Шароф Убайдуллаев: «Каримов оғир сиёсий мерос қолдирмоқда»
‘Ислом Каримов ўзидан оғир сиёсий мерос қолдирмоқда’
-
29 Август 2016
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева ўзининг Instagram даги саҳифасида ўтган дам олиш кунлари отасининг миясига қон қуйилгани ва реанимация бўлимида қолаётгани ҳақида хабар берди.
Унга кўра, шифокорлар 78 ёшли Президент Каримовнинг аҳволини «барқарор» деб баҳолашган.
Аммо Ўзбекистон матбуоти Президентнинг соғлиги билан боғлиқ тафсилотларни ошкор этмаяпти.
Якшанба куни давлат телеканали Вазирлар Маҳкамасининг қисқа расмий хабарини ўқиб эшиттирган.
Хабарда давлат раҳбарининг қандай касалликка йўлиққани ҳақида ҳеч нарса дейилмайди.
Лола Каримова-Тиллаева отасининг «келажакдаги соғлиги ҳақида тахмин қилишга ҳали эрта экани»ни айтган.
Тошкентдан таниқли журналист, Ўзбекистон Президентининг собиқ матбуот котиби Шароф Убайдуллаевнинг айтишича, мамлакатда сиёсий бўшлиқ юзага келгани сезила бошлаган ва бу бўшлиқни ким тўлдириши номаълум.
Би-би-си билан суҳбатда у Ислом Каримов ўзидан оғир сиёсий мерос қолдираётгани, фақат эркин сайловларгина Ўзбекистонни ҳозирги инқироздан олиб чиқишга қодир эканини айтди.
ББС