«Дунё ўзбеклари» тақдим этади — Анвар Шукуров: Четда юрган жиянларга (2)
Муаллифдан:
Ушбу асар 2007 йил Рамазон ойида ёзилган.
Бу асарнинг ёзилишига сабаб, ўша пайтда 50 доллар дея ўз динидан чиқиб кетаётган ёш биродарларимиз борлиги ҳақидаги хабарларни эшитиш эди.
Асар 2013 йилда бир икки ҳаётий воқеалар билан тўлдирилган.
Асар асосан четда юрган жиянларга бағишланади.
Анвар Шукуров
Ў, ЖИЯН…
(Миллий қадриятлар ҳимояси ҳақида)
“Дард яширилса, даво белгилаб бўлмайди, даво қилинмагач, шифо топмайди.
…Ким дардини даволамаса, дарди унга
доимий ҳамроҳ бўлиб қолади”.
Абу Бакр Муҳаммад ал Хоразмий
БИЗ КИМГА МУҲТОЖМИЗ?
Энди, жиян, сен ватандан ташқарига чиқяпсан. Чегарадан ўтганингданоқ ёлғончи қаллобларга, зўравон талончи ёки қароқчиларга дуч бўлиб қолсанг, улар сенинг чўнтагингни худди ўзиникидай кавлаб, хорижда бирон иш топгунингга қадар “тишингни кавагига сақлаб” қўйган пулларингни тортиб олса-ю, полиция сени тингламаса, нима қиласан? Ахир, сен давлатлараро келишувга биноан эмас, яширинча йўл билан кетаётган эдинг-ку.
Ҳозир интернетдаги хабарлардан маълум бўлаётган ўша талончининг ўзи полиция погонида ёки божхона ходими кийимида, ўша давлатнинг вакили бўлса-чи? Ёки ўзга мамлакат кўчасида шеригинг билан биргаликда кетаётгандинг, сени миллатчи, сочи тагидан олинган бир гуруҳ ўсмирлар тўхтатиб, рангинг бошқача бўлгани учун «э» йўқ, «бэ» йўқ савалаб кетишса нима бўлади? «Сабаби нима?», «Қаерда кўргансан бундай аҳволни?» деб улардан тушунтириш сўрама, улар сени тингламайдилар. Уларга «бундай қилиш ёмонлиги, эртага бунинг жавоби борлиги ҳақидаги насиҳат» ни ҳеч ким бермаган, берган бўлсаям, жуда саёз насиҳат берган ёки бирон-бир жиноий гуруҳ айни шундай бўлишидан манфаатдор. Хуллас, аҳвол чатоқ!
Афсус, қароқчилик жуда эски касб. Шу ўринда қадимги уламолардан бири ҳақидаги ривоятни айтиб ўтмоқчи эдим.
Нақл қилинишича, Ғавсули Аъзам ҳазратлари ёшликларида отасиз қолганларидан кейин, оналари у кишини Бағдодга ўқишга юборар экан, нимчаларига 40 та тилла тангани тикиб, «буни муҳтож пайтингда ишлатасан»-дея тайинлаб, Бағдодга кетаётган карвонга қўшиб юборадилар.
Карвон йўлда қароқчилар томонидан таланади. Бир қароқчи у кишининг олдидан ўтгунча: — «Ниманг бор?», деб сўрайди. — «Қирқта тилла тангам бор!»-, дейди ўсмир. Бу гапга талончи ишонмайди ва унинг устидан кулиб, шериклари кўпроқ нарсага эга бўлмасин дея асосий юклар жойланган жойга ўтиб кетади. Кейин қароқчи таловдан қайтар экан, яна: – «Нимам бор девдинг?» деб қайта сўрайди. Ўсмир яна шу жавобни такрорлайди.
Бу гапни эшитиб қолган қароқчилар сардори: – «Тилланг бўлса қани у?» деб сўрайди. – «Мана»,- дейди ўсмир ва нимчасини сўтиб, ундан тилла тангаларни олиб кўрсатади.
Тиллани кўрган қароқчилар қаҳ-қаҳ отиб куладилар.
— Эҳ, нодон бола, — дейди унга раҳми келган сардор. — Тилланг бор экан уни яшириб қўйсанг бўлмайдими?
— Қандоқ қилиб яшираман, ахир менинг устимда доимо Кузатувчи Шоҳид Зот гувоҳ бўлиб турган бўлса, ёлғоним учун қиёматда унга нима деб жавоб бераман? — дейди софдил ўсмир йигит.
Айтишларича, бу гапдан кейин, сардорнинг кўзлари жиққа ёш бўлиб, қароқчиликни умуман йиғиштирган эмиш.
Лекин, жиян! Мен сенга бу тажрибани ҳозир қўллашни тавсия қилолмайман. Чунки, ҳозирги қароқчилар ўзидан бошқа ҳеч кимга ишонмайди, бошлиқларидан эса куч, вазифа нуқтаи назаридангина қўрқади, холос.
Ҳозирги пайтдаги қароқчиларга дуч келиб қолсанг, уларнинг буйруғини бажармасдан иложинг йўқ. Энди агар улар инсофли бўлса, раҳм қилиб пулларингни бир қисмини қайтариб берар, бўлмаса қайсидир бир қишлоғига олиб бориб, бир неча ой қуллардай ишлатиши ҳам мумкин.
«Нимага мени бунча қўрқитяпсиз? Ким сизга бундай ҳуқуқ берди? Ишингизни қилинг»,- демоқчисан-а? Шошмай тур, шундай ҳолат бўлишини олдини олиш мумкинлиги ҳақида сирли гаплар бор, жиян.
Эшит! Шундай қилиб, бегона юртда кўчада қолиб, қорнинг оч, устинг юпун бўлса, кимга нола қиласан? Уйда қолган отангга ёки онангга бошингга тушган фалокат ҳақида узоқдан туриб сим қоқсанг, уларни қандай аҳволга солишингни биласанми, ўзи?
Ёнингда сени тарафингни оладиган аканг йўқ. Дўст ва биродарларинг кўчангда, маҳаллангда, қишлоғингда, туман ёки шаҳрингда қолиб кетди. Бу бегона юртда эса сени ҳеч ким танимайди.
Майли чегарадан ҳам, божхонадан ҳам эсон–омон ўтиб олдинг дейлик. «Сени ишга жойлаштираман» деган қариндошинг, шеригинг айтган гапини бажаролмаса-чи? Ёки сенинг паспортингни рўйхатдан ўтказишим керак,- дея олиб кетиб, шу билан қайтиб келмаса-чи?
Унинг ўрнига эса бошқа бир зўравон келиб: — «Сенларни фалончи шерикларингдан мен сотиб олдим, энди менинг айтганимни қиласанлар» — деб қолса нима дейсан?
Менинг гапларимни ҳазил мазах сифатида қабул қилаяпсан-а? Ваҳоланки, мен сенга интернет саҳифаларида ўқиган, бўлиб ўтган, содир бўлаётган воқеаларни, телевидениедан кўрсатилаётган кўрсатувларни таҳлил қилганимдан сўнг гапираяпман.
«Энди менга ишлайсан», — деган кишини уриб, ундан ҳужжатларимни тортиб оламан, деб мақтанма. Бу масалада қанчадан қанча кишилар азият чекаётганини биламиз. Бундан ташқари, арзон ишчи кучи савдоси ҳозирги пайтда шунақанги катта пул топиш фаолияти бўлиб кетдики, унга қизиқувчилар жуда кўп. Улар қуролланган, уюшган жиноий гуруҳлардан ташкил топиб, баъзи мамлакатларда давлат тузилмалари билан биргаликда ҳам ҳаракат қилишмоқда.
Шу пайтда, биласанми нима дейсан? Билмасанг, айтиб бераман, сен кўзларингга нам олиб, назарингни ўзинг билмаган ҳолда кўкка тикасан ва “Эй Оллоҳим ўзинг сақла!” — деб гапириб юборганингни билмай қоласан. Бу гапни буванг, момонг, онанг ёки отангдан ҳам эшитгансан. Балким ўшанда уларнинг устидан истеҳзоли кулгандирсан? Ҳозир эса ўзинг айтиб қўйдинг!
Энди жиян, бу гапга уялиб ётма. Бу гапни битта сен айтаётганинг йўқ. Мен ҳам бу гапни тез-тез айтиб тураман ва бундай иқрор бўлишдан ҳечам уялмайман. Ҳаммамиз ҳам ҳў, ўша Одам ота ва Момо Ҳаввонинг зурриёдимиз, ношукрчилик ота мерос. Эътибор берсанг, «манаман» деб дунёга кўкрагини кераётган океан ортидаги мамлакатнинг каттаси ҳам, юртини сув тўфони босганида, аҳолиси ўртасига чиқиб олиб, «мен Худодан омонлик сўраяпман», деб тан олаётганини (художўйлигига тасанно айтиб) кўриб, эшитиб турибмиз.
Одамнинг табиати шунақа яралган. Одам жаннатдан қувилаётганида олган номи «Инсана» деганининг ўзиёқ «хато қилувчи» деган маънони бераркан. Одамзод бошига бирон мусибат тушганида кўпинча бу ер ва осмонлардаги барча мавжудот (техника-мехникалар, ашула-пашула ва ҳоказоларнинг ҳаммаси шунинг ичида) ва махлуқотларни яратган подшоҳ — Оллоҳни эслайди. Шу илтижоли гапидан сўнг, мабодо Оллоҳ унга кўмак бериб юборса, ўша ношукр одам баъзида билиб, билмай «бу нарсани ўз билимим билан қилдим» деб бояги гапини унутиб юбораверади. «Инсана» азалдан шунақа шошқалоқ, калтафаҳм, нодон ва ношукр! Бу гапни унутма!
Шунинг учун аввало тилингга ва нафсингга насиҳат қилишни ўрган, бунинг энг тўғри йўли Оллоҳдан ўзга ҳеч кимдан қўрқма! Шунда зора дунёдаги энг Қудратли дўст ва Ҳомийнинг мукофотига сазовор бўларсан.
Бу гап ҳазил гап эмас. Мана Оллоҳнинг Дўст ва Ҳомийлигига бир иккита ҳаётий мисол келтирай бўлмаса.
Саййид авлодидан бўлган касбилик, раҳматлик Сулаймонхон эшон бува урушга кетиб, немислар қуршовида қолгач, ҳарбий қисми билан биргаликда асирга тушади. Қисқаси, тақдир тақозоси билан уни Германияга жўнатиб юборишади. У бир немис қишлоғида, фермернинг қўл остида, молларига қараб юрадиган ишчи бўлиб, ётоғи ҳам шу ерда бўлади.
Тақдирни қараки, фермернинг қизи уни севиб қолади. Сулаймонхон бу қизга, “менинг диним бошқа, юртимда хотиним, бола-чақам бор, сени севолмайман”, деб бир бало қилиб тушунтиради. Афсуски, бу гаплардан сўнг, эркаклар айтган гапининг тескарисини қилишга доим одатланган аёллар хилидан бўлган немис қизи уни бадтар севиб қолади.
Ўртада ҳеч қандай муҳаббат юзага келмагач, маъшуқа қиз Сулаймонхонга:
– Бу ердан кет бўлмаса», — дейди.
– Қандай кетаман бутун қишлоқ сизларники бўлса, биров мени қўйворадими?– деган саволга қиз шундай дейди:
— Сен ярим тунда мана шу қишлоқнинг асосий асфальт йўлининг ўртасидан юриб тўғрига борсанг, икки чақиримдан кейин ўзларингникига етиб борасан, йўлнинг ўртасидан четга чиқма, четга чиқсанг, сени бизникилар отишади.
Сулаймонхон немис қиз айтганидек, ярим тунда йўлнинг ўртасидан юриб, советлар томонга ўтиб олади.
Лекин уни ўзимизнинг советлар, «айғоқчисан» дея бир неча муддат қамаб қўйишади. Ҳарбий қисм тўлиқ қуршовда қолгач, ноилож таслим бўлганини аниқлашгач, уни озод қилишиб, урушни давом эттиришга рухсат беришади.
Кейинги воқеа мана бундай, самарқандлик Тўрахон эшон бува эллик ёшга етганида, почтальон муриди, кўз ёш қилиб, «Эшон бува сизни урушга чақиришяпти» дея чақирув қоғози келтиради.
Бу гапга эшон бува аксинча, хурсанд бўлиб, «Э, Оллоҳим ўзингга шукр, ҳукумат ҳам бизни сўраркан»–дея, апил-тапил кийиниб ҳарбий комиссиариатга чопқилайди.
Уларни ҳарбийга чақирилувчилар сифатида руйхат олишади. Лекин, ҳарбий кийим беришмайди ва саккиз вагондан иборат ўзбекистонликларни ортган поезд эшелони ғарбга фронтга эмас, шарққа Олтой ўлкасига келиб қолади. Бу ерда мамлакат марказидан кўчирилган трактор заводини тиклаш керак эди.
Шундай қилиб Олтой трактор заводининг қурилиши бошланади. Ҳарбий аскар қурувчилар қаҳратон қишда ертўлада яшаб кун кечиришади. Қийинчиликларга чидай олмаган кишиларнинг ўлиги худди ўтин қалангандек тахланиб, баҳоргача сақланар, кўкламда эса, тобут ёпиладиган даражада ер кавланиб, маййитлар қўйилар экан.
Кунларнинг бирида Тўрахон ака юртдан хат оладилар, унда айтилишича, акалари бевақт вафот этибди. Эшон бува акалари руҳига ўзимизнинг қадриятларимизга асосан Қуръон китобини ўқиб, хатм қилмоқчи бўлиб, аҳоли яшайдиган қишлоққа борадилар.
Сўраб суриштириб, у ерда бир тотор онахондан Қуръон сўрайдилар. Онахон Қуръонни бериб, уйга таклиф қилганларида эшон бува «эркаги йўқ уйга кирмаслигини, ижозат бщлса, кўмирхонага чироқ ўтказиб, унинг ёруғида хатм қилиш»ни сўрабдилар. Шу пайт кампирнинг эркак бир қариндоши меҳмонга келиб қолади ва кампирдан “кўмирхонада нега чироқ ёнаётганлигини” сўрайди. Жавобни эшитгач, у эшонбувани уйга таклиф қилиб, Қуръон кўмирхонада ўқилмаслигини айтади. Кейинги мулоқотлардан маълум бўладики, кампирнинг жияни бўлиб чиққан бу киши, Эшон буванинг трактор заводидаги раҳбарларидан бири экан. Қисқаси, бундан буёғига эшон буванинг хизмати умуман қийинчиликсиз кечганлиги сенга маълум бўлган бўлса керак.
Алихонтўра Соғуний бобонинг «Туркистон қайғуси» номли китобларида ҳам шунга ўхшаш ҳолат тасвирланган. Бир неча кишини қизил аскарлар ертўлали уйга қамаб қўйишади. Рамазон ойи бўлгани учун қамоқдагилардан бир неча киши рўзадор бўладилар. Маҳбуслар ҳар куни навбатма навбат ертўлани супуриб сидиришган, Алихонтўранинг меҳрини эса бир қирғиз чол ўзига тортади. Бу чолнинг жозибаси шу эдики, у вақти вақти билан «Субҳоним» деб Оллоҳга мурожаат қилиб қўяркин.
Кунларнинг бирида, Алихонтўра чолнинг кўзлари намга тўлиб, «Субҳоним, мени унутдинг-а» деб нола қилиб турганига гувоҳи бўлади. Бу ҳолатдан жигар-бағри эзилиб турганида эшик очилиб, соқчи кириб келади. Шунда Алихонтўра «чолнинг ноласи Яратганга етиб борди» деб, ўйлайди ва ҳақиқатда соқчи чолни озод қилгани келганлиги маълум бўлади.
Ғузорлик Абдулла (исмларини ўзгартирдим) қори 1952 йилда «жамият учун хавфли элемент» сифатида қамалиб кетадилар. Маҳкумнинг жазони ўташ жойи Россиянинг совуқ Сибир ўлкасидаги Томск вилоятида эди. Маҳбуслар қалин ўрмонда дарахт кесиш билан машғул бўлишарди. Ишнинг оғирлигидан Абдулла касалланиб, шифо қисмига тушиб қолади.
Лагерга Москвадан комиссия келади ва биринчи бўлиб, касалларнинг қанчаси ҳақиқий, қанчаси қалбаки эканлигини аниқламоқчи бўлади.
Хона тўрида ўтирган бошлиқ, Абдулланинг ўзбек бўлгани учун, ундан озарбойжон тилида сўрайди:
–Қамалишдан аввал не иш қилгансан?
–Ишламаганман.
–Э, унда отанг, бобонг нима иш қилишган?
–Улар ҳам ишламаганлар.
–Чуҳ қизиқ. Унда не билан турмуш кечирардиларинг?
–Менинг отам ҳам, бувам ҳам қори бўлишган. Улар халқнинг қувончли кунларида никоҳ ўқиган, қайғули кунларида Хатм бағишлаганлар. Халқ берган ҳадя билан кун кечирганлар.
–Сен ҳам қоримисан?
–Ҳа.
–Унда тиловат қилчи!
Абдулланинг қалбидан чиққан нола-ю фиғон билан бирга ўқилган Қуръон оятлари бошлиқни тебратиб юборади.
–Сенинг мазҳабинг не?
–Имом Аъзам.
–Э, бизники имом Шофеий, Имом Аъзам бизнинг пиримиз устози бўлган, сен юқорироқда ўтиришинг керак экан,-дея бошлиқ Абдуллани ўз ёнига чорлайди. Кейин, асли озарбойжон бўлган иймонли бошлиқ, Абдуллани барча оғир ишлардан озод қилиб, маъмурият биносини супуриш ишларига жалб этиш ҳақида кўрсатма беради. Абдулла ака шундай қилиб, саккиз ой қамоқда, худди санаторийдаги каби юриб, Сталин ўлгач биринчи амнистиядан сўнг, юртига қайтиб келадилар.
Исмларда бир синоат яширинганми, дейман. Мана сенга исмлар билан боғлиқ иккита бўлиб ўтган воқеани айтиб бермоқчиман.
Биринчиси йигирманчи йилларда Ғузор билан ҳозирги Деҳқонобод тумани ўртасидаги йўлда содир бўлган. Маълумки, Собиқ Иттифоқ ҳукумати совет давлатининг сиёсатини Ўзбекистонда юргизиш учун уларга қариндош бўлган Россияда яшовчи тоторларнинг салоҳиятидан фойдаланган.
Қизил аскар кийимидаги юзлари ўрисга ўхшаш йўл қурувчи от аравада келаётганида, уни ўша пайтда донғи кетган Иброҳимбек бир неча отлиқ билан биргаликда ушлаб олишади.
Иброҳимбек, от арава ва унинг қўлга тушган ҳайдовчисини кўздан кечириб, “ўзини отиб ташланглар-да, отни олинглар”, деб буйруқ беради.
Шунда бояги қизил аскар:
–Рухсат этинг Бек, икки ракаат намоз ўқиб олай,- дейди.
Бу гапдан ҳамма ҳайрон қолади, Бек эса бояги қизил аскарга қараб:
–Исминг нима? – деб сўрайди.
–Юсуф, жавоб беради қизил аскар.
–Нўғаймисан?
–Алҳамдулиллаҳ, мусулмонман, дейди ҳозиржавоб қизил аскар ва жони омонда қолади. Юсуф бобо раҳматликнинг неваралари ҳозир ҳам Ғузорда яшашади.
Иккинчи воқеа, Афғонистонда ўтган асрнинг 80-йилларида содир бўлган, муваффақиятсиз жангдан кейин асирга тушган совет аскарларини жангарилар отиб ташламоқчи бўладилар, шунда бир аскардан “исминг нима?” деб, сўрашади. Унинг исми “Абдураҳим” эканлигини эшитган жангарилар, совет аскарини отишга қўллари бормайди.
Юқорида келтирган тарихий воқеаларда мушкул аҳволда қолган кишиларнинг вазиятдан эсон-омон чиқиб кетишганининг биттагина сирини сенга айтмадим. Совет аскари Абдураҳимнинг жони омонда қолганида ота-онасининг Яратганга қилган дуоси сабаб бўлса, қолганларининг барчаси ибодатли кишилар бўлган.
Сенда эса улар қилган амал, уларнинг қалбидаги Яратганга бўлган ИШОНЧ сустлиги сабабли, ҳозирги замон қароқчилари қўлидан эсон-омон қутилиб қолиш имкониятинг камлигини айтмоқчиман.
Инсоният яралганидан то шу кунгача қанчадан-қанча подшолар, қироллар, императорлар, сиёсатчилар, олимлар, ёзувчи-ю шоирлар Оллоҳ ҳақида баҳслашиб, тортишиб келади. Орада фойдалилари ҳам, беҳудалари ҳам, ҳатто туҳмату ёлғонлари ҳам бор. Халқ ҳам кўпинча шуларнинг гапига ишониб қолди. Ҳар бир ишнинг якуни Оллоҳнинг ўзига боради. Ҳозир мақсадимиз у тортишувларни тафтиш қилиш эмас. Ҳамма ҳам у ёқда ўз қилмишига яраша жавоб беради.
Сенга Оллоҳ ҳақида гапирар эканман, Қуръонда билдирилган, ҳадисларда баён қилинган, сифатлару исмларга эга Оллоҳни бир тафаккур қилиб кўришингни хоҳлайман. Шунда кўп тушинмовчиликларингга ойдинлик киритардинг.
Бу масалада чуқурлашмаганимнинг сабаби “У Зотнинг ўхшашини қидириш” биз бандаларига ман қилинган. Қолаверса, Ҳазрати Умар(р.а.) Қуръондан фойдасиз саволлар чиқариб, бировларни қийнайдиган одамларни жазолаганлари ёдимга тушади. Шунинг учун сенга, ақлинг кўтарадиган даражада осонроқ илм манбаини кўрсатмоқчиман, жиян!
Ҳозирги пайтда, Худога шукур, бизнинг ватанимизда яшовчи аҳолининг деярли барчаси Аллоҳнинг бу дунёни яратганлигини билади. Яъни, бизга буюрилган бешта фарзнинг бири “Аллоҳ ягона” эканлигини эътироф этади. Аммо, бошқа фарзларни ҳаммаям амалга оширолмайди. Кимларгадир уни амалга ошириш учун йўл, рухсат йўқ.
Мусулмончилик аста-секинлик билан деган гап бор. Аллоҳнинг 99 та исми Қуръонда келтирилган бўлиб, ана шу исмлар билан унга мурожаат қилиб, ўз илтимосларингни, тилакларингни, раҳматларингни баён қилиб юрсанг ҳам яхши гап. Агар бу исмларни ёдлаб олсанг баҳойинг беш бўлиб, юртга эсон-омон қайтиб келишингга мендаги ишончни кўпайтирган бўласан, жиян!
Шундай қилиб, Оллоҳнинг зотини белгилайдиган кўп исмлари бор. Мана, улар қайсилар:
-
Аллоҳ – Тангри, Маъбуди барҳақ.
-
ар-Раҳмон – ўта меҳрибон.
-
ар-Раҳим – жуда раҳмли.
-
ал-Малик – подшоҳ.
-
ал-Қуддус – нуқсонлардан холи.
-
ас-Салом – офат ва балолардан саломат.
-
ал-Муъмин – амонли ва омон берувчи.
-
ал-Муҳаймин – эгаллаб, қоплаб олувчи.
-
ал-Азиз – иззат ва қудрат соҳиби.
-
ал-Жаббор – бандалари ишини ислоҳ этувчи.
-
ал-Мутакаббир – катталик ярашувчи зот.
-
ал-Холиқ – яратувчи, вужудга келтирувчи.
-
ал-Бориъ – яратувчи.
-
ал-Мусаввир – махлуқот ва мавжудотларга сурат ва шакл берувчи.
-
ал-Fаффор – бандаларнинг айбу нуқсонлари ва гуноҳу маъсиятларини фош қилмай ёпиб турувчи, кечирувчи.
-
ал-Қаҳҳор – барчани бўйсундирувчи, ғолиб.
-
ал-Ваҳҳоб – ўз неъматларини текин ато этувчи.
-
ар-Раззоқ – барча тирик мавжудот ризқини етказиб берувчи.
-
ал-Фаттоҳ – кушойиш берувчи, раҳмат хазиналарини очувчи.
-
ал-Алим – билувчи, доно, илм соҳиби.
-
ал-Қобиз – кимларнингдир ризқини қиювчи, руҳларни қабз этувчи (олувчи).
-
ал-Босит – кимларгадир кенг ризқ берувчи, руҳ бахш этувчи.
-
ал-Ҳофиз – кофирлар мартабасини туширувчи.
-
ар-Рофиъ – мўминлар мартабасини кўтарувчи.
-
ал-Муизз – кимларнидир азиз, қадрли этувчи.
-
ал-Музилл – кимларнидир хору залил қилувчи.
-
ас-Самиъ – махфий ва ошкора гап ва шарпаларни, ҳатто дилдан ўтганини ҳам эшитувчи.
-
ал-Басир – ҳамма махфий ва ошкора нарсаларни кўрувчи.
-
ал-Ҳакам – қатъий ҳукм этувчи.
-
ал-Адл – ўта адолатли.
-
ал-Латиф – бандаларига сездирмай ўз лутфу эҳсонини етказиб берувчи.
-
ал-Хабир – ҳамма махфий ва ошкора ишлардан хабардор.
-
ал-Ҳалим – жазолашга шошмайдиган, юмшоқлик билан яхшилик қилиб турувчи.
-
ал-Азим – улуғ, буюк, катта.
-
ал-Fафур – гуноҳларни яшириб, жазо бермай турувчи.
-
аш-Шакур – оз ишга кўп мукофот берувчи.
-
ал-Алий – улуғ мартабали, буюк.
-
ал-Кабир – катта, ҳар жиҳатдан юқори.
-
ал-Ҳафиз – сақлагувчи(ўз паноҳида).
-
ал-Муқит – моддий ва маънавий озиқ берувчи.
-
ал-Ҳасиб – ҳар бир ишга ўзи кифоя қилувчи.
-
ал-Жалил – барча сифатлари мукаммал, улуғ зот.
-
ал-Карим – карамли, саҳоватли, кечиримли.
-
ар-Рақиб – ҳамма нарсани кузатиб, назорат остига олиб турувчи.
-
ал-Мужиб – дуоларни қабул этувчи.
-
ал-Восиъ – мулки, раҳмати ва қудрати кенг зот.
-
ал-Ҳаким – ҳикмат соҳиби. Дақиқ ва нозик илмларни билувчи.
-
ал-Вадуд – дўст, хайрихоҳ, маҳбуб.
-
ал-Мажид – неъмати ва эҳсони бепоён.
-
ал-Боис – пайғамбарлар юборувчи, ўлгандан кейин қайта тирилтирувчи.
-
аш-Шаҳид – ҳамма нарсани билиб, кўриб турувчи, гувоҳ.
-
ал-Ҳақ – ҳақиқатан мавжуд зот.
-
ал-Вакил – ҳамма ишларни ўз зиммасига, кафолатига олувчи.
-
ал-Қавий – ҳақиқий қувват ва қудрат эгаси.
-
ал-Матин – қувватли, матонатли.
-
ал-Валий – дўстларига дўст, мададкор.
-
ал-Ҳамид – ҳамду санога, мақтовга лойиқ зот.
-
ал-Муҳсий – барча махлуқот ва мавжудотларнинг ҳисоб-китобини яхши билувчи.
-
ал-Мубдиъ – йўқдан бор қилувчи, яратувчи.
-
ал-Муид – ҳаётдан ўлимга, ўлимдан яна ҳаётга қайтарувчи.
-
ал-Муҳйий – тирилтирувчи.
-
ал-Мумит – ўлдирувчи.
-
ал-Ҳай – тирик.
-
ал-Қайюм – ўз-ўзидан турувчи, бошқаларни турғизувчи.
-
ал-Вожид – хоҳлаган нарсасини топувчи.
-
ал-Можид – карамли ва шарафли зот.
-
ал-Воҳид – ягона, бир (худо-бир).
-
ас-Самад – ҳожатбарор.
-
ал-Қодир – қудратли.
-
ал-Муқтадир – қудратли, қодир.
-
ал-Муқаддим – ўзига яқин қилувчи.
-
ал-Муаххир – ўзидан узоқ этувчи.
-
ал-Аввал – ҳамма нарсадан аввал, бошланиши чегарасиз.
-
ал-Охир – ҳамма нарсадан боқий, охири чексиз.
-
аз-Зоҳир – борлиги ҳамма томонлама баён бўлмиш зот.
-
ал-Ботин – ўзи мавжуд, лекин сезги воситаларимиздан махфий зот.
-
ал-Волий – барча ишларни тасарруф этувчи ҳоким.
-
ал-Мутаол – улуғ, олий мартабали.
-
ал-Барр – яхшилик ва эҳсон соҳиби.
-
ат-Таввоб – тавбаларни қабул этувчи.
-
ал-Мунтақим – гуноҳкор бандаларидан ўч олувчи, жазоловчи.
-
ал-Афув – гуноҳларни афв этувчи.
-
ар-Рауф – ўта меҳрибон, раҳмати кенг.
-
Моликул-мулк – мулк, салтанат, ҳукм соҳиби.
-
Зул-жалоли вал-икром – шараф ва карам эгаси.
-
ал-Муқсит – адолатли, одил.
-
ал-Жомиъ – тўпловчи, қиёмат куни халойиқни маҳшаргоҳга жам этувчи.
-
ал-Fаний – бой, эҳтиёжсиз.
-
ал-Муғний – бой этувчи, кифоя қилувчи.
-
ал-Мониъ – дўстларини ҳимоя этувчи, нолойиқларга ўз неъматларини ман этувчи.
-
аз-Зорр – хоҳлаган бандаларига офат, зарар ва мусибат етказувчи.
-
ан-Нофиъ – хоҳлаган бандаларига манфаат ва фойда етказувчи.
-
ан-Нур – ўз-ўзидан борлиги аён ва борлиқни ҳам аён этувчи.
-
ал-Ҳодий – йўл кўрсатувчи, ҳидоятга солувчи.
-
ал-Бадиъ – яратувчи (ихтиро ила)
-
ал-Боқий – доимий, абадий мавжуд.
-
ал-Ворис – борлиқни мерос қилиб олувчи.
-
ар-Рашид – барча иш ва тадбирлари тўғри чиқувчи.
-
ас-Сабур – гуноҳкор-исёнкорларга жазо беришга шошилмайдиган зот.
(Ислом энциклопедияси. Т.-2004. «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти 23-25-бетлар).
Ана энди бу исмларни сен осонроқ ёдлаб олишинг учун уларни кирилл алифбоси тартибида кўрсатиб ўтаман:
-
Аллоҳ; 2. Ал-Аввал; 3. Ал-Адл; 4. Ал-Азиз; 5.Ал-Азим; 6. Ал-Алий; 7.Ал –Алим; 8. Ал-Афув;
-
Ал-Бадиъ; 10. Ал-Боис; 11. Ал-Барр; 12. Ал-Бориъ; 13. Ал-Басир; 14. Ал-Босит; 15. Ал-Ботин; 16. Ал-Боқий;
-
17. Ал-Вадуд; Ал-Ваҳҳоб; 19. Ал-Вожид; 20. Ал-Вакил; 21. Ал-Валий; 22. Ал-Волий; 23. Ал-Ворис; 24. Ал-Восиъ; 25.Ал-Воҳид;
-
Ал-Жаббор; 27. Ал-Жалил; 28. Ал-Жомиъ;
-
Зул-жалоли вал-икром; 30. Аз-Зоҳир; 31. Аз-Зорр;
-
32. Ал-Кабир; 33. Ал-Карим;
-
Ал-Латиф;
-
Ал-Мажид; 36. Ал-Малик; 37. Ал-Матин; 38. Ал-Можид; 39. Моликул-мулк; 40. Ал-Мониъ; 41. Ал-Муъмин; 42. Ал-Муҳаймин; 43. Ал-Мутакаббир; 44. Ал-Мусаввир; 45. Ал-Муизз; 46. Ал-Музилл; 47. Ал-Муқит; 48. Ал-Мужиб; 49. Ал-Муҳсий; 50. Ал-Мубдиъ; 51. Ал-Муид; 52. Ал-Муҳйий; 53. Ал-Мумит; 54. Ал-Муқтадир; 55. Ал-Муқаддим; 56. Ал-Муаххир; 57. Ал-Мутаол; 58. Ал-Мунтақим; 59. Ал-Муқсит; 60. Ал-Муғний;
-
Ан-Нофиъ; 62. Ан-Нур;
-
Ал-Охир;
-
Ар-Раззоқ; 65. Ар-Рауф; 66. Ар-Рашид; 67. Ар-Рақиб; 68. Ар-Раҳмон; 69. Ар-Раҳим; 70. Ар-Рофиъ;
-
Ас-Сабур; 72. Ас-Салом; 73. Ас-Самад; 74. Ас-Самиъ;
-
75. Ат-Таввоб;
-
76. Ал-Фаттоҳ;
-
Ал-Хабир; 78. Ал-Холиқ;
-
Аш-Шакур; 80. Аш-Шаҳид;
-
Ал-Қавий; 82. Ал-Қайюм; 83; Ал-Қодир; 84. Ал-Қаҳҳор; 85. Ал-Қобиз; 86. Ал-Қуддус; 87.Ал-Fаний; 88. Ал-Fафур; 89. Ал-Fаффор;
-
Ал-Ҳофиз; 91. Ал-Ҳакам; 92. Ал-Ҳалим; 93. Ал-Ҳафиз; 94. Ал-Ҳасиб; 95. Ал-Ҳаким; 96. Ал-Ҳақ; 97. Ал-Ҳамид; 98.Ал-Ҳай; 99. Ал-Ҳодий