Шароф Убайдуллаев: «Озодлик»нинг донг таратган Шуҳрати (Абдулла Искандар)
«Дунё ўзбеклари»дан:
«Озодлик» радиоси ходими, талантли журналист, мусаввир Шуҳрат Бобожоннинг туғилган куни муносабати билан нима ёзсам экан деб кўп ўйладим.
Ёзсам, ёзадиган гапларим, юрагимда унга айтадиган дил сўзларим кўп эди.
Шуҳрат ўз умри давомида қанчадан қанча одамларнинг оғирини енгил қилди, қанчадан қанча муаммолар ечини топди.
Лекин Шуҳрат ва Шуҳратга ўхшаш ёрқин истеъдодлар, минг афсуски, Ўзбекистонда ҳануз ўз муносиб баҳосини ололгани йўқ.
Аксинча, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий айтганидек, унга ва унинг ҳамкасбларига тақдир: «Раҳмат демак сўз ўрнига уриб сўкиб силкалар» деган аччиқ ва аламли бир қисматни раво кўрмоқда.
Шунда беихтиёр умр бўйи одамларга яхшилик қилиб келган дўстим ҳақида одамларнинг фикрини билгим келди.
Шу ниятда биринчи бўлиб Тошкентга — устоз журналист Шароф Убайдуллаевга сим қоқдим:
— Буни менга эслатиб яхши қилдингиз, биз бир биримиздан яхши сўзларимизни аямаслигимиз керак, — деб сўз бошладилар Шароф ака.
Шуҳрат Бобожон таваллуди баҳонасидаги қисқа бир суҳбатда устозимиз бутун ўзбек журналистикасига ва «Озодлик» радиоси олиб бораётган ижодий фаолиятга юксак баҳо бердилар.
Шароф Убайдуллаевнинг дил сўзларини тинглаб, кўнглим тоғдек кўтарилди…
Исмат Хушев,
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири,
Торонто шаҳри, Канада,
24 июль, 2016 йил.
«Дунё ўзбеклари» учун махсус
3 шарҳ
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ3 комментария
-
Wuhrat Bobojon .Tavallud kuningiz bilan tabriklayman sog boling .
-
Ўзбекистонда журналистика аллақачон ўгай, бегона болага айлантрилган. Бугунги кунда менимча Озодлик билан Дунё ўзбеклари Ўзбек деб аталувчи миллат минбарига айланиб бўлди. Буни кўп сабаби бор. Биринчидан ватанпарвар, холис талантли ижодкорларни бу матбоат наширларида ишлаётгани бўлса, иккинчидан халқ дардини қурқмасдан ўртага олиб чиқаётгани, ижод, эшитиришларни Ўзбек тилида таёрлаятганидир. Мен ҳам Шуҳратжонни тавваллуд куни билан қутлайман. Исмат акага ташаккуримни билдираман. Шароф акани шу мавзуда гапиртираолгани учун. Бу ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Айниқса Ўзбекистон шароитида. Шуҳрат Бобожон ва Озодликдагилар Шароф аканинг бу мардлик ва жасоратининг қадрига етаолишармикан. Мени шу нарса ўйлантириб қўйди…
-
Шуҳрат Бобожоннинг туғилган куни муносабати билан биз ҳам чин юракдан табриклаймиз бундан кейинги фаолияти янада ёрқин бўлсин деб тилак билдирамиз. Шу баҳона Озодлик ходимларини ҳам кенгроқ билиб олдик. Бугунги эшитиришни таёрлаган Исмат Хушев, Шароф Убайдуллаев ва Шуҳрат Бобожон ҳар учаласи Ўзбек журналистикасининг устунларидир. Уларни эшитиришлари ҳис ҳаёжонга тўла бўлгани учун одамни руҳини кўтаради, кишига тинимсиз маънавий озуқа беради. Шароф Убайдуллаевга, Озодлик радиосига ва Исмат Хушевга шон шарафлар бўлсин!
Leave a Comment
Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.
Шухрат Бобожон ёхуд Абдулла Искандарни биз ҳам табриклаймиз таваллуд кунлари билан.
Шухрат Абдулла Искандар тахаллусида дастлабки чиқиш қилган пайтларида 1990 йилларнинг бошларида Хоразмда “Саддам Хусайин” деб ном олган ҳақиқий Абдулла Искандар инфарк бўлишига сал қолган. Бечора турли томонларга телефон қилиб: “Бу мен эмас”, деб тушинтиришлар берган.
Шароф аканинг Шухрат ҳақидаги гапларини тинглаб уни жасур журналистиканинг вакили экан дедим.
Юбилярни умри узок булсин. Шароф акамизни хурмат киламиз. Доимо сог булсинлар Шароф акам.
Шароф акани хурмат киламиз, доим долзарб муаммоларни кўтарадилар, юракдан гапирадилар. Умрлари узоқ бўлсин. Юбилярга ҳам табрикларимиз.