"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

ЎзМТРК раиси Алишер Хаджаевнинг кирдикорлари ёки саккизинчи ўринбосар

Бош мақола | 14/08/2016 10:06-     14126 марта ўқилди

Ўзб ТВ
«Дунё ўзбеклари»дан:
Ўзбекистон телевидениясида кейинги йилларда авж олаётган гуруҳбозлик, маҳаллийчилик, ҳур фикрни бўғиш ва порахўрлик каби иллатлар тобора илдиз отиб бормоқда.
Ўзбекистон Олий раҳбарияти, хусусан, Президент бу муаммони ҳал қилиб, ойнаи жаҳонни халқ дарду изтиробларини айтадиган қутлуғ ва муборак даргоҳга айлантириш ҳақида ўйлашни ҳам истамаётгани бизни ташвишлантиради.
Жасоратли журналистлар Малоҳат Эшонқулова ва Саодат Омоновалар ёзган шикоят ва улар ўтказган очлик акциясидан сўнг Ўзбекистон Телевидениясида ҳукм сураётган бедодлик ва адолатсизликлар барҳам топади деб ўйлаган эдик.
Лекин чучварани хом санаган эканмиз…
Яна бир неча соатлардан сўнг Тошкентдаги махсус мухбиримизнинг ЎзМТРК раиси Алишер Хаджаев ва унинг саккизинчи бор ўзгарган биринчи ўринбосари ҳақида ёзган танқидий мақоласини эълон қиламиз.
Нашримизни кузатиб боринг.
Исмат Хушев,
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири.
Торонто шаҳри, Канада, 14 август, 2016 йил.

Ўхшаш мақолалар йўқ.

МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

1 Comment

  1. Axmad hoji Xorazmiy:
    14/08/2016 в 16:58-

    Саккиз марта ўринбосар алмашиши бир қарашда эриш туюлади. Агар ўринбосарлар пастга кетишган бўлса бу раҳбарга иснод саналади.
    Мен совхозга директор бўлиб ишлаганимда менинг ўринбосарларим колхозга раис, Райисполкомга раис бўлиб кетишган.
    Обком инструктори А.Аллаяров илтимос қилиб менга ўринбосар бўлиб келган, кўп ўтмай у ҳам раис бўлиб кетган.
    Истиқболда кимни раис қилишмоқчи бўлса Нариманов колхози(А.Искандаров)га ва Боғот совхози(А.Хоразмий)га муовин ёки партком секретари қилиб юбориларди.

    Ответить

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.