Фахриддин Худойқулов: Яна “Бирлик” ҳақида…
Аввалига шу гапларни ёзиш керакмиди, йўқмиди деб ўйладим. 1990 йилдан бери на «Бирлик», на «Эрк»ка аъзо бўлмасам, менга нима, дегандай. . . .
Кейин эса, тарихий адолат учун ёзилиши керак деб қарор қилдим. . .
Ёшларнинг кўпчилиги билмаса керак – Советлар тузумидан мустақил бўлиш йўлида тузилган халқ ҳаракати бор эди – “Бирлик” халқ ҳаракати.
Ҳаракатга раис қилиб сайланган Абдураҳим Пўлатовнинг ўта «доно» туфайли, унинг компартиядан ўчирилишига қарши пикет қилган кун бу ҳаракат ҳукуматдан илк калтагини еди ва ўша куни расман ўз фаолиятини битирди. 1990-йил охирида бўлса керак… Мен у пайтлар бу ҳаракатдан чиқиб кетгандим.
(Расман деганимиз шартли ифода бўлиб, коммунистик партияга қарши курашаётган бир ташкилотнинг “лидеримиз бу партиядан ўчирилмасин” деб митинг қилиши унинг ўз фаолиятини мантиқан битирганига ишорадир).
Бу воқеа бўлмаганида нима бўларди? Саволнинг қизиғи ҳам аслида шу, нима бўларди?
Айрим одамлар: “Фалончилар бор-ку, ўшалар… битирди бу ҳаракатни” деб юрибди ҳалиям.
Жавоб эса жуда оддий: “Бирлик» барибир тугар эди. Чунки, “Бирлик” советчилик ва мустамлакачиликка қарши тузилган ташкилот бўлиб, мустақил давлат ичида демократия ўрнатиш мақсадлари илгари сурилмаган, бунинг учун тайёргарлик кўрмаган бир халқ ҳаракати эди.
Ўзбекистон мустақил бўлиб, давлат тили қонуни қабул қилинган кун – “Бирлик”нинг расман тугатилган кунидир. Чунки бу ташкилот низомининг асосий мақсадлари амалга ошганди…
Низомни илк ёзган, ташкилотни илк тузган одам биладиган бир ҳолат бу. “Мен туздим” деб даъво қилувчилар бу мантиқни англамасликлари тайин.
Ҳа, дарвоқе, “даъво қилувчилар” дедим…
Куни кеча Америкага саёҳатга келган акахон билан бир дўстимизнинг телефони орқали гаплашиб қолдик – Дадахон ака Ҳасанов билан…
Бир неча кун илгари атай у кишининг телефонини топиб, ҳол-аҳвол сўраган эдим. Эски кунлар ҳурмати, эски ака-укачилик ҳурмати, эски хотиралар ҳурмати…
Кеча яна худди шу ҳислар билан телефонни олиб, ҳол-аҳвол сўрадим, яхши тилаклар тилаб, “кўргани борамиз” дедим. Лекин у кишим кутилмаганда ҳужум қилиб қолдилар: “Ҳа, акаларинг билан бир бўлиб менга ташланганларинг эсингиздан чиқдими?”, деб.
Нима гап экан десам, ““Бирлик”ни мен тузганимни инкор қилиб мен тузганман деб ёзгандингиз-ку” дедилар… Аввал кулгим келди: “Дадахон ака, сиз ҳазиллашаяпсиз чоғи… Хотирангиз у қадар ёмонлашганига ишонолмаяпман”, дедим.
