Суратда: “Ҳаёт ва Иқтисод” – “Экономика и Жизнь” журналлари Бош муҳаррири Исмат Хушев (ўнгдан биринчи), Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкат Мирзиёев (ўнгдан иккинчи) ва бошқа мулозимлар билан Ўзбекистон Олий Кенгашида…
Мен бир нарсага ҳайрон қоламан. Шавкат Мирзиёев Президент вазифасини вақтинча бажарувчи этиб сайланган биринчи кунлари Канадада яшовчи таниқли ўзбек журналисти, Исмат Хушев асабий тарзда “Озодлик” радиоси орқали Мирзиёев номзодига қарши чиққан, бу одам Ўзбекистонни эплай олмайди, қабилидаги фикрларини тингловчиларга ўтказишга уринган эди. Энди эса ўзининг “Дунё ўзбеклари” сайтида Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб қувватловчи қатор-қатор мақолаларни эълон қилмоқда.
Беихтиёр “Исмат Хушев онгига бошқа нимадир таъсир қилдими?”, деган хаёлга борасан. Балки нашр эгаси сифатида ўз холислигини билдириб, сайтига бир шахс атрофидаги турли-туман фикрларни жойлаштираётгандир. Яъни сайтни ўқимишли қилиш учун. Мабодо шундай бўлса, бу сайт анчадан бўён шундоғам ўқимишли эканини ҳамма билади-ку. Хўш, унда нега бундай ажиб ҳол юз берди?
Буларнинг ҳаммаси бирваракай бўлиши ҳам мумкин. Қолаверса, Шавкат Мирзиёев бир ойдан зиёдроқ вақт давомида эътиборга молик жуда ҳам кўп ишларни амалга оширди. Энг асосийларидан бири яқин қўшнилар Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон билан алоқалар тикланди. Борди-келдилар бошланди. Ахир “қўшнинг тинч, сен тинч” деган гап бугун айтилаётгани йўқ.
Ҳаммада эртанги кунга умид уйғонмоқда. Айримлар: “бунинг бари пиар. Эртага Шавкат Мирзиёев Президент бўлиб олса, барчасини унутиб, диктаторлигини бошлайди”, дея атрофдагиларга тушунтиришга ҳам уринмоқдалар. Аммо Шавкат Мирзиёевнинг ҳар бир кунги ҳаракатидан сўнг ватандошларда эртанги кунга умид янада кўпайиб бормоқда. Кундан кунга одамлар Ватан ичкарисида ҳам, ташқарисида ҳам Шавкат Мирзиёев амалга ошираётган ишлардан хулоса чиқариб, унга кўпроқ умид қилишмоқда.
Бизнингча, Исмат Хушев ҳам ана шундай тоифадаги кишилардан бири. Исмат Хушев ҳам Шавкат Мирзиёевни таниган, билган киши сифатида у амалга ошираётган ишлардан хурсанд бўлмоқда. Шавкат Мирзиёев яхши лидер эканига иқрор бўлмоқда. Қолаверса, Жаҳонгир Муҳаммаднинг гапи тўғрига ўхшаяпти. Жаҳонгир Муҳаммад айтдики, шу пайтгача Шавкат Мирзиёев ўзича бир иш қила олмасди. Агар қилса, албатта, эгаллаб турган вазифасидан бўшатиларди. Шу сабабли у ўзини кўзга кўрсатмасдан ишлади. Мана, энди кўриниб ишлайдиган давр келди. Биз ундан умид қиламиз, деди.
Жаҳонгир Муҳаммад тўғри айтди.
Шу маънода Абулқосим Мамарасулов ўз мақоласида айтган гаплар, Шавкат Мирзиёевнинг Жиззахдаги фаолияти юзасидан келтирган конкрет фактлар ўқувчиларда, аҳоли орасида, қолаверса бутун дунё ўзбеклари наздида Мирзиёевга бўлган ишончни, умидни янада юксалтирди.
Жиззахни мен ҳам яхши биламан. Жиззахда ишлаш осон эмас. Жиззах аҳлининг ўз менталитети, ўз дунёқарашлари бор. Эсингизда бўлса, Ҳожибой Тожибойнинг бир латифаси бўларди. Эмишки, дунёга таниқли қўшиқчи Майкл Жексонни Жиззах даштига олиб бориб, битта фермерга кўрсатиб: “Бу кишини танийсизми?”, деб сўрашипти. Фермер Жексонга қараб туриб, хўрсинипти-да, четга ўгирилиб: “ Ўўўл-ди! Яна комиссия босипти!” деганча қўшни фермерларни чақирипти: “Тез ўртада пул йиғинглар. Комиссиянинг қорнини тўйдириб, машинасига бензин солиб бериб, багажига бола-чақаларингга деб, у-бу нарса солиб жўнатмасак бўлмайди”, деган экан.
Бу тоифадаги кишилар билан ишлаш, уларни бошқариш учун фақат Шавкат Мирзиёев бўлиш керак. Йўқса, бир зумда ўзингизни нокаут қилиб ташлашади.
Шу маънода Исмат Хушев ўзи раҳбарлик қилаётган ва бугун ер юзининг ярмидан кўпида ўқилаётган (“Дунё ўзбеклари” бугун дунёнинг 160 дан зиёд мамлакатида ўқилаётганига асос бўлувчи давлат байроқлари сайтнинг энг кўринарли жойида ҳилпираб турибди) нуфузли нашрда жиззахлик истеъдодли ёзувчи Абулқосим Мамарасуловнинг Мирзиёев ҳақидаги биз ҳали ҳеч қаерда ўқимаган ва эшитмаган гап-сўзлар ёзилган ажойиб мақоласини чоп этишини, рости, мен кутмаган эдим. Абулқосимнинг айнан шу мақоласини ўқиб, мен Шавкат Мирзиёевни ўзим учун ҳам қайтадан кашф этдим.
Аслида, Ўзбекистоннинг энг нуфузли ҳукумат газетлари босиши керак бўлган бу ноёб мақолани айнан Исмат Хушев Канада давлатидан туриб эълон қилгани учун ҳам, ўзбек халқининг бошига қандай инсон раҳбар бўлиб келиши мумкинлигини бутун дунёга билдиргани учун ҳам, мен бугун Исмат Хушев номига атаб алоҳида мақола ёзишга қарор қилдим.
Чунки, “Дунё ўзбеклари”ни бугун бутун дунё ўқийди. Унга ишонишади, унга эргашишади. Йўқса, ўзбек халқининг энг муҳим ва асосий маломатлари битилган шикоят ва хатлар, Ўзбекистон қолиб, олис Канада сари: “Исмат Хушев, қайдасан!” деб учмас эди.
Хуллас, нима бўлганда ҳам Исмат Хушев Шавкат Мирзиёев ҳақида ҳам, ўзи ҳақида ҳам ҳар хил фикрларни ўз сайтида бераётгани билан қадрли. Бу билан у ҳеч қачон ўзини аямаслигини, ўзи ҳақидаги яхши-ёмон фикрларни қўрқмасдан ўз газетида нашр этаверишини яна бир бор исботлади.
Умид қиламизки, эндиликда Исмат Хушев ҳам Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлаб овоз берса, ажаб эмас…
Умид қиламизки, агарда Шавкат Мирзиёев хамиша адолат томонида турса Исмат ака бу шахсни доим қўллаб-қувватлаб яшайди. Мен шундай деб тушундим у кишининг бугунги нутқини эшитиб. Халқ депутати бўлган тўрт кишини чет элда яшашини бугун билдим. Бундай эътиборга молик инсонларни ўз юртига қайтариш керак. Мен ҳам бу фикрга қўшиламан.
Нима бўлганда ҳам Исмат Хушев Шавкат Мирзиёев ҳақида ҳам, ўзи ҳақида ҳам ҳар хил фикрларни ўз сайтида бераётгани билан қадрли. Бу билан ,ҳамиша холис, ўзи ҳақидаги яхши-ёмон фикрларни ҳам қўрқмасдан ўз сайтда нашр этаверишини яна бир бор исботлади.
Исмат ака хам менга ухшаб Узбек халкига яхшилик тилаши хаммага аён. Аммо,булгуси президентимиз демократия ва адолат урнатилишида реформа утказиши лозим. Реформа шундан иборат, 25 йил давомида банк сохаси, маъмурий-хукукий соха, молия-иктисод соха,солик сохаси рахбарлари билан сухбат утказиб, уларга ва хар бирининг 4 нафардан югурдакларига,оила аъзоларига колган умрларини ер шарининг кайси жойида утказишидан каътий назар рохат фарогат утказишлари учун кафолат беришини, “каерда ва качон олган даромади”га хавф солмаслигини огохлантириб, бундан сунг Узбекистоннинг иктисодий-сиёсий фаолиятига якинлашмаслик шарти билан ишдан олиши керак. Шундагина хар кандай реформа ва тузум янгиланади ва ривожланади. Бу билан Узбекистонни бойлик ва эркинликларини булишиб олган “клан”лар ва 25 йиллик зулукларга зарба бериши мумкин. Бор йуги 20 нафар зулук, шуларни тахту равонларига утиртириш пайти келди. Агар уларда инсоф булиб, узлари хукумат ва сиёсат ташаббусларидан кетсалар, умрларини колган кисмини туплаган бойликларини сарфлаб, невараларини кучокларига олиб яшасалар,келгусида Узбекистон узиннг янги авлодлари билан гуллаб яшнашига имоним комил.
Исмат Хушевнинг ички кечирмаларини жуда аниқ ва тиниқ қилиб очиб бергансиз. Анчадан бўён кузатиб келаман, Сиз Исмат Хушевнинг ва “Дунё ўзбеклари”нинг энг яқин ҳамкори сифатида Ўзбекистондаги ижтимоий сиёсий муаммоларни дадил кўтариб чиқяпсиз. Хусусан, Ўзбекистон телевидениясидаги носоғлом муҳит, Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султоновнинг матбуот вва маънавият кушандаси экани ҳақидаги қатор дадил ва адолатли чиқишларингиз учун Сизга катта раҳмат. Мана бугун ҳаммамизнинг дилимизни ўртаб келаётган Мирзиёевга бўлган муносабат масаласида ҳам юрагимиздаги гапларни айтгансиз. Укамиз Исматжон Хушев бундан тегишли хулосалар чиқариб олишига ишонамиз. Яна бир бор раҳмат Сизга.