Фарид Усмоннинг 70 йиллик тантаналари Андижонда ўзига хос ижодкорлар байрамига айланиб кетди.
Яқинда Андижон адабий гурунггида бу сана кутилмаганда нишонланган бўлса энди вилоятдаги энг катта ахборот ресурс маркази бўлган Бобур номли кутубхонада шоирнинг таваллуд куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ва кутубхона ҳамкорлигида ташкил этилди. Бу анжуманга анжуманни эшитганки андижонлик ижодкорлар жам бўлишди.
Кутубхонанинг катта залига одам сиқмай кетди. Иштирокчилар орасида “Бобир издошлари” тўгараги аъзолари, “Нафосат” клуби аъзолари, “Ёғду” тўгараги аъзоларидан ташқари яна ҳарбий қисм санъаткорлари, “Эъзоз” ансамбли санъаткорлари, санъат ва мусиқа коллежининг ёш санъаткорлари ҳамда республиканингнинг таниқли санъаткори Турсунбой Парпиевдай кўзга кўринган санъаткорлар ҳам шоирни табриклаш учун ташриф буюришган эдилар.
Анжуманни вилоятнинг таниқли шоираси Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимининг раҳбари Хуршидабону Қўчқарова олиб борди.
Кечани Бобир кутубхонасининг директори бошлаб кечани очиб уни олиб боришни Хуршидабонуга топширди. Кеча кутубхона ходимаси 1-тоифали кутубхоначиси Моҳинур Зокиржонованинг рақси билан бошланди. Шундан кейин бир-бир табрикловчиларга сўз берилди. Рақс Фарид Усмоннинг элга манзур бўлиб ҳаммага ёд бўлиб кетган “Ўшал дамлар” қўшиғи билан бошлангани барчанинг байрамона кайфиятига яна тантанали руҳ бериб бағишлади.
Табрик учун сўзга чиққанлар шоир билан танишган вақтлардаги хотиралар тўғрисида сўзлар экан, албатта, унга аталган ўзининг табрик шеърини ҳам ўқиб тақдим этиши давом этарди. Сўзга чиққанлар орасида айниқса Нусрат Абдусалом, Андижон давлат университети профессори Дилмурод Қуронов, шоирнинг яқин дўсти Ҳурмуҳаммад Тожибоев, Ғани Мажид, шоир Баҳодиржон Андижоний, шоира Рўзихон Иминова, режиссёр Одилжон Худойбердиевларнинг табриклари кўпчиликнинг ёдида қоладиган бўлди.
Санъат коллежининг устоз санъаткори Мўминжон Ҳайдаровнинг шоир шеъри билан “Ширинлигинг шаккарлигинг” номли қўшиғи ҳам кечага ўзига хос байрамона руҳ берди.
Таниқли андижонлик Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъаткор, Турсунбай Парпиевнинг шоир шеъри билан янги басталаган қўшиғининг биринчи бор ижро этилиши ўзига хос тақдимот бўлиб барча қарсаклар билан олқишлаб кутиб олдиbb
Кечада шунингдек ёшлар театрининг хушовоз қўшиқчиси Ойбек Позилжонов барча иштирокчиларни рақсга чорлаб айтган қўшиғи ўзига хос ажойиб чиқиш бўлди.
Кечада 45609 ҳарбий қисмдан бир гуруҳ ҳарбий санъаткорлар келиб “Эй ўзбек ўғлон” номли қўшиқни ижро этиши кечага ўзига хос жангавор рух бергандай бўлди. Бу қўшиқни якка овозда Улуғбек Ҳусанов ижро этди.
Кечада сўзга чиқиб камина Фарид Усмон Андижон адабий гурунгини катта ихлос билан тан олиб унинг анжуманларида қатнашиб туришини, ижодкорларга ўз ёрдамини аямаслигини алоҳида айтиб ўтдим.
Гурунг иштирокчилари ижодидан ўзининг “Келажак” номли газетасида кенг тарғиб қилиши, “Нафосат” клуби тадбирларида ҳам камтарона иштирок этиши, бунинг натижасида охирги анжуманда Андижон адабий гурунггининг оддий учрашуви ҳеч қандай тайёргарликсиз Фарид Усмон ижодий кечасига айланиб кетганлиги тўғрисида сўзлаб берганимда қарсак садолари янгради.
Адабий анжуман иштирокчилари шоиримизнинг Андижон ижод оламида қанчалик ҳурмат топганини юракдан хис қилиб қарсаклар билан олқишлаши — шоиримизнинг ўзига хос юксак адабий чўққида турганидан далолат эди.