Муллажонов оиласининг кирдикорлари (Ички Ишлар вазири А.Аҳмадбоев диққатига)
DUNYO UZBEKLARU халқаро интернет нашри
ЎШАНДА ПРЕЗИДЕНТНИ АЛДАШГАН ЭДИ
Ўзбекистон Республикаси Президент Ислом Каримовнинг 21.11.2006 йилдаги № ПП-513 – сонли фармойиши моҳиятан раҳбарлик лавозимларига маҳаллий миллат вакилларини тайинлаш ҳақида.
Президент И.Каримов ишончига сазовор бўлган Файзулла Муллажонов Ўзбекистон Марказий банкини қарийб чорак асрдан буён худди ўз мулкидай бошқариб, атрофига ўз аймоқларини тўплаб мавқени маҳкам ушлаб келмоқда.
Бу орада унинг фарзандлари улғайиб, собиқ Ички Ишлар вазири Зокиржон Алматовнинг куёви бўлмиш тўнғич ўғли Абдумажид Муллажонов Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи, Абдужаббор Муллажонов Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши кураш департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимларини ишғол қилдилар. Ўзбекистон сўмининг ягона хўжайини бўлган муҳтарам зотнинг бу ўғиллари қинғир ишлардан ўзларини тияолмаганликлари боис ишдан кетдилар, жавогарликка тортилдилар.
Абдумажид Муллажонов Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи даврида яқин аймоғи Алимов Махмуд Қўчқоровични вилоят ДАН раҳбарлигига тайинламоқчи бўлганида, 21.11.2006 йилдаги № ПП-513 – сонли Президент фармойишига асосан номзоднинг миллати тожик бўлганлиги учун Президент танловдан ўтмаолмаганди.
Лекин, орадан кўп ўтмай улар антиқа усул, яъни паспорт алмаштириш орқали ўз ниятларини амалга оширишга муваффақ бўлдилар.
Айни кунда бу лавозимда Олимов Маҳмуд Қўчқорович фаолият кўрсатмоқда?! Қизиғи шундаки, бу икки шахс аслида паспортини янгилаган битта одам?! Фақат фамилиясининг бош ҳарфи ва миллати ўзгарган холос!
Ўшанда Абдумажид Муллажонов мавқеидан фойдаланиб Маҳмуд Алимовнинг паспортини алмаштириш орқали отасининг садоқатли сафдоши бўлган марҳум Президентни ҳам алдаган эди?! Бу кўзбўямачиликни Президент сезмаган бўлса, вазирликнинг кадрлар бўйича ҳушёр мулозимлари ёки Республика ДАН раҳбари сезмаслиги мукинми?!
Аймоқчиликга ружу қўйган Абдумажид Муллажоновнинг Президентни алдаганидан бошқа қинғир ишлари фош бўлиб, МХХ ходимлари унга қарашли Сирдарё ва Тошкент вилоятиларида 30 та ёқилғи қуйиш шахобчаси борлиги, мавқеидан фойдаланиб божхона солиқларни тўламаганлиги, давлатга 2 миллиард сўмдан ортиқ зарар келтиргани аниқланиб 2014 йил 25 октябрь куни ишдан кетди, яна бошқа олди – берди қилмишлари учун ЖКнинг 211- ва 212-моддалари жавобгарликга тортилди.
Абдумажид Муллажонов ишдан кетсада, асли Алимов ўз ўрнида қолган сохта Олимов ишни атрофига содиқ аймоқларини тўплашдан бошлади. Маҳмуд Олимов ташаббуси билан 2014 йил 16 апрель куни ўтказилган атестацияда “йиқитилган” 50 дан ортиқ ДАН ходимларидан 10 нафари пенсия арафасидаги тажрибали маҳаллий миллат вакиллари эди. Шу тариқа М.Олимов ишга олган аймоқлари ишга киришгач ноёб давлат рақамлари нархи осмон бўлиб кетди. Вилоятда давлат рақами берадиган 7 та МРО бор. Олдинлари бундай рақамлар туманлар орқали тарқатилган бўлса, бу миссияни М.Олимов ўз қўлига олгач: 010 дан 090 гача, 07, 070 лик рақамлар – 300 – 400 АҚШ доллорига, ноёб еттилик (717 707, 077 ва 055 каби) “крутой” рақамлар эса 1000 АҚШ долларига чиқди. Унча крутой бўлмасада ўхшаш рақамлар нархи 100 доллордан даромад келтирадиган бўлди.
Вилоятда 5 та ДАН отряднинг ҳар бирида 50-60 нафар ходим бўлса уларнинг ҳар бир ҳафтасига 100 АҚШ доллори, ойига яна 200 АҚШ доллори тўлайди. Бўстонлиқ туман йўналиши энг сердаромад бўлиб, унга М.Олимовнинг яқин аймоғи Илҳом Идиров ҳудудий раҳбар. Шу йўналишда турадиган ДАН ходими Акмал Пирдавлатов “Бочка” кафеси олдида вазирликга алоқадор “ҳурматли” ҳайдовчининг мастлигидан фойдаланиб ундан 300 АҚШ доллор олганлиги юқорига етгач вазир буйруғи билан ишдан кетганди. Бу қилмиши учун аслида Акмал жавобгарликга тортилиши лозим эди.
Лекин, шов – шувлар сал тингач, Маҳмуд Олимов суюмли жияни Акмални 2-отядга АБХ бўйича навбатчи этиб ишга жойлаб қўйди.
Вазирликдан келган тафтишчилар Маҳмуд Олимовнинг Эркин исмли яқин аймоғи Пскент туман ДАН бошлиғи бўла туриб, жарималар ҳисобидан тушган 120 миллион сўмни талон – тарож қилганлигини аниқлашгач, у ишдан олинди. Орадан кўп ўтмай М.Олимов ишни бости – бости қилиб уни 1 – отрядга командир этиб тайинлади.
Ҳафтасига 100, ойига 200 кўкидан бераолмаганлар ойлик маоши ҳисобидан мажбурий “бадал”ни тўлашга мажбур бўлмоқда., дейди ўз исмини ошкор қилишни истамаган Бўстонлиқ йўналишидаги ДАН ходими.
Ҳурматли Исмат ака Озодлик радиосидаги чиқишингизда сайтимизда эълон қилинган хабарлар бўйича Ички Ишлар вазири дарҳол чора кўраяпти деган эдингиз. Шу боис, Сиздан юқоридаги маълумотлар ҳамда холис текширилса яна кўп қилмишлар фош бўладиган бу муаммони ёритишни сўраймиз.
Зора, муҳтарам А.А.Аҳмадбоев мансаб илинжида бобосининг номи ва миллатини ўзгартирган эътиқодсиз Маҳмуд Қўчқорович Алимов – Олимовга чора кўриб, Муллажоновларнинг аймоқчилик ҳаракатига чек қўяр.
Ўзбекистон давлати қонунчилигига биноан билатуриб жиноят ҳақида хабар бермаслик ҳам жиноят. Лекин, жиноятни фош этган шахс хавфсизлиги давлат томонидан кафолатланмас экан, зўравон пулдорлар арзгўйларни ё йўқ қилиб юборади, ё туҳмат билан қамоққа тиқади…
Шу боис, Тошкент вилоятининг заҳматкаш ДАН ходимлари арзини улар номидан Сизга етказувчи:
Шокир Саъдуллаев,
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
Ўзбекистондан
27.10.2016 й.
1 шарҳ
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ4 шарҳ
-
Банкларда сўм йўқ, доллор қора бозорда 7000 сўмга чиқди. Халқ банки йилига 200, 300 фоиз кўпаяди деб халқни алдади. 25 йиллик ўзбек олтини қани?!Автоавария билан судланган фуқоронинг боласи давлат ишига кираолмайди. Бунинг ўғиллари, аймоқлари шунча жиноят қилсаям, ўзи қариб чурисаям ҳамон ўзбек пулига ягона хўжайини. Банк тизими ишдан чиққан давлатда қандай ислоҳот қилиш мумкин. Амал деб. пул деб миллатидан воз кечган Дан раҳбарига нега Аҳмадбоев чора кўрмайди, янги прокурори Абдуллаев нега жим ўтирипти…
-
2006 йилдаги Президент фармонидан сўнг миллатини ўзгартириб амалдор бўлганлар кўп, шулардан бири Марказий банк раисининг ўзи
-
Сариосиё паспорт бўлими бошлиғи Бахтиёр Назаровни пора билан ушлаб, бошига қоп кийгазиб олиб кетишганида 150 000 кўкидан товон тўлаб, яна ризқини териб юрипти. Хуллас буларнинг заводи битта…
-
Ўғиллар коррупционер, ўзбек банки қиролининг кичик ўғли Абдуқаҳҳор Муллажанов эса Сергели туман прокурори, прокуратура тўғрисидаги қонунга хилоф тарзда ойлаб чет элда маишат қилиб юради
Шарҳ қолдириш
Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.
Агарда Файзулла Муллажонов жамики бузғунчиликларининг тескарисини қилганида, яъни чўнтакни ўйламай, ўз хизмат вазифасини виждонан бажарганида бугунги кунда Ўзбек сўми, долларга нисбатан камида беш юз баробар қадрлик бўлур эди.
А энди бола чақаси, қариндошлари, аммо холаси, тоға жияни ва хокозолар барчаси бир палакнинг хосиласи бўлишгач қаерга ҳам боришар эди.
ОЛМАНИНГ ТАГИГА ОЛМА ТУШАДИ!
ШУНЧА МИЛЛИАРДЛАБ ЎМАРГАНИ БИЛАН ШОХИ ТУГУЛ, СОЧИ ЧИҚМАДИ, Ё РАБ!
АМИР ТЕМУР ТИРИЛИБ КЕЛСА, ХАЗИНАНИ ШУ ХАРОБ ХОЛГА ОЛИБ КЕЛГАНИ УЧУН НАҚД ҚОЗИҚГА ЎТҚАЗДИРАР ЭДИ.
ВАТАН ХОИНИ ДЕМАСДАН ИЛОЖ ЙЎҚ БУНДАЙ КИМСАЛАРНИ!!!