"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

“Ака ука оқпадарлар” номли танқидий мақола ва унга “Дунё ўзбеклари” ёзган шарҳ…

Бош мақола, Демократия сабоқлари, Муҳаррир минбари | 07/24/2016 08:05-     11933 марта ўқилди

Озодлик радиоси байроқда
Ака-ука оқпадарлар
Хоразмда саксон ёшларни ёқалаб қолган Ражаббой ака Бобожонов исм-шарифли инсон яшайди. Узоқ йиллар республика радиосининг вилоятдаги мухбири бўлиб ишлаган бу инсоннинг хизмат вазифаси туфайли бормаган қишлоғи, кирмаган хонадони йўқ ҳисоби.
Хушмуомалалиги, ҳазилкашлиги туфайли ҳар бир суҳбатдоши билан тез тил топишиб кетарди.
Одатда қарилик нафақасига чиққан собиқ ҳамкасблар тез-тез учрашиб дийдорлашиб туришади. Бунга сабаблар кўп—байрамлар, бирор ҳамкасбнинг тўйи, янги чиққан китоблар тақдимоти дегандек. Касб байрамларида эса вилоятдаги барча фахрий журналистлар таклиф қилиниб, ўтган хотиралар ёдга олинади.
Аммо, Ражаббой ака қарилик нафақисига чиқдилар-у … кўринмай қолдилар. У кишини на байрамларда, на бошка тадбирларда, на ҳамкасбларнинг тўй-маъракаларида учратасиз.
Ҳушфеъл, ҳушчақчақ инсоннинг ўз уйига қамалиб олгани ажабланарли. Танишлари, тенгқурлари учрашиб қолганларида бир-бирларидан сўрашади “Ражаббой кўринмайди касалланиб қолдимикан?”. Бу саволга хабардор бирортаси изох беради: – уятдан кўчага чиқолмай қолганлар…”.
Эр одам нимага кўча-кўйга чиқмайди? Номусдан! Одатда эркак одам қизи, келини ноқис иш қилиб қуйса кўчага чиқишдан уялади. Ражаббой аканинг қизи ва келинлари одобли, инсофли, диёнатли инсонлар, демак сабаб бошқа томонда… –
Ражаббой ака тўрт ўғилни вояга етказди. Ўзи емай едирди. Олийгохларда ўқитди.
Катта ўғли Шухрат рассомликни танлади. Урганч шахрида хавас қилгулик устахонаси бор эди.
Қудрат отаси изидан бориб журналистикани танлади. Яхшигина қалами бор — шеърлар ёзарди. Истиқлол йилларида акаси Шухрат билан биргаликда Урганч шахар марказидаги энг баланд ва куркам бинода ҳусусий телевидения ташкил этиб, элга танилди.
Ражаббой ака фарзандларининг камолидан, уларни ўзи фаолият юритган сохани давом этгираётганларидан ҳурсанд бўлиб бошлари осмонга етиб юрар эди. Аммо…
Аммо, бир кунда хаммаси чилпарчин бўлди. Аввалига Шухрат, сунгра Қудрат ва Хурматлар ватангадоликни ихтиёр этишди. Бириси ошкора, бириси яширин тарзда юрт сархадларини ташлаб чикишди.
Тўғри, истиклол берган эркинлик туфайли фуқароларимизнинг хорижга бориб яшашлари, ишлари учун имкон яралди. Имконинг, лаёқатинг борми — хохлаган давлатга бориб яшашинг, ишлашинг мумкин. Буни хеч ким таъкиклаб қўйгани йўқ.
Лекин Шухрат ва Қудратларнинг ниятлари бошқа эди. Улар ўзларини мухолифат деб атайдиган, хориждаги хамтовоқлари берган луқмалар эвазига ўз она юртига бўхтон еғдирадиган, юртимиздаги тинчлик ва тотувликка рахна солишни режалаштирган ватангадолар сафига қўшилишди.
Мана неча йилки хорижий ОАВлари орқали юртимиз шаънига бўлмағур бўхтонларни тўхтовсиз ёғдириб ётишибди. Ўз туғишганларидан воз кечиб хорижга кетиб топган касблари хам, топган-тутганлари хам — шу бўлди!
Ўғилларининг ватанфуруш, оқпадар чиққанидан Ражаббой ака адо бўлди. Нафақат эл-элат тўй-томошаси, балки яқинлари уйларига ҳам боролмайдиган бўлиб қолди.
Оқпадар ўғиллари қилмиши отани охир оқибат йиқитди. Мана анча муддатки Ражаббой ака тўшакка михланиб колганлар…
Ахён-ахёнда ҳол сўраш учун кирган таниш-тенқурларига зорланадилар. Ноқобил фарзандлари қилмишидан орланадилар.
Бу ёқда ўғли Қудратнинг қизи бўйи етган, уни турмушга узатиш керак! Отаси ватанфурушлик қилиб юрган бўлса, бошқа оилага келин бўлиб бораётган кизга ким фотиха беради? Ахир азал-азалдан бизда киз болага ота фотиха бериб узатиши қатъий анъана-ку!
Ражаббой ака шуларга куяди. Бир эмас уч нафар ўғлини ватанфуруш чиққанидан ўзини қўйишга жой тополмайди. Бошини қайси деворга урсин, дардини кимга айтсин? Ич-ичига ютади. Ичига ютилган дард иллатга айланиб, охир оқибат жисмонан бақувват инсонни йиқитди — тўшакка михлаб қўйди.
Оқпадар — ватанфуруш фарзандлари эса бепарво. На ғариб отани моддий қўллашни ўйлашади, на бир оғиз сўз билан маънан қўллаш эсларига келади.
Улар учун ватанфурушлик қилиб, ўз туғилиб ўсган юртига нисбатан бўхтондан иборат маълумотлар тарқатиш орқали садақапеша хомийлардан чой-чақа олиш энг олий шарафга айланган.
Инсонлар ўз мехнати орқали оиласи, Ватани равнакини кўзлашса булар юрт сотиб қорин тўйғазишади.
Эй нобакорлар, кўзиннгизни очинг. Отанггиз Ражаббой ака сизларни ватан хоини бўлиб, ватанфурушлик қилиб дайди итдек яшашингиз учун дунёга келтирганмиди?
Ота қарғиши ўқ дейдилар. Нахотки ота қарғишини олиб, қавм-қариндошларингиз орасида ватанфуруш номи билан қолишни, яқинлари, Ватани юз ўгирган манқурт сифатида хор бўлиб ўтишни истасангиз?
Мен шу юртнинг оддий фуқароси сифатида фарзандларининг қилмишидан юзи шувит отанинг дардларини ватанфуруш, оқпадар ўғилларига етказиш орқали уларни ўз гунохларидан огох этиш мақсадида шуларни битдим.
Хулоса чиқармоқ эса ҳар кимнинг ўзига ҳавола.
Бобохон Эргашев,
Хоразмлик фахрий журналист,
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
Ўзбекистондан
Яхши-суратим  
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳарриридан:
 
1.
Бобохон Эргашевнинг ушбу  мақоласини ўқиб, ака ука Бобожоновлардан жуда хафа бўлдим, ҳатто  ғазабландим.
Олис Хоразмда саксонни қоралаб қолган,  ноқобил фарзандлари боис юзи қора, боши эгик – мўйсафид отанинг ғамгин қиёфаси кўз ўнгимда намоён бўлиб, мақолани “Дунё ўзбеклари”да зудлик билан нашр этишга қарор қилдим.
Мен ака ука Бобожоновларни яхши танирдим. Уларни маданиятли, оқил ва садоқатли фарзандлар деб билардим.
Лекин мақолада келтирилган факт ва далиллар жуда ишонарли ва табиий ёзилган бўлиб, шубҳа-ю, эътирозга ўрин қолдирмаган эди.
Менга Ражаббой отанинг кўча куйга чиқолмай, бош хам бўлиб, тўшакка михланиб қолгани жуда таъсир қилди, бу бевафолик ва куйдиргилик учун унинг ноқобил фарзандларидан қаттиқ ранжидим…
2.
Мақола менга шунчалик таъсир қилдики, уни ўша заҳотиёқ эълон қилиб, биз шу пайтга қадар яхши кўриб, ҳурмат қилиб юрган ака-ука Бобожоновларнинг асл қиёфасини дунё ўзбекларига билдириб қўйишни истардим.
Лекин шу билан бирга, муҳаррирликнинг аччиқ  тажрибасидан келиб чиқиб, бу каби танқидий  мақолани эълон қилишдан олдин унда келтирилган факт ва далилларни барибир текшириб кўриш лозимлигини ҳам яхши билардим.
Ана шундай оғир ва аламли туйғулар билан “Дунё ўзбеклари” ўқувчилари учун  яқин соатлар ичида бир мақола эълон қилишимизни билдириб, ўзим эса зудлик билан Тошкент ва Хоразмдаги фаолларимиз билан боғландим…
3.
“Дунё ўзбеклари” тақдим этади: “Ака ука оқпадарлар…”
Яна бир неча соатлардан сўнг хоразмлик фахрий журналист Бобохон Эргашевнинг “Дунё ўзбеклари” мустақил интернет нашрига йўллаган “Ака ука оқпадарлар” номли танқидий мақоласини эълон қиламиз.
Ҳозир Ўзбекистондаги мухсус мухбирларимиз мақолада тилга олинган факт ва далилларни ўрганишяпти.
Нашримизни кузатиб боринг.
4.
Ўзбекистондаги махсус мухбирларимиз кўп куттиришмади.
Ўзбек журналистикаси фахрийси бўлган хоразмлик эски қадрдонимиз олиб борган текшириш якунлари бизни ажиб ҳайратларга ошно этди.
У Ражаббой акани билган одамлар ва маҳалла куй билан билан суҳбатлашганида улар бир овоздан ака ука Бобожоновларнинг оталари жуда ҳурматли инсон эканини, нафақат маҳаллада, балки бутун Урганчдаги тўй ва маъракалар у кишисиз ўтмаслигини айтиб, отага чексиз эҳтиром билдиришибди.
Мени ҳайратлантирган нарса бу эмас. Қолаверса, отанинг маҳалла куй ва Хоразмда катта обрў эътибори борлигини мақола муаллифи ҳам эътироф этган эди.
Мени ҳайратлантирган нарса – ота фарзандлари туфайли боши хам бўлиб, тўшакка боғланиб қолмаганлиги бўлди.
Ражаббой ака ҳануз соғ саломат, юзи ёруғ, бахти бутун, ўйнаб кулиб юрибди, у уйида кўп ўтиролмади, дейишди.
Буни эшитиб, бир томондан қувондим ҳам.
Иккинчи  томондан, мақолада келтирилган бошқа факт ва далиллар ҳам энди менда шубҳа уйғота бошлаган эди…
5.
Кейинги эшитганларим эса бундан ҳам ошиб тушди.
Мақолада тилга олинган Қудратнинг бўйи етган қизи, аллақачон тўй бўлиб кетганини, ҳозир куёви билан бахтли саодатли яшаб юрганини айтишди.
Унинг тўйи Тошкент ва Хоразмда катта тантана билан нишонланибди.
Бутун Хоразм тўйга келди деб айтишди…
6.
Мен Ражаббой ака ҳақида анча йиллар олдин, хоразмлик ва тошкентлик танишларимдан, ҳамкасб дўстларимдан  кўп яхши гаплар эшитган эдим.
Свердловскда журналистикада ўқиб юрган талабалик йилларидаёқ ўша ерда обкомнинг биринчи секретари бўлган Борис Ельцин билан учрашиб, танишади.
1961 йилга қадар Гурландаги “Октябрь байроғи” газетасида муҳаррир бўлган Ражаббой ака биринчилардан бўлиб, Хоразм телевидениясига асос солган эди.
Ўша йилларда машҳур бўлган Луис Карволан, Фидел Кастро, Лал Баҳодир Шастри, Раул Кастро ва бошқа таниқли давлат ва сиёсат арбоблари Ўзбекистон ва Хоразмга келишганида Ражаббой ака улар билан суҳбатлашиб, интервью олганини ва бу суҳбатлар   совет ва хориж матбуотида эълон қилинганини  яхши билардим.
Кейинги қирқ йилда Ўзбекистон радиосининг Хоразм вилояти мухбири бўлиб юрганларида амалга оширган хайрли ишларининг ўзи бир китоб бўлади…
7.
Хуллас, Канаданинг сирли ва сеҳрли оқшомларининг бирида, Ўзбекистонда энди тонг отиб, янги ва яхши кундан дарак бераётган муборак дамларнинг бирида минг бир истиҳола билан Урганчга – Ражаббой акага сим қоқдим.
Трубкадан шарқона одоб билан сўрашган  аёл кишининг майин ва сокин овози эшитилди.
Кўнглим алланечук бўлиб кетди. Беихтиёр онамни эсладим…
Мен ҳам одоб билан Ражаббой акани сўрадим.
Бир неча дақиқа телефонда сукунат чўкди.
Сўнг енгил йўталиб олган кишининг бардам ва хушчақчақ товуши янгради:
– Ражаббой эшитади…
Ражаббой аканинг товуши – оғир хасталикдан сўнг тўшакка михланиб қолган одамнинг овозига сира ўхшамасди.
–  Ассалому алайкум, Ражаббой ака. Сизни олис диёрлардан Исмат Хушев деган бир йигит безовта қиляпти, журналист…
– Э, Исматжон, бормисиз, ўғлим. Сизни жуда яхши танийман, кўп эшитганман, ўқиганман.  Мана энди овозингизни ҳам эшитиб турганимдан бахтиёрман…
Кўнглим беихтиёр ёришиб кетди.
Миллион миллион одамлар яшайдиган шу  беҳудуд ер юзининг қай бир бурчида Сени билган ва таниган одамлар борлигини беихтиёр билиб қолсанг, қандай яхши.
Боз устига улар она Ватанингда бўлса, қандай соз. Журналист халқи учун бундан ортиқ яна нима керак.
– Раҳмат, Ражаббой ака, минг раҳмат. Мен ҳам Сиз билан гаплашаётганимдан бахтиёрман…
Биз Ражаббой ака билан шу тахлит анча гурунг қилдик. Дардлашдик, ҳасратлашдик. Албатта мен у кишига шундай бир мақола борлигини айтолмадим.  Ундаги гап сўзлар тўғрими деб сўролмадим.
Лекин суҳбат асносида мақолада кўтарилган гап сўзлар ҳақиқатдан мутлақо узоқ эканига ишонч ҳосил қилдим.
Суҳбатни якунлар эканман: “Узоқ узоқларга кетиб қолгани учун ўғилларингиздан хафа эмасмисиз, ишқилиб…” – деб гапни айлантириб сўрадим:
– Нега хафа бўлай? Ҳол аҳвол сўраб, хабарлашиб туришибди. Ёлғизлатиб қўйишгани йўқ. Икки қиз ва тўрт ўғлим бор. Қизларим аллақачон уйли жойли, бола чақали бўлиб кетишган. Ўғилларимнинг учтаси хорижда, биттаси ёнимда. Оллоҳга минг бора шукр қиламан шундай ўғилларим, келинларим, куёвларим борлигидан…
Ражаббой аканинг товушида – фарзандларидан фахр ва ифтихор туйғуси шундоққина сезилиб турарди.
