто – Истанбул – Торонто
сентябрь, 2013 йил,

Ўхшаш мақолалар:

  1. Исмат Хушев: Тошкентдан Қашқадарёга сафар (15)
  2. Исмат Хушев билан 10 минут АҚШ га сафар 21.10.2019. -1
  3. Исмат Хушев билан 13 минут АҚШга сафар. 22.10.2019. -2
  4. Суюкли ёзувчимиз Мамадали Маҳмудов озодликда!
  5. Исмат Хушев – Туркияда (Анталияга саёҳат” туркумидан) 3-қисм
  6. Исмат Хушев: Ўзбекистонга сафар. Фарғона видеоси – Ёзёвон Балиқчилик хўжалигида
  7. Исмат Хушев билан юзма юз Саволларингизга жавоблар
  8. Исмат Хушев билан юзма юз 18 февраль 2019 йил Канада
  9. Исмат Хушев билан юзма юз 28 февраль 2019 йил Канада
  10. Исмат Хушев билан 20 минут Усмонов каби бойларимиз ўз юртига қайтса ёмонми?
  11. Исмат Хушев билан юзма юз 8 март – 2019 йил – Канада… Биринчи хонимга табрик…
  12. Исмат Хушев билан юзма юз Наманганлик фирибгарнинг Варшавадаги васвасаси…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

2 шарҳ

  1. Ёзувчилар уюшмасидан says:
    11/21/2016 at 18:21-

    Муҳаммад Солиҳ атрофида кейинги пайтда бир гуруҳ аламзада кимсалар, снб ноғорасига ўйновчи хориждаги баъзи сиёсий лўттибозлар томонидан уюштирилаётган иғво ва бўҳтонлар фонида Исмат Хушевнинг бу обьектив ва долзарб мақоласи кимнинг аслида ким эканини очиқ ойдин кўрсатиб турибди. Исмат Хушев ҳақида ким нима дейишидан қатьий назар, у ҳамиша ҳақиқатнинг юзига тик қарайдиган, бунинг учун керак бўлса ўзини ҳам аямайдиган мард инсон. Ўзбек мухолифати лидери учун жуда оғир бўлган мана шу кунларда бу мақоланинг эълон қилиниши айни муддао бўлибди.

    Reply
  2. Buxoradan says:
    11/21/2016 at 10:15-

    Исмат ака М Солих ҳақидаги мақолани яна қайта қўйибсиз. Майли бу ҳам юрагингизи кенглигидан далолатдир. Лекин уларни матреалларини ҳеч бир сайт босмайди.

    Reply

Жавоб ёзиш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94613 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 32663 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 32598 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 32564 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 32334 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 31528 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 31483 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 31261 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 31251 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 31233 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 31232 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 31230 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 31225 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 31217 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 31217 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 31215 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 31214 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 31214 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 31213 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 31212 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 31212 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 31211 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 31208 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 31206 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 31205 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 31204 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 31203 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 31203 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 31202 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 31202 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 31201 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 31196 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 31192 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 31189 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 31189 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 31188 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 31188 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 31187 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 31186 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 31186 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 31184 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 31179 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 31179 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 31178 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 31177 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 31176 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 31175 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 31175 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 31173 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 31171 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 31169 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 31165 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 31165 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 31164 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 31161 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 31161 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 31161 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 31161 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 31160 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 31160 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 31158 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 31157 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 31155 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 31155 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 31153 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 31152 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 31150 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 31148 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 31148 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 31147 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 31146 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 31145 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 31144 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 31144 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 31142 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 31142 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 31141 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 31140 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 31138 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 31136 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 31136 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 31134 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 31133 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 31127 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 31123 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 31121 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 31120 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 31118 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 31117 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 31115 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 31109 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 31108 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 31108 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 31108 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 31107 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 31107 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 31105 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 31105 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 31104 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 31102 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 31101 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 31101 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 31098 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 31098 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 31096 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 31096 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 31095 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 31094 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 31092 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 31090 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 31089 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 31089 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 31089 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 31086 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31085 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 31084 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31083 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 31082 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 31080 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 31073 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 31071 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 31070 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 31067 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 31067 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 31066 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 31066 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 31066 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 31065 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 31064 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 31064 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 31062 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 31060 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 31059 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 31058 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 31058 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 31057 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 31057 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 31056 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 31055 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 31055 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 31054 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 31054 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 31054 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 31054 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 31051 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 31049 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 31049 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 31047 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 31047 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 31047 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 31047 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 31047 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 31046 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 31046 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 31046 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 31044 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 31044 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 31044 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 31044 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 31043 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 31041 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 31040 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 31039 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 31037 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 31034 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 31032 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 31032 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 31031 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 31030 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 31027 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 31027 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 31026 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 31025 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 31023 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 31023 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 31020 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 31018 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 31010 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 31010 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 31010 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 31009 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 31008 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 31007 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 31006 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 31006 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 31006 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 31004 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 31003 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 31002 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 31001 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 31000 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 30999 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 30996 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 30996 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30995 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 30994 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 30993 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 30991 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 30988 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 30987 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 30986 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 30985 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 30985 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 30985 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 30982 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 30982 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 30980 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 30980 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 30980 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 30978 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 30976 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 30976 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 30975 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 30973 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 30972 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 30969 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 30964 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 30963 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 30963 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 30957 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 30955 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 30953 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 30951 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 30951 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 30948 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 30948 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 30946 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 30945 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 30941 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 30940 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 30940 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 30934 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган