Ҳурматли устоз Абдулла Ориповга Суҳайлийдан Ийд рамазон табриги
МАВЛОНО УЛУҒ УСТОЗ
Ўзбекистон Қаҳрамони
Ҳурматли устоз Абдулла
Орипов жанобларига
Ийд рамазон табриги
Ассалому алайкум,
мавлоно улуғ устоз,
Ҳар доимо ҳар қачон
бўлсин ишларингиз соз!
Ижодингиз гуркираб,
тошқин сойлардек тошсин,
Илҳом париларингиз
айлаб юрсин жилва, ноз!
Илҳом париларингиз
балки бесаноқ, кўпдир,
Пари чеҳра, қалам қош,
ҳар бирлари зўр танноз.
Б а р ч а малоикалар
тинглаб, бўлурлар хушнуд,
Шеърларингизни ўқиб,
бўлурларким жўровоз.
Улар сизни кўтариб,
олиб чиқар самога,
Қўл ушлашиб, бирлашиб,
этарсиз баланд парвоз.
Осмону фалакларда
учмоқ қандайин мазза,
Ҳуру парилар сизни
айлагай чунон эъзоз.
Ийд моҳи рамазон
қутлуғ, муборак бўлсин,
Ижодда ва ҳаётда
бўлинг мисоли шоввоз.
Саломатлик сизни ҳеч
тарк этмасин доимо,
Суҳайлий ҳам ҳамиша
бўлгай сизга дилнавоз!
………………
-
07. 16 й.
РЎЗА ТУТМОҚ…ЖАСОРАТ
Рўза тутмоқ ўзи ҳам
айни бир жасоратдир,
Сабр..тоқат қилмоқлик
эса зўр маҳоратдир.
Рўзадорлар аввало
пок ният, орзу қилар,
Иш..амалининг боши
покиза таҳоратдир.
Иссиқ, узун кунларда
ўн етти соат юриш,..
Жуда катта машаққат,
ортиқча хароратдир.
Оллоҳ талоло Ўзи
сабр ва тоқат бергай,
Бу илоҳий куч..қудрат,
энг юксак қаноатдир.
Аммо ифтор вақтига
етиб бормоқлик эса,
Тану жонга роҳату
ва ҳузур..ҳаловатдир.
Кеча…кундуз тўхтамай,
Оллоҳ зикрини айтиб,
Ҳамду сано, шукрона,
тилларда тиловатдир.
Масжидларда тарових
намозлари ўқилур,
Ҳатми Қуръонлар қилиш…
энг буюк қираотдир.
Бу ҳаммаси Оллоҳга
шукроналик белгиси,
Оллоҳ Ўзи бизларга
берган бир иноятдир.
Беш вақт намоз, рўзани
адо этмоқлик шараф,
Демак, булар барчаси
исломга куч, даъватдир.
Эй Суҳайлий, бардам бўл,
рўза тутмоқ инсонга
И к к и дунё роҳати…
айш ила фароғатдир.
……………….
-
07. 16 й.