Томоғимга нимадир келиб тиқилгандек бўлди. Беихтиёр раҳматли отамни эсладим…
8.
Шундай улуғ ва шарафли йўлни босиб ўтган, табаррук инсоннинг оиласига раҳна солиб, фарзандлари билан уриштириш кимга ва нимага керак бўлди?
Кўнгли ва нияти тоза одам бундай қабиҳликка бормаслиги керак-ку.
Хаёлимда бир бирига қарама қарши бўлган шунга ўхшаш қатор саволлар ғужғон ураркан, Ражаббой ака билан гаплашиб бўлганимдан сўнг, беихтиёр мақола муаллифи билан қизиқдим.
Менга ҳамкасб дўстларимнинг  гувоҳлик беришича хоразмда бундай номдаги фахрий журналист йўқ экан.
Ана холос…
9.
Мен мўъжаз умрим давомида журналистиканинг аччиқ ва аламли сабоқларини жуда кўп кўрдим.
Масалан, мана шу қора куяга ботган ва ғирт иғводан иборат хатни изоҳсиз эълон қилишнинг ўзи  – Ражаббой акага оғир ботишини, уни энди ростакамига тўшакка михлаб қўйишини ҳам яхши биламан.
Менинг журналистик шуурим ва ҳушёр юрагим ўн минг километрлик узоқ  телефон симлари орқали шуни яққол сездики, Ражаббой ака кенг қалбли, мушоҳадали, катта ҳаёт мактабини ўтаган ва энг муҳими – узоқни кўзлаган ва кўра билган донишманд одам экан.
Ражаббой аканинг кўз қорачиқлари бўлган фарзандлари танлаган йўл – оғир ва машаққатли эканлиги унинг телефондаги залворли суҳбатидан сезилиб турди.
Шу билан бирга, адолат ҳаққи ҳурмати айтишим керакки, суҳбат асносида Ражаббой аканинг сокин ва қудратли овозида фахр ва ифтихор туйғулари борлигини ҳам сезмасликнинг иложи йўқ эди.
Фарзндлар танлаган оғир ва машаққатли йўлни,  Ражаббой ака балки,  уларнинг елкасига ортмагандир. Қайси ота она ўз фарзандларини охири йўқ олис йўлларга юборгиси келади дейсиз.
Лекин шунга қарамай, Ражаббой аканинг самимий ва дилкаш суҳбатидан заррача афсус ва надомат оҳангларини сезмадим…
10.
Журналистик тажрибамдан келиб чиқиб шуни ошкор айтишим лозимки,  ҳар бир панадан отилган тошнинг албатта муаллифи бўлади.
Асл исмини яширган қора юракли бу қўрқоқ одам кимлигини Бобожоновлар яхши билсалар керак.
Аноним хат ёзувчи иғвогар ҳар қанча маҳорат кўрсатиб, ўзини тубсиз жарга урмасин, бу дунёда унинг   ҳатти ҳаракати эрта бир кун албатта ошкор бўлади
Ҳеч ким кўрмайдиган жойдан, дейлик, масалан, ҳар қандай қоронғилик ва мавҳумлик ичидан туриб   биров тош отганда ҳам – унинг бу ҳатти ҳаракатини – камида Оллоҳ кўриб турган бўлади.
Иккинчиси Ражаббой аканинг қалби…
Ушбу мақолани эълон қилар эканмиз, бизнинг ушбу битикларимиз -иғвогарона руҳда ёзилган мақола муаллифи бўлмиш –  қора куяга муносиб жавоб бўлади деб ўйлаймиз…
11.
Ражаббой аканинг фарзандлари халқ ва миллат дардида елкасига оғир ва залворли мажбурият олиб, бугун Ватандан узоқ узоқларда бўлсалар ҳам – юрт ичида юриб гўнг титиб, қора куяга ботган  шахслардан кўра хайрли ва савобли ишларни кўпроқ қилишмоқда.
Ўйлаймизки, халқ ўз қаҳрамонларини бир кун албатта танийди, қадр ва эъзоз билан мукофотлайди.
Бир сўз билан оддийгина қилиб айтганда,  улар нафақат ўз ота онасининг фарзанди, айни пайтда Ватан ва халқнинг ҳам чин ўғлонларидир.
Ватан ва халқ учун қилган хизматига мукофот кутиш – уларга хос одат эмас. Мен уларни яхши биламан.
Лекин шундай талантли ва оқибатли фарзандларнинг юзига қора куя суртишга ботинган ва журъат этган шахсларнинг борлигига ҳайрон бўласан киши.
Буниси ҳам етмагандек, улар дунё минбарларидан туриб, ҳалол ва покиза инсонлар бошига мағзава ағдаришдек мунофиқлик ва шармадаликка бизни ҳам шерик қилишмоқчи.
Нақадар пасткашлик. Нақадар инсофсизлик. Ва айни пайтда – нақадар ожизлик!
Чунки ожизларгина фақат панадан ва албатта  бировнинг номидан туриб тош отадилар.
Лекин бу сафар “Дунё ўзбеклари” саъй ҳаракати билан номлари айтиб, фош этилмаса-да,  уларнинг бу ҳақорат ва асоссиз маломат тоши – ўз бошига бориб тегди…
12.
Сохта муллиф – ака ука Бобожоновларнинг оқпадарлиги  ҳақидаги сохта битигини қуйидаги сўзлар билан якунлаган:
“Мен шу юртнинг оддий фуқароси сифатида фарзандларининг қилмишидан юзи шувит отанинг дардларини ватанфуруш, оқпадар ўғилларига етказиш орқали уларни ўз гунохларидан огох этиш мақсадида шуларни битдим. Хулоса чиқармоқ эса ҳар кимнинг ўзига ҳавола”.
На чора, биз ҳам ўз ўрнида отасининг муносиб фарзандлари бўлмиш истеъдодли журналистлар – ака ука Бобожоновларнинг ижодидан намуналар бериб, шарҳимизни якунларканмиз, кимнинг ким эканлигини зукко ўқувчиларнинг ўзлари англаб олишади деган умиддамиз.
 Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири.
шухрат б
Шуҳрат БОБОЖОНОВ: ОТА КАСБИ
  ражаббой бобожон
Суратда: Ака ука Бобожоновларнинг падари бузруквори, журналист Ражаббой Бобожонов.
Ота касби 
Отам (Оллоҳ умрини узоқ қилсин) Ражаббой Бобожон 40 йил мобайнида Ўзбекистон радиосининг Хоразмдаги махсус мухбири бўлиб ишлади.
Отамнинг иш майдони Хоразм вилоятининг бутун ҳудудлари эди. Зил замбил “репортер” магнитофони билан отам Питнакдан Дўсимбийгача¸Моноқдан Овшаргача бўлган масофани пикап москвичда кезиб репортажлар хозирлар эди.
Брежнев дастурхонига Хоразм қовунларини етказиб берадиган Матвафо ота ëки Никита Хрушчевнинг шахсий дўсти Искандар Дўсов отам хозирлайдиган репортажлар қахрамони эди.
Радио бошловчиси Қодир Махсумов “Хоразмдаги мухбиримиз Ражаббой Бобожонов биз билан жонли алоқада¸ассалому алайкум Ражаббой оға ” дейиши билан отам баланд овозда валайкум ассалом Қодиржон деб репортажни бошлар эди.
шухрат удов
Жонли алоқа Урганч куранти тагидаги алоқа бўлимидан махсус УКВ канал орқали амалга оширилар эди.
