Файласуф Маҳмуд Йўлдошев марҳум шоир Шукур Содиқ ва унинг ибратли ижоди ҳақида
МАҲМУД ЙЎЛДОШЕВ:
ШУКУР СОДИҚ ВАФОТ ЭТИБДИ ДЕГАН ХАБАР
ДИЛИМНИ ВАЙРОН ҚИЛДИ
яқинда мен Шукур Содиқ ва Ҳикмат уччаламиз ёзнинг иссиқ кунларидан бирида мириқиб суҳбатлашган эдик. Узоқ суҳбатдан кейин тарқалишдик ва шундан бир неча кун кейин мен тоққа дам олишга кетдим. Сафар чоғи телефондан мумкин қадар фойдаланмагандим. Келганимда маъшум бир хабарга дуч келдим. Шукур Содиқ оламдан ўтган экан….
Шукур Содиқ вафот этипти., деган совуқ хабар дилимни вайрон қилди! Чунки, табиатан дилкаш, фавқулодда ўзига хос мулоҳазалари билан кўпчиликни ҳайрон қолдиргувчи Шукур Содиқ билан анча яқин, кўп муаммоларда ҳамфикр эдик. У “Сидранинг тўрт меваси” номли тўртликлар китобимга муҳаррирлик қилган пайтлари “Навоийнинг сирли номаси” номли янги асарини ўқишга берди. Ў
Асарни ўқиб жуда яхши таъсурот олдим ва унинг ноанъанавий мулоҳазаларидан илҳомланиб ўзимча бир нарса ёзиб ҳам бердим. Шукур ёзганларимни ўқиб жуда қувонди, бу тахлит фикрларни бошқалардан эшитмагани, бошқалар анча бошқача муносабат билдирганини айтди…
Умид қиламенки, фарзандлари отасининг бу китобини нашр қилдирар. Истеъдодли шоир, дилкаш инсон, қисқа умрида ҳаётнинг аччиқ – чучукларини кўп тортган Шукур Содиқ укамизнинг жойлари жаннат, охирати обод бўлсин!