Профессор Абдуқодир Сатторовнинг қизиқарли тиббий китоблар тўплами
ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ — ПРОФЕССОР САТТОРОВНИНГ ҚИЗИҚАРЛИ ТИББИЙ КИТОБЛАР ТЎПЛАМИ
Абдуқодир Саттаров кўп йиллардан буён халқ табобати билан шуғулланиб келади. У халқ табобатининг бугунги кундаги ҳақиқий профессоридир. У кўп касалликларни ўзи амалда мунтазам даволаб тургани учун уларга бериладиган оммабоп маслаҳатларни алоҳида китоблар сериясига жамлашга қарор қилгани кўпчилик учун айни муддао бўлган.
Унинг “Турли дардларга турли шифолар” номли беш жилдли тўплами бугунги кунда тиббий газеталар, оммовий газеталардаги тиббий маслаҳатларда босилиб кўпчиликни қизиқтириб келадиган мақолаларни гўёки бу беш жилдли китобларга жамлагандай бўлган.
Китобларни кўздан кечирар экансиз, уларда тилга олинмаган касалликнинг ўзи йўқ. Яна барча касалликларга қисқа ва оддий одамлар ҳам қила оладиган, уй шароитига мосланган маслаҳатлар берилганки, бугунги атрофимиз касалликларга тўлиб турган бир даврда бу китобларнинг қимматини янада оширади.
Баъзи тиббий китобларни кўрсангиз жуда катта ҳажмда, касалликларни бир тизимга солиб баён этилади ва оддий одамлар тушуниши қийин илмий терминлар билан тўлдириб юборилади. Бу нарса китобни ўша касалликлар билан оғриган одамлар ва врачларгина ўқишига олиб келади. бошқа касалликлар билан оғриган одамлар учун у китобнинг кераги йўқ бўлиб қолади.
Профессор Абдуқодир Саттаровнинг бу китобларини вароқласангиз ҳар бири минглаб одамларга кундалик зарурий маслаҳатлар эканига ишонч ҳосил қиласиз. Китобларнинг бундай кичик ҳажмда тўпланиши унинг камҳарж одамлар учун ҳам ҳамёнбоп бўлишига олиб келган. Китоблар гўёки тиббий газета ёки журнални ўқигандай енгил ўқилади.
Китобларнинг оддий халқ тилида, бугунги кунда истеъмолдаги терминлар билан ёзилиши ҳам китобларни оммабоплитгини оширган. Гўёки муаллиф ўз беморлари билан суҳбатлашаётгандай.
Лекин ҳеч нарса камчиликсиз бўлмаганидай бу тўпламларнинг ҳам ўзига хос камчиликлардан ҳоли деб бўлмайди. Бу камчиликдан бири маслаҳатларнинг бўлимларга ажратилмаганлигидир. Бу нарса бирор касалликка шифо излашда ўқувчига қийинчилик туғдиради. Китобни асаб касалликлари, бош мия касалликлари, кўз касалликлари каби бўлимларга ажратиб жойлаштирилса мақсадга мувофиқ бўларди.
Ҳолбуки бу борада китобларда етарли маълумотлар ва маслаҳатлар бор. Китоблар Луқмони Ҳаким тиббий ўгитларидай, гўё катта бир учрашувда кутилмаган саволларга жавоб берилгандай қилиб ёзиб кетилган.
Шундай бўлсада асарларнинг энг катта ютуғи бу китобларни ўқиган, кўздан кечирган одам бошқа тиббий газета ва журналларни вароқлаб ўзига керакли маслаҳатни излаб юрмайди. Китобда берилган дори дармонларнинг тиббий номда эмас бугунги одамлар тилида берилиши ҳам китобнинг катта бир ютуғи дейиш мумкин.
Одам – иссиқ жон дейишади. Бугун битта касаллик билан оғрисангиз эртага бошқа касаллик безовта қилиши мумкин. Бундай ҳолда беш жилдлик китобларнинг барчаси уйингизда бўлса сизга ҳаётда рўбарў келган қай касаллик бўлмасин врачга учрагунча ҳам фойдаланишингиз мумкин. соғлом бўлиш қоидалари дейсизми, косметика дейсизми, еётган неъматларимизнинг фойдаси дейсизми, кишидаги ёмон характерларнинг саломатликка зарари дейсизми, кўз каскалликлари дейсизми барчасини китобдан топиш мумкин.
Китоблардан жой олган касалликлар ва уларга қарши чора-маслаҳатларнинг ҳаммаси бугунги кун касалликларидир. Яна уларнинг бугунги тиббиётда аниқланган энг янги маслаҳатлар экани ҳам асарларнинг янада қизиқ қилган.
Китобларда фақатгина тиббий маслаҳатлар бериб қолмай касал бўлмаслик учун ўзига хос оқилона, соғлом турмуш тарзини ҳам баён этиб кетилиши бугунги оқилона яшаш тарзимизни илмий, тиббий йўналишга солади.
Хуллас, китоблар бугунги кун кишиларига жуда зарур китоблар бўлганки, бу китобларни, албатта, ҳар ким уйида бир мартагина вароқлаб қўймай ҳар кун бир кўздан кечириб турса халқимиз ҳаёти янада тиббий маънода юқори даражаларга кўтарилиб, касалликларга қарши тезроқ, осонроқ чоралар топишга имкон беради.
Ғани МАЖИД,
Республика Маънавият тарғибот маркази,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,
“Камолот” ЁИҲ вилоят бўлимлари қошидаги ижодкорларнинг “Нафосат” клуби бадиий раҳбари, шоир ва носир.
«Дунё ўзбеклари» учун махсус

ПРОФЕССОР САТТОРОВНИНГ ҚИЗИҚАРЛИ ТИББИЙ КИТОБЛАР ТЎПЛАМИ
ҚИЗИҚАРЛИ ТИББИЙ КИТОБЛАР ТЎПЛАМИ
Абдуқодир Саттаров кўп йиллардан буён халқ табобати билан шуғулланиб келади.
Шифокорлар сўзи ҳам шифоли
Халқ табобати илмий олимларидан бири профессор Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаровдир. Бу олим хозирда “МАЛҲАМ” халқ табобати марказини раҳбари сифатида фаолият олиб боради. У бир неча йиллардан буён халққа беминнат хизмат кўрсатиб келади. Профессор А.Н.Саттаров беморларни даволаш ва уларга тавсиялар бериш борасида катта илмий ишлар ва изланишлар олиб бориб турли дардларга шифо топиш бўйича интернет сайтларида ва матбуотда кўпгина илмий мақолалар ва рисолалар ёзган.
Унинг илмий рисолалари юзга якинлашиб колди.
Таникли олим ёзганлари тез-тез матботда ва интрнет сайтларида босилиб туради . У одам ёзган мақолалар, тавсиялар ва берган маслаҳатлар энг долзаб мавзулар ҳисобланади. Шу макола ва тавсиялардан жуда кўп шифоталаб инсонлар фойдаланадилар. Яъни у киши ёзган маколалар халқ орасида қўлма –қўл бўлиб туради.
Яқинда профессорнинг “ бир дарднинг ўн давоси”, турким китоби “Турли дардларга турли шифолар” турким китоби ва “юз дардга юз даволар” китоби нашрдан чикди. Ушбу китоблар барча мухлислар ва муштарийлар учун мўлжалланган.
Олимнинг “юз дардга юз шифо” китоби айниқса диққатга сазовордир бу китобни “Юз дардга юз шифо” деса ҳам бўлади. Ушбу китобларни ҳар бир хонадон аҳли олиб, баъзан беморлар ўзлари фойдаланишлари мумкин. Чунки унда халқ орасида кенг тарқалган касалликларни кўплари тилга олинади ва содда усулларда даволаниш йўллари етарлича тавсия ва маслаҳатлар билан баён этилган
Айниқса ШАМАЛЛАШ БИЛАН АЛЛЕРГИЯНИ АДАШТИРМАНГ, ТЕЛЕФОН БОЛАЛАР УЧУН ЗАРАРЛИ, ЙЎТАЛ НИМА, ҲАЙДОВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА, БЕМОРЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ каби мақолалар кенг ва тушинарли долзарб мавзуда ёзилганидан дарак бериб турибди.
Ушбу китоб ўзининг муҳум маслаҳатлари билан омма учун жуда айни талабдаги китобдир. Уни ҳамма олиб ўқишлари, фойдаланишлари мумкин.
СУХАЙЛИЙ
(ҚОРАЖОН ҚОДИРОВ)
СОҒЛОМ БЎЛАЙ ДЕСАНГИЗ…
Тиббий саводхонликни ошириб бориш соғлом юришда энг биринчи омилдир.Бу борада сизу бизга табобатга оид чоп этилаётган адабиётлар ёрдамга келади.
Кейинги йилларда халқ табобат илмининг жонкуярларидан бири доктор,профессор Абдуқодир Сатторов қаламига мансуб қатор китобларнинг чоп этилиши кишини қувонтиради.Яқинда унинг ўн давоси (биринчи ва иккинчи) китоблари босмадан чиқди. Содда,ҳаммабоп тилда равон ёзилган бу китобларда киши чалиниши мумкин бўлган дардлар ва уларнинг олдини олиш усуллари – тавсиялар берилган.Жумладан 1 – китобда шамоллашнинг дорисиз даволари ҳақида гап борса,2 – китобда болаларнинг таомномасига эътибордан тортиб қўл увишининг сабаблари,оёқдаги қадоқнинг хавотирлигигача,ҳамда учуқ тошган беморга қандай муолажаларни буюриш мумкинлигигача баён қилинган.
Биз сизга бу икки китобга кирган фойдали тавсиялар ҳақида тўла гапириб ўтирмайлик.Яхшиси,сиз китобни қўлингизга олингда бир бошдан варақлаб ўқиб чиқинг ва ўзингизга керак бўлиб турган маслаҳатларни олинг.Шунда сиз китоблар сиз учун жуда – жуда зарур китоблар эканлигини англаб етасиз.
ФАРИД УСМОН, шоир
«Дунё ўзбеклари» учун махсус
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ
Яшанг, профессор Сатторов!
Бу ишингиз билан одам(бемор)ларга малҳам бўлибсиз.
Уларнинг дуоси сизни жаннатга дохил қилғай ин-ша-Аллоҳ.
Менга қолса сизни Ибн Сино — Соний деб атаган бўлардим, агар бунга дўстларим Дурбек ва Равонийларнинг ғаши келмаса.
Илохим ҳалқ изматидан қўймасин.