Отам уйдаги улкан магнитофондаги ош ейдиган лаган катталигидаги ленталарни ацетон билан ëпиштириб монтаж қилар эди. Ленталардаги респондентлар овози эса текстга туширилиши лозим эди.Менга зўрға бўйим етадиган улкан магнитофон тугмаларини босиб ўчириш каби зерикарли вазифа тушар эди.Отам лентадаги овозларни эшитиб жумлама жумла машинкада чиқиллатар эди.Монтаж бўлган якуниуй махсулот эса зудлик билан Урганч аеропортига етказилар эди.Учувчилар лентани Тошкент аеропортидаги махсус қутига ташлашар эди. Радио ходимлари эса бу лентани олиб эфирга қўйишар эди.Тошкентдан 1000 км узоқликдаги Хоразмдан ëзилган лавҳа икки соат ичида эфирга узатилар эди.
Мен бу касб биилан шуғулланишни ҳеч қачон орзу қилмаган эдим.
Шоир¸рассом¸ киночи бўлишни орзу қилардим. Рассом бўлиб эътироф қилиндим ҳам.
Аммо бундан 20 йил олдин 1994 йилнинг 12 апрели куни тележурналист бўлиб эфирга чиқдим.
Ўзбекистон тарихидаги илк мустақил телеканал ТВ АЛС дастурини ўша куни Хоразм¸ Бухоро ¸ Қорақалпоғистон ва Туркманистондаги миллонлаб одамлар кўрди.
Биз ТВ зона 4 системаси Москва дастури бериладиган каналдан чиқиб Москва дастурларини кутаëтган ўртоқларга “Жаноблар ва хонимлар” деб мурожаат қилдик.
Москванинг “Время” дастури ўрнига “Дигиржак” (Ғилдирак) деган махсус дастурни намойиш қилдик.
Ана шундан кейин рисқу насибам ота касби билан боғланди.
Мана 10 йилдан ошибдики радиожурналистика билан шуғулланаман. Ота касбида энди.
Shukhrat Babajanov

қудратбек
Қудрат Бобожон – парда ортида
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
  • Ўзбекистондаги тақиқларнинг тўп ўнлиги
     қудрат бобо
    Қудрат Бобожонов – Uznews.netнинг Швециядаги мухбири ва муҳаррири
    Бугунги Ўзбекистон ўз тақиқлари билан машҳур. Биз ҳорижликларни ҳайратга солувчи «энг-энг қизиқ тақиқлар» ўнлигини тўпладик, дейди журналист Қудрат Бобожонов.
    Бизда кўп нарсалар тақиқланган: ҳар қандай мафкура, дин, ўзгача фикрлар.
    Тақиқлар шу даражада кўп ва хилма хилки, Масяна ҳақидаги мультик қаҳрамони каби ўта эҳтиёт бўлишга тўғри келади.
    ЛОХМАТИЙ: “Энди ҳар хил эртак қаҳрамонларини хафа қилганлик учун турмага тушиш мумкин”
    Демак, хит-парадимизнинг тўққизинчи рақами остида – қийноқлар тақиқи. Жорий йилнинг январида Олий Мажлис томонидан “Тезкор қидирув фаолияти ҳақидаги” қонунга қийноқ, зўровонлик ва бошқа инсон шахсини хўрловчи шафқатсизликларни тақиқловчи ўзгариш киритилди.
    Ҳақиқатан ҳам, бу тақиқ эртак ишқибозлари учун ўйлаб топилганга ўхшайди.
    Тўққизинчи рақам – бола туғишга тақиқ.  Гинекологлар, боласи бўлган, бироқ учинчи бола туғишга аҳд қилган хомиладор аёлларга, сабаблар кўрсатилган махсус ёзма “тушунтириш” ёздириш ҳақида Ўзбекистон ҳукуматининг оғзаки топшириғини олишди.
    Саккизинчи рақам – Нақд валюта ҳаридига тақиқ. 1 февралдан Ўзбекистонда валюта амалиёлари ҳақидаги Қонунга ўзгаришлар киритилди, бунга мувофиқ банклар томонидан валюта сотилиши фақат пластик картага пул ўтказиш орқали амалга оширилади.
    Хит парадимиздаги еттинчи ўринни сирка – уксус тақиқи эгаллайди. Ўзбекистон ҳукумати қарори билан ўтган йилнинг 18 ноябридан чакана савдода концентрати 10 фоиздан юқори бўлган сирка кислотасини сотиш тақиқланди.
    Ҳеч ким нимага масалан 12 %-фоизли сирка тақиқланганини изоҳламайди, балки бу унинг аччиқ хиди учундир? Сирка буғи ўта аччиқ ҳидга эга дея тушунтиради, ҳукуматпараст 12.uz сайти.
    Бешинчи рақам – ҳижобга тақиқ. 2009 йилдан буён мусулмон аёлларнинг рўмоли Ўзбекистонда тақиқланган. Ҳукумат тақводор аёлларга хижоб ўрашни тақиқлади ва буни террорчиликка қарши кураш иддаоси билан изоҳламоқда.
    Тўртинчи рақам – мамлакатга диний адабиётларни киритишга тақиқ. Ушбу тақиқ асосида Ўзбекистонга Библия киритилиши тақиқланди.
    Осон бўлмаган бу курашда БРОНЗАни пахтада иштирок этмаганларнинг уйланишига тақиқ эгаллайди. Ўтган йили Жиззах вилоятида пахта теримида янги мажбурий чора қўлланилди, унга кўра тўй берувчилар ва уларнинг меҳмонлари уйланиш маросими олдидан 10 кгдан пахта териб топширишлари керак.
    КУМУШ эса Туркия ҳақидаги ҳар қандай эслашга қарши тақиқ сазовор бўлди. Нурчиларнинг қамалиши, лицейларнинг ёпилиши ва турк бизнесининг Ўзбекистондан сиқиб чиқарилиши ортидан, Тошкент ҳукумати Туркия ҳақидаги ҳар қандай эслашни тақиқлай бошлади.
    Ва ниҳоят – ОЛТИН: тақиқларимизнинг чўққиси – ўзгача фикрларга тақиқ.
    Бу тақиқ президент имзолаган шу йилнинг майида кучга кирган «Қонунбузарлик профилактикаси ҳақидаги» қонун билан муҳрланган. Эндиликда ҳар қандай ўзга фикрловчи шахс мумкин бўлган пайтда ушланиши ва уй қамоғида қолдирилиши, шунингдек ўзларининг “ақлсиз” яқинларига ҳуқуқ ҳимояси фаолиятидан узоқлаштиришда таъсир ўтказиш учун қариндошларга “босимлар” ҳам мутлақо қонуний бўлади.
    Тақиқлар рейтингимиз мана шундай бўлди.
    Барча яхши ниятлар билан!
    Қудрат Бобожонов – Uznews.netнинг Швециядаги мухбири
     
    Ҳурмат чанғида тоғда
    Суратда: Ҳурмат Бобожон рафиқаси билан…
    Кўчада қолган қорақалпоғистонлик оиласида фарзанд туғилди
    Ҳурмат Бобожон
     кўча расми
    Уч ой аввал уйлари бузилганидан сўнг кўчада қолган қорақалпоғистонлик Уббиниёзовлар оиласида ўғил туғилди. Шунга қарамай улар ҳамон Нукус шаҳри марказида, очиқ осмон остида қолишмоқда. Асли касби ўқитувчи бўлган оила бошлиғи айни пайтда ишсиз.
    Убаниёзовлар Янги туғилган чақалоққа Суръат деб исм қўйишди. Боланинг отаси Мурод Уббаниёзов тошкентлик ҳуқуқ ҳимоячиси Суръат Икромов шарафига ўғлига шундай исм қўйганини айтди:
    – Бизни аҳволимизга шу киши биринчи бўлиб эътибор қаратди. Шунинг учун ўғлимизга шу одамнинг исмини бердик, – дейди Уббаниёзов.
