Ўзбекистон Бош прокурори И.Б.Абдуллаев, Ички ишлар вазири А.А.Аҳмадбоевларга
Бош прокурор И.Б.Абдуллаев,
Ички ишлар вазири А.А.Аҳмадбоевлар диққатига.
ШАКАРБОЙ НУРМАТОВ: —
Терговчиларнинг жиноятни
яширишга қаратилган қилмишлари
ўғриларникидан юз чандон ошиб кетди!
2011 Йилдан буён давом этаётган
сансалорликлар туфайли кексайган
чоғимда майиб, коррупция саҳросида
хонавайрон бўлдим….
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов,
Бош прокурор Р.Ҳ.Қодиров, МХХ раиси Р.Р.Иноятов
Ички ишлар вазири А.А.Аҳмадбоев, Самарқанд вилояти
прокурори Б.Деҳқонов, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Мустақил ташкилоти раси И.Адилов,
“ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ” интернет газетаси
Бош муҳаррири Исмат Хушев, ҳамда барча ОАВга
Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Дехқонобод қишлоғида яшовчи, 1957 йилда туғилган Шакарбой Нурматов томонидан
Т А К Р О Р И Й М У Р О Ж А А Т
2011 йилдан буён мазкур иш бўйича Президент девони, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ҳамда турли маҳкамалардан 300 дан ортиқ жавоблар олсамда, натижа йўқ! Ҳаётимга тажоввуз қилиб, 207 бош қўйларимни ўғирлаган эшонзодалар муҳтарам муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг қариндошлари бўлгани учун, Самарқанд вилоят ИИБ ва Ички ишлар вазирлиги терговчилари бу жиноятни фош этишга ожизлик қилаётгани боис яна шахсан Сизга такроран мурожаат этишга мажбур бўлмоқдаман…
2011 йил 11 апрель кечаси соат 23.00 ларда бир гуруҳ жиноятчилар мени таёқ билан уриб, жағим ва қўлимни синдириб, қўл оёғимни боғлаб, оғзимни скочлаб, эшик деразаларни синдириб тошбўрон килганларида хотиним икки норасида неварам билан уйнинг бурчагига яшириниб зўрға жон сақлаганлар…
Шундан сўнг, босқинчиларнинг шериклари қўйларни юклаб бўлдик деб машина чироғини ўчириб ёқиб “сигналь” берганларидан сўнг., қочиб кетаётган қўшниларимиз Хожиакбар Раҳмиддинов ва Ислом Сайилбоевни хотиним таниб қолиб уйларигача қувиб борган…
Шу ўринда айрим мантиқий саволлар туғилади:
-
Нима учун жиноятчилар хотинимга тегишмаган?! Уларни таниб орқасидан қувиб борган гувоҳнинг кераги йўқ эди-ку.;
-
Агар, уларга фақат қўйлар керак бўлса, ҳушсиз ҳолда чалажан ётган одамнинг қўл – оёғини боғлаб, оғзи бурнигача скочламасдан, дераза ромларни синдириб тошбурон қилмасдан қўйларни олиб кетишса ҳам бўлар эдику.;
-
Жиноят содир бўлган туннинг эртаси, 12 апрель куни шахси аниқланган Сайилбоев Ислом ва унинг шериклари нега дарҳол қўлга олинмасдан яширинишларига имкон берилди?!
-
Хотинимнинг кўргазмаси асосида Пайариқ туман ИИБ терговчиси С.Худойбердиев эртаси куни сўроқ қилган Ҳожиакбар Раҳмиддиновннг кўргазмалари асосида жиноий гуруҳ фош этилиб қўрга олиниш апафасида жиноят ишини нега Самарқанда вилоят ИИБ чақириб олди?!
-
Бу воқеаларни кўра била туриб, қайним Жиянов Эгамберди ўз опасидан қочиб юрмасдан: — одамлар бу ишни мендан кўраяпти, лекин бу ишга алоқам йўқ., деб айтса бўлмасмиди.;
-
Тошкент шаҳридаги ИИВ ЖИЭББ УЯ-64/ТХ-1 да хирург бўлиб ишлаётган ўғлим Алишернинг ушбу воқеадан бир ой олдин асоссиз тарзда ишдан бўшатилиши билан ушбу жиноят ўртасида сабабий боғликлик йўқми.;
-
Нотаниш одам орқали бизга етказилган 5 нафар ўғрининг фотосуратини тақдим этганимдан сўнг 2014 йил 13 октябрь куни ИИВ ЖҚ ходими Акмалхон Ибрагимов: — суратдаги ўғрилар билан билан юзлаштираман., деб мен ва хотинимни чақиргани ҳолда, бирданига: — мени шу иш бўйича вазир чақираяпти., деб шошиб кетганганидан сўнг, на дастлабки тергов на кейин, то ҳозиргача ўғрилар билан менинг ўртамда нима учун юзлаштириш ўтказилмади.;
-
Мазкур иш тафсилотларидан тўлиқ хабардор бўлган ўша пайтда Ички ишлар вазири ўринбосари бўлган А.Аҳмадбоев вазир бўлганидан сўнг нега бу оғир жиноятни фош этмасдан сукут сақлаб келмоқда…
Босқинчиликнинг эртаси куни Пайариқ туман ИИБ терговчи С.Худойбердиев воқеа жойига келиб, қўл оёқларимдан хотиним пичоқ билан кесиб олган арқон, скоч, мени уришда ишлатилган қонли таёқ., каби далилий ашъёларини олиб, машина ва одам изларини аниқлаб харита тузган. Ҳ.Раҳмиддинов жиноий шерикларини номма – ном айтиб, ким қандай вазифа бажарганлигини воқеа жойида кўрсатиб бергани видео тасвир ва фотоларга олиниб, холислар иштирокида баённома тузилиб., терговчи томонидан жиноят содир бўлган жойни кўздан кечириш амалиёти тўлиқ амалга оширилган.
