Ислом Каримов жанозасига кимлар келди-ю, кимлар келмади
3 сентябрь куни Самарқандда мустақил Ўзбекистоннинг биринчи ва ҳозирга қадар ягона президенти бўлиб келган Ислом Каримовнинг дафн маросими бўлиб ўтди.
Бу маросимга оид ўзбек телеканалларининг яхшилаб қайчиланган репортажлари баробарида Тожикистон президенти ва Россия Бош вазири расмий сайтларида Тошкентдаги цензорлар назоратидан ўтмаган суратлар ҳам чоп этилди.
Жаноза видеоси ва суратларда кўринганлар кимлару¸ кўринмаганлар кимлар?
Кўринганлар…
Ислом Каримов минтқадаги бошқа қўшниларидан фарқли нисбатан яхши муносабатда бўлиб келган Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов аввалига Ислом Каримовни «тожик халқининг отаси» деб атаб¸ сўнгра муносабатлари совуқлашиб кетган Тожикистон президенти Имомали Раҳмон¸ толиблар ва ИШИД исканжасида қолган қўшни Афғонистон президенти Ашраф Ғани¸ Қозоғистон Бош вазири Карим Масимов¸ Қирғизистон Бош вазири Сооронбой Жээнбеков¸ қолаверса¸ МДҲ ҳукуматлари раҳбарлари¸ хусусан¸ Россия Бош вазири Дмитрий Медведев Ислом Каримов жанозасига келган энг юқори мартабали хориж расмийлари бўлди.
Каримов жанозасига келган давлат ва ҳукумат раҳбарлари.
Туркия ҳукуматини Бош вазир ўринбосари тамсил қилган бўлса¸ АҚШ номидан мамлакатнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Спратленнинг Самарқандга борди.
АҚШ элчиси Памела Спратлен биринчи оилага таъзия билдирмоқда.
Ислом Каримов жанозасида унинг энг узоқ йиллик ҳамкасби Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев қатнашмади.
Айни пайтда¸ 5 сентябрь куни пайдо бўлган норасмий хабарларга кўра Каримов дафн этилган пайтда иқтисоди тараққий қилган йигирмалик саммитида қатнашиш учун Хитойда бўлган Россия президенти Владимир Путиннинг 6 сентябрь куни таъзия билдириш мақсадида Самарқандга келиши кутилмоқда.
Нурсултон Назарбоевнинг ҳам норасмий манбаларга кўра яқин келажакда ўз марҳум ҳамкасби қабрини зиëрат қилиши кутилмоқда.
Биринчи оила
Дмитрий Медведев она-қиз Каримоваларга таъзия билдирмоқда.
Ислом Каримовнинг Самарқандда ўтган жанозаси¸ расмий хабарда таъкидланган каби¸ мусулмон урф-одатларига мувофиқ ўтди ва унда Каримовнинг аҳли-аëли қатнашмади.
Аммо жанозага қадар ўтказилган расмий видолашув жараëнида биринчи оиланинг фақат икки вакили – марҳумнинг рафиқаси Татъяна Каримова ва унинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева оилага билдирилган расмий ҳамдардликни қабул қилди.
Ҳукумат томонидан асосий ҳассакашлар¸ йиғламсираб тобут кўтарганлар Бош вазир Шавкат Мирзиëев ва унинг биринчи ўринбосари Рустам Азимов бўлди.
Тобуткашлар олд сафида Бош вазир Шавкат Мирзиëев ва унинг биринчи ўринбосари Рустам Азимов бўлди
Айни пайтда¸ биринчи қатордаги азадор расмийлар сафида президент маъмурияти раҳбари Зелимхон Ҳайдаров¸ конституциянинг 96-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматулла Йўлдошев¸ Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоиловлар кўринди.
Каримовсиз Ўзбекистонни бошараëтган гуруҳ — (ўнгдан чапга) Шавкат Мирзиëев¸ Зелимхон Ҳайдаров¸ Рустам Азимов¸Нурдинжон Мўйдинов ва Ниғматулла Йўлдошевлар.
Кўринмаганлар…..
2013 йилга қадар отасининг вориси кўрилган Гулнора Каримованинг ҳозирда қаерда экани сир сақланмоқда.
2013 йилга қадар Каримовнинг эрка маликаси ва вориси деб кўрилган Гулнора Каримова¸ унинг 23 яшар ўғли Ислом ва 18 ëшга кирган қизи Имон видолашувда кўринмади. Озодлик манбаларига кўра¸ на Гулнора ва на унинг фарзандлари Самарқандга келмаган.
Гулноранинг қаерда экани қаттиқ сир сақланмоқда – айримлар унинг отаси ўлимига қадар хорижга даволанишга олиб чиқилганини айтса¸ бошқалар¸ «руҳий жиҳатдан нобарқарор» бўлиб қолган тўнғич қизнинг Ўзбекистонда уй қамоғида¸ қаттиқ назорат остида сақланаëтганини айтмоқда.
Онаси бобоси қаҳрига учраган 2013 йилдан ўтроқлашган кичик Ислом Каримовнинг хориждан келмагани айтилмоқда.
Гулнора Каримованинг 23 яшар ўғли Исломнинг Лондондан келмагани айтилмоқда.