"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Исмат Хушев: Жума, шанба, якшанбада — «Гоҳ сайр ҳам даркор экан…» (Фотолавҳа)

Бош мақола, Муҳаррир минбари, Сафар таассуротлари... | 19/07/2016 09:46-     13009 марта ўқилди

Порт
«Дунё ўзбеклари»дан:
Муҳаммад Аминхўжа Муқимийнинг машҳур «Саёҳатнома»сида шундай мисралар бор:
Қолмай шаҳарда тоқатим,
Қишлоқ чиқардим одатим,
Хоҳи яёв, бўлсун отим,
Гоҳ сайр ҳам даркор экан.
Дарвоқе, бу йил Торонтода ёз жуда жазирама бўлди. Ҳаво ҳарорати баъзан ўттиздан ҳам ошиб, қирқларга яқинлашиб қолди.
Бундай пайтда Муқимийнинг шеърида ёзилгани каби, соя-салқин гўшаларда «Гоҳ сайр ҳам даркор экан».
Биз ҳам шоирнинг доно угитларига амал қилиб, жума, шанба ва якшанба кунлари бир гуруҳ ватандошлар билан Торонтодан 200 километр узоқликдаги табиатнинг сўлим бир гўшасига бориб оилавий дам олдик.
Телефон ва интернетни ўчириб, ҳаёт ташвишларини унутиб, бир-ров бўлса-да, ғам, ташвишсиз яшашга қарор қилдик.
Уч кун дунё билан ишимиз бўлмади. Уч кун денгиз бўйида — боғлар бағридаги сўлим бир гўшада бор дунёни унутиб, мазза қилиб дам олдик.
Уч кун ўтиб, якшанба оқшомида яхши кайфият оғушида янги куч ва ғайрат билан Торонтога қайтиб келдик.
Уч кун ичида дунё ўша биз билган дунё эди. Фақат, Туркияда давлат тўнтаришига уриниш бўлганини, юзлаб одамлар ўлдирилганини, олти мингдан зиёд киши ҳибсга олинганини эшитиб, ажиб ҳайратларга ошно бўлдик…
Хуллас, биз яна Торонтодамиз, азиз мухлис.
Уч кун сайтни янгилаш имкони бўлмади. Уч кун Сизни соғинтириб яшагимиз келди.
Мана бугундан бошлаб яна Сизлар билан биргамиз.
Фурсатдан фойдаланиб, «Дунё ўзбеклари»нинг ҳар бир ўқувчисига ўзимизнинг энг ширин ва эзгу ниятларимизни изҳор этамиз.
Оилангиздан қут-барака ва тотувлик аримасин. Бахт-саодат доим ҳамроҳингиз бўлсин, азиз ватандошлар!
Исмат Хушев,
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири,
Торонто шаҳри, Канада,
18 июль, 2016 йил, якшанба оқшоми…
порт 2

порт 3
порт 5
порт 6
порт 7
порт 09
порт 8
порт 001
«Дунё ўзбеклари» учун махсус

Ўхшаш мақолалар:

  1. Исмат Хушев – Истанбулда! «Туркияга саёҳат» туркумидан (7-қисм, давоми)
  2. Исмат Хушев: Абдулла Орипов Америка тупроғида — Сафар таассуротлари (1-қисм)
  3. Исмат Хушев: Абдулла Орипов Америка тупроғида — Сафар таассуротлари (2-қисм)
  4. Исмат Хушев: Абдулла Орипов Америка тупроғида — Сафар таассуротлари (3-қисм)
  5. Исмат Хушев: Қодиржон Ботиров билан учрашув (“Истанбулга саёҳат”)
  6. Исмат Хушев – Туркияда (Анталияга саёҳат” туркумидан) 3-қисм
  7. Исмат Хушев: Қодиржон Ботиров билан учрашув — “Истанбулга саёҳат” рукнидан
  8. Исмат Хушев: Жума, шанба, якшанбада «маёвка»га чиқдик биз…
  9. Исмат ХУШЕВ: ТЎҚҚИЗИНЧИ МАЙ – “КУЗАТУВ”НИНГ БОШЛАНИШИ (2-КИТОБ, 41-БОБ)
  10. Исмат Хушев: ЎзТВ га ишга кириш ва лавозим сотиб олиш ставкалари ошкор бўлди
  11. Исмат Хушев — ББС жаҳон хизмати: Шавкат Мирзиёев 100 кунда нималарга эришди?
  12. Исмат Хушев: Китобдаги синфдошларим -дафтардаги кўз ёшларим (1-китоб, 3-боб)
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.