Исмат Хушев: Тошкентдаги фоҳишалар резиденцияси (Иноятов ва Ҳайдаров жанги) -4
Исмат Хушев: Тошкентдаги фоҳишалар резиденцияси
(ёки МХХ раиси Рустам Иноятов ва Президент Девони раҳбари Зелемхон Ҳайдаров жанги)
1.
Шу кунларда Тошкент шаҳар судида — Ўзбекистон Президенти резиденциясини исловотхонага айлантирган бир гуруҳ давлат мулозимлари устидан ёпиқ суд маҳкамаси давом этяпти.
Давлат раҳбарининг муборак номи билан бевосита боғлиқ бўлган бу суд маҳкамаси ҳақида расмий ўзбек матбуоти ҳозиргача бир оғиз ҳам сўз айтгани йўқ. Айтолмаса ҳам керак.
Хориждаги «Озодлик», «ББС» ва «Дунё ўзбеклари» бу шармандали ҳол бўйича ўз ўқувчиларига баҳоли қудрат хабар бериб туришибди, холос.
Хўш, нега Ўзбекистондаги энг биринчи рақамли шов шувли бу воқеа ҳақида расмий Тошкент матбуоти гапирмасликни лозим кўрди?
Нега ойнаи жаҳон ва радио ҳам ҳануз жим?
Шунчалик қудратли куч турибдими бу шов шувли суд маҳкамаси ортида?
Агар ростдан ҳам шундай бўлса, ким экан бу қудратли куч?
«Озодлик» радиоси ушбу шармандали маҳкама ҳақида ёзаркан, бу жараённи МХХ раиси Иноятов билан Президент Девони раҳбари Ҳайдаров орасидаги тўқнашув ва беомон жанг деб таърифлади.
«Озодлик»нинг бу таърифида нечоғли жон бор?

“Туркистон” мажмуаси Ички ишлар вазирлиги ва Оқсаройдан бир хил масофада жойлашган («Озодлик» эълон қилган сурат)
2.
Маълумки, Ўзбекистон президентига тегишли бўлган давлат резиденцияси — бевосита миллий хавсизлик хизмати ва хуфия идоралари тасарруфида бўлади.
Қоровулдан то унинг биринчи раҳбари — директоригача – махсус хизматларнинг сон саноқсиз ва синчков текширувидан ўтказилиб, сўнг ишга олинади.
Шундай экан, бу олий ва муқаддас даргоҳ, яъни давлат резиденциялари фаолияти ҳам 24 соат, эртадан кечгача – кузатув идоралари ва кузатув камералари назоратида бўлади.
Хўш, шундай экан, қандай қилиб бу даргоҳда шунча йилдан бўён фоҳишабозлик авж олиб келади-ю, Рустам Иноятов идораси бундан тамомила бехабар бўлса?
Бунга ишониш жуда ҳам қийин.
Бизнинг назаримизда, «Туркистон» давлат резиденциясидаги «бу ажиб ҳол» айнан МХХ томонидан ташкил этилган ва қулай вазият келгунча сир сақлаб келинган.
Бу фаҳш ишидан резиденция раҳбари (сирдарёлик йигит Абдураҳмон Солиев ) хабардор бўлган, албатта. Эҳтимол у МХХ ташаббуси билан «бу ажиб ҳол»ни ўзи махсус уюштирган бўлиши ҳам мумкин.
У айни пайтда, ўзини ишга олган Зелемхон Хайдаров эрта бир кун ўзи туфайли катта сиёсат қурбонига айланишини хаёлига ҳам келтирмагандир…
3.
Хўш, резиденцияда аслида нима бўлган эди?
Март ойида Тошкентдаги қаттиқ қўриқланадиган давлат резиденцияси ҳудудида фаҳш билан шуғулланган прокуратура, МХХ ва бошқа тузилмалар ходимлари қўлга олинган эди.
Бугунга келиб маълум бўлишича¸ МХХ томонидан уюштирилган қора ниқоблилар иштирокидаги рейд давомида 16 аëл ва 16 эркак фаҳш ишлари билан шуғулланаётган пайтда ушланган.
Озодлик ихтиëридаги маълумотларга кўра¸ давлат тасарруфидаги “Туркистон” резиденциясига Миллий хавфсизлик хизматига доир ниқобли гуруҳ рейд уюштиргани пайтида қўлга олинган 16 эркак прокуратура, МХХ ва бошқа куч ишлатиш тизими идоралари ходимлари бўлган…
Бу ҳақда «Озодлик» радиоси шундай ёзади:
Рейд нишони — Зелимхон Ҳайдаров
Нашр хабарида Оқсарой қароргоҳига яқин жойлашган мазкур мажмуанинг президент маъмурияти раҳбари Зелимхон Ҳайдаров ваколатлари доирасида экани инобатга олинса, ниқобли гуруҳ ёрдамида амалга оширилган махсус амалиётнинг асл нишони ҳам президентнинг кўп йиллик сафдоши бўлиши мумкинлигига шама ҳам қилинади.
Озодликнинг Ўзбекистон ҳокимият идораларига яқин манбаси шанбага ўтар кечаси Тошкентнинг Юнус Ражабий кўчасида жойлашган “Туркистон” давлат резиденцияси ҳудудида рейд амалга оширилганини тасдиқлади. Бу манба ҳам амалиётдан асл мақсад “Зелимхоннинг мавқеига зарба бериш” бўлган, дея иддао қилди.
“Зелимхон Ҳайдаров билан МХХ раиси Рустам Иноятовнинг муносабатлари эскитдан яхши бўлмаган. Лекин, айниқса, сўнгги бир йил ичида иккаласи қирпичоқ бўлишяпти. Улар бир неча масалада чиқиша олмаган. Энг сўнгги зиддият кадрлар масаласида чиқди. Ўтган йили Зелимхон ўз одамини юқори амалга тайинлатмоқчи бўлганида, Иноятов қайтариб юборган. Зелимхон ҳам бўш келмасдан, жуда нуфузли канали орқали Иноятовга босим ўтказиб, ўз одамининг юқори лавозимга тайинланишига эришди. Шундан кейин иккаласининг ўртасида қарама-қаршилик янада кескинлашди.
“Туркистон”да бундай айшу ишратлар доим бўлиб келган, ўзи МХХчиларнинг паккасику бу резиденция. Шу пайтгача ҳеч ким индамасдан келди, бирданига кимгадир керак бўлиб қолди бу нарса. Чунки резиденция Зелимхоннинг ваколатида”, дея иддао қилди Озодлик манбаси.
Коттежлардан бирида уй қамоғидаги Гулнора сақланмоқда
“Туркистон” резиденцияси ҳудудидаги коттежлардан бирида Гулнора Каримова сақланаётгани айтилмоқда
Зелимхон Ҳайдаров билан Рустам Иноятов ўртасида зиддият кучайгани тўғрисидаги иддаоларни бошқа бир манба ҳам тасдиқлади. Ўзбекистон куч ишлатар идораларидаги бу манба баланд девор билан ўралган “Туркистон” давлат резиденцияси ҳудудида уй қамоғига олинган юқори даражали собиқ амалдорларни сақлаш учун махсус коттежлар қурилгани тўғрисидаги иддаоларни тасдиқлади.
“Бу коттежлардан бирида икки йилдан бери президентнинг қизи Гулнора Каримова сақланмоқда. Яқингача МХХ раисининг собиқ биринчи ўринбосари Ҳаёт Шарифхўжаевнинг манзили ҳам шу коттежлардан бири эди”, дейди Озодлик манбаси.
Ҳокимият йўлакларидаги гап-сўзлардан яхши хабардор Узметроном нашри қаттиқ қўриқланадиган давлат резиденцияси ҳудудида “гуруҳли фаҳшбозлик”нинг аниқлангани Зелимхон Ҳайдаровнинг ўз лавозимидан кетишига олиб келмаса-да, унинг мавқеига, қолаверса ҳокимиятнинг турли қатламларидаги одамларига жиддий путур етказишига олиб келишини тахмин қилади.
70 ёшли Зелимхон Ҳайдаров собиқ совет даврида Ўзбекистон ССР Компартияси аппаратида Ислом Каримов билан бирга ишлган ва иккаласи ўртасидаги муносабатлар бир неча ўн йиллик тарихга эга. 1993 йилда Ўзбекистон президенти маъмурияти бошлиғи этиб тайинланган Ҳайдаров орадан ўтган 23 йил ичида мамлакатдаги энг нуфузли шахслардан бирига айлангани айтилади.
“Туркистон” резиденцияси Тошкентнинг қоқ марказида Оқсарой ва Ички ишлар вазирлигидан бир хил масофада жойлашган.
Манба: ОЗОДЛИК
4.
Биз ана шу саволлар билан Зелемхон Хайдаровни яхши билган, у билан узоқ йиллар Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетида, сўнг Президент девонида бирга ишлаган таниқли ўзбек журналисти Шароф Убайдуллаевни суҳбатга тортдик.
Устозимиз ўз сўзларини МХХ раиси Рустам Иноятовни ўзига ҳайкал қўйган уч оламшумул ғалабаси билан бошлади.
Давлат резиденциясидаги фаҳш ишларининг ошкор этилишини ҳам, ажабки, Шароф Убайдуллаев МХХ раиснинг ўз лавозимидаги энг катта ютуқларидан бири деб эътироф этди.
Устозимиз Шароф ака Зелемхон Ҳайдаровни ниҳоятда ҳурмат қилишини, лекин давлат резиденциясидаги бу шармандали ҳол, биз истаймизми, йўқми, барибир, Президент Девони раҳбари обрўйига раҳна солишини, минг афсус ва надомат билан айтиб ўтдилар…
(Шароф Убайдуллаевнинг бир соатлик суҳбатини эртага эълон қиламиз)
5.
6.
Шароф ака билан бўлган суҳбатнинг биринчи қисми шу ерда тугади.
Эрта-индин суҳбатнинг иккинчи қсмини эълон қиламиз.
Сўнг МХХ нинг 25 йиллик қудратли раиси Рустам Иноятов ва Президент Девонининг 25 йиллик «Ўтда ёнмас, сувда чўкмас» раҳбари Зелемхон Ҳайдаров орасидаги муносабатлар ҳақида яна ўз фикримизни давом эттирамиз…
7.
Шароф аканинг сўзларини тинглаб, Рустам Иноятов ҳақида айтган гапларининг мағзини чақиб, бир нарса ҳақида ўйладим.
Агар Иноятов ростдан ҳам шу ишлари билан ўзига ҳайкал қўйган бўлса, демак яқин кунларда Бош вазир Мирзиёевнинг ҳибсга олинишини кутиш керак.
Акс ҳолда Иноятовнинг пахта мафияси ва қўшиб ёзишлар бўйича олиб борган қама қамалари бир тийин бўлиб қолади.
Бизда ёмон бир одат бор: Шов шув билан ҳибсга олишни жуда ўрнига қўямиз. Одамларнинг юрагига ваҳима солишни, шу йўл билан ҳам давлат мулозимларини, ҳам шўрлик халқни қўрқитиб, жиловда ушлаб юришга жуда устамиз.
Кейинги пайтларда бундай бемаъни одат, рус тилида айтганда «страшилька» Рустам Иноятов бош бўлган МХХ идораси фаолиятида тез тез кўзга ташланиб турибди.
Хусусан, Президент резиденциясида фаҳш ишлари билан шуғулланаётган давлат мулозимларига нисбатан МХХ томонидан ўтказилган «Қора маскалар» акцияси ҳам ана шу «усти ялтироқ, ичи қалтироқ хўжам кўрсин» фаолиятнинг бир кўринишидир.
Шароф ака тилга олган вилоятлардаги пахта трестлари раҳбарлари ва пахта саноати вазирининг оилавий ҳибсга олиниши ҳақида нега ўзбек матбуоти шу пайтга қадар ҳеч нарса ёзмади. Худди бугунги фаҳш ишлари билан айбланаётганлар устидан Тошкент шаҳар судида ёпиқ тарзда ўтаётган маҳкама жараёни каби.
Шахсан менга қолса, бундай «ноёб» маҳкамалар ҳақида бутун Ўзбекистон бўйлаб жар солиниши, одамларни бу каби шармандагарчиликлардан ўзбек матбуоти, радио ва телевиденияси бор овози билан огоҳлантириши лозим эди.
Бошқа мулозимларга сабоқ бўлиши учун, давлат раҳбари бундай маънан бузуқ мулозимларни ҳеч қачон кечирмаслигини халқ билиб қўйиши учун ҳам шундай қилиш лозим эди…
8.
Шу боис шахсан мен СНБ бошлаган бу шов-шувли маҳкама жараёни ҳам жиноятнинг энг асосий раҳбарларини ва унинг биринчи бошлиғи — ҳукумат раиси бўлган Мирзиёевни четлаб ўтиб, якун топади деган хавотирдаман.
Шароф Убайдуллаев бугунги суҳбатимизда тилган олган пахта ишлари бўйича давом этаётган маҳкама ҳам агар шундай якунланса, демак МХХ бошлаган бу «спектакль» шунчаки хўжам кўрсинга олиб борилган бўлади.
Унда албатта Рустам Иноятовга бугун Шароф ака қўйган ҳайкаллардан бирини олиб ташлашга тўғри келади…
9.
Майли, ҳозирча Шароф ака Рустам Иноятовга қўйган ҳайкалларга тегинмай турайлик-да, аввал устозимизнинг сўзларини тўлалигича эшитиб кўрайлик.
Кейин бу борадаги фикр ва мулоҳазаларимизни яна давом эттирамиз…
Демак сўз яна Шароф Убайдуллаевга…
(Аввалги суҳбатнинг давоми, узилиб қолган жойидан давом эттирасмиз…)
Исмат Хушев,
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири,
12 август, 2016 йил, Торонто шаҳри, Канада.
«Дунё ўзбеклари» учун махсус
11 шарҳ
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ2 комментария
-
Исмат ака, сиз билан Шароф ака Каримов режимини ичида бўлаётган барча жиноятларини билганларингиз туфайли маҳорат билан очиб бераяпсизлар. Айтаётган факт, далиларингиз бизни тўлиқ ишончимизга сазовар бўлаяпти. Биз ишонамиз бу зулим Яккаҳокимлигини тугатилишида муносиб ўринларингиз бор. Тўғри тушинамиз хозирча бош айбдор чол Каримовга тегиб бўлмайди.
-
СНБ ни бошлиғи Иноятов ўзини жабир кўрган халқимиз олдида оқламоқчи бўлса, тарихда ижобий номим қолсин диса, ким бўлишидан қатий назар давлат амалдорларини барча жиноятларини очиб ташлаш, суд орқали уни ижросини таъминлаш керак! Акс ҳолда хўжа кўрсинга ўтказилган бўлади.
Leave a Comment
Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.
Мақолани ўқигандан бўён давомини кутиб, тунларни тонгга уладим. Лекин Исмат акада бир одат бор экан, ўқувчини илҳақ қилиб қўйиш одати. Муаллифнинг айтмоқчи бўладиган фИКРЛАРИНИ ҲАЛИ ҲАНУЗ ТУШУНАОЛГАНИМИЗ ЙЎҚ. жУРНАЛИСТНИНГ ИСТЕЪДОДИ ҲАМ ШУ-ДА. Лекин адолат билан айтганда, Исмат Хушев ўзбек матбуоти кўтараолмайдиган мавзуларда ёзиб, бугун бутун ўзбек ижодкорларининг энг севимли журналистига айланиб улгурди. Ким билади дейсиз, Шароф Убайдуллаев уялмай ярамас Иноятовни мақтаб турган бир пайтда, Исмат Хушевнинг хаёлидан нималар кечдийкан? Чунки мақолага қараганда, Исмат Хушев Иноятовни оқламоқчи эмасдек назаримда. Менинг турмушим бузилиб, қизларим эрсиз қолганига ҳам, уларнинг турмуши тугул, ўзлари ҳам бузилиб кетганига ҳам мана шу қонхўр одам ва унинг идораси айбдор. Мен ўлгунимча бу ифлослнинг қилган жирканч ишлари ва жиноятларини унутолмасам керак. Қасосим бор бу ифлосда. Мен ололмасам, болаларим, набираларим албатта олишади…
Кейинги йиллар ичида Исмат Хушев ва Шароф Убайдуллаев Ҳокимят ичидаги булаётган воқеаларни асосли, мумкин қадар очиб бермоқда. Буни қилиш Ўзбекистондек ёпиқ жамиятда жуда оғир. Лекин шундай шароитда ҳам халқга бўлаётган сирли ҳодисаларни йўлини қилиб, депломатик маҳорат билан айтиш учун журналист алоҳида сифатларга эга бўлиш керак. Мен Исмат акани бугун ўзбек мухолифати ичидаги яккаю ягона обрў эътиборга эга бўлган лидер деб биламан. Бошқалар ҳаммаси унинг изида қолиб кетди. Мисол учун битта саволим бор: Қайси мухолифат лидерининг сайтини дунёнинг 160 давлатида ўқишади?
Иноятов масаласида кўп нарсаларни жамоатчилик мутлоқо билмайди. Шароф ака айтганлари кутулмаган янгилик бўлди. Мана шундай холис, ҳар томондан баҳолашни биз машҳур отахон журналистдан ўрганишимиз керак. Лекин Исмат Хушевнинг ҳам бу шахс ҳақида ўз фикр ва қарашлари бўлиши мумкин. Чунки Исмат ака олдин Иноятовни кўп мақтаган. Лекин кейинги пайтда бу мақтов танқидга айланиб бораяпти. Исмат Хушев бир нарсани билса, ёзади ва гапиради. Биз кейинги йилларда унинг ёзганларини ўқиб, унга юз фойиз ишонадиган бўлдик. Шу маънода олиб қараганда, Исмат Хушевнинг унга бўлган салбий муносабатини ҳисобга олсак, Иноятовнинг қуёши сўнган кўринади.
Бутун Ўзбекистонда бу мавзу ҳақида ҳеч ким гапиришга жураът этмаган бир пайтда, Канада давлатида яшаб юрган талантли ўзбек журналисти Исмат Хушевнинг гапириши ва ёзиши таҳсинга лойиқ албатта. Мақола сарлаҳаси жуда катта ваъдалар берадиган сарлавҳа. Яъни, Каримовнинг бу икки аждарҳоси ҳақида кўп гап-сўзларни айтиб берадиган сарлавҳа.
Лекин ҳозирча мақолангизда буни кўрмаяпмиз. Сарлавҳани “многообешаюший” қилиб қўйдингизми, демак, мақолани ҳам шунга яраша ёзишингиз керак. Ҳозирча бу мақола бизнинг талаб ва истакларимизни (сарлавҳадан келиб чиқиб, албатта) қондиргани йўқ…
Мен уяламан бу мавзуда гапиришга ва ёзишга. Бу қизларда нима айб, агар жамият ва сиёсат уларни шу куйга солган бўлса. Ҳаммасига Зелемхон Ҳайдаров ва Рустам Иноятов шахсан айбдор, Исмат ака, уларни ҳимоя қилманг, илтимос.
Nahot shu paytgacha bu erda buzuqchilik bo`ldi-yu, uni mahsus hizmatlar bilmaydimi. Bunday bo`lishi mumkin emas. Ismat Hushevning gaplarida jon bor. Bu MHH ga kerak bo`lgan…
Davlat rahbarining rezidensiyasida jalablik qilishsa, O`zbekistonni hudo urgani shu-da.
Yo`q Sharof aka holislik bilan baho bermagan, aksincha lo`ttibozlik qilgan Inoyativga pahta qo`yib. O`zbekistondagi eng katta o`gri va jinoyatchi inoyatovning o`ziku. Demak, bechora Sharof akani ham qolga olishibdida…
Sharof akaning gaplariga qo`shilamiz. Milliy Havfsizlik Hizmatining faoliyatiga holislik bilan baho berganlar.
вазият чатоқ…
Ismat Hushevning Rustam Iniyatov haqidagi fikrlari men uchun kutilmagan bo`ldi. Lekin bu fikrlarda jon bor. Ismatbek mana endi haqiqiy holis fikrlaydigan bo`libdilar. Umrlari uzun bo`olsin. Endi Prezident haqida ham shunday holis fikrlay olsalar bugungi o`zbek jurnalistikasida u kishiga teng jurnalist topilmasa kerak. Omad doim hamrohingiz bo`lsin, muhtaram ukamiz va do`stimiz Ismatjon Hushev. Bola chaqangiz bahtiga, Dunuo o`zbeklari bahtiga sog bo`ling. Biz siz bilan fahrlanamiz.