Йиғлаяпсан, мотамсаро, Самарқандим, Айрилиқдан бағри яро, Самарқандим
Ҳафиза ЭГАМБЕРДИЕВА
Йиғлаяпсан, мотамсаро, Самарқандим,
Айрилиқдан бағри яро, Самарқандим,
Бир ўғлонинг бор эдики, алп келбатли,
Машҳур эди олам аро, Самарқандим.
Тун ухламай, кун ўтирмай меҳнат қилди,
Ўзбек халқин иқболи-чун хизмат қилди,
Озод, обод Ватан қуриб, ҳиммат қилди,
Бу кун ундан бўлдинг жудо, Самарқандим!
Йўлларига гул сочсанг ҳам юриб келмас,
Жамолингни кўз-кўз этсанг, кўриб келмас,
Ўзбекистон йиғлаётир,туриб келмас,
Паноҳига олди Худо, Самарқандим!
Чок-чокидан идрагандек бўлди,бағринг,
«Тўрт оёқли чўбин от»да келди ўғлинг,
Юзларидан нур ёғилган қалби чўғлинг,
Ай-й, сўнгги бор тўйиб қара, Самарқандим!
Майли йиғла, майли пойин гулга ўра,
Хотирадан ўчмагайдир сира-сира,
Қаҳрамоннинг онасисан, Оллоҳимдан
яна шундай фарзанд сўра, Самарқандим!
Ай-й, сўнгги бор тўйииб қара, Самарқандим!!!
25 йил давомида Узб халкига куллик психологиясини кондирган золим тиранга кулларча таъзим уз отасини эсдан чикариб ОТАМ УЛДИ ДЕБ МОТАМ тутаетганлар бу шармандагарчилик