"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

«Дунё ўзбеклари» тақдим этади: Хароб ҳолдаги қабр…

Ватандан хабарлар, Муҳокама учун мавзу | 27/07/2016 09:38-     10498 марта ўқилди

Рауф ака ерга қараб
Хароб ҳолдаги қабр…
Бугун пойтахтимиздаги Минор қабристонига зиёратга боргандим. Йўл юзида Ўзбекистон Халқ шоири Рауф Парфининг қабри эътиборимни тортди. Анчадан бери ҳеч ким келмагани шундай кўриниб турибди. Ҳамма ерни ўт босиб кетган, бир даврлар кимдир ўтказган атиргуллар ҳам сувсизликдан қуриб ётибди. Бу ҳолатни суратга тушириб, сайтга жойлаштирмоқчи ҳам бўлдим-у, аммо гуноҳга ботишни истамадим.
Ўз даврида энг машҳур шоирларимиздан бири бўлган ушбу ажойиб сўз заргарининг қабри минг афсуски бугунги кунда хароб бир аҳволда ётибди. Оила аъзоларидан, ҳеч бўлмаса шогирд ва ҳамкасбларининг ҳам биронтаси келиб, тиловат қилиб, сал у-бу ерни тозалаб қўйса бўлмасмикан?! Йўл юзидан жойлашган қабр олдидан жуда кўп одам ўтади. Ўша инсонлар орасида ҳам сал ўтларни тозалаб қўядиган бирон виждонли киши топилмабди-да…
Одамлар ҳозирги турли ташвиш-муаммолар билан югуриб, керак пайт энг охирги маскани бўлмиш қабристонда ётган авлод-аждодлари жойидан хабар олиб қўймаслиги жуда ачинарли.
Бундай хароб, ўт ўсиб кетган қабрлар жуда ҳам кўплиги мени ҳайрон қолдирди. Биргина Хотира ва қадрлаш куни ёки Ҳайит айёмлари куни озгина вақтга келиб кетишлари етарли эмас назаримда. Вақти-вақти билан авлодлар ётган манзилларни тозалаб туриш, озода сақлаш ўзбеклар қонига сингиб кетган одатлардан бири эканлигини бора-бора унутиб қўймасак бўлгани…
Сўзимиз сўнггида марҳум ижодкор, Ўзбекистон халқ шоири Рауф Парфи ижодига оид бир машҳур шеърни келтирамиз.
Сени кутдим куйиб оташда
Ойлар ўтди ва йиллар ўтди,
Лекин сендан бўлмади хабар.
Ёлғиз сени мен ёлғиз кутдим,
Кута бериб хун бўлди жигар.
Мана охир сен-да намоён,
Муҳаббатим, кўзим, исматим.
Ўнгми, тушми, ё ширин армон?
Бирдан ярақлади қисматим.
Сен ўша-ку хаёлда кўрган,
Ўша нигоҳ, ошно табассум.
Ўша оҳу кўзлар тиғ урган
Ва юракка бошлаган ҳужум.
Сенга жуда ғалат туюлар
Балки севгинг билан ёнганим,
Менга оғу каби қуюлар
Шундай буюк ишқдан тонганинг…
Ойлар ўтди ва йиллар ўтди,
Юрак эса ишонч ва ғамда.
Қанчадирки, ўтган вақт кутдим,
Сени кутдим куйиб оташда.
Буюкларимизга сал эътиборлироқ бўлайлик!
Бир пиёла чой

Ўхшаш мақолалар:

  1. ТОШКЕНТДАН МАКТУБ: ҒАФФОР ҲОТАМОВ – ХАЛҚ ДУШМАНИ, УНИ ОТАДИЛАР…
  2. 2-Тошкент юридик коллежи ўқувчилари ваҳшийлашиб кетдими?
  3. Ўзбекистон Бош прокурорига: Ҳақ ҳуқуқлар сизда бузиляпти. Жазолашни ўз идорангиздан бошланг! (3)
  4. Сергей Долгов: Кто унаследует Узбекистан?
  5. Иқбол Қўшшаева: ЮРАГИНИ МЕРОС ҚОЛДИРГАН ИНСОН
  6. О развороте Ташкента в сторону Москвы: выбора просто не осталось
  7. Зелемхон Ҳайдаровга бағишланган бобнинг сўнгги қисми (2-34-7) ни ўқиб…
  8. САМАРҚАНД ҚИШЛОҒИДАГИ КОНЦЛАГЕРЬ ЁХУД УЧЛАР ИТТИФОҚИНИНГ ИНҚИРОЗИ
  9. Ўзбекистонда Украина ҳақидаги бирёқлама фильм намойиши қонунийми?
  10. САВОБНИ ПУЛГА ЧАҚҚАНЛАР ёхуд оқ кийимли “фаришталар” бизнеси
  11. Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)
  12. “Тошкентда кўрилаëтган хавфсизлик чоралари «Озодлик»нинг «Қурултой»ида
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

3 комментария

  1. Ёзувчилар уюшмасига:
    27/07/2016 в 18:55-

    Karim Bahriev prichom betta.

    Ответить
  2. Мухлис:
    27/07/2016 в 18:54-

    Uyat, sharmandagarchilik. Bu o`zbeklar hech qachon odam bo`lmaydi deganda Yusuf Juma va A.Po`latlar to`gri aytishgan ekan.

    Ответить
  3. Ёзувчилар уюшмасидан:
    27/07/2016 в 18:53-

    Bu qabriston Karim Bahrievning uyi yonida. Uning rasmlarini va taqrizlarini taqativ, maqtanguncha qabrini tozalasa bo`lardi…

    Ответить

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.