"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

“Майданак”ни қурган қурувчи Президентга телеграмма ёзди

Бош мақола, Ватандан хабарлар, Инсон ва қонун | 17/08/2016 10:20-     32856 марта ўқилди

573“Майданак” обсерваториясини қурган собиқ қурувчи Президентга телеграмма ёзди.

 Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовга

нусхаси: «Дунё ўзбеклари» халқаро интернет нашри Бош муҳаррири Исмат Хушевга 

Т Е Л Е Г Р А М М А

29.09.2015 йилдаги очиқ мурожаатим бўйича Бош прокурор И.Абдуллаевнинг топшириғини Қашқадарё вилоят прокурори С.Самадов бажармади.

С.Самадов 2016 йил 02 февраль куни қабул қиламан деганди, кечгача кутдим қабул қилмасдан яна алдади. С.Самадов каби УСО бошлиғи Ш.Шерниязов ҳам ижрони тўхтатаман деб бир ойдан буён алдаб келмоқда.

Олий суд 30.10.2015 йилда № 1344-15 сонли хат билан юборган очиқ мурожаатимга ҳам,  2015 йил 23 октябрда топширган назорат тартибидаги шикоятимни ҳам ЖИБ вилоят суди раиси А.Маҳкамов оқибатсиз қолдирди.

Бош прокурор И.Абдуллаев вилоятдаги аҳволдан мутлақа бехабар. Бунинг яққол мисоли: — пишган экинларни пайхон қилгани учун “Озодлик” радиоси зўравон  “Шаҳрисабз Бош прокурори” деб дунёга шарманда қилган Шерали Аширов жавобгарликга тортилиш ўрнига Китоб туманига прокурор  бўлди.

Сохта суд қарорлари билан қонуний мулкларимни тортиб олиб, талон тарож этдилар! Шаҳрисабз – Қарши — Тошкентга қатнайвериб соғлиғимдан айрилиб уч марта даволаниб чиқдим.

Бу қонун ниқобидаги уюшган жиноятчилар дастидан дод деб ўзимни ўлдиришдан бошқа иложим қолмади! Чунки, туҳмату, фитналарнинг охири кўринмайди!

Вилоятда қонун ишламайди. Президентга, Бош прокурор, Олий судга ёзган шикоятлари айнан тадбиркорларнинг ҳуқуқларини поймол этган қонунбузар зўаравонларга юборилмоқда.

Бизни Бош прокурор, Олий суд ҳимоя қилаолмаган бир вазиятда, Сиздан бошқа яна ким ҳимоя этиши мумкин?! Биз каби тадбиркорлар туҳматдан судланиб, умри самарасиз аризавозлик билан ўтса, ким ишлайди?!

Шу боис, мени шахсан қабул қилишингизни сўрайман!

Сизни шахсан яхши билган, бир пайтлар Сизнинг топшириғингиз билан “Майданак” обсерваториясини қурган қурувчи, айни пайтда туман прокурори Шерали Ашуров уюштирган туҳматлар оқибатида бир неча бор судланган, мулкидан ажралиб хонавайрон бўлган кекса тадбиркор –

                                                                  

                                                                   Халим Маманазаров

Шахрисабз шахар, Беруний кўчаси, 20 уй

17.08.2016 йил.

+998906160015

«Дунё ўзбеклари» учун махсус

Ўхшаш мақолалар:

  1. «GM Uzbekistan» Бош директори қамалди, Бош вазир ўринбосари ариза ёзди…
  2. «Мискин» маҳалла мискинлари номидан қонуний чора кўриш ҳақида хат
  3. Ҳоким ва судьялар Шавкат Мирзиёев имзолаган қарорларни нега тан олмайди!
  4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевга
  5. МТРКдаги реклама фонди — А.Ходжаевнинг шахсий хазинасими? — Ҳаким Намозов
  6. Мирзиёев бутун Фарғонани «дабдала қилиб кетган каламушлар»ни фош қилди
  7. Наманганлик депутат Олимжон Тўхтаназаров пора билан қўлга олинди — Видео
  8. Бош муҳаррир И.Хушевга: САФОБЕК ҚОРИНИНГ УЙИГА ЎТ ҚЎЙДИЛАР …
  9. Шахсан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевга
  10. Бош муҳаррир И.Хушевга: Қашқадарё судлов ҳайъати
  11. Озод Хушназарзода: Сув қаердан лойқаланаяпти…
  12. Бош прокуратура Тошкент ҳокимига «мансуб» аудиони ўрганишни бошлади — Озодлик
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.