"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

АҚШ расмийси Мирзиёев, Гулнора миллионлари ва Россия ҳақида — BBC O’zbek

Видео, Воқеа ва ҳодисалар | 24/10/2016 18:51-     11146 марта ўқилди

Published on Oct 24, 2016

АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича муовини Томас Шаннон 24-29 октябрда Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонга сафар қилади.

Остона ва Бишкекка ташрифи ортидан жаноб Шаннон Тошкент ва Самарқандга бориши кутилади. У Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан учрашиши ва Самарқандда собиқ президент Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиши режаланган.

Таҳлилчиларга кўра, АҚШ Ўзбекистондаги сиёсий ўзгаришларни, хусусан, янги раҳбариятнинг Россия билан алоқалари қандай бўлишини яқиндан кузатишни истайди.

Россия ва АҚШ ўртасидаги алоқалар Совуқ уруш якун топганидан бери энг абгор даражададир.

Айни дамда АҚШ ва Ўзбекистон Гулнора Каримовага тегишли экани айтилган ва «порахўрликдан тушган даромад» дея кўрилувчи юзлаб миллионлаб долларнинг АҚШ судлари орқали мусодара этилиши ёки этилмаслиги бўйича тортишувларни давом эттирмоқдалар.

Ўзбекистонга вакиллик қилаётган Америкадаги Holwell Shuster & Goldberg юридик фирмасига кўра, Ўзбекистон ҳукумати ўзини бу ишда жабрланувчи деб кўради ва пуллар унга қайтарилишини истайди.

Август ойида Ирландиянинг Independent газетаси ёзилишича, Вашингтон мазкур пуллар мусодара этилишини октябрь охиригича кечиктирган.

Би-би-си мазкур мавзуларда АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Ниша Бисвал билан суҳбатлашди.

Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.

Ўхшаш мақолалар:

  1. Талабларингизга мувофиқ — Шерали Жўраев куйлайди: Баҳор айёмидаги рақс…
  2. Юлдуз Усманова — Навруз (Весеннее попурри)
  3. ДХХ ходимлари – матонат ва жасорат соҳиблари Видео -2
  4. Шуҳрат Бобожон: Ўйнашмагин мухбир билан….
  5. ДХХ ходимлари – матонат ва жасорат соҳиблари Видео -3
  6. Исмат Хушев билан юзма юз 3 декабрь, 2018 йил, Канада
  7. Исмат Хушев билан юзма юз 4 декабрь 2018 йил, Канада
  8. Исмат Хушев билан юзма юз 5 декабрь 2018 йил, Канада
  9. Сурхондарёнинг сайёҳлик салоҳияти ҳақидаги видео
  10. Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев диққатига Учинчи танқидий воқеа
  11. Сенатор ИИВ ходимларига оид муаммони кўтарганидаги жавобни эшитинг
  12. Исмат Хушев билан юзма юз 16 декабрь 2018 йил, Канада
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.