Бобур номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида Республика Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими қошидаги “Нафосат” клуби ижодкорлари, “Эъзоз” хамда ВАТВНПАРВАР ФАХРИЙЛАР ансамбли санъаткорлари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Республикаи Олий мажлис хузиридаги ННТ ва фукоролик жамиятининг бошка институтларни қўллаб –қуватлаш жамоат фонди тамонидан молиялаштирилган “Қизил ярим ой” жамияти вилоят бўлимлари ҳамкорлигида 5-август маҳаллалар куни муносабати билан тадбир ўтказилди. Тадбирда вилоят маҳалларидан маҳалла фаоллари, маҳалла маслаҳатчилари қатнашдилар.
Тадбирни кутубхонанинг биринчи тоифали кутубхоначиси Севара Набиева олиб борди.
“Нодавлат-нотижорат ташкилотларининг маҳаллалар билан ўзаро ҳамкорлиги” мавзусида “Қизил ярим ой” жамияти Андижон вилоят ташкилоти раҳбари Ҳолидахон Мирзараҳимова маъруза қилди. У бугунги кунда маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш нақадар муҳимлиги ҳақида жонли, амалий руҳда сўзлаб берди.
Тадбирда вилоят ОИТС маркази мутахассиси, бўлим мудири Маматов Камолиддин “Соғлом турмуш тарзини янада такомиллаштиришда маҳаллаларнинг ўрни” мавзусида маъруза қилди.
Кейин сўз Республика Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва “Камолот” ЁИҲ вилоят бўлимлари қошида ташкил этилган “Нафосат” ижодкорлар клубининг бадиий раҳбари шоир ва ёзувчи, “Эъзоз” ансамбилининг ташкилотчиси Ғани Мажидга берилди. У “Нафосат” клубининг вилоятда қилаётган ишлари, клубнинг имкониятлари ҳақида, клубдаги санъаткорларни алоҳида “Эъзоз” дастасига бирлаштирилгани ҳақида гапириб берди. Анжуманда маҳалла фаоллари қатнашаётганини ҳисобга олиб оилаларда тинч-тотувлик жорий қилиш сирлари ҳақида сўзлади. Сўзини қайна-келин масаласига қаратиб анжуманда деярли қайноналар иштирок этаётганини ҳисобга олиб ўзининг “Қайноналарга” номли шеърини ўқиб берди.
Шундан кейин “Эъзоз” дастаси санъаткорлари ижросида қўшиқлар, куйлар, дуэтлар ижроси бошланиб кетди. Айниқса Ғани Мажид шеъри билан ижро этилган “Чол-кампир дуэти” кўпчиликнинг олқишларига сабаб бўлди.
Концерт “Дилхирож” куйи билан оммовий рақс билан якунланди.