Орадан уч кун ўтгач, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари М.Облоқулов хотинимга: — бу жиноятга уканг Эгамбердининг алоқаси бор., деган?! М.Облоқулов маъсул мансабдор шахс бўлатуриб., бирор аниқ маълумотга эга бўлмасдан бундай дейиши мумкин эмас. Қайним Эгамбердидан гумон қилиш учун етарли жиддий асослар бор. Муқаддам туман электросеть бошлиғи бўлган қайним Эгамберди билан анча вақтдан буён шу жойларда ёнма – ён чорвачилик билан шуғулланамиз. Унинг синфдоши бўлган чўпони Абдурашид Эргашев билан ҳам гоҳо ўтлоқ талашиб жанжаллашиб турардик. Ушбу босқинчиликдан уч кун олдин Абдурашид Эгамбердининг қўйларини 3 тоққа олиб кетганди…
Қайним Эгамберди билан ўртамиздаги низонинг асосий сабаби, 2002 йилда тоғли қишлоқ аҳолисининг қўйлари ўғирланди. Қидирув якунида қўйларни Эгамбердининг укалари Муродқобил ва Рашидлар ўғирлагани маълум бўлгач, ўғирликни фош этишга ёрдам берганим туфайли қайин укаларим опаларини бир неча бор уриб ҳақоротлаганидан маҳалла раиси ҳам хабардор.
Эгамберди Пайариқ туман прокурори ўринбосари Алишер Шамсиев билан қалин дўст бўлгани учун анча оғир жиноятларни ҳам тинчитиб юборганини бутун эл билади. Эгамберди укаларини катта пул билан қутқарсада, унинг қаттол феълини билган одамлар орасида: — ҳам қасос олиш, ҳам яйловга эга бўлиш учун бу ишни Эгамберди қилган., деган гаплар тарқалди…
Агар, Эгамберди ҳақ бўлса: — бу гаплар ёлғон, бу ишга алоқам йўқ., деб опасига айтарди. Шунинг учун у шерикларига: — опамга тегманглар, поччани ўлдириб юборинглар., деб буйруқ берган деб ўйлайман. Чунки, ҳушсиз ётганимда, оғзимдаги скочни хотиним олмаганида ўлишим тайин эди. Деразаларни синдириб тошбўрон қилишдан мақсад қўрқитиш бўлган…
Бир йил олдин ИИВ ЖҚ ходими Акром Бобоев: — гумонингиз кимдан., деб сўраганида ҳам ана шу воқеаларни баён қилиб: — ягона гумоним қайним Эгамбердида., десамда А.Бобоев бу маълумот бўйича ҳеч қандай чора кўрмади?!
Ўша босқинчиликдан сўнг, Ўз.Р.ЖҚнинг 164-моддасининг 4-қисми, “а” банди билан Пайариқ туман ИИБ ТБ терговчиси С.Худойбердиев 12.04.2011 йилда қўзғатган № 30/13132-сонли жиноят иши бўйича сўроқ қилинган Ҳожиакбар Раҳмиддинов: — Акромдан қўйларни кимлар билан ўғирлаймиз деб сўраганимда, у Азим ака ҳайдовчи бўлади, укам Жаҳонгир, қайним Хуршид ва унинг ўртоғи Илёс бўлади деди. Ўғирлик учун ишлатилган юк машинасини кўрсам танишим мумкин, орқа бортининг икки томони трактор тележкаси ёпғичига ўхшаш. Содир бўлган воқеа ҳақида тўғрисини айтдим. Акром ва бошқалар билан юзлаштирилганда ҳам ушбу кўргазмаларимни тўлиқ тасдиқлайман., деб кўргазма берган.(2-жилд, 2-7 бетлар. № 30/13132-сонли жиноят иши)
Тергов эксперименти пайтида Ҳожиакбар Раҳмиддинов жиноят иштирокчиларидан бошқа одам билиши мумкин бўлмаган., маълумотларни баён қилиб, жиноят содир этилган вақт ва ҳолатларни аниқ кўрсатиб дастлабки кўргазмасини амалда тасдиқлаганлиги қайд этилган баённома, видеотасвир ва фотосуратлар жиноят ишида мавжуд…
Ўша тунда хотиним уларни таниб қолгани, менинг тирик қолганимни билгач Ислом Сайилбоев ва бошқа шерикларим ҳам қўлга олинган деб ўйлаган Ҳ.Раҳмиддиновнинг жиноий шерикларини номма-ном санаб тўғри кўргазма беришдан ўзга иложи бўлмаган... Чунки, Иштихон туманида яшовчи Акром ва Жахонгир Рахмидиновларнинг Пайариқ туманида Ҳожиакбар билан ўша куни бирга юрганини кўрган гувоҳлар ҳам буни тасдиқлаши мумкин эди?!
Хотинимнинг кўргазмаси бўйича Ҳожиакбар Раҳмиддинов эртаси куниёқ қўлга олинсада Ислом Сайилбоевга тегишмаган?! Ҳожиакбар Раҳмиддинов тергов бераётган пайтда И.Сайилбоев Эгамбердининг маслаҳати билан тезда яйловдаги қўрасини бузиб, сўнг қўйларини сотиб, пулини кимларгадир элтиб бериш билан машғул бўлган. Хотиним: — Ҳожиакбарнинг шериги Ислом Сайилбоев билан юзлаштиринглар., деб талаб қилсада уни терговга жалб этишмаган…
Қўйлар топилса фош бўлишдан хавотирга тушган ўғрибошилар қудратли пири комиллари кўмагида, терговчи С.Худойбердиев фош этган жиноят ишини вилоят ИИБга ўтказгач, терговчи: — дастлабки терговда Ҳ.Раҳмиддинов жиноятни бўйнига олган бўлсада, уларнинг жиноятга алоқадорлиги исботланмади., деган бетайин важ билан жиноят ёпилди….