    Асли касби ўқитувчи бўлган Уббиниёзов ҳозир ишсиз. У хотини ва 9 яшар фарзанди билан Нукус шаҳридаги квартираларидан июн ойида чиқариб юборилганидан буён, пули йўқлиги сабабли кўчада қолган.
    Уббиниёзовларга тегишли бўлган битта уйдаги икки ва уч хонали квартираларни биттага ҳисоблаб баҳолашган.
    Натижада фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро суди бузилган уй учун 90 миллион сўм (“қора бозор” курсида 28 минг АҚШ доллари)миқдорида товон пули берилиши ҳақида ажрим чиқарган.
    – Менга квартирам бузилгани учун арзимаган пулни таклиф этишди, ўрнига янгисини олишим учун у етмайди. Шунинг учун мен компенсация пулини олмадим. Мен улардан бузилган уйимга арзирлик пулни талаб этаяпман, беришмаяпти, -дейди Уббаниёзов.
    Уббаниёзовлар Нукус шаҳар ҳокимияти олдида пикет ҳам ўтказмоқчи бўлишди, бироқ уларга ҳеч ким эътибор қаратмади.
    Рафиқаси Муҳаббат Уббаниязова шу ой бошида чақалоғи билан ота-онасиникига вақтинча кўчиб ўтди. Муҳаббат опа хомиладорликнинг сўнгги ойларини кўчада ўтказишга мажбур бўлди.
    – Хомиладорлик пайтдаги қийинчиликлардан ўғлим икки ярим кило туғилди. Ҳозир сутим ҳам етмаяпти, – дейди Муҳаббат опа.
    Мурод Уббаниёзов эса 9 яшар ўғли билан ҳамон кўчада қолмоқда. Улар квартира учун пули йўқлиги сабабли кўчада, ипга тортилган чойшаблар соясида яшашга мажбур бўлишмоқда.
    – Алоҳида квартирани кирага олишга пул йўқ. Ҳозир уйимиздан чиқариб ташланган нарсаларни, китобларни сотиб, овқатга зўрға пул топаяпмиз. Ўғлим мактабга ҳам бормаяпти, бу йил 4 –синфга бориши керак эди, – дейди Уббаниёзов.
    Ҳозирда қорақалпоғистонлик Мурод Уббаниёзов бузилган уйига арзирлик товон пули олиш учун охиригача курашишини айтмоқда.
    -Оҳиригача курашаман. Менга етарли тавон пулини беришмагунича шу ерда яшашни давом эттираман, – дейди Нукус марказида очиқ осмон остида қолган қорақалпоғистонлик Уббаниёзов.
    “Озодлик” радиоси
    “Дунё ўзбеклари” учун махсус
    18 июнь, 2014 йил, Торонто шаҳри.

Ўхшаш мақолалар:

  1. Исмат Хушев: Жаноб генераллар, Президентга қаршимисиз!
  2. Исмат Хушев: Қўними йўқ вазирлар (Маданият вазирлиги муаммолари) – 4
  3. Исмат Хушев: Олий таълимдаги коррупция устида ким турибди? 1-қисм
  4. Исмат Хушев билан юзма юз 1 январь 2019 йил – Канада
  5. Исмат Хушев билан юзма юз 4 январь 2019 йил – Канада
  6. Исмат ХУШЕВ: ПРЕЗИДЕНТ КОМАНДАСИНИНГ АЧЧИҚ ҚИСМАТИ (Бир сурат тарихи)
  7. Исмат Хушев билан юзма юз Каримов даврида раҳбар бўлиб шаклланганлар кетади…
  8. Исмат Хушев: СНБнинг даюси – ХДПнинг раиси… (Биринчи мақола)
  9. Исмат Хушев: Хавфсизлик тизимидаги шантаж ёки ДХХ раҳбарларига қарши саботаж? -3
  10. Исмат Хушев билан юзма юз 15 февраль 2019 йил якуни
  11. Исмат Хушев билан юзма юз 24 февраль 2019 йил Канада
  12. Исмат Хушев: “Биринчи муҳаббат” Ислом Каримовни қандай йиғлатган эди?
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 88917 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: Мен шоирман, истасангиз шу…  - 42621 марта ўқилган
    • Турсунхон Худойберганов Президентнинг Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди  - 41280 марта ўқилган
    • The 100 best photographs ever taken without photoshop  - 37351 марта ўқилган
    • Президентнинг Давлат маслаҳатчиси, ёзувчи Хайриддин Султоновга  - 36270 марта ўқилган
    • Последние слова Стива Джобса на смертном одре  - 36161 марта ўқилган
    • “МХХ раиси Рустам Иноятовнинг сиёсий портрети”га келган изоҳлар…  - 35983 марта ўқилган
    • МХХ ходими гувоҳлигида қабул қилиб олинган олтин динорнинг аянчли тақдири…  - 35961 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент ЎзТВ раисини нега ишдан олди?  - 35862 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ҳукмдорга таслим бўлмаган ўзбек олигархи… (2-якуний қисм)  - 35858 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Ўзбекистон Президентига  очиқ хат….  - 35646 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ ШУКРУЛЛО ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУННИНГ 95 ЙИЛЛИГИГА  - 35621 марта ўқилган
    • 10 счастливых стран мира и 5 стран с самым высоким уровнем жизни  - 35600 марта ўқилган
    • Raw: Tourists Brave Glass-Bottom Bridge – China’s first glass-bottomed suspension bridge  - 35591 марта ўқилган
    • Tiger Shark Ballet with Vincent Canabal  - 35552 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Президенти, Бош вазир, Бош прокурор ва Қашқадарё вилоят ҳокимига  - 35512 марта ўқилган
    • Миллиардер без миллиарда: Чак Фини – удивительный человек.  - 35509 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Интернет – адоват майдони эмас! (Анвар Назировга жавоб ўрнида)  - 35429 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 3-қисм  - 35380 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари”нинг садоқатли ва меҳр-муҳаббатли ўқувчиларига  - 35352 марта ўқилган
    • Исчезнувший самолёт приземлился через 37 лет (Видео)  - 35306 марта ўқилган
    • Эксперимент с чемоданом – В мире удивительного…  - 35235 марта ўқилган
    • Бош прокурор И.Б.Абдуллаев, Ички Ишлар вазири А.А.Аҳмадбоевларга  - 35223 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга бағишланган шеърларнинг ёзилиш тарихи ҳақида… (Видео)  - 35150 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари: ИМТИЁЗ ВА МАСЪУЛИЯТ (2-8)  - 35136 марта ўқилган
    • Отиб ташланган Андижон… (Русчадан Исмат Хушевнинг эркин таржимаси) 5-якуний қисм  - 35105 марта ўқилган
    • Ёлғонинг умри қисқа (“Озодлик” радиоси раҳбарига)  - 35085 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Генераллар ўйини”даги Бек – Ғофур Раҳимов образи…  - 35078 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Гулнора Каримова билан Филипп Киркоровга  - 35002 марта ўқилган
    • Одил Ёқубовнинг издоши, Муҳаммад Алининг сафдоши, Исмат Хушевнинг устози  - 34981 марта ўқилган
    • Бирлашган Миллатлар ташкилоти раисига ўзбек ойдинларидан мурожаат  - 34944 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: “ЎЗ ГАЗИНИ РУСГА БЕРИБ, ТЕЗАК ЁҚҚАН ЎЗБЕГИМ!”  - 34943 марта ўқилган
    • Ўзбек ёзувчиси асарлари халқаро мукофотга тавсия этилди  - 34929 марта ўқилган
    • МХХ раисининг биринчи ўринбосари ҳибсга олинди. Раис қачон қамалади?  - 34925 марта ўқилган
    • Навбаҳор Имомова – “Вашингтон чойхонаси” меҳмони…  - 34898 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шимолий вокзалдаги Темир йўл милицияси ҳибсхонасида (3-3)  - 34882 марта ўқилган
