"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Шоир Абдулла Орипов Тошкентда дафн этилади (ВИДЕО)

Ватандан хабарлар, Видео, Воқеа ва ҳодисалар | 06/11/2016 01:58-     21323 марта ўқилди


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 6 ноябрь куни тарқатган хабардан англашилича, Ўзбекистон давлат мадҳиясининг муаллифи Абдулла Орипов Ўзбекистонда дафн этилади. Абдулла Орипов 75 ёшида 5 ноябрь куни эрталаб Қўшма Штатларнинг Хюстон шаҳридаги шифохонада вафот этди.
Ўзбекистон Давлат мадҳияси муаллифи Абдулла Орипов икки ойдан буён Қўшма Штатларда қизи Мавлуда Орипованинг уйида меҳмонда эди.
Ташқи ишлар вазирлиги АҚШдаги Ўзбекистон элчихонасига Абдулла Ориповни ватанига келтиришни ташкиллаштиришда “барча зарур чораларни” кўришга кўрсатма берган.
Тошкентда тайёргарлик
“Марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга олиб келишга ва ўз ватанида дафн қилишга қарор қилган Абдулла Ориповнинг оила аъоларига ёрдам бериш учун Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги Элчихонасига консуллик ва бошқа масалаларни зудлик билан ҳал қилиш учун барча зарур чораларни кўриш тўғрисида кўрсатма берилди,” дейилади Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган хабарда.

Тошкентда Абдулла Орипов дафн маросимига тайëргарлик кўрилмоқда
▶

Бевосита линк

Айни пайтда Тошкентдан журналист Абдураҳмон Ташановнинг хабар беришича, Ўзбекистонда Абдулла Ориповни дафн этишга тайёргарлик ишлари «қизғин» олиб борилмоқда.
«Тошкент — Чирчиқ йўлининг Дўрмон ижод уйи ва Абдулла Орипов хонадонига борувчи қисмида йўллар таъмирланиб, деворлар оқланмоқда. Йўл четлари тозаланиб, дарвозалар бўяляпти. Бу ерга эрталаб Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчининг Давлат маслаҳатчиси Даврон Назармухамедов, Давлат маслахатчиси Хайриддин Султонов, Тошкент вилояти хокими Содиқов, Қибрай тумани ҳокими Муҳамедовлар келишган,» деди Абдураҳмон Ташанов Озодлик билан суҳбатда.
Абдураҳмон Ташанов марҳум шоир хонадонига «ҳозирданоқ одамлар фотиҳага келишмоқда,» деб айтди.
А. Ташанов: Ҳукумат Абдулла Ориповни дафн қилишга тайёргарлик кўрмоқда (0:07:28)
http://www.dunyouzbeklari.com/wp-content/uploads/2016/11/Ташанов.mp3
Мадҳия муаллифи, халқ шоири
Абдулла Орипов Қўшма Штатларда қизининг уйида меҳмонда эди
Абдулла Орипов Қўшма Штатларда қизининг уйида меҳмонда эди
Ўзбекистон қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов 1941 йил Қашқадарё вилояти Косон туманида таваллуд топди.
1965 йилдан вафот этгунига қадар Абдулла Ориповнинг ўнлаб шеърий китоблари Ўзбекистонда нашр этилди.
Адабий мунаққидларнинг эътироф этишича, Абдулла Орипов замонавий ўзбек шеъриятининг энг машҳур намояндаси ҳисобланади.
У Совет даврида ҳам, Ўзбекистон мустақиллиги йилларида ҳукумат ва халқ томонидан ардоқланди.
Аммо Абдулла Орипов ўтган йил Озодлик билан суҳбатда шогирдлари ва мухлислари томонидан унутилганидан шикоят қилганди.
Унинг саломатлиги сўнгги йилларда ёмонлашди ва охирги икки йил асосан Қўшма Штатларда даволанаётган эди.
Озодликнинг Тошкентдаги манбаларига кўра, Абдулла Орипов Тошкентдаги Чиғатой қабристонига дафн этилиши кутилмоқда.
ОЗОДЛИК

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ўзбек милиционерлари маҳбусаларни зўрламоқда
  2. Наврўз айёмингиз муборак бўлсин, азиз дунё ўзбеклари!
  3. ББС: Мухлисларимга раҳмат — Озодлик: Руфат Рисқиев комага тушди…
  4. Конституция кунига бағишланган байрам концерти 1-қисм
  5. Мирзиёев Навоий вилоятида: ‘Одамларга свет керак, газ керак…’
  6. Би-би-си: «Қанча қонинг бўлса, ватан учун тўк, Қанча шонинг бўлса, Ватанни кўтар!»
  7. Генерал Парпиевнинг собиқ ўринбосари ва унинг ўғли қўлга олинди
  8. Тадбиркор Жаҳонгир Умаров ва доришунос олима Роҳила Очиловаларга озодлик беринг!
  9. Ўз боласини сотишга мажбур бўлган аёллар учун биз ҳаммамиз жавобгармиз! — Видео
  10. Шароф Убайдуллаев: Мажиддинлар келиб кетаверади, Ҳалималар яшайди!
  11. Боғдод туман ҳоким ўринбосари журналистга бўлган муомиласини кўринг.
  12. Parlament hayoti теледастури — Давлат солиқ қўмитаси раисининг ҳисоботи — ЎзТВ
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.