Бош берк кўчага кириб қолган мазкур ишнинг ошкор айтилмаса, ҳақиқат аён бўлмайдиган нозик томони шундаки, Ҳожиакбар Раҳмиддиновнинг ўзи ва у ўз кўргазмасида номларини айтган иштихонлик қариндошларининг ҳаммаси, ҳатто Пайариқ туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Муҳаммад Облоқулов, бош терговчи Рустам Бобоев ҳамда унинг мазкур иш бўйича маъсул бўлган ИИВда ишлаган акаси Акром Бобоев ҳам асли эшонзодалардан…
Шу боис, халқ орасида тарқалган: — булар кимсан Ўзбекистон Мусулмонлари диний идораси раиси, муҳтарам муфти Усмонхон Алимовнинг яқин қариндошлари бўлгани учун бу жиноят ҳеч қачон очилмайди., деган гаплар, вақт ўтиши билан шунчаки миш – миш эмас, аксинча оддий одамларнинг “диагнози” ҳақиқатга жуда яқин эканлигини кўрсатмоқда…
Чунки, дастлаб бизга хайрихоҳ бўлиб, жиноятни фош этишга фаол киришган Пайариқ туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Муҳаммад Облоқулов ҳам муфти ҳазратларининг қайин укаси бўлиб, кейинчалик у ҳам девор – дармиён қўшнилари Акром ва Жаҳонгир Раҳмиддиновлар таъсирида ўзгариб, уларнинг жиноятини хаспўшлашга ўтди?!
Яратганга беадад шукр, ҳали бу дунёда яхши одамлар ҳам бор экан! Яқинда бир нотаниш одам уйимизга келиб хотинимга: — қўй ўғрилари ана шулар, орган ходимлари ўйин қилмоқда., Сизларга ёрдам бўлсин., деб шу суратни бериб, яна қайтиб келаман деб кетган:
Мана Самарқанд вилоят ИИБ ТБ томонидан аниқлаш имкони бўлмади., деб иддао қилинаётган жиноий гуруҳ аъзолари Раҳмиддинов Акром, Илёс Пирматов, Хуршид Аппаков, Азим Ўроқов, Жахонгир Раҳмиддиновларнинг Намангандаги санаторияда 2011 йил 18 апрель куни олинган фотосурати.
Фотоҳужжатга оид изоҳ:
Жиноий гуруҳ аъзолари саноторияда дам олиб қайтаётганида уларни қўлга олмоқчи бўлган туман ИИБ ЖҚБ ходимларига карате бўийча қора белбоғ соҳиби Акром Раҳмиддинов жиддий қаршилик кўрсатиб, бир тезкор ходимга тан жароҳати етказган. Ушбу факт уларнинг Намангандан қайтаётганлиги туман изқуварларига маълум бўлганлигини билдиради…
Акром, Ҳожиакбар Раҳмиддиновлар Ўз.Р. ЖКнинг 169 – моддаси билан электр сими ўғирлашда, Ўроқов Азим гиёҳвандлик бўйича жавобгар бўлди, қолганларини эса мутлақа бошқа жиноятлар билан расмийлаштирилганлар.
Қарийб тўрт йилдан буён назоратда бўлган мазкур жиноят иши бўйича Бош прокурор: — жиноят иштирокчиси Жаҳонгир Раҳмиддиновни дастлаб қамоққа олиб, сўнг қўйиб юбориб., агар айби бўлмаса сўнг яна нега қидирув эълон қилдиларинг., деб нега сўрамайди?! Қизиғи шундаки, жиноятчилар аниқлансада қўйлар топилмади, қидирув эълон қилинсада Жаҳонгир ҳам ҳанузгача топилмади…
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 24-моддасида: — Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир., дейилган. Менинг юзлаб шикоятларимни ИИВга юборишдан бошқа, бирор қонуний чора кўрмасдан, сукут сақлашга собиқ Бош прокурор Рашитжон Ҳамидовични қандай қудратли куч мажбур этган бўлиши мумкин?!
Раҳмиддинов Хожиакбар шерикларини фош этганидан хавотирга тушган қайним Жиянов Эгамберди уларнинг ортидан санаторияга бориб: — электр сими ўғирлигини бўйинга олишдан бошқа илож йўқ., чунки 207 та қўйнинг пулини тўласаларинг хонавайрон бўламиз., деб, шу режа бўйича Акром Раҳмиддиновнинг уйига 20 литрли иккита кўк пластмасса идишда трансформатор мойи ва 10 метр электр сим олиб бориб ташлаганини айтиб., электросеть бошлиғи бўлганида ундан трансформатор, электр симларини олиб турган шахслар ҳақида маълумот бериб: — қолганларини кимга сотдинглар деб сўрашса шуларни айтасизлар., деб терговчи билан келишилган сохта сценарийни тушунтирган….