    • Ташпулат ЮЛДАШЕВ: С ЮБИЛЕЕМ, ДРУГ! (Предатель ли Сергей Ежков?)  - 34875 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: ХУШВАҚТ МИСГАР БОБОМ ҚИССАСИ (Бешинчи, якуний қисм)  - 34852 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Президент эркасининг саргузаштлари” Иккинчи китоб, биринчи боб  - 34852 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Мирсаидов билан танишув (Иккинчи китоб, 6-боб)  - 34787 марта ўқилган
    • Шогирд: Устоз “Ёшлар” телеканалига раҳбар бўлиб ютдими, ютқаздими?  - 34766 марта ўқилган
    • Туркияда кеча кутилмаган сиёсий воқеа рўй берди…  - 34745 марта ўқилган
    • Эксперт: ИГИЛ может дойти до Средней Азии  - 34717 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – “Юсуф Жума билан суҳбатлар” туркумидан (4-қисм)  - 34699 марта ўқилган
    • “Уруш кўрмаган миллат ёки МХХ раисига ўринсиз маломат”га келган изоҳлар  - 34671 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Сайрга кетган йигит… (2) (Абдуманноп Пўлатнинг порлоқ хотирасига)  - 34639 марта ўқилган
    • Жамоатни йиғлатган дуо ёхуд бир онанинг бошидан кечирганлари  - 34598 марта ўқилган
    • Фарғоналик аёл эрининг ўлимида “орган ходимларини” айблаяпти  - 34579 марта ўқилган
    • Дадахон Ёқубов: Бу улуғ инсон дарё эди, уммон эди  - 34560 марта ўқилган
    • Бишкек: Телефон суҳбатини ким ëзиб олгани ўрганилмоқда  - 34526 марта ўқилган
    • Андижон: Муҳаммад Юсуфнинг Марҳаматдаги қабри ва уйига зиёрат…  - 34521 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 34521 марта ўқилган
    • Самарқандда мединститут ўқитувчиси порахўрлик айби билан ҳибсга олдинди  - 34520 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Ўзбекистон: ИШИД ва қўрқув фазоси  - 34487 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Тошкентдаги фоҳишалар резиденцияси (Иноятов ва Ҳайдаров жанги) -1  - 34452 марта ўқилган
    • Озод Тўраев: Ўзбек халқининг дин танлаш ҳуқуқи…  - 34432 марта ўқилган
    • Уруш кўрмаган миллат ёки МХХ раисига ўринсиз маломат  - 34432 марта ўқилган
    • Сиз севган шоирлар – Йўлдош Эшбек: Мен сени севаман, йиғлаётган қиз!  - 34414 марта ўқилган
    • Dmitri Shostakovich – The Second Waltz  - 34410 марта ўқилган
    • “Америка овози” – “Дунё ўзбеклари” меҳмони: Одил Рўзалиев Торонтода (Видео)  - 34396 марта ўқилган
    • Саратонни тумов каби даволаш йўлини топган ўзбек фармацевти  - 34380 марта ўқилган
    • Фокусник мирового масштаба. This may be the best Card Trick Ever….Fantastic!!  - 34338 марта ўқилган
    • Вы украли у нас мечту, господин президент! (Видео)  - 34328 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Сахаровга ўзбек халқи номидан эълон қилинган лаънат тафсилоти  - 34315 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Ельцин билан учрашув (2-2)  - 34313 марта ўқилган
    • Первый российский автомобиль сделали 120 лет назад, но царь его не заметил  - 34307 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикаси Олий раҳбариятига  - 34256 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ислом Каримовнинг ҳокимиятга келиши (2-китоб, 5-боб)  - 34256 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Бош муҳаррирликка тайинланиш (2-китоб, 7-боб)  - 34230 марта ўқилган
    • Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг инглиз тилидаги гўзал суҳбати  - 34199 марта ўқилган
    • Мурод Раҳмон: Азиз юртбошига (Шавкат Мирзиёевга қутлов)  - 34107 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: СНБда нима гаплар, жаноб Иноятов!  - 34062 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: “Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди…”  - 34060 марта ўқилган
    • Таниқли ўзбек журналисти Дадахон Ёқубов: “Ассалому алайкум, баҳор!”  - 34036 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Насриддин Муҳаммадиев бошқача эди… (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 34001 марта ўқилган
    • Сурхон ёшлари: Қўноқлигу собитлик вақт ҳукмида (Иқбол Мирзо билан суҳбат)  - 33993 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Академик Сахаров (2-4)  - 33983 марта ўқилган
    • Фарғонада ука ўз акасини чавақлаб, Шаҳрихонсойга улоқтирганликда гумонланмоқда  - 33960 марта ўқилган
    • Мама, она и в Африке Мама! Желаем вам приятного просмотра (32 фото)  - 33941 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Диний экстремизм таҳдиди борми?  - 33903 марта ўқилган
    • Файласуф Маҳмуд Йўлдошев марҳум шоир Шукур Содиқ ва унинг ибратли ижоди ҳақида  - 33895 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Ислом ака билан танишув (2-3)  - 33887 марта ўқилган
    • Узбекская литература и культура понесли тяжелую утрату…  - 33884 марта ўқилган
    • Амирқул Карим: Шоир дўстим Мухтор Комил ҳақида сўз… (“Ўтганлар ёди”)  - 33835 марта ўқилган
    • Сколько стоит политическое убежище в Незалежной…  - 33821 марта ўқилган
    • Чинозлик Аҳмадбой молиявий пирамида ташкил этганликда айбланмоқда (1)  - 33796 марта ўқилган
    • Ўш шаҳар милициясининг асосчиси ва биринчи бошлиғи  - 33791 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари (2-китоб. Муқаддима)  - 33784 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Чироқчига поезд ваъда қилганим  - 33783 марта ўқилган
    • Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг инглиз тилидаги суҳбати  - 33770 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рустам Азимовдан кейин навбат Элёр Ғаниевгами?  - 33770 марта ўқилган
    • Қудратхўжаевнинг қалб дафтари (“Уч илдиз”)  - 33763 марта ўқилган
    • ЎзТВ намойиш этади: Фахш йўлига кирган қиз билан сухбат…  - 33751 марта ўқилган
    • “Озодлик”да Самарқандлик миллионер аёл Шоира Хасанованинг “Озод Назар”и…  - 33746 марта ўқилган
    • «Буритошу не стыдно под узбекским флагом “не замечать” вороватых коллег?”  - 33721 марта ўқилган
    • Солнце, Луна и звезды: лучшие астрономические фотографии года  - 33710 марта ўқилган
    • Усман Хакназаров: Кто лидер по вывозу капитала из Узбекистана?  - 33701 марта ўқилган
    • Шуҳрат Тошпўлатов – Ўзбекистон МХХ раисининг ўринбосари этиб тайинланди…  - 33698 марта ўқилган
    • Чинозлик Аҳмадбой ҳақида: Баланд учган бургутнинг овчиси ҳам кўп бўлади… (2)  - 33683 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 2-қисм  - 33679 марта ўқилган
    • Дилмурод Жумабоев: Ислом Каримов даврига баҳони замон беради, Юсупов эмас  - 33676 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рустам Азимовдан кейин навбат Элёр Ғаниевгами?  - 33675 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ депутати, таниқли журналист Дадахон Ёқубовдан янги йил табриги  - 33668 марта ўқилган
    • Брюссель аэропорти ва метросида портлашлар, қурбонлар сони ортмоқда  - 33663 марта ўқилган
    • Акмал Саидовга: Нимани кутаяпсиз? Президентнинг “мастер класс” ўтишиними?  - 33663 марта ўқилган
    • Бугун таниқли ўзбек журналисти Одил Рўзалиев туғилган кун!  - 33655 марта ўқилган
    • Ай да сказки! Потрясающие иллюстрации Татьяны Дорониной  - 33649 марта ўқилган
    • Лазиз Тангриев – Ўзбекистон Матбуот ва Ахбарот агентлиги Бош директори!  - 33645 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Султонпошша Удаева: Оқ илон, оппоқ илон…  - 33629 марта ўқилган
    • Бош прокуратура: Гулнора Каримова қамоқда…  - 33611 марта ўқилган
    • Рус тилида гаплашадиган ўзбек ҳамюртларимиз ҳақида…  - 33606 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон – Ватаним маним” кўрик танловига: Яшариб бораётган Андижон! (2)  - 33596 марта ўқилган
    • Фарғона: Президент топшириғи асосида уй-жойлар берилди…  - 33590 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ал-Шабабга Трамп баёноти қўл келди  - 33584 марта ўқилган
    • Тоғай МУРОД: КУНДАЛИК ДАФТАРДАН (“ЁДНОМА”)  - 33576 марта ўқилган
    • “Портлашлар Эрдўғон партияси июндаги сайловда ютқазганидан сўнг бошланди”  - 33567 марта ўқилган
    • Ўз оиламни ҳалол боқай деб четга кетган муҳожирлар Ватан хоиними?  - 33547 марта ўқилган
    • Гафур Рахимов первым начал бороться с коварной принцессой…  - 33532 марта ўқилган
    • Анвар қори Турсунов: Менга туҳмат қилишмасин, соатим олтиндан эмас!  - 33510 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: Авлиё бўлиш осонми ёки дин ниқобидаги фирибгарлик  - 33487 марта ўқилган
    • Якшанбада кўл бўйига қилдик сайр, Уй жой, рўзғор ташвишлари, сенга хайр…  - 33485 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий портретига шарҳ (1-қисм)  - 33477 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Етмиш ёшлик самимият (Журналист Анвар Усмоновга табрик ўрнида)  - 33449 марта ўқилган
    • “Тошкентда кўрилаëтган хавфсизлик чоралари “Озодлик”нинг “Қурултой”ида  - 33447 марта ўқилган
    • Президентга шеър ёзиб, балоларга қолдим мен – Ҳаммадан узр сўраб, Суҳайлий…  - 33444 марта ўқилган
    • Суҳайлий: Шеърларимни ғаламис кимсалар ўқиб, эътироз билдиришибди…  - 33430 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Президент эркасининг саргўзаштлари” (2-китоб. Сўзбоши: М.Сатторов)  - 33409 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Бош прокурори Бахтиёр Абдуллаев Президент сиёсатига қаршими?  - 33399 марта ўқилган
    • Таниқли ўзбек журналисти Дилмурод Жумабоев бугун туғилган кун. Табриклаймиз!  - 33377 марта ўқилган
    • Ўзбек журналисти Ватан байроғи кўтарилган АҚШдаги гей-парад ҳақида  - 33375 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Тошкент шаҳар милицияси (ГУВД) ҳибсхонасида (3-китоб, 4-боб)  - 33366 марта ўқилган
    • Ҳамроқул АСҚАР: АБДУМЎМИН ЎТБОСАРОВ ЁДИ  - 33339 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига бугун роппа роса тўққиз ой бўлди…  - 33336 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 1-қисм  - 33317 марта ўқилган
    • Случай в очень счастливой семье | Квартал (Видео)  - 33304 марта ўқилган
    • Ислом Каримовнинг ўлими МХХ учун қимматга тушди…  - 33284 марта ўқилган
    • Шерали Жўраев оиласида: Йилнинг энг шов-шувли никоҳ кечаси!  - 33269 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ШОҲ БИЛАН ШАЙХ ТЎҚНАШУВИ ҚАНДАЙ ЮЗ БЕРГАН ЭДИ? (1-қисм)  - 33253 марта ўқилган
    • 23 йил тақиқланган Шерали Жўраев миллий телеканалда чиқди (ВИДЕО)  - 33241 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Президент ўзбек халқининг эртанги кунга ишончини тиклади!  - 33233 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиëев: “Милицияни ўғри қилган ўзимиз”  - 33229 марта ўқилган
    • ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ БОШ ВАЗИР БЎЛГАН ТОЖИК КУЁВИ  - 33220 марта ўқилган
    • Холида: Мамаекуб ака неча йилдан бери Лангарим деб куюб енасиз…  - 33208 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (1-мақола)  - 33203 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Президенти сўлим водийнинг дилбар Наманганига ташриф буюрди  - 33189 марта ўқилган
    • Кичик Ислом Каримов ўзбек прокуратурасини айблади (ВИДЕО)  - 33180 марта ўқилган
    • Насриддин билан яккабоғлик қудамнинг келин олиш базмида бирга эдик…  - 33175 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Кўзингизни очинг, жаноб Президент, имконни бой бераяпсиз…  - 33163 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёевга Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти аъзоларидан  - 33151 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОН ТЕЛЕВИДЕНИЯСИ ДИКТОРЛАРИГА “ОЧИҚ ХАТ”…  - 33150 марта ўқилган
    • Президентга хориждаги ўзбек мухолифати ҳақида ҳуқуқ фаолларидан мактуб  - 33149 марта ўқилган
    • Сегодня День рождения Генерального секретаря МОПЧ М.Захидова. Поздравляем!  - 33148 марта ўқилган
    • Мираброр Усмоновни “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисида  - 33146 марта ўқилган
    • Бошловчи Қуддус Аъзамга: Мен Сиз ва Сизга ўхшаш маддоҳлардан жирканаман…  - 33145 марта ўқилган
    • Жаҳонгир Исмоилов: Бу такрорда илоҳийлик бор…  - 33134 марта ўқилган
    • ҚУТЛУҒ, МУБОРАК БЎЛСИН АЙЁМ, ШАҲАНШОҲИМИЗ!     - 33129 марта ўқилган
    • Якшанба – дам олиш куни: Козим Қаюмов – Атиргуллар очди чирой – Чархпалак…  - 33117 марта ўқилган
    • Президентни ҳақоратлаш жиноят эканини наҳотки судья билмаса?  - 33112 марта ўқилган
    • Саид Абдулазиз Юсупов: Террорчининг миллати бор!  - 33108 марта ўқилган
    • Никто не ожидал от него такого выступления  - 33100 марта ўқилган
    • Биринчи қадам ҳамиша оғир, аммо миллатнинг қаддини барибир тиклашимиз керак!  - 33077 марта ўқилган
    • Қодиржон Ботировнинг уйи Бакиевга берилганидан маҳкамага шикоят қилинди…  - 33075 марта ўқилган
    • Президент ва Бош вазирга: Уйбузар ҳоким ишдан кетди, зарарни ким тўлайди?!  - 33071 марта ўқилган
    • Муҳаммад ИСМОИЛ: МИРЗИЁЕВГА ИШОНСА БЎЛАДИМИ? (2-мақола)  - 33067 марта ўқилган
    • Бетавфиқ раҳбарни сўкканим учун, Уч йил ётар бўлсам ётганим бўлсин…  - 33065 марта ўқилган
    • Ғафур Раҳимов Мирзиëев шарофати билан Ўзбекистонга қайтади  - 33057 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: ББС ўзбек хизматининг расмий вакили Тошкентга келди  - 33033 марта ўқилган
    • ИШИДга қўшилган тожик полковнигининг янги суратлари тарқалди  - 33018 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: УЧ КЕЧА-Ю, УЧ КУНДУЗ (3-КИТОБ, 2-БОБ)  - 33001 марта ўқилган
    • МХХ раиси яхши одам бўлса, менга Россия ўрмонларида пишириб қўйибдими?  - 32994 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёевга: Исмат Хушевни Ўзбекистонга қайтариш керак!  - 32988 марта ўқилган
    • Хуршид Даврон: ШАФОАТ РАҲМАТУЛЛО ТЕРМИЗИЙГА БАҒИШЛОВ (“ЁДНОМА”)  - 32978 марта ўқилган
    • Мирзиёев ЎзТВ раҳбарига: ‘Озодбекка мешать қилма!‘  - 32976 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: “Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди…”  - 32976 марта ўқилган
    • Одамларнинг ювиниш учун оддий ҳаммоми йўқ, лекин данғиллама тўй қилгиси келади…  - 32974 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий портретига шарҳ (2-қисм)  - 32970 марта ўқилган
    • Қашқадарёлик шифокорлар ўлмаган чақалоқни “ўлди”га чиқаришди…  - 32970 марта ўқилган
    • Миллий мафкурани қайта кўриб чиқиш вақти келмади…ми? – “Кун.ўз”  - 32969 марта ўқилган
    • В Швейцарии все будут получать 2 250 евро в месяц. Даже не работая  - 32963 марта ўқилган
    • Профессор Гого Ҳидоятов: Турон тарихи. Кириш 1-қисм “Ўтганлар ёди” туркумидан  - 32959 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Афсус, энг чиройли гулнинг ҳам бир кун, Сўлиб, оёқ ости бўлмоқлиги бор  - 32954 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Ботир Қодиров: Йиғлайсанму  - 32951 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткор – Умида Мирҳамидова: Оқ атиргуллар…  - 32941 марта ўқилган
    • Оддий фукаронинг мухбирларга хати ва унга “Дунё ўзбеклари” муносабати  - 32932 марта ўқилган
    • Қаландар Қарноқий тимсолида Қарноқ қишлоғига сафар тарихи  - 32931 марта ўқилган
    • Президентга: Уюшмани отбозорга айлантирган Муҳаммад Али кимнинг эркаси?  - 32926 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Қариндошлараро никоҳ – ирсий ва наслий чоҳ  - 32921 марта ўқилган
    • “Дунё узбеклари” представляет: “Ху из мистер Сафаев?”  - 32917 марта ўқилган
    • Ўктам Исматов Президентга: Судларнинг аҳволи Сиз айтгандан ҳам бадтар экан…  - 32907 марта ўқилган
    • Олтин девор. Ўзбек спектакли – Ғани Аъзамов (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 32904 марта ўқилган
    • Таниқли жамоат арбоби Насриддин Муҳаммадиев вафот этди…  - 32899 марта ўқилган
    • Талант АЛЕКСАНДЕРОВ: СЎНГГИ МАНЗИЛДАН РЕПОРТАЖ…  - 32898 марта ўқилган
    • Ҳоким ўринбосари, kun.uz мухбиридан қўлингни торт!!!  - 32896 марта ўқилган
    • Гафур Рахимов не смог приехать на похороны брата в Узбекистан  - 32895 марта ўқилган
    • ЎзТВ режим хизмати раҳбари, СНБ ходими А.Шодмоновга бағишлов  - 32894 марта ўқилган
    • Бугун таниқли ўзбек журналисти Нусрат Раҳмат туғилган кун. Табриклаймиз!  - 32887 марта ўқилган
    • Хуршид Даврон: “Давлат маслаҳатчиси мақомидаги ўзбек Берияси…”  - 32875 марта ўқилган
    • Лола Хатамова объявилась в публичном пространстве. Долго ждали этого дня…  - 32874 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да Самандар Қўқоновнинг қамалиш тарихи ҳақида  - 32872 марта ўқилган
    • Фароғат Камолова Жиззах туманидаги Мўлканлик қишлоғида туғилган…  - 32866 марта ўқилган
    • МХХга қарши уларнинг қинғир ишларини ошкор қилиш орқали курашиш керак  - 32866 марта ўқилган
    • АБДУЛЛА ОРИПОВ – ДАҲО!!! (Биринчи мақола)  - 32865 марта ўқилган
    • Мирёқуб Қобилов: Динда мажбурлаш йўқ Муҳокама учун мавзу (Биринчи мақола)  - 32858 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Ватан битта, дунёнинг бошқа ҳеч қаерида Ўзбекистон йўқ!  - 32854 марта ўқилган
    • Открытое письмо Министру Внутренних Дел РУ генерал-лейтенанту А.А. Ахмедбаеву  - 32852 марта ўқилган
    • Дониер Турсунов: Мы то знаем кто такой Сафаев…  - 32851 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар  - 32851 марта ўқилган
    • Маҳмуд Ражаб: Ижодида чиқити йўқ шоир (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 32849 марта ўқилган
    • Талантли ўзбек шоири Амир Худойберди – меҳмонимиз…  - 32846 марта ўқилган
    • Омон Матжон: Евтушенко Ўзбекистонга бегона эмасди  - 32838 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев прокурорларни “энг катта ўғрилар” деб атади  - 32829 марта ўқилган
    • Имрӯз шоҳи анҷумани дилбарон якест, Дилбар агар ҳазор бувад, дилбар он якест (Ҳофиз)  - 32815 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда ижодидан: ЎЗБЕК ГАМЛЕТИ ҲАҚИДА (Шукур Холмирзаев ёди)  - 32813 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳнинг ББСдаги чиқиши хусусида  - 32812 марта ўқилган
    • Муҳаммадёқуб Ҳамроев: Самандар аканинг яқинларига табрикларимиз…  - 32806 марта ўқилган
    • Жаҳонгир Исмоилов: “Сенга инсоф берсин, учинчи одам!”  - 32806 марта ўқилган
    • Гулноз Мўминова: Севган кишим Мени пайқасин, десанг, Оёғига ўралашма…  - 32801 марта ўқилган
    • ЕХҲТ раиси: Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаш йўлига ўтиши лозим  - 32799 марта ўқилган
    • Анвар Каримов: Вот теперь пора…, настал переломный момент для Узбекской оппозиции  - 32791 марта ўқилган
    • Туркманистонда полиция билан оммавий муштлашув  - 32791 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Ўнинчи – якуний қисм)  - 32788 марта ўқилган
    • АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен билан юзма-юз мулоқот  - 32787 марта ўқилган
    • Журналист Исмат Хушев номига келаётган ҳасрат ва хатлардан сатрлар… (2)  - 32773 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Буюк фарзандини унутган дорилфунун…  - 32770 марта ўқилган
    • BBC Путиннинг “хуфя бойлиги” ҳақида ҳужжатли фильм намойиш қилди  - 32768 марта ўқилган
    • Я, БАРОН, КОТОРОГО НАЗЫВАЮТ СФИНКС…  - 32764 марта ўқилган
    • Мирзиëев туғилган кунида янги қароргоҳга кўчиб ўтди (“Озодлик” радиоси видеоси)  - 32756 марта ўқилган
    • Фарғонада Эркин Воҳидовнинг 80 йиллиги тантаналари бўлиб ўтмоқда  - 32747 марта ўқилган
    • Ф.Гюлен: «Мы, должны критически пересмотреть наше понимание ислама»  - 32741 марта ўқилган
    • 22 июль куни Ғофур-Арслонбек Аҳмад ўғли Раҳимов 65 ёшга тўлади  - 32740 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов хотираларидан Абдулазиз Маҳмудов архиви  - 32733 марта ўқилган
    • Дилмурод Жумабоев: АҚШ Ғофур Раҳимовни “наркобарон” деб хато қилди  - 32713 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган