Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Самарқандда дафн этилди
Самарқандда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан видолашув маросими бўлиб ўтди.
Шаҳарнинг Регистон майдонидаги жаноза намозидан сўнг Каримов майити Шоҳи Зинда яқинидаги Хўжаи Хизр масжидининг ёнида шошилинч тарзда қурилган мақбарага дафн этилган.
Кеча Ислом Каримовнинг миясига қон қуйилиши оқибатида оламдан ўтгани расман эълон этилган эди.
Каримовнинг жасади ортилган тобут 3 сентябр тонгида учоқда Тошкентдан Самарқандга олиб келинди.
ОЗОДЛИК
Президент Каримов тупроққа қўйилди
Минглаб ўзбекистонликлар, ҳукумат вакиллари, марҳум яқинлари, дипломатлар ва хориж давлат раҳбарлари Каримовни сўнгги манзилга кузатмоқда. Ўшбу жонли блог учун ўз хабарингизни, фото ва видеоларингизни Telegram орқали @ozodnews га юборинг. WhatsApp: + 420 724 971 539
2 сентябр куни Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг вафот этгани ҳақида эълон қилинди. Бугундан бошлаб мамлакатда 3 кун мотам эълон қилинди. Минглаб ўзбекистонликлар, ҳукумат вакиллари, марҳум яқинлари, дипломатлар ва хориж давлат раҳбарлари Каримовни сўнгги манзилга кузатмоқда.
Ўшбу жонли блог учун ўз хабарингизни, фото ва видеоларингизни Telegram орқали @ozodnews га юборинг.
Ислом Каримов Самарқандда дафн этилди
Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг жаноза намози Регистон майдонида ўқилди. Жанозадан сўнг унинг жасади сўнгги икки кун ичида шошилинч тарзда қурилган мақбарага дафн этилган. Бу мақбара Шоҳи Зинда яқинидаги Хўжаи Хизр масжидининг ёнида жойлашган.
Айни пайтда, Регистонга ва Хўжаи Хизр масжидига олиб борадиган йўллар очилмаган.
Дафн маросими майитни ота-онасининг уйига олиб бориш билан давом этди. Президент Каримовнинг турмуш ўртоғи ва кенжа қизи Лола Каримовани самолёт трапида Бош вазир Мирзиёев кутиб олди.
Самарқандликлар Каримов жасади олиб ўтилишини анча вақт кутишди. Чарчаганлар бироз ўтиб дам олди
Касалхонадан аэропортга қадар президент Каримовнинг жасади унинг яқинлари ҳамроҳлигида олиб келинди. ЎзТВ видеосида унинг кенжа қизи Лола Каримова акс этган. Гулнора қани?
Самарқандлик ўқитувчи: Ана аэрпорт томон 50 тача ЖИП ўтди. Дахшат. Учиб келдиёв.
Айни пайтда Самарқанд шаҳрида ҳам аэропортдан элтувчи йўлларда одамлар аллақачон кутиб қолди.
Эрталаб 6:00 дан бошлаб «живой стенка» (тирик девор) бўлиб турибмиз. Мана ҳозир бизга гул тарқатишяпти.
Президент Каримов майити самолётга юкланди. Самолёт Сармарқандга учиб кетди.
3 сентябр куни эрта саҳарда Тошкентда минглаб одамлар ва милиция ходимлари президент Каримовни сўнгги манзилга кузатиш учун президент трассасига чиқди. Буюк Ипак йўли кўчасидаги 1 ҳукумат касалхонасидан йўлга чиққан марҳум президент кортежи аэропорт томонга қараб ҳаракатланди.
Баъзи аёллар кўз ёшларини ушлолмади.
Майит кетаётган кортежлар устига гуллар ташланди
Баъзи аёллар ҳиссиётларини яширмади
Вой, кевоттилар! …. Аллоҳ раҳмат қилсин сизни, хурматли президент.
Яна бир нарса: Рахбарлар маъруза килаётганда, эшитувчилар, оёкда тикка туришибди. Соатлаб тикка туришни узи буладими, ахир улар аскармаску!!! Эътибор берган булсангиз, купчилиги токати ток булиб, оёги бели огриганидан тебраниб туришибди. Шу ерда хам утиришга шароит килиб беришганда, одамларга бу маросим малол келмасмиди…
Ассалому алайкум Исмат ака!
Президентимизнинг дафн этиш маросимни кузатиб бордим. Мусулмончилик хам кирган христианлик амали хам. Вахоланки, президентга якин манбаларинг айтишича, президент узини мусулмонларга хос тарзда дафн этишни васият килган экан. Бу дафн маросимида христианларга хос булган амаллардан нималарни курдик:
1. Кора мошиналар
2. Кора кийимлар
3. Йулига гуллар отиш
4. Баъзи идораларда президентимиз портретига кора лента боглаб куйиш.
5. ТВда маюс мусика ижроси
6. Жанозадан кейинги ташкил этилган маросим, хамма портрет тагига гул куймокда ва портретга таъзим килмокда. Агар эътибор берган булсангиз узини хакикий мусулмон деб хисоблаганлар, портрет тагига келиб дуо килмокда.
7. Президентимизнинг Самарканддаги якинлари кийимларини курсангиз, оддий узбек кийимлари, бошида ок румол. Президентимиз аёллари ва кизида эса кора кийим.
Баъзиларни эътироф этганидек, яхши тарафи, неча 10 йиллардан кейин ушбу Регистонда биринчи марта намоз укилди ва тиловат килинди.
Давлат рахбарларининг дафн маросимларини мусулмончилик одатига кура утказиш керак экан, демак уни ортикча ёт иллатларсиз амалга оширилса, халкка хам ибрат булади. Баъзи жойларда эса бир дакикалик сукут саклаш бор, ахир бу хам христиан динидан келган чоги. Мусулмончиликда эса мархум рухига тиловат килинади ва савобини багишлайди.
Дафн маросимида эътибор берган булсангизлар сафда ок куйлакдаги бош яланг ёшлар турибди улар оркасида дуппилилар. Бу ок куйлакли бошяланг йигитлар МХХ талабаларими?! Дуппилиларга коровуллик килиб туришибдими?!
Кейин, Куръон тиловат булаётганда хамма утириб эшитиш керак, бунинг учун катнашувчиларга стул йук, шунча зур ташкиллаштириш амалга ошгану аммо… Бир огиз муфтидан сурамайдими, бу мусулмон одатига кура дафн маросими кандай утади. Муфтига хам оз вакт беришганми жуда кам гапирди. Дафн дан кейинги маросимда эса хамма рахбарлар сурункали соатлаб гапиришди.
Айолларни кунгли бўш бўладида, майли ўлган одамни орқасидан гапириш яхшимас.
Жойи жанатда бўлсин! Қилган оғир гуноҳларини худо кечирсин!
Одамларга ҳам ҳайронсан қутилганга шукир қилмайсанми!?