Ушбу маълумотни аниқлаш учун Эгамберди сўроқ қилинмагани, унинг жиноий шериклари гаплашган телефони текширилмаган., тергов органи жиноятни фош этиш эмас, жиноятни яширишдан манфаатдор эканлигини тасдиқлайди…
Хотиним суратни кўрсатган заҳоти уларни дарров танидим. Вилоят ИИБга ҳам ишонмай, ИИВга олиб келганимда суратни олиб қолган жиноят қидирув ходими Акмалхон Ибрагимов 2014 йил 13 октябрь куни қўнғироқ қилиб: — хотинингиз билан келинг, суратдаги шахслар билан юзлаштирув ўтказамиз., деди. Хотиним билан борганимда А.Ибрагимов: — суратдагиларнинг биттаси кеч соат олтига келади., деб биздан тушунтириш хати олгач, соат олтиларда: — бугун кеч бўлди, уйга кетаверинглар ҳаммасини тўплагач юзлаштираман., деб жим бўлиб кетгач, тўрт кундан сўнг Акмалхонга телефон килдим у: — шу иш бўйича вазир чақириб колди, чоршанба куни ИИВга келинг., дегач унга: — борганимга яраша жиноят очиладими., десам у: — очилмай қайга боради., деганди. Чоршанба куни борганимда Акмалхонга қўнғироқ қилсам: — суратдаги ишлар “ёпилди.,” янгилик бўлса телефон киламан., деди. Акмал Ибрагимовнинг ана шу бетайин муносбатидан сўнг жиноятчиларнинг суратини ташлаб кетган одамнинг сўзлари тўғрилигига ишонч ҳосил қилдим. Кейин билсам, муҳтарам Акмалхон Ибрагимов хам асли эшонзодалар қавмидан экан…
Аввало, ўша тунги босқинчилик аслида мени жисмонан йўқ қилиш учун режа асосида амалга оширилган, уюшган гуруҳ бўлиб қасддан одам ўлдириш билан теппа тенг ушбу жиноят Ўз.Р.ЖКнинг 25-97,143,169,151 — моддалари билан малакаланмасдан, ЖПКнинг 82-моддасига асосан жиноят билан ижтимоий хавфли оқибатлар ўртасидаги сабабий боғланиш ўрганилмасдан, ушбу ўта оғир жиноятни қарийб 4 йилдан буён Самарқанд вилоят ИИБ терговчилари сунъий тарзда яшириб келаётганидан бохабар бўлатуриб ИИВ вазири А.Аҳмадбоевни сукут сақлашга қандай қудратли куч мажбур этмоқда деган саволга ҳам ҳануз ҳануз жавоб йўқ!!!
Юқорида мухтасар баён этилган важларга кўра, аслида Пайариқ туман ИИБ терговчиси С.Худойбердиев томонидан 2011 йил 12 апрель куни тўлиқ фош этилган мазкур ишни асоссиз важлар билан беш йилдан буён мени сарсон қилаётган Самарқанд вилоят ИИБ ТБ бошлиғи Х.Б.Шамсиевга қуйидаги важларга асосан ишончсизлик билдираман:
-
Касалхонада пайтим, 2011 йилнинг 20 апрель куни участка нозири Асадов Комил ўғлимга: — суюнчини тайёрланглар қўйлар топилди., деб қўнғироқ қилган. Ўғлим: — қўйларни олишга борайликми., деганда у: — видеосёмкага олиб, расмийлаштиргач ўзимиз айтамиз., деган. Участка нозири бу галарни бекорга айтмайди, аслида ўшанда қўйлар топилган. Лекин, шу тариқа Асад жим бўлиб кетди?! Бу ҳақда неча бор айтган бўлсамда, терговчи Х.Б.Шамсиев А.Комиловни чақириб: — қўйлар топилди деган маълумотни кимдан олгандинг., деб сўрамади?! Шу боис, Ички ишлар вазири А.Аҳмадбоевдан: — участка нозири А.Комиловнинг 20 апрель кунги мазкур маълумоти бўйича хизмат текшируви ўтказиб, ушбу ҳолатга аниқлик киритишни сўрайман!
-
Мен ўғлим Азиз билан 07.02.2012 йилда туман ИИБ бошлиғи Б.Турсунов қабулида бўлганимизда, у бизга: — Б.Матлюбов қўнғироқ қилиб сўраганида бу иш очилган эди, лекин ишни вилоят ИИБ чақириб олгандан сўнг ишлар тескари айланиб кетди., деб ростини айтганман дегач, у ҳолда жиноят нега ёпилди десам у: — Акром Раҳмиддиновнинг отаси ва акаси ички ишларда ишлаган, уларнинг ИИВда танишлари кўп., деб қисқа жавоб берди.;
-
2012 йил 24 март куни Ички ишлар вазири Б.Матлюбов қабулида бўлганимида унга: — бу Пайариқ туманида электросеть бошлиғи бўлган пайтида жуда катта камомадларни бошқа жиноят орқали ёпишдан манфаатдор бўлган қайним Эгамберди Жиянов ғараз ниятда ўз ҳамтавоқларига қўй ўғирлаб қўлга тушсаларинг ҳам электр сими ўғирлиги бўйича жавобгар бўласилар., деб олдиндан режалаштирган., бу шахслар кимлигини дастлабки терговда Ҳ.Раҳмиддинов номма – ном айтгандан сўнг, иш вилоят ИИБга ўтказилиб жиноятчи эшонзодаларнинг қудратли ҳомийси муфтий ҳазратларидан истиҳола қилиш оқибатида тергов органи жиноятни ёпишдан манфаатдор бўлиб қолганлигини., очиқ айтиб, асосли важлар билан тушунтирганимда Баҳодир Матлюбов: — бу ишни албатта очаман., деган бўлсада ҳеч қандай натижа бўлмади.;
-
Ўзбекистон Республикаси Президентига ёзган шикоятимдан сўнг, Ўз.Р.ИИВ Тергов Бош бошқармаси бошлиғи Я.А.Абдулҳақовнинг 2013 йил 09 августдаги №18/Н-161 АП- сонли жавобида: — гумонланувчи Раҳмиддинов Ҳожиакбар дастлабки кўргазмасида босқинчилик жиноятини Раҳмиддинов Акром, Пирматов Илёс, Аппақов Хуршед, Ўроқов Азим ва Раҳмиддинов Жаҳонгирлар билан бирга содир этганлигини кўрсатган бўлсада, дастлабки тергов давомида уларнинг жиноятга алоқадорлигини исботловчи бошқа далиллар аниқланмаган. Бироқ мазкур жиноятни тергов қилиш жараёнида А.Раҳмиддинов раҳбарлигида Раҳмиддинов Ҳожиакбар ва бошқаларнинг бир неча ўғирлик жиноятлари содир этганлиги анқланиб., уларга суд ҳукми билан турли муддатларга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган., дейилган?! Яъни, ўзаро олдиндан келишганларидек ўғрилар бошқа жиноят билан қамалиб, уларнинг қўй ўғирилиги очилмай қоладиган сунъий жиноий ҳолат яратилган.;
-
Туман ИИБ ЖҚ бошлиғи М.Облоқуловдан: — дастлаб босқинчилик бўйича айбланган Акром ва Ҳожиакбар Раҳмиддиновлар Пайариқ туман ЖИБ судининг 17.11.2011 йилдаги ҳукми билан нима учун бошқа жиноят билан қамалди., деб сўрасам: — хавотир олманг
