"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Чироқчида тўй: Бердиёр Жумаев кенжа ўғли Шоҳруҳжонни уйлантирди!

Ватандан хабарлар, Дунё, Редакция почтасидан | 17/11/2016 16:33-     20669 марта ўқилди

Ассалому алайкум, Исматбек!
Соғ-омонмисиз, ижодий жамоангиздаги дўстларимиз ҳам сиҳат-саломатмилар?
Яқинда тўй ўтказган эдим. “Дунё ўзбеклари”да ижод аҳлининг тўйлари-тантаналари ҳақида ўқиб, уларга ҳавас қилиб юрардим. Айни боисдан ўз тўйим тўғрисидаги мухтасар хабарниям сизларга битта оилавий суратимиз билан биргаликда юборишга журъат этаяпман.
Исматбек! Ўтинчим-ки, ушбу хабар билан танишиб кўрсаларингиз, мабодо, лозим топсаларингиз, ундан фойдаланасизлар, деган умиддаман.
 
Сизларга ҳаётий, фаолиятий ҳамда ижодий муваффақиятлар тилаб, эҳтиром билан:                           
                                                                     Бердиёр ЖУМАЕВ.
 
 
 %d0%b1%d0%b5%d1%80%d0%b4%d0%b8%d1%91%d1%80-%d0%b6%d1%83%d0%bc%d0%b0%d0%b5%d0%b2-%d0%be%d0%b8%d0%bb%d0%b0-%d0%b0%d1%8a%d0%b7%d0%be%d0%bb%d0%b0%d1%80%d0%b8-%d0%b1%d0%b8%d0%bb%d0%b0%d0%bd-%d1%8f%d0%bd
 
Суратда: Бердиёр Жумаев оила аъзолари билан,  16 ноябрь, 2016 йил, Чироқчи…
  
Чироқчида тўй: халқаро журналист Бердиёр Жумаев кенжа ўғли Шоҳруҳжонни уйлантирди!
Жорий йилнинг 15 ноябри куни халқаро журналист ҳамда таниқли ижодкор Бердиёр Жумаев Чироқчи шаҳридаги “Маданият” тўйхонасида кенжа ўғли Шоҳруҳжонни уйлантириш тўйини ҳамда икки нафар невараси – Комронбек ва Элшодбекнинг суннат тўйини ўтказди.
Ана шу катта тантанада Бердиёр Жумаевнинг йироқ-яқинлардан ташриф буюрган яқинлари, қариндошлари, синфдошлари, дўстлари-ю биродарлари, шунингдек, пойтахтлик меҳмонлар иштирок этдиларҳамда таниқли ижодкор хонадонининг қувончларини биргаликда баҳам кўрдилар.
Тўй жараёнида Бердиёр Жумаевнинг ҳаётда ҳамда ижодда эришаётган муваффақиятлари тўғрисида, тотув ҳамда аҳил оиласининг аъзолари, фарзандларининг ютуқлари ҳақида таъриф-тавсифлар келтирилди, уларнинг шаънига эзгу истак-тилаклар, илиқ фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Биз илгариям турфа муносабатлар туфайли таъкидлаганимиздек, Бердиёр Жумаев 2007 йилдан буён Қозоғистон Республикасидаги ўзбекча, қозоқча, русча матбуот нашрлари билан, шунингдек, ҳар хил мамлакатлардаги айрим жаҳоний электрон оммавий ахборот воситалари билан яқиндан ижодий ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Ана шу давр мобайнида у халқаро журналист мақомига эришди, икки марта халқаро танловларнинг олий ўринлари соҳиби бўлди, халқаро “Арғумоқ” адабий мукофоти билан тақдирланди, қатор медаллар билан мукофотланди, турли нашрларда ўнлаб ижод намуналари эълон этилди ва эътирофларга сазовор бўлди.
Бердиёр Жумаев халқаро “Дунё ўзбеклари” сайтининг ҳам фаол муаллифларидан бири ҳисобланади.
*      *      *
«Дунё ўзбеклари»дан:
Нашримизнинг фаол ҳамкори, таниқли ўзбек журналисти Бердиёр Жумаев хонадонида содир бўлган бу қувончли воқеа билан у кишини олис Канададан бўлса ҳам — кўпминг сонли мухлис ва ўқувчилар номидан муборакбод этамиз.
Ўғиллари Шоҳруҳжон ҳам худди отасидек — эл назарига тушган таниқли инсон бўлиб камол топишини, келин билан биргаликда бахт ва иқбол манзилларини бирин кетин забт этиб боришини, Бердиёр Жумаевдек ўзбек халқининг ажойиб ва меҳри дарё, истеъдодли ижодкорига муносиб фарзанд бўлишини тилаб қоламиз…
%d0%b1%d0%b5%d1%80%d0%b4%d0%b8%d1%91%d1%80-%d0%b6%d1%83%d0%bc%d0%b0%d0%b5%d0%b2-%d0%be%d0%b8%d0%bb%d0%b0-%d0%b0%d1%8a%d0%b7%d0%be%d0%bb%d0%b0%d1%80%d0%b8-%d0%b1%d0%b8%d0%bb%d0%b0%d0%bd
Суратда: Бердиёр Жумаев оила аъзолари билан. 3-4 йил олдинги сурат…

 

«Дунё ўзбеклари» учун махсус
Қашқадарёдан

 

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ҳоҳ ишонинг, ҳоҳ ишонманг: Илонга айланган йигит ёрининг тўйига қаршилик қилди…
  2. Аллергик тумов: Мана бахор фасли хам аста – секин кириб келди.
  3. Шуҳрат Бобожон: «Озодлик» картинаси…
  4. Гулнора Равшан: Эгаси йўқ миллат…
  5. Нусрат Раҳмат: Меҳрибон қизим!
  6. Сиëсий қочқинлар Ўзбекистонга бора оладими?
  7. Тўлқин Эшбек: Дўстларим меҳридан яшнагай кўнгил…
  8. Хирург изнасиловал 14-летнюю пациентку, находящуюся под наркозом
  9. После разгрома Кокандской автономии и взятия Коканда убивали всех мусульман…
  10. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М.Мирзиёевга
  11. Маҳбуба Каримова: Ўлганимдан сўнг судланмаган ҳисобланаманми?
  12. «Дунё ўзбеклари» Бош муҳарририга Навоий вилоят хўжалик суди қароридан шикоят
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.