Йўқ, у киши жуда жиддий эдилар: “Ээ, сиз нима деяпсиз, мен тузганман! ”
Хуллас, анча узун мазмунсиз суҳбат бўлди, келтирилган фактлар тан олинмади, нохушроқ хайрлашдик…
Гап шундаки, бу “Бирлик” масаласи баъзилар учун стол устига қўйилган эгасиз тортдай кўринаяпти шекилли…
“Мен тузганман” деб даъво қиладиганлар сони ҳозирча уч киши:
-
Дадахон Ҳасанов – ўламан саттор – мен тузганман, дейди… Бу афсонага ўзиям ишониб қолганми дейман…
-
Абдураҳим Пўлатов – албатта мен тузганман дейди. Керак бўлса исботи учун математик формула ҳам келтирса керак…
-
Муҳаммад Солиҳ – энг инсофли даъвогар. Ҳали бирор жойда “Мен тузганман” деганини учратмадим. Фақат, бошқалар “Муҳаммад Солиҳ тузган” деганида шартта чиқиб: “Мен тузмаганман, Фахриддин Худойқулов раҳбарлигида талабалар томонидан тузилган “Эътиқод” ташкилотини “Бирлик”ка айлантириб таъсис этилишида қатнашганман” дея олмаган “инсофли” киши. Инсоф ўша жойда оқсаган… (“Бирлик” атамаси Муҳаммад Солиҳга оиддир – тан олиниши керак бўлган хусус шу…)
Анча илгари бир мақола чоп этгандим, ўша биринчи йиғилишга алоқадор воқеалар қаламга олинган эди.
У мақолада ҳаракатининг қандай бошлангани, талабалар шаҳарчасидаги варақа тарқатишлар, кутилмаганда ташкил этилган тил байрами, нима учун Ёзувчилар Уюшмасида ўтказилиши керак бўлган таъсис йиғилиши Дадахон аканинг уйига кўчирилгани, ҳеч ким танимаган Абдураҳим ва (раҳматли) Абдуманноп Пўлатовларнинг қандай келиб қолгани, Дадахон аканинг чиройли ош қилгани, мажлисга раислик қилган раҳматли Зоҳир Аълам устозни менга биринчи бўлиб сўз бергани, ярим соат гапирганим, ўзимиз тузган ҳаракат низомини ўқиб берганим, ҳаракат аъзоларининг рўйхатини келтирганим… ва ҳокозо ва ҳокозолар ёзилганди (Бирлаштирилган матнни яқин орада катта матбуотда эълон қиламан).
Кўринишдан, бизнинг “тузувчи” даъвогарларга бу гаплар таъсир қилмаган шекилли, андишанинг отини қўрқоқ қўйиб ростакамига дўқ қилишга ўтаяптилар.
Шундан келиб чиқиб, бир таклиф киритишга қарор қилдим:
Бутун “тузувчи” даъвогарлар бирга йиғилишиб, ичларингдан битта “энг тузувчи” номзод чиқаринглар ва менинг рўпарамга ўтқазинг.
Ул номзод қуйидаги саволларга жавоб билан келсин:
-
Сиз “тузган” ҳаракат фаолиятини қачон бошлади?
-
Кимларни, қанақа қилиб уюштирдингиз, митингларга одамни қаердан тўпладингиз?
-
1987 ва 1988 йил ноябригача бирор фаолиятингиз бўлдими?
-
Низомни ким ва қачон ёзди? Илк бора низомни қачон кўрдингиз?
-
“Бирлик» таъсис йиғилиши куни “ташкилотингиз”нинг нечта аъзоси бор эди?
-
Талабаларни уюштириб берган лидерларингизнинг исмларини келтиринг.
-
Сиз ҳаммасини “тузган” экансиз, мен, 24 ёшли йигит қанақа қилиб ораларингизга кириб қолдим?
-
“Тузиб қўйган” ташкилотингиз бор экан, нега менга биринчи бўлиб сўз бердингиз ва ярим соат тоқат билан тингладингиз, орқасидан чапак ҳам чалдингиз?