қўйларни қаерга яширганлигини аниқлаш учун камокхонага “қулоқ” қўйдик., деганида унга: — у ҳолда Азим Ўроқов нимага наркотик билан қамалди., десам: — уни ушлашга прокурор рози бўлмагач, буни ўзимиз қилдик., деганди. Лекин, муҳтарам М.Облоқуловнинг “қулоғи” панд берди чоғи., жиноятчилар қамоқдан чиқиб ялло қилиб юришипти.;
-
Самарқанд вилоят ИИБ ТБ терговчисининг 10.09.2013 йилдаги жиноят ишини ЖПКнинг 364-моддаси, 1-қисми, 1-банди билан жиноят иши ҳаракатдан тўхтатиш тўғрисидаги қарори асоссиз қабул қилинганлиги сабабли 28.012014 йилда Бош прокуратура томонидан бекор қилиниб, қўшимча тергов ҳаракатлари ўтказиш учун вилоят прокуратурасига юборилсада, вилоят прокурори ишни ўрганмасдан, яна асоссиз қарор қабул қилган вилоят ИИБ ТБга юборгач, улар ўз қилмишларини хаспўшлаб яна ўша олдинги ЖПКнинг 364-моддаси, 1-қисми, 1-бандини қўллаб: — тезкор тадбирлар жараёнида мазкур жиноятни содир этилган шахслар аниқланмагани сабабли., деган мантиқсиз важ билан билан жиноят ишини ҳаракатдан тўхтатиш, аслида жиноятни яширишга қаратилган яна бир мантиқсиз қарор чиқарди?! Раҳмиддинов Хожиакбар дастлабки терговда ушбу жиноятни Раҳмиддинов Акром, Пирматов Илёс, Аппаков Хуршид, Азим Ўроқов ва Раҳмиддинов Жаҳогирлар билан бирга содир этганлигини ўзи тан олиб, жиноятни бир гуруҳ бўлиб содир этганликлари воқеа жойида олинган далилий аъшёлар асосида исботланиб тургани ҳолда: — жиноятни содир этилган шахслар аниқланмаганлиги сабабли., деб, ҳатто юзлаштирув ўтказмасдан қарорга: — тезкор тадбирлар жараёнида., деган ёлғон маълумот киритиб жиноятни яширдилар! Ҳали топилмаган 207 бош чорва молларидан, қанчаси совлиқ, қанчаси қўчқор, қўй, қўзи, эчки, улоқ., эканлиги аниқланмасдан туриб муҳтарам терговчи уларни 41.030. 000 сўм деб баҳолаб қўйганлиги ҳам баҳсли ҳол. Ёки, терговчи ўғрилар уларни неча пулга сотганидан хабардорми.;
-
2011 йил 12 апрель куни мен оғир аҳволда касалхонада бўлганман. Лекин, жиноят ишида худди шу кунги сана билан, вилоят ИИБ ходими Б.И.Ибрагимов томонидан гўё менинг сўзларим асосида тайёрланган шубҳали кўргазма пайдо бўлган., ушбу ҳужжат сохта бўлиб, жағим синган, ўнг қўлим гипсланган чалажон ҳолда қандай у билан гаплашиб, ҳужжатга имзо қўйишим мумкин?! Унинг ўша куни бу воқеадан хабар топиб, эрталабдан касалхонага етиб келганлиги ҳам ғоят шубҳалик?! Шу боис, ушбу “сохта кўргазма” эпизоди ҳам жиноят фош этилмаслигидан манфаатдор қайним Жиянов Эгамбердининг Самарқанд вилоят ИИБда ишлайдиган ўғли Туронов Абдулланинг ташаббуси билан ташкил этилган деб ўйлайман?! Вилоят ИИБ ходими Б.И.Ибрагимов ғараз ниятда тайёрлаган ушбу сохта ҳужжат бўйича ички хизмат текшируви ўтказилишини талаб қиламан..;
-
2014 йилнинг июнь ойида Эгамбердининг жияни электросеть мудири Ширинов Фарход ҳам дастлаб босқинчилик жиноятида иштирок этганлигини бўйнига олсада, кейинчалик электросеть тракторчиси билан бирга электрь камомади бўйича қамалди?! Ф.Шириновга қўйилган дастлабки айблов, тергов жараёнида бошқасига алмаштирилганлиги терговчининг жиноятни яширишга қаратилган яна бир найрангидан ўзга нарса эмас. Қизиғи шундаки, Ф.Шириновнинг машинасини Эгамбердининг иккинчи куёви миниб юрибди. Қамоқда ўтирган Ф.Шириновнинг машинасини у қандай қилиб ўзига расмийлаштириши мумкин?! Буни ҳам Абдулла Туронов орқали амалга оширган., деб ўйлайман.;
-
Қасос ўтида ёнган Эгамберди на фақат мен, ҳатто жиянларини ҳам ўлдиришга шай жоҳилга айланган! 2014 йилнинг 14 сентябр куни кўчамиздаги симёғоч қийшайиб сим узилиб қолган. Ўғлим Азиз қўшнимиз Жамол билан симёғочни тўғрилаб, симни улаётганида Эгамберди укасининг ўғли Султон билан кўра — била туриб қасдан токни қўшиб юборганида., ўғлим бахтли тасоддиф туфайли омон қолган. Эгамбердининг ушбу ғаразли қилмиши ҳақида туман ИИБга мурожаат қилганимдан сўнг Эгамберди айбни укасининг ўғли Султонга тўнкаб, сўнг уни Россияга қочириб, танишлари орқали яна жавобгарликдан қутулиб қолди.;
-
2014 йил 23 сентябрда Ички ишлар вазири ўринбосари С.Нурматов қабулида бўлганимда у: — жиноятчилар қўйларни Сирдарёга туширганларини бўйнига олишган, лекин мен бунга ишонмайман. Балки, уларни уриб бўйнига олдиришгандир., далилий аъшё, яъни қўйлар ва машина топилмагани учун уларга айб қўя олмадик., деди. Мана энди ўзингиз, вазир ўринбосарининг жавоби таҳлил этиб хулоса қилинг.;
-
Босқинчилик жинояти ташкилотчиси Э.Жияновов нима кетса кетсин, эл ичида шармисор бўлмай деб, муфтий ҳазратлари Усмонхон Алимовнинг қайни укаси Аҳмад Боёзовнинг уйига қатнайди. Ҳар гал шикоят ёзганимда Эгамбердининг топшириғи билан А.Боёзов бозорлик қилиб СамПИ бош бухгалтери Холмирза Мардоновникига бориб, унинг ИИВдаги танишлари орқали ишни тинчитиб қайтади?! А.Боёзов муфтий поччаси Усмонхон Алимовга қўйлар сонини
камайтириб: — бор – йўғи 7 бош қўй ўғирланган майда иш., деб тушунтирган дейдилар. Ўғирликнинг катта кичиги бўлмаслиги ҳазратимизга яхши аён. Эл орасида тарқалган: — муфтий ҳазратлари қариндошларини ҳимоя қилиш учун бу ишга аралашган., деган гапларни миш – миш десак., у ҳолда ўғирлиги исботланган қароқчи эшонзодалар нега жазоланмаяпти, кимнинг раъйига қараб қарийб тўрт йилдан буён бу ўғриларни ИИВ мансабдорлари ҳимоя қилаяпти., деган мантиқий саволга жавоб топаолмай бошим қотади..
