"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Исмат Хушев: Ўзбек матбуотига отилган ўқ…

Бош мақола, Муҳаррир минбари, Муҳокама учун мавзу | 07/01/2016 05:24-     11221 марта ўқилди

“Дунё ўзбеклари”дан:

 

Яхши-суъратим
27 июнь куни – Ўзбекистон оммавий ахборот воситаси ходимлари ўз касб байрамларини нишонлайдилар.
Биз ҳам шу байрам муносабати билан барча ўзбек журналистлари ва матбаачиларини касб байрамлари билан табриклаймиз.
Оғир ва машаққатли ҳаётингиз, сабру тоқатингиз ва матонатингизга яна бир бор таҳсинлар айтамиз.
Сизга сабр берсин…
Исмат Хушев,
Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири

 

Ўзбек матбуотига отилган ўқ
(Миллий хавфсизлик хизмати ташаббуси билан суратга олинган ва Ўзбекистон телевидениясидан намойиш этилган икки қисмли фильмни кўриб)

 

1.
Ўзбек матбуоти тарихида сўнгги йилларда одатдан ташқари ва айтиш мумкинки мутлақо кутилмаган фавқулодда воқеа юз берди.
Ўзбекистон телевидениясининг Ёшлар телеканалидан икки қисмдан иборат Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари ҳақида махсус тайёрланган кўрсатув намойиш этилди.
Кўрсатувни кўриб, менда нохуш ва ғалати туйғулар пайдо бўлди. Кўнглимга келган биринчи иштибоҳ: “Шартмиди шу ҳозир” деган бир туйғу. Иккинчиси: “Жуда кеч эмасми?” деган бир ҳадик. Учинчиси: “Кимга керак бўлди бу нарса?”
Ўзбекистон матбуоти, шундоғам обрўсиз бўлиб, ҳеч нарсага арзимайдиган, майда-чуйда гап сўзларни ёритиш билан машғул эди.
Жамиятнинг асосий муаммолари шусиз ҳам унинг эътиборидан четда қолиб келаётган, у гўё ҳавода на у ёқлик ва на бу ёқлик бўлиб, муаллақ илиниб турган эди…
Энди бу ҳам етмагандек унинг устидан мағзава ағдариб юборилди. Бу ёғи нима бўлади, ҳайронман.
Кўрсатув бир неча кун олдин анонс берилиб, телетомошабинлар эътиборини тортишга жалб қилинди.
Ҳуллас, бир соат атрофида берилган кўрсатувнинг биринчи қисми оммавий ахборот воситалари, жумладан газета ва журналларнинг савияси нақадар пастлиги ва бунинг оқибатида нашрларнинг тиражи ҳаддан зиёд камайиб кетганлиги рўй рост эътироф этилди.
Шу жумладан ҳатто республика миқёсида ҳукумат нашри бўлмиш “Халқ сўзи”, “Ўзбекистон овози” дан тортиб то бир қадар вилоят газеталаринниг аянчли аҳволи рўй- рост айтиб ўтилди.
Айни пайтда республика оммавий ахборот воситаларига қоғоз етказиб бериш масаласи бозор иқтисодиёти шароитида тасодифий коммерсантлар қўлига ўтиб қолганлиги ва бу борада жуда катта молиявий найранглар борлиги ҳам айтиб ўтилди.
Лекин минг афсуски, оммавий ахборот воситаларидаги бу носоғлом вазият ва биқиқ муҳитнинг ҳақиқий илдизи бирибир очилмади.
Ўзбек матбуотидаги нарх навонинг ошиб кетганлиги унинг адади (тиражи) камайиб кетишига асосий сабаб деб кўрсатилди.
Менинг назаримда, асосий сабаб бу эмас…

 

2.
Одамлар яқин ўтмишда 1 тийинлик гугуртни 100 сўмдан (1 тийин ўн минг марта ошган) олишарди.
2 тийинлик дафтар (Ўзбекистонда 200 сўм, