Андижонлик атоқли шоир ва носир Фарид Усмон таваллуд айёмининг 70 йиллигига
Атоқли шоир ва носир Фарид Усмон
таваллуд айёмининг 70 йиллигига
Суратда: ФАРИД УСМОН
Арузда Андижонда топдингиз шуҳрат ва шон,
Мустақиллик даврида бўлдингиз шоир замон!
Орзуларга етдингиз, балки қолмади армон,
Ҳам ижод қилмоқдасиз тўхтамасдан то хамон,
Ю к с а к парвозингизни кутар бепоён осмон,
Баланд чўққилар сари шайланинг, Фарид Усмон!
Ошиб ўтдингиз қанча сарҳаду довонларни,
Англаб олдингиз ғоят ўнг ва сўл томонларни!
Ушбу йўлда кўрдингиз яхши..ю, ёмонларни,
Ниҳоят кўрмоқдасиз жони соғ…омонларни,
Ижод ва меҳнат билан бўлдингиз етук инсон,
Муносиб ўрнингизни топдингиз, Фарид Усмон!
Катта машаққат билан юксакка интилдингиз,
Қўрқмай тўсиқ, ғовлардан кўп ҳаракат қилдингиз!
Ҳақ билан ноҳақликнинг фарқини ҳам билдингиз,
Ғаразгўй рақибларнинг юрак…бағрин тилдингиз,
Бу манзилга етмоқлик с и з г а бўлмади осон,
Улуғларнинг сафига кирдингиз, Фарид Усмон!
Ижод, маҳорат билан юрмоқдасиз сиз мағрур,
Назм ва насрда ҳам бўлиб кетдингиз машҳур!
Ютуқ ва зафарлардан ғоят бўлдингиз масрур,
Дилингизни ёритгай энг п о к и з а , тоза нур,
Тўғри, равон йўлдасиз, энди бўлмайсиз сарсон,
Шаҳдам қадамлар билан юрингиз, Фарид Усмон!
Ёшларни “Келажак”ка дадил йўлламоқдасиз,
Ижодий маҳсулларни тўплаб, мўлламоқдасиз!
Ҳаётий қонунларни ҳам маъқулламоқдасиз,
Барча ижод аҳлини чиндан қўлламоқдасиз,
Сизни танир Туркистон ҳамда кўҳна Хуросон,
Оламга машҳур бўлиб кетдингиз, Фарид Усмон!
Мумтоз шоирлар ичра бир сафда турмоқдасиз,
Тенгдошлар билан бирга чарчамай юрмоқдасиз!
Халқимизнинг эъзозу, ҳурматин кўрмоқдасиз,
“Чор девон”лар қасрини эҳтимол, қурмоқдасиз,
Муборак е т м и ш ёшга етдингиз омон…эсон,
Яна қ и р қ бир ёшга кирингиз, Фарид Усмон!
Жаранглаб турсин доим қўлда тилла созингиз,
Олам…жаҳонга е т с и н куй ила овозингиз!
Қўлма…қўл ўтиб турсин ҳар лавҳа, баёзингиз,
Суҳайлий ҳам доимо сизнинг чин ҳамрозингиз,
Ижодингиз мавж уриб, бўлсин мисоли уммон,
Ҳамиша соғ..саломат бўлингиз, Фарид Усмон!
(Сухайлий — Ўзбекистон)
Ғани МАЖИД,
“Нафосат” ижодкорлар клубининг бадиий раҳбари, шоир ва носир
Фарид Усмон таваллудининг 70 йиллигига табрик
ТАБРИКНОМА
Муборакбод этай устоз еттита ўн ёшингиз!
Юз ёшда ҳам бўлсин ижод доимо йўлдошингиз!
Қанча китоб ёзолдингиз, тинмадингиз то ҳануз,
Фикр этишдан толмагайсиз, қанча зўр бардошингиз.
Камтаринсиз, меҳрибонсиз, дўсту шогирдларга сиз,
Бирга ейсиз, кўп саҳийсиз, дўст ила ҳар ошингиз.
Бўлса ҳам сочу соқол оқ, қаддингиз ёшлардайин,
Шундайин бўлсин ҳамиша, соғ-омон ул бошингиз!
Сизни шоир деб билардик, қалмади ҳатто наср,
Зўр китоблар битадирсиз, истеъдод қўлдошингиз.
Муҳлисингизман ҳамиша, эътироф этгим келиб,
Бир китоб этдим сўзимни, кечиринг бевошингиз!
Дилда табрик бирла келдим, мен Ғани, таъзимдаман,
Бир умр орзу қилувчи йўлингиз, издошингиз.
«Дунё ўзбеклари»дан:
Таниқли ўзбек ёзувчиси Фарид Усмон жанобларини таваллуд айёмларининг муборак 70 йиллиги билан нашримизнинг кўпминг сонли мухлис ва ўқувчилари номидан чин юракдан муборакбод этамиз.
У кишига олис Канададан бўлса ҳам — сиҳат саломатлик, бахт саодат ва узоқ умр тилаб қоламиз.
Ўзбек адабиёти бахтига доим соғ ва омон бўлиб юринг, Фарид ака!
Исмат Хушев,
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири,
30 июль, 2016 йил,
Канада, Торонто шаҳри
«Дунё ўзбеклари» учун махсус
Андижон шаҳридан
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ
Шоирлар
Шоирлар ижод богига кириб
Даста-даста гуллар терармиш
Илхом булогидан симириб
Сунгра каламни тебратармиш
Мени эса…ижод богим йук
Йукдир хатто, илхом булогим
Аммо, менга, карбало илхак
Менда, унинг куз-у, кулоги
Хар тун, зувлаб карбалоимга
Учиб бораман, янчиламан
Уша, кон котган балоимга
Каддим куз-кузлаб,
санчиламан
Ун беш бошли, аждархоларим
Хар бирин, буйнига чирмашиб
Куламан, чипор илонларим
Куриб, буралишин, аврашин…
Ийиб кетиб, бугиб томогин
Лабин, узок-узок сураман…
Жонга ором берган бу огу
Мазасини, бехуш сураман
Тасма булиб, келар чаенлар
Менга ун баробар келгудай
Ках-кахлайман, деб о, аенлар
Тулибсиз, ой ун турт кунгидай
Кани, курсатингиз кучингиз
Деб, нишига куксим очаман
Маза килинг, булса учингиз
Деб, хасадлар зарбин кучаман
Бир еприлиб, маза киларлар…
Улардан хам, купрок, мен узим!
Ожизлигин, яна биларлар
Вулкон булиб, портласа кузим!
Коинот, котиб-котиб кулар
Очиб, дарчаларин барисин
Улардан, егдулар егилар
Илхом аталганнинг сараси!
Кучоклашар, жим-жималашиб
Бор мехри, сехри-ла,гижимлаб
Кисраб кетар, устихон ешли
Яна, бехуш-бехуш очар лаб…
Какрок дилга, илохий куйчи…
Бозиллатиб куйса бокиши
Бугзимга илгани сиртмокча-
Тарозу… улчайди енишим…
Кукга хар опчикканда, бир харф
Ха… биргина харф, тортик этар
Юрак вахмдан хаприккан сари
Ой илволиб, юлдузга отар
Юлдузлар эса, бир-бирига
Ойга бермаслик-чун, кийкириб
Тикар екосин йиртигига
Бир-бирдан кизганиб, хайкириб…
Охир юрак, Зухро куйнида
Кузин очиб, бир наьра тортар
У, чикмасин деб, ут уйиндан
Шошиб юракни, ерга отар…
Ер кулар!
Кафтин тутар сабо
Ва авайлаб, япрокка куяр
У гулга, гул булбулга,наво
Таралар, ундан ишк уйгонар
Шунда гул, ишкга кушар рашкин
Куз-кузламок истар жахонга
Дур-у, гавхар-ла, бежаб ашкин
Тортик этар уни, Ватанга
***
Оташнафас шоир Фарид Усмонни,таваллуд айемлари билан муборакбод этиб,оламнинг энг латиф,энгсехрловчи саболарини тортик этаман
Шоирлар
Шоирлар,ижод богига кириб
Даста-даста гуллар терармиш
Илхом булогидан симириб
Сунгра,каламни тебратармиш
Мени эса…ижод богим йук…
Йукдир… хатто,илхом булогим
Аммо,менга карбало илхак
Менда,унинг куз-у,кулоги
Хар тун,зувлаб карбалоимга
Учиб бораман янчиламан
Уша,кон котган балоимга
Каддим куз-кузлаб,санчиламан
Ун беш бошли аждархоларим
Хар бирин буйнига чирмашиб
Куламан,чипор илонларим
Куриб,буралишин аврашин
Ийиб кетиб,бугиб томогин
Лабин узок-узок сураман
Жонга, ором берган, бу огу
Мазасини бехуш сураман
Тасма булиб,келар чаенлар
Менга ун баравар келгудай
Ках-кахлайман,деб,о,аенлар
Тулибсиз ой,ун турт кунгидай
Кани,курсатингиз кучингиз
Деб,нишига куксим очаман
Маза килинг булса учингиз
Деб,хасадлар зарбин кучаман
Бир еприлиб,маза киларлар
Улардан хам,купрок мен узим…
Ожизлигин яна биларлар
Вулкон булиб,портласа кузим
Коинот, котиб-котиб кулар
Очиб, дарчаларин барисин!
Улардан, егдулар егилар
Илхом аталганнинг сараси!
Кучоклашар,жим-жималашиб
Бор мехри,сехри-ла гижимлаб
Кисраб кетар,устихон ешли
Яна,бехуш-бехуш,очар лаб…
Какрок лабга, даво бир томчи
Хамдулар тингласа екиши
Илгани,илохий сиртмокча
Синчиклаб улчайди,енишим!
Кукга хар опчикканда,бир харф…
Ха,биргина харф тортик этар
Юрак вахмдан хаприккан сари
Ой илволиб,юлдузга отар
Юлдузлар эса,бир-бирига
Ойга бермаслик-чун,кийкириб
Тикар екосин йиртигига
Бир-бирдан кизганиб,хайкириб
Охир юрак,Зухро куйнида
Кузин очиб,бир наьра тортар
У,чикмасин деб,ут уйиндан
Шошиб,юракни ерга отар
Ер кулар!Кафтин тутар сабо
Ва авайлаб,япрокка куяр
У гулга,гул булбулга,наво
Таралар,ишк ундан тугилар
Гул бу ишкга, кушиб рашкини
Куз-кузламок истаб жахонга
Дур, гавхар-ла,бежаб ашкини
Тортик этар,Ватанжонига!
***
Farid aka sizga soglik — salomatlik va hayirli ishlar … Sevikli ukangiz Fazliddin Yokub Amerikadan .