-
Қўйлар топилмаган тақдирда ҳам ИИВ ходимлари манфаатдор бўлмаса, нега мени ваҳшийларча уриб, жағим, қўлимни синдириб, ҳушсиз пайтим қўл оёғимни боғлаб, нафас ололмай ўлсин деб оғиз – бурнимни скочлаб кетган шахслари аниқ, фотосуратдаги жиноятчилар нега жазоланмайди?!
Ҳар қандай жиноятда бир-бирига боғлиқ сабабий боғланишлар бўладики, бу ҳолдан ИИВ ходимлари содир этган жиноий қилмишлар ҳам мустасно эмас. Аслида, Самарқанд вилоят ИИБ ТБ бошлиғи Х.Б.Шамсиев ишни лойқалатмаганида бу миш – мишларга ўрин қолмасди. Хуллас муҳтарам зотлар аралашувидан сўнг далил қолдирмаслик учун қўйлар Айдаркўл орқали қўшни Қозоғистонга сотилиб, юк машинаси бўлаклаб ташлангани., тўғрисидаги яна турли миш – мишлар ҳам тарқалгач, 2014 йилнинг 22 сентябрь куни ИИВ ЖҚ ходими Акмалхон Ибрагимов билан учрашганимда у: — Президентга, Бош прокуроргами, БМТга ёзасанми барибир, биз хоҳласак жиноят очилади, бўлмаса очилмайди., деб ғурур билан гапиргач, англадимки унда жиноятни очишга хоҳиш йўқ…
Бутун Республикада катта шов–шув бўлган мазкур ишдан ўша пайтда Б.Матлюбовнинг Жиноят қидурув ишлари бўйича ўринбосари, сўнгра Ички ишлар вазири бўлган А.А.Аҳмадбоев ҳам яхши хабардор. А.А.Аҳмадбоев навбатдаги аризамни назоратга олиб, А.Ибрагимовни Самарқандга сафарбар этгач, бундан хабар топган қайним Эгамберди ва И.Саийлбоевлар ваҳимага тушиб, яна ғимирлаб қолишди. Қўйларини Жума бозорга, қўчқорларини гўшт дўконига, уйидаги майиз ва буғдойларини Орлот бозорида сотишиб, жиноятни ёпишга сарфлаган бўлсалар керакки, А.Ибрагимов яна бизни суратдаги жиноий гуруҳ аъзолари билан юзлаштирмасдан, бизларни алдаб тушунтириш хати олгач: — жиноят барибир очилади, очилмай қаёққа борарди., деган ҳавойи ваъдалар бериб кетгач, Аҳмад Боёзов воситачи Холмирза Мардонов, муфтий поччаси Усмонхон Алимовлар билан учрашган. А.Боёзов Холмирза билан бирга Самарқандга қайтиб, 29 октябрь куни Эгамбердига: — жиноят ёпилди., дейишгач Эгамберди Холмирза ва Аҳмаднинг пойига қўчқор сўйиб, сўнг бирга базм қилиб ғалабани ювганларидан барча қўни қўшнилар хабардор…
Ички ишлар вазири А.Аҳмадбоевдан: — раҳбарият топшириғидан ўз манфаати йўлида фойдаланиб ИИВ ходими деган шарафли номга иснод келтирган А.Ибрагимовнинг ушбу қилмишлари бўйича хизмат текшируви ўтказиб, қонуний чора кўришни сўрайман!
Ҳақиқат излаб, Президент Девонида хар ойда 1-2 марта қабулда бўлсамда, 3 ярим йилдан бери Президентнинг Давлат маслаҳатчиси қабулига кираолмадим! Бош Прокурор ҳам қабул қилмади?!
Ҳақиқат излаб, “Халқ сўзи” “Ўзбекистон овози”, “Инсон ва қонун” газеталарига топширган шикоятларимни улар ҳам Президент девони мулозимига ўхшаб гоҳ ИИВ, гоҳ Бош прокуратурага юборишади?! “Инсон ва қонун” газетасига борганимда журналистик текширув ўтказиб, мақола чиқаринглар деб илтимос килсам, мен билан гаплашган ходим: — Сизни тушунаман, лекин бизни ҳам тўғри тушунинг прокуратура рухсат бермайди. Бизлар уларга буйсунамиз.., дегач у шўрликгаям раҳмим келиб: — эй, ука аҳволингиз меникидан ҳам баттар экан, мени шунча сарсон қилган ўша редакторинга айт “онангни қози зўрласа додингни кимга айтасан.,” деган мақолни газетасига шиор қилиб олсин., деб бу даргоҳдан чиқиб кетдим… Тўртинчи ҳокимият вакиллари ҳам ожиз бўлган бир аҳволда энди кимга мурожаат қилишни ҳам билмай бошим қотиб қолди…
Яқинда, мени қабул қилган Самарқанд вилоят прокуроратураси бўлим прокурори Озод Ҳусанов: — Пайариқ туман ИИБ терговчиси томонидан жиноят тўлиқ фош этилган. Вилоят ИИБ терговчилари ўйин қилаяпти., деди. Вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Алижон Ҳайитов ҳам: — жиноят фош бўлган., яқинда Сизни чақиришади., деди.
Мен 11.12.2015 йил Бош Прокурор И.Б.Абдуллаев қабулида бўлиб унга бор гапни айтиб берганимдан сўнг 22.12.2015 йилда: — аризангиз 17.12.2015 йилда тергов ҳаракатларини ташкиллаштириш учун Ички Ишлар Вазирлиги Тергов Бош Бошқармасига топширилиб, алоҳида назорат
ўрнатилди., деган мазмунда 16/1193-11-7490 сонли жавоб хати олдим. Лекин, ҳануз жим – житлик…
12.01.2016 йилда ИИВ терговчиси Акром, Хожиакбар, Жахонгир Рахмиддиновлар, Аппаков Хуршид, Сайилбоев Ислом ҳамда шу жиноят ташкилотчиси Э.Жиянов туман ИИБ ходими Асадов Комил ва вилоят ИИБ ходим Мухаммад Облокуловлар билан беш йилдан кейин биринчи марта юзлаштирди. Хожиакбар Рахмиддинов: — мен калтакнинг зўри билан бўйнимга олдим., деди. Хожиакбарни калтаклашса у ўз қариндошлари Акром, Жахонгир, Азим, Хуршид, Илёсларнинг номини айтадими?! У шериклари жиноятни бажариб, группа бўлиб дам Наманган саноториясида дам олишаётганини қандай билган? Қандай ҳаммаси бир кунда Чортоқда бўлиб қолиши мумкин? У қандай қилиб 30 апрель 2011 йил вокеа жойида кўйларни қандай хайдаб чиққанини, машиналар олдига ҳайдаб борганидан кейин қайтиб эшикда қоравул бўлгани, шериклари мени қандай урганигача аниқ кўрсатиб берди. Агар Хожиакбар таёқ зўри билан айтган бўлса, уни қайси терговчи урган, ариза ёзганми? Нима учун сим ўғирлаган булса, у қамоқда пайти қўрасини соттириб юборди?! Аслида уни терговчилар урмаган. У ушбу жноят очилмаслигидан манфаатдор бўлган туман прокурори Алишер Шамсиевнинг маслаҳати билан ёлғон кўргазма бермоқда…
Юзлаштирув чоғида учаска инспектори Асадов Комил: — жабрланувчининг хотини Нурматова Гулой икки жиноятчининг орқасидан қувдим деган томондан Хожиакбарни олиб келдик. Ҳақиқатдан ҳам жиноятчи шу бўлиб чиқди. Буни тасдиқлайман деб., бор ҳақиқатни айтди.
Самарқанд ИИБ тезкор ходим Мухаммад Облоқулов дастлаб жиноятни фош этишга киришсада, кейинчалик жиноятни яширишганлигини хаспўшлаб: — Эгамберди жиноятга аралашган деб айтган бўлсам айтгандирман., деб мужмал кўргазма берди.
Юзлаштирив пайтида Ислом Сайилбоев: — мен ўша куни уйда эмас эдим, укам бўлган., деди. Унга: — нега эртасига қўйхонагни бузиб кўчиб кетдинг., деб савол берганимда, у: — мен қўрқиб қолдим., деб жавоб берди. Аслида, у хотиним Ислом ва Хожиакбарнинг орқасидан қувиб уйига кирганини кўргандан кейин бизни таниб қолди деб кўчиб кетган.
Юзлаштирув пайти Жиянов Эгамберди: — ўша пайтда бир жияним қамоқхонада эди. Опам икки кундан кейин ўғли билан учрашди., деб шубҳали жавоб берди. Нима у жиянинг орқасидан бориб Фарходнинг орқасидан бормагансан., қамоқда ўлигини олиб келиш учун бордингми деган саволга: — бормадим пул бериб юборганман., деб жавоб берди. Ундан: — нима учун Азиз жиянинга ток қўшиб ўлдирмоқчи бўлдинг., деб сўрашганида: — йўқ мен қилмаганман., деди. Терговчи унга: — ака ҳаммасини тинчитибсизку поччангиз ва опангиз, сиз ҳам ўтиб кетасизлар фарзандлар келажаги нима бўлади., деганида не деярин билмасдан: — шуларни ўйлаяпман., деди.
Ширинов Фаход 2014 йил март ойида пора олишда электросет тракторчиси билан қўлга тушиб қамалади. Фарҳод суд мажлисида Эгамбердини сўкиб: — қўйларни ҳам бўйнинга ол қамалмайсан, ёрдам бераман деган эдинг., деб Эгамберди Жияновнинг қўй ўғирлигига бош бўлганлигини фош этади. Шу воқеадан сўнг Фарҳод Ширинов овқат еб йиқилиб ўлади, ўлиги қамоқда беш кун қолиб кетади…
Ушбу юзаки юзлаштирив ҳам ҳеч қандай натижасиз қолиб кетди. Бош прокурор ўринбосари Ш.Матиевнинг 22.12. 2015 йилдаги жавоб хатида: — туман прокурори А.Шамсиевнинг ҳатти ҳаракатлари ва аризада келтирилган учта инсоннинг ўлими ва жиноят содир қилган шахслар текширилмоқда., дейилсада буларнинг ҳаммаси қоғозда қолиб кетди.
Мен 10.05.2016 йилда ИИВ вазир ўринбосари С.Нурматовнинг қабулида бўлганимда, у: — далил қўйлар ва машина йўқлиги ИИВ жиноят қидирув ходимлари иши., деб жавоб берди.
Терговчи И.Исматов шу жиноят ишига шахсан маъсул бўлатуриб, ҳозир жиноят иши қаерда эканлигини билмаслигини айтди. Бутун дунё терроризимига қарши курашаётган вақтда ИИВ ходимларининг жиноятни яширишдан манфаатдор аянчли ҳолатини қандай тушунса бўлади?
Муфти ҳазратлари Усмонхон Алимовнинг СамПИда ўқийдиган ўғли 2016 йил 14 май куни менга қўнғироқ қилиб: — Сиз дадамнинг устидан ёзибсиз, сизни дадам чақираяпти., деди. 17 май куни хотиним билан борганимизда муфти ҳазратларига бўлган воқеани гапириб бердим. Муфти ҳазратлари: — бу ишга алоқам йўқ, менинг номимдан иш кўришган. Сизлардан хеч кимни танимайман. Фақат, Аграр университет бош бугалтери Ҳамидулла Янгибоевни таниймай., дедилар. Муфти қўнғироқ қилиб: — Холмирза Мардоновни ҳам олиб кел., дедилар. Иккови тезда келди. Холмирза хотинимнинг амакисининг ўғли бўлсада, хотинимнинг юзига қарай олмади, ҳатто сўрашмади ҳам. Муфти ҳазратлари Холмирзага: — сен мени қаерда танийсан., бу кишининг бошига иш тушганини биласанми., деб сўради. Холмирза: — биламан, хабарим бор., дегач, муфти ҳазрат: — Эгамбердига ҳам айт бу ишнинг охири яхши бўлмайди., деб Холмирзани чиқариб юборгач: — нега олдинроқ келмадингизлар., кимдир менинг номимдан иш кўрганга ўхшайди, буни суриштираман., деб бизни кузатиб қўйдилар. Муфтий ҳазратлари билан бўлиб ўтган ушбу самимий мулоқатдан сўнг унинг айрим қариндошлари эшонзода ўғрилар жиноятини ёпиш учун ул зотнининг номини сотиб иш кўрганига амин бўлиб, шундай улуғ инсондан шубҳаланиб юрганим учун хижолат бўлдим…
Туман бўйича бу жиноятни кимлар қилганигача билишади. Қўни-қўшни, оғайни-қариндош, таниш-билишлар олдида бошимни кўтариб юраолмай қолдим. Беш йилдан бери очилган жиноятни очолмай югурасан деб кулишмоқда…
Молидан ажралиб, ҳам жисман, ҳам руҳан майиб этилган жабрланувчи қолиб, бир гуруҳ ўғриларни қўллаб 2011 йилдан буён сарсон қилаётган ИИВ терговчиларига ишончим қолмади. Чунки, уларнинг жиноятни яширишга қаратилган қилмишлари салмоғи ҳатто ўғри эшонзодаларникидан ҳам юз чандон ошиб кетди…
Республика МХХга борсам, бу иш мелисага тегишли дейдилар. Самарқанд ва Тошкентдаги турли маҳкамалар олдида сарғайиб соғлиғим ёмонлашиб, асабларим ҳам ишдан чиқди. Асосий бурчи фуқороларни ўғри, жиноятчилардан ҳимоя этиш бўлган ИИВ мансабдорларининг ўзлари жиноятчиларни ҳимоя қилиб турган бир пайтда менга Сиздан бошқа яна ким ҳам ёрдам бериши мумкин?!
Муҳтарам Президентимиз Ислом Абдуганиевич!
Сиз узоқ йиллардан буён бошқариб келаётган Ўзбекистон давлатида адолат қарор топишига ишонсамда, йиллар мабойнида давом этаётган самарасиз терговлар оқибатида кексайган чоғимда майиб бўлиб., бу коррупция саҳросида яккаланиб колдим! Сиздан ўтиниб сўрайман: — мени ва оила аъзоларимни босқинчи эшонзодалар хуружидан ўз ҳимоянгизга олинг!
Юқорида баён этилган маълумотлар ва асосли важларни инобатга олган ҳолда Сиздан:
-
04.2011 йилда содир этилган босқинчилик Пайариқ ва Иштихон туманларида яшовчи Раҳмиддинов Ҳожиакбар, Ислом Сайилбоев, Раҳмиддинов Акром, Пирматов Илёс, Аппақов Хуршед, Ўроқов Азим, Жаҳонир Раҳмиддиновлар томонидан содир этилганлиги Пайариқ туман ИИБ терговчиси С.Худойбердиев томонидан 2011 йил 12 апрель куни тўлиқ фош этилган жиноят ишини юритувга олиб, қарийб 4 йилдан буён жиноятни яшириб келаётган Самарқанд вилоят ИИБ ТБга ишончсизлик билдирган ҳолда, мазкур жиноят фош этилмаслигидан катта лавозимдаги мансабдор шахслар ҳам манфаатдорлигини инобатга олган ҳолда ушбу № 30/13132-сонли жиноят иши Республика Бош прокуратуранинг коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси юритувига олинишида;
-
Жиноий гуруҳ томонидан ҳаётим ва молу – мулкимга нисбатан содир этилган жиноят туфайли менга ва оила аъзоларимга етказилган моддий, маънавий зарарлар тўлиқ қопланиб поймол этилган конституцион ҳақ – ҳуқуқларимиз тикланишида;
-
Жиноят фош этилмаслигидан манфаатлар шахслар томонидан етказилиш эҳтимоли бўлган турли таъзийқлардан мени ва оила аъзоларимнинг хавфсизлиги давлат ҳимоясига олинишида амалий ёрдам беришингизни –