Савол кўп, аммо сиз юқоридагиларга жавоб топиб бера олсангиз ва бу жавоблар гувоҳларнинг гапи билан уйқаш чиқса, чин сўзим – “Шу одам тузган, мен у ерда бўлмаганман, ҳатто ҳали туғилмаган бўлсам ҳам керак” деб ёзиб бераман…
Аммо унутилмасинки, стол устида турган ТОРТ ЭГАСИЗ ЭМАС – ҲАҚИҚИЙ ЭГАЛАРИ БОР…
Лутфан, унутилмасин…
Келишдикми?
-
S. Бу сирада, Дадахон акани туғилган куни билан табриклайман! Кўп яшанг Дадахон ака, токи бу масалани ҳам ойдинлаштириб олайлик.
Чуқур ҳурматлар билан,
Фахриддин Худойқулов
«Дунё ўзбеклари» учун махсус
9 шарҳ
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ4 комментария
-
«Tangrim dini-Turkiylar dini» жуда ҳаддидан ошиб кетмаяптими? Сиз бир пайтлар бу инсонни «Дунё ўзбеклари»га яқинлаштирмасликка қарор берган эдингиз, кейин секин аста бошқа бошқа номлар билан у яна яқинлашиб келди. Мана энди яна ўз номи билан ақл ўргатишга ва ҳатто шантаж қилишга ҳам ўтяпти. Қачонгача унинг хурмача қилиқларига чидаб келиш мумкин? Мусулмонларни ва Ислом динини оёқ ости қилиб келаётган бу кимса наҳот сайт ўқувчиларидан устун бўлса?
-
Demokratiya degani hamma narsaga ochiq ko’z bilan qarash degani. Islom dini demokratiyaga qarshi ekanligi ma’lum. Lekin demokratik mamlakatlarda demokratiyani bo’g’a olmaysizlar. Chuchvarani hom sanamanglar.
-
-
Ismat aka,
Juda teatrga o’xshab ketdi bu maqola. Tashkillashtirilgan kommentlarni kimga keragi bor. Erkin bahs bo’lsin.
Fahriddin Hudoyqulga hamma ishonib ketadimi endi sizningcha?
O’zizni hurmat qiling demokratiyani hurmat qilmasangiz ham. Mening kommentlarimni chiqaring endi. -
Фахриддин Худойқулов ёзган мақола бўйича Эврил Турон ва Ҳамроқул Асқарлар ўз номлари билан муносабат билдирган экан, биз уларга ишонамиз. Тарихни ана шундай адолат билан тиклашимиз ҳар бир Ватандошнинг муқаддас бурчи бўлиши керак.
Leave a Comment
Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.
БИРЛИКНИ БИРЛИК ҚИЛГАН ЁШЛАР ТАШКИЛОТИДИР. БУ ЁШЛАРНИ УЮШМАСИНИ ТУЗИШДА АКТИВ ИШТИРОК ЭТГАН ОТАБЕК ТОШЕВ ВА САДРИДДИН ҚУРБОНОВЛАРНИ ҲАМ АЙТИБ ЎТИШ МУМКИН.
Исмат Хушев, сиз ўзингизни демократик ҳисоблайсиз, лекин қани тенглик, изоҳимни иккинчи маротаба жўнатаяпман, сизлар ҳақиқатга шундай муносабатда бўласизларми? Кўрайлик қанчалик демократлигингизни.
Фахриддин, ёзганларинг қисман тўғри…
“Дунё ўзбеклари”дан: Бу изоҳингизни эълон қилиш учун Сизнинг кимлигингизни билишимиз керак бўлади. Марҳамат, ҳақ бўлсангиз, ёзаётган сўзингизга ишонсангиз, ўзингизни таништиринг. Фахриддин Худойқулов ўз номи билан ёзган мақолани, тахаллус қўймаган…
Фахридин Худойқул жуда илмли, қаътиятли йигит. Зохир Аълам Латвия, Эстонияга бориб келгач, худди улардаги каби бир ҳаракат тузиш ғояси пайдо бўлиб, Фахридин билан ана ҳамкорликда шу ташкилотга асос солган эдилар. Ташкилот кенгайгач, айрим сабабларга кўра улар четда қолишди. Қамоқдан чиққач, Фахридин чет элга кетгани, Туркистон аталмиш ташкилот фаоли эканлигини эшитдим. Коммунистлар даврида бундай ташкилот тузиш жасорат эди ўшанда. Бу тарихий ҳақиқатни инкор этиб бўлмайди. Кеч бўлса ҳам барча билгани яхши бўлипти.
Avvalombor Ismat aka ushbu maqolani “SENZURA” qilmay chop etganlari uchun, minnatdorchilik bildiraman. Faxriddin aka bilan “Birlik” partiyaining tarixi xususida ancha oldin gaplashgan edik.Adashmasam bunga 2 yoki 3 yil bulmo`qda… Men Faxriddin akaga ishonaman! CHunki menga ancha faktlar bilan tushuntirib bergan edilar, afsuski sunggi paytlarda Uzbekistonda SKYPE messendjerlari ishlamay qolgani va uzimda muammolar boshlangani uchun. ERK va BIRLIK tarixiga doir maqolani yakunlay olmagan edim…Lekin, 1 ta kitob darajasida chiqa oladigan ushbu tarixiy asarni hech kim yozmayapti…(Yozgan bulsa ham uz pozitsiyasi doirasida yozgan…Xolis fiklar o`rganilmagan…Zero bu partiyada juda kup kishilar bor edi va Uzbekiston tarixida salmmoqli ishlarni amalga oshird…)
Hamma qurqib qochganda uyiga chaqirgan, oshni damlagan odam tuzdim desa xato bulmaydi. U kishining uyida tuzilganmi, demak u odam birinchilardan. Menimcha u kishi asosiy tuzuvchi, qolganlar oshxur tuzuvchi. Masalan, siz nimaga uyingizga chaqirmadingiz?
Биз бу гап сўзлардан бехабармиз, албатта. Лекин бу йигитнинг мақоласи ўзига ишонч руҳи билан ёзилган…
Ўша пайтлари Ёзувчилар уюшмасида ишлардим. Мен Фахриддин ёзган бу воқеаларни яхши биламан. Ҳақиқатдан ҳам бу ташаббус Зоҳир Аълам билан Фахриддин Худойқуловга тегишли. Тарих ортда қолавергани – бу ҳақиқатни бузиб кўрсатиш дегани эмас. Фахриддин бу мақола билан тарихий ҳақиқатдан бизни чалғитмоқчи бўлганларга аччиқ сабоқ берибди. Уюшма устоз Пирмат Шермуҳамедов ташаббуси билан тузилган “Оролни қутқариш” ташкилоти билан бирга буларга ҳам ёнма ён жой берган эди. Шу асно бу жойда Фахридин тузган ташкилот ҳам “Бирлик” аталиб фаолият кўрсата бошлади. Бу асли талашадиган нарса эмас, лекин ҳақиқатни тан олиш керак.
Фахриддин Худойқуловнинг гапларида жон бор. Саволлари ўринли ва вазмин. Мен бу мақолани ўқиб, унга ишондим. Олдин ҳам менга шунга ўхшаш апларни айтишган эди дўстларим. Ростдан ҳам 24 ёшли йигит нима қилиб юрибди бу даврада агар ростдан ҳам у тузмаган бўлса бу ташкилотни. Қолаверса, биринчи сўзни ҳам айнан унга беришган. Бу ерда бошқа изоҳ ортиқча бўлса керак…
Жуда яхши ва қизиқарли мақола бўлибди. Фахриддинга минг раҳмат. Бу тарихий ҳақиқатни биз билмаган эдик. Бугун кўп нарсадан хабардор бўлдик. Раҳмат Исмат Хушевга ҳам, Фахриддин Худойқуловга ҳам.