"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

«Ўзбекистон Қозоғистоннинг иқтисодий «мўъжиза»сидан ўрганиши керак!”

Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ), Муҳокама учун мавзу | 13/07/2016 05:53-     31760 марта ўқилди

«Ўзбекистон Қозоғистоннинг иқтисодий «мўъжиза»сидан ўрганиши керак!”
  • 12 Июл 2016
Баҳам кўринг
Яқинда Қозоғистон президенти «Мен бирор бир ёш қозоғистонлик дунёнинг бирор бир жойида мардикорлик қилмаётганидан, мигрант бўлмагани билан фахрланаман. У шу ернинг ўзида ишлайди, шунинг ўзи буюк ифтихор», — деган Нурсултон Назарбоев унга бағишланган «Давлат раҳбари» ҳужжатли фильмида.
Жаноб Назарбоевнинг ушбу сўзлари кўпчиликнинг, жумладан, ўзбекистонликларнинг ҳам эътиборини ўзига тортди.
Қозоқ раҳбарининг сўзларига жавобан ижтимоий тармоқларда қолдирилган фикр-мулоҳазалардан айримлари:
Farkhod Abdurakhmonovнинг ёзишича, “ Қозоғистоннинг иқтисодий ўсиш омиллари ва ҳозирги муаммоларини ёритиш чуқур таҳлил талаб этади. Агарки, Ўзбекистон билан қиёсий таҳлил этсак, Қозоғистон бирмунча табиий афзалликларга эга. Жумладан, Қозоғистон ҳудуди жиҳатидан дунёда 9-ўринни эгаллайди..(…) Яна бир жиҳатни ҳам ҳисобга олмоқ зарур, яъни Қозоғистон ҳукумати иқтисодиётда нисбатан анча либерал сиёсат юргизади. Менимча, бу масалада қўшнимиздан ибрат олсак ёмон бўлмасди,”-деб фикрини якунлайди Фарҳод Абдураҳмонов.
“Хабар” ТВ канали орқали эфирга узатилган филмда Қозоғистон президенти, мустақиллик йилларида 10000 дан ортиқ қозоғистонлик дунёнинг энг яхши университетларида таҳсил олиб ватанига қайтганини айтган.
Бу фикрларга ўз муносабатинни билдирар экан, Fazliddin Makhmudov: “Бизда ҳам ёшларга эътибор кучли. Ҳамма нарса одамнинг ўзига боғлиқ, ўқийман деса — шароитлар бор,”- деб шарҳ қолдирди.
Image captionЎзбек-Қозоқ чегарасидаги меҳнат муҳожирлари
Ўзбекистон қўшнисининг иқтисодий ютуқларидан ўрганиши мумкинми?
Мухлислардан бири Sardor Saidov “Биз оддий инсонларни фикрини билиш билан бир қаторда ҳақиқий иқтисодчи — мутахассисни фикрини ҳам бизга билдирсангиз нур устига аъло нур бўлур. Ахир оддий инсон таҳлил қилиши учун ошкор маълумотлар етарли эмас-ку… Халқ саводини ривожланишига ёрдам беринглар, илтимос,”- деб ёзади.
Шўролар давлати қўллашидан сўнг Ўзбекистон ва Қозоғистон иқтисодий ривожланишнинг турли моделларини танлади.
Ўзбекистон президенти дунёда ‘Ўзбек модели’ тан олингани ва мазкур ривожланиш йўлининг самарали эканини бир неча бор такрорлаб келган ва келмоқда.
Бироқ, минглаб ўзбекистонликлар ҳар йили Қозоғистонга мавсумий иш излаб боришади.
Бундан ташқари, Қозоғистонда ҳам президент Назарбоевнинг авторитар бошқаруви ҳукмрон, аммо иқтисодчи Сапарбой Жубаевнинг сўзларига кўра, бу мамлакатда иқтисодиёт бозор қонунлари асосида бошқарилади.
Демак, Қозоғистоннинг иқтисодий мўъжизаси ортида турган сабаблар қандай? Фақат нефт каби табиий бойликларми ёки замонавий ва самара берувчи иқтисодий сиёсатми?
Ушбу саволлар билан Би-би-си Ўзбек хизмати Қозоғистонлик иқтисодий таҳлилчи Сапарбой Жубаевга мурожаат қилди.
ББС

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ўш: Полковник қотилининг фотороботи эълон қилинди
  2. Неделя в политике: Жерар Депардье и дворник-узбек
  3. Юсуф Расул: Менинг қалбимдаги ватан
  4. Ўн минглаб сиёсатчи ва раҳбарларнинг оффшор ҳисоблари фош этилди
  5. «Дунё ўзбеклари»га россиялик ўзбек ҳайдовчиларидан шикоят. «Озодлик» ва «ББС» диқққатига!
  6. Александр Минкин: Смерть крёстного
  7. Москвада ўзбек муҳожирининг қизини даволаш учун хайрия бошланди
  8. Мухтор Алиев: Сохта “ғалаба”нинг қонли йўли
  9. Москвада 4 ой кўчада қолган 9 яшар самарқандлик қизалоқ топилди
  10. Муҳаммаджон Обидов: Ҳам куласиз, ҳам куясиз…
  11. ЭЛИМИЗНИНГ ФАХРИ ЭДИ… («Ўтганлар ёди» туркумидан)
  12. «Дунё ўзбеклари» тақдимоти — Украина: ўзбек жангчисининг тақдири
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.