"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Исмат Хушев: Муҳаммад Солиҳ билан суҳбат 2-қисм “Истанбулга саёҳат” туркумидан

Муҳаррир минбари, Сафар таассуротлари..., Сиёсат | 11/27/2016 05:52-     24406 марта ўқилди


  %d0%b8%d1%81%d0%bc%d0%b0%d1%82-%d1%85%d1%83%d1%88%d0%b5%d0%b2-%d0%b8%d1%81%d1%82%d0%b0%d0%bd%d0%b1%d1%83%d0%bb%d0%b4%d0%b0
Исмат Хушев: Муҳаммад Солиҳга отилган ўқ
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушевнинг ўзбек мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳ билан суҳбати
Бунинг ортида ким турган бўлиши мумкин?
Мен билган ва билмаган тафсилотлар
“Истанбулга саёҳат” туркумидан (2)
Исмат Хушев: Муҳаммад Солиҳга отилган ўқ
Суратда: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушев ўзбек мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳ хонадонида, сентябрь, 2013 йил, Истанбул.
…Муҳаммад Солиҳнинг уйида ўша куни кечга қадар дардлашиб чиқдик.
Оилам янгам билан алоҳида уйда, биз Солиҳ ака билан меҳмонхонада, ҳеч ким бизга халал бермас, Ўзбекистонни жондан ортиқ суйган икки йигит, икки ижодкор, бири журналист, бири шоир, бири матбуотчи, бири сиёсатчи кун бўйи мириқиб суҳбатлашдик.
Фақат тушлик ва кечки овқат пайтлари оилаларимиз билан бирга ўтирдик. Бошқа пайтда иккиламиз, яккама якка – “с глазу на глаз” кўп гапларни гаплашиб олдик.
Мен Туркияга Муҳаммад Солиҳ олдига келарканман, унга берилажак талай саволларни ўйлаб қўйган эдим. Мен ундан жуда кўп нарсаларни сўрамоқчи эдим. Менинг қалбимда унга айтилмоқчи бўлган сўз ва саволлар жуда кўп эди.
Суҳбат мавзуимиз асосан Ўзбекистон ва мен суйган президент Ислом Каримов ҳақида бўлди. Президент масаласида иккаламиз тортишиб қоламиз деб ўйлагандим, йўқ, хато қилган эканман.
Мен Муҳаммад Солиҳнинг гапларида Ислом акага нисбатан нафрат ва ҳақорат кўрмадим. Гапларида ўз рақибига нисбатан доим инсофли бўлишга интилаётган яққол сезилиб турди.
Сиёсий фаолияти учун учта укаси узоқ йилларга қамалган бир инсоннинг ўз рақибига қарши адолатли бўлишга интилиши тақдирга шоён эди.
Асл сиёсатчилар шунақа мард ва одил бўлиши керак эмасми. Қани энди бизда ҳам АҚШдаги каби мухолиф томонлар абадий мухолиф бўлиб қолса-ю, лекин бу мухолифлик фақат сессия ва сенат йиғилишдарида, сиёсий кураш жабҳаларида бўлса.
Ҳаётда, жамиятда улар бир бирлари билан қўлни қўга бериб, ўзаро дўст ва камарбаста бўлиб ишласалар.
Ахир бизда ҳам ҳукумат ва мухолифат бир бўлиб, бир ёқадан бош чиқариб ишлаши, ватан ва халқ равнақи учун биргалашиб курашиши наҳот мумкин бўлмаса, деган ўйлар мени қийнарди.
Йигирма йилдан бўён амалдаги ҳукуматга мухолифатда бўлишга уни нима мажбур қилганини билишни истардим.
Хуллас, Муҳаммад Солиҳ билан гаплашадиган гапларим ростдан ҳам кўп эди.
Бугун муҳтарам ўқувчиларимизга Туркияга сафарим давомида Муҳаммад Солиҳ билан бўлган суҳбатнинг бир қисмини ҳавола этишга қарор қилдим.
Қолган қисмлари “Истанбулга саёҳат” рукни давомида сафар хотиралари билан бирга бериб борилади.
Хуллас, ҳали гаплашадиган гапларимиз кўп.
Эртага мезбон бизни оиламиз билан Туркиянинг энг қадимги пойтахти Адирна шаҳрига олиб боражагини маълум қилди…
Демак, Муҳаммад Солиҳ билан савол жавобларнинг биринчи қисми билан танишинг.
Исмат Хушев: – Солиҳ ака! Бугун Сиз Ўзбекистондан ташқаридасиз. Ўзбекистоннинг реал ички ҳаёти билан танишмисиз? Агар сир бўлмаса қайси каналлар орқали?
Муҳаммад Солиҳ: – Замон интернет замони, бир мамлакатда йўталсанг наригисида бу йўтал эшитилади. Бугун сир сақлаш қийин. Бизга хам, ҳукуматга хам. Агар сир сақлаш мумкин бўлсайди, биз Ўзбекистон Президенти ва унинг яқин атрофи хақда бугунги билганларимизни ҳеч билмаган бўлардик. Масалан, кеча Лола Каримованинг опаси Гулнора билан 12 йилдан бери гаплашмаётгани хақда Лоланинг ўзи эътироф қилди. Нега? Чунки бу хақиқатдан фақат Ўзбекистонда эмас, балки бу оила ишларига қизиққан ҳамма йилларча воқиф эди. Яъни бизнинг ватандан хабар олиш муаммомиз йўқ. Хабар каналлари кўп, хам хусусий, хам расмий каналлар.
Исмат Хушев: – Йигирма икки йиллик мустақилликнинг йигирма йилини хорижда ўтказаяпсиз. Ўтган бу йилларда Ўзбекистоннинг ютуқ ва камчиликларини нималарда кўрасиз?
Муҳаммад Солиҳ: – Ютуғини шунча қийинчликка, йўқсилликка ва давлат тизимларининг фуқораларга қилаётган сурункали адолатсизликларига қарамай, хали хам фуқоролар уруши бошланиб кетмаганида, истиқрорнинг сақланиб қолишида кўраман. Бунга шукр қилишимиз керак. Бунинг учун биринчи навбатда, халқимизнинг сабр-тоқати олдида қарздормиз. Камчилик хақда гапирар экан, бу ерда ҳукуматнин камчилиги хақда гапириш мумкин. Унинг камчилиги, шунчалар салим ва тоқатли халқнинг сабр-бардошидан фойдаланиб, бутун сохаларда тубдан ислохлар ўтказиш имкони бор экан, бундан фойдаланмаганида. Халқининг бардошини синашда давом этиб, адолатсизликда давом этаётганида ва буни тўғри йўл деб, ўзини ва халқини ишонтиришга уринаётганида деб биламан. Бу қайсарликнинг охири хайрли тугашига ишонч оз.
Исмат Хушев: – Солиҳ ака. Менинг хотирамда Сиз Президентнинг рақиби бўла туриб, лекин у кишига ҳужум бўлган сессияда Ислом акани дадил ҳимоя қилганингиз муҳрланиб қолган. Ўшанда мен сессия мажлисининг биринчи қаторида ўтирган эдим. Ислом акага қарата айтган мана бу сўзларингиз то ҳануз қулоқларим остида жаранглаб турибди: “Қани Сизнинг ҳокимларингиз. Нега улар бугун оғизларига мум солиб олишган?” Хуллас, яхши гапирган эдингиз. Нега ўшанда Сиз ҳеч ким кутмаган бир пайтда Ислом Каримовни ҳимоя қилиб чиққан эдингиз?
Муҳаммад Солиҳ: – Мен Каримовни ҳимоя қилганим йўқ, ўз эътиқодимни ҳимоя қилдим. Иккюзламачликка қарши чиққандим ўша куни. Чунки Каримовга хужум қилаётганлар ўша воқеадан аввалги сессияда мен Каримовни танқид қилганимда, ер тепиб, менинг минбардан тушиб кетишимни талаб қилган депутатлар эди. Бу мени ҳайратга солди ва уларга буни минбардан очиқ айтдим. Бўлгани шу. Кейин бу ҳаракатимнинг Каримовга мадад бўлгани хақда менга дашном қилганлар кўп бўлди, аммо Оллоҳ олдида мен тўғри ҳаракат қилганимдан шубхам йўқ. Қолаверса, ким бўлса бўлсин, бу Каримов бўлса хам, ноҳақликка учраса, уни ҳимоя қилиш ҳар қандай иймон ва виждон соҳибининг вазифаси деб биламан, мени шундай тарбияладилар. Ўша сессияда Каримовга қарши айтилган танқидлар тўғри эди, мен бу танқидга эмас, инсонлардаги иккиюзлиликка қарши гапирдим.
Исмат Хушев: – Солиҳ ака, сиёсатдан тўйган бўлсангиз керак, келинг энди Сизнинг профессионал касбингиз – адабиётга қайтсак. Нима ўқияпсиз, нима ёзаяпсиз? Муҳаммад Солиҳ: – Имом Бухорий ва Ғаззолий ҳазратларининг китобларини мутолаа қилаяпман. Ёзилаётган нарсалар айтишга арзирли бўлмаган, кичик матнлар. Балки бир системага тушса, эълон қилинар насиб этса.Исмат Хушев: – Бугунги ўзбек адабиёти ҳақида фикрингиз? Бу фикрлар ўзбек ўқувчиси учун жуда муҳим.
Муҳаммад Солиҳ: – Афсуски, ўзбек адабиётининг бугунги ҳолидан яхши хабардор эмасман. Мутлоқо истеъдодли инсонлар бордир, аммо уларни махсус ўрганишга вақт тополмаяпман. Фақат яқинда буюк шоиримиз Рауф Парфининг 70 йиллигига бағишланган тадбирнинг бекор қилиниши Ўзбекистонда истеъдодлар шажараси битдими деган машъум фикрни туғдиргани ҳам бир ҳақиқат. Чунки ҳақиқий истеъдод жасорат билан айни савияда юрадиган бир фазилатдир. Тошкентда бу тадбирнинг қолдирилишга қарши Рауф Парфининг шонини ҳимоя қилиб чиққан ёшларни кўрмадик, бу бизни маҳзун этди.
Исмат Хушев: – Солиҳ ака. Таниқли ва машҳур ёзувчилар ҳамиша шахсий муносабатлардан устун туришган. Ўзлари ёқтирмаган ҳамкасблари – агар у истеъдодли бўлса, у ҳақда ўз ижобий фикрларини ҳеч қачон яширишмаган. Биласиз, Толстой ва Тургеневлар ўзаро душман бўлишган. Лекин уларнинг бир бири ҳақидаги улуғ ва ажойиб сўзлари бизгача етиб келган ва бизни ажиб ҳайратларга ошно этган. Биз ҳақиқий бағри кенгликни рус ва жаҳон адабиётидан ўрганишимиз керак, шекилли. Шундан келиб чиқиб мен Сизнинг Абдулла Орипов билан Эркин Воҳидов ҳақидаги муносабатингизни билишни истардим…
Муҳаммад Солиҳ: – Эркин Воҳидовга хам, Абдулла Ориповга ҳам катта ҳурмат билан қараганмиз ва бу ҳурмат бугун хам мавжуддир қалбимизда. Уларнинг шеърияти ҳақда камина тарафидан айтилган баъзи танқидий
фикрлар бўлса, бунга ҳам адабиёт нуқтаи-назаридан қараш керак. Бу танқид ҳам уларнинг профессионал мавқеига қарши эмас, балки ижтимоий мақомига бўлган муносабатдан иборат эди. Яъни бу икки кучли шоирнинг бир фуқоро сифатида бутун сиёсий режимларда бир хил комфорт, хашам ва хурмат ичида яшашга интилишларини хеч тушунаолмаганман. Чунки улар (биз) бошимиздан кечирган сиёсий режимларнинг хеч бири шоир севиши мумкин бўлган, шоир хизмат қилиши мумкин бўлган, адолатли ва инсонпарвар режимлар эмас эди, аксинча, зулм режимлари эди. Мен шунга ҳайрон бўлганман. Бу шоирларнинг позициясига танқидий қараш мустақиллик ва Каримов давридан анча олдин бошланган. Масалан, шу шеър Совет
замонида, Шароф Рашидов даврида, 1980 йил ёзилган:

 

ЗИНАПОЯ
Чақмоқдай «ялт» этди янги бир фикр,
Шиддат тикон гулдай барқ урди,
Ўрнидан турди,
Ёришди ним қоронғу тафаккур,
«ТЎҚНАШУВ» деб ёзди қоғозга!
Ўйлаш мумкин эмас эди,
Афсус ўйланди –
Устидан чизилди «ТЎҚНАШУВ»,
Ёнига ёзилди «ЮЗМА-ЮЗ».
Ўйлаш ўлим билан баравар эди,
Лекин у қўрқмади, «ЮЗМА-ЮЗ»нинг ҳам
«УЧРАШУВ», деб қўйди ёнига.
Эдди ўйлаш ўлим деган гап эмас.
Энди у мутлақо хотиржам –
Бир-бир босиб, хиромон юриб,
«УЧРАШУВ» «ВИСОЛ»нинг ёнига келди.
1980
Абдулла Орипов, адашмасам, 70-йилларнинг бошларида “Юзма-юз” деган бир катта шеър ёзган эди, ундан биз, антисовет руҳидаги ёшлар, жуда илҳомланган эдик, бу бир ижтимоий манифест,аниқ бўлмаса-да, бир ижтимоий норозилик ҳужжати эди. Лирик кечинмалардан баланд, қуруқ сиёсий декларациядан ҳиссийроқ Баёнот бўлиб кўринганди бу шеър. Аммо бизнинг умидимиз узоққа чўзилмади, шоир тез орада режим олдида ўзини оқлай бошлаганини эслайман. Яни 1960 ларнинг охирида ғаним билан ”Юзма-юз” келиб, Тўқнашувга тайёр бўлган бир исёнкор шоир 1970 ларнинг ўрталарида ўша “Тўқнашув”ни ширин Висолга айлантирганди гўё.
“Зинапоя” шеъри 1980 йилда А.Ориповнинг “Марказқўмга” (кейинчалик “Нажот қалъaси”) дея аталиб, “Совет Ўзбекистони”да босилган шеърига жавоб тариқасида ёзилганди. Аммо “Зинапоя”ни ҳеч қаерда босишмади, уни фақат 1986 йилда чоп этилган “Олис табасссум сояси” деган китобимга киритаолдим. Албатта, унда ҳам бу матнинг А.Ориповга багишланганини айтиш мумкин эмасди.
Абдулла Ориповнинг профессионал шоирлигига келсак, ҳеч шубҳасиз, ўзбек адабиётидаги буюк сўз усталаридан биттасидир.
Айни ташбиҳни Эркин Воҳидовга ҳам бемалол қўллаш мумкин.
Исмат Хушев: Агар хабарингиз бўлса бу икки бетакрор истеъдод соҳиблари ўрнига бошқа икки ижодкор сенаторликка сайланган. Иқбол Мирзо – Эркин Воҳидов ўрнига, Маҳмуд Тоиров – Абдулла Орипов ўрнига. Уларнинг ҳар иккаловига ҳам “Ўзбекистон халқ шоири” унвони берилган. Сиз уларнинг ижоди билан қанчалар танишсиз?
Муҳаммад Солиҳ: Мен уларнинг ижоди тугул, исмини ҳам билмайман, эшитмаганман…
Исмат Хушев: Бир пайтлар адабиёт ва сиёсатда тўрт ижодкор, тўрт сафдош яқин дўст эдинглар. Булар Шавкат Раҳмон, Хуршид Даврон, Усмон Азим ва Сиз эдингиз, шекилли. Шу билан бирга мен Сизларнинг сафингизда Эркин Аъзам, Мурод Муҳаммад Дўст, Иброҳим Ҳаққул, Аҳмад Аъзам, Муҳаммад Раҳмонлар ҳам борлигини биламан. Ислом Каримов ҳокимиятга келганидан кейин уларнинг аксарияти худди мен каби янги давлат раҳбарининг ёнига ўтишди. Сиз эса ёлғизланиб хорижга кетишга мажбур бўлдингиз. Лекин ажабки кейинчалик уларнинг ҳаммаси урилиб, яна оддий ижодкорга айланиб қолишди. Сиз эса шу маънода менинг назаримда улардан анча баландда қола билдингиз. Бугун шу дўстларингизга нима деган бўлардингиз?
Муҳаммад Солиҳ: Уларнинг ҳаммаси менинг дўстларимдир, дўстларимдан ҳеч қачон ўзимни устун қўймаганман – на бугун, на-да ўтмишда. Бир кураш, бир мужодала бошланади, хар ким ўз қирғоғини белгилади. Мен улар танлаган позицияси учун қоралай олмайман. Ҳамманинг менинг танлаган қирғоғимга чиқишини ҳам орзу қилмаганман. Бу бир фитрат ва зеҳният масаласи. Ҳар ким ўз ҳаракати учун масъулдир, мен ҳам факат ўз ҳаракатимдан масъулман. Хуллас, мен дўстларимдан розиман, улар ҳам мен ғарибдан рози бўларлар деган умиддаман.
Исмат Хушев: Сиз каби ҳукуматга мухолиф бўлгани боис ўзбек адабиётидан номи ўчирилган Гулчеҳра Нуруллаева ҳақида нима деган бўлардингиз…
Муҳаммад Солиҳ: – Гулчеҳра Нуруллаева ўзбек аёлларининг номусидир. Миллий адабиётимизнинг фахридир. Ноёб бир жасорат соҳибаси, гўзал инсондир муҳтарам опамиз. Сўнгги 20 йилда ҳақсизликка қарши ўзбек адибалари ичида битта аёлнинг овози чиқди Ўзбекистондан, бу овоз Гулчеҳра Нуруллаеванинг овози эди. Оллоҳ унга хайирли умр берсин, у интилга ёруғ кунларни кўриш унга насиб этсин…
(давоми бор)
www.dunyouzbeklari.com
Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўхшаш мақолалар:

  1. Исмат Хушев: Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёевга
  2. Исмат Хушев: ‘Ислом-акага ҳурматим ҳаққи айтаман, мамлакат хавф остида турибди’
  3. Исмат Хушев: Америка Қўшма Штатларининг қайта сайланган бахтиёр Президенти Барак Обамага
  4. Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…
  5. Исмат Хушев: Абдулла Орипов Америка тупроғида – Сафар таассуротлари (2-қисм)
  6. Исмат Хушев: Бу дунёда чекистлар кўп, лекин Рустам Иноятов ягона (3-мақола)
  7. Президент диққатига: Фарғонадаги “Меҳнат ва Турмуш” газетаси нега ёпилди?
  8. Исмат Хушев: Рустам Азимовдан кейин навбат Элёр Ғаниевгами?
  9. Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари: ИМТИЁЗ ВА МАСЪУЛИЯТ (2-8)
  10. Исмат Хушев: Жума, шанба, якшанбада “маёвка”га чиқдик биз…
  11. Исмат Хушев: Президент командасининг аччиқ қисмати (Бир сурат тарихи)
  12. Исмат Хушев: Ўзбекистоннинг Лондондаги янги элчиси портретига шарҳ
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94150 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 31301 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 31248 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 31213 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 31127 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 30896 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 30818 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 30809 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 30808 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 30808 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 30807 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 30807 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 30805 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 30805 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 30801 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 30800 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 30799 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 30798 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 30797 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 30797 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 30792 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 30792 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 30790 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 30789 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 30789 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 30788 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 30788 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 30784 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 30782 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 30782 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 30780 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 30776 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 30773 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 30773 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 30771 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 30769 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 30769 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 30769 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 30768 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 30767 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 30767 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 30767 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 30767 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 30765 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 30765 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 30763 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 30758 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 30756 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 30754 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 30754 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 30754 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 30753 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 30752 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 30752 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 30747 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 30746 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 30745 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 30744 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 30743 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 30743 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 30743 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 30743 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 30740 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 30740 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 30738 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 30738 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 30736 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 30733 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 30732 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 30731 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 30731 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 30728 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 30726 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 30726 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 30725 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 30724 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 30724 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 30721 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 30720 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 30718 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 30716 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 30710 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 30707 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 30704 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 30703 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 30703 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 30702 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 30701 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 30701 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 30698 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 30697 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30692 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 30690 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 30690 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 30688 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 30688 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 30687 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 30687 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 30687 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 30687 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 30686 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 30686 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 30686 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 30686 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 30686 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 30685 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 30685 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 30685 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 30684 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 30684 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 30684 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 30683 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 30683 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 30683 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 30681 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 30678 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 30678 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 30677 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 30675 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30660 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 30658 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 30658 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 30657 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 30656 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 30655 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 30655 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 30655 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 30654 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 30654 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 30653 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 30651 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 30648 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 30648 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 30648 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 30648 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 30647 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 30647 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 30646 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 30645 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 30644 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 30643 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 30641 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 30640 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 30638 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 30638 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 30638 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 30638 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 30637 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 30637 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 30636 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 30636 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 30636 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 30633 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 30633 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 30632 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 30631 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 30631 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 30630 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 30629 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 30628 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 30623 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 30622 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 30622 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 30620 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 30619 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 30618 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 30618 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 30617 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 30616 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 30616 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 30615 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 30615 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 30613 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 30611 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 30609 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 30609 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 30605 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 30605 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 30604 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 30603 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 30602 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 30602 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 30599 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 30598 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 30596 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 30596 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 30595 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 30595 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 30590 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 30586 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 30586 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 30586 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 30584 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 30584 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 30584 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30583 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 30581 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 30581 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 30580 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 30580 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 30578 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 30578 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 30576 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 30575 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 30574 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 30573 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 30570 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 30570 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 30570 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 30568 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 30566 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 30566 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 30564 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 30563 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 30562 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 30559 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 30556 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 30555 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 30554 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 30552 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 30550 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 30549 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 30544 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 30544 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 30543 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 30541 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 30540 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 30540 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 30539 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 30537 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 30532 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 30529 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган