Қурбон Ҳайитингиз муборак бўлсин, азиз Ватандошлар!
ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим!
Бутун мусулмон биродарларимни ва опа сингилларимни муборак қурбон ҳайити билан табриклайман! Аллоҳ таоло ибодатларимизни, тавба ва истиғфорларимизни қабул қилсин, инша Аллоҳ!
БАРЧА ДЎСТЛАРИМГА ҲАЙИТ ШЕЪРИ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим
Аллоҳ деди: Иброҳим,
Сен бандамсан мулойим,
Итоатдасан дойим,
Исмоилни қурбон қил…
Исмоил эди бола,
Ҳожар қилмади нола,
Пичоқни қўлга ола,
Исмоилни қурбон қил…
Бу бир имтиҳон эди,
Пайғамбар замон эди,
Нафслар ором эди,
Исмоилни қурбон қил…
Исмоил деди дада,
Ҳозирман айланг адо,
Нафсимдан чиқмас садо,
Исмоилни қурбон қил…
Эй мусулмон фикр қил,
Аллоҳни кўп зикр қил,
Ҳидоятга шукр қил,
Бир молингни қурбон қил..
Савобла ўтар умр,
Гуноҳла ўтар умр,
Шундайин кетар умр,
Бир жонингни қурбон қил…
Намоз НОРМЎМИН
11.09.2016
ҚЎШИМЧА: ВАТАНИМИЗДА ЯНГИ ЖАМИЯТ ҚУРИШ УЧУН ТАЁРЛАНГАН «ЯНГИ ЖАМИЯТ YANGİ JAMİYAT» ДАСТУРИМИЗ ТАРАФДОРЛАРИ БОРГАН САЙИН ОРТИБ БОМОҚДА. ИСТАГАН ДСЎТЛАРИМИЗ ФАСЕБООК САҲИФАМИЗ ОРҚАЛА АЪЗО БЎЛИШЛАРИ МУМКИН
https://www.facebook.com/groups/889022991219149/
ҚУРБОН ҲАЙИТИНИ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ
БОШ САҲИФА ЖАМИЯТ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
«Муборак Қурбон ҳайитининг маънавий ҳаётимиздаги ўрни, моҳияти ва аҳамиятини, халқимизга мансуб меҳр-оқибат, шукроналик ва бағрикенглик рамзи эканини эътиборга олиб, миллий-диний қадриятларимизни асраш ва улуғлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Диний байрам – Қурбон ҳайитини дам олиш куни деб эълон қилиш ҳақида”ги 1991 йил 20 июндаги ПФ-221-сон Фармонига мувофиқ:
1.Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 12 сентябрь душанба кунига тўғри келиши ҳақидаги мурожаатини инобатга олиб, 2016 йил 12 сентябрь мамлакатимизда дам олиш куни деб белгилансин ва байрам сифатида кенг нишонлансин.
2.Республика “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари ва бошқа барча мутасадди идоралар, жамоат ташкилотлари Қурбон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширсин.
3.Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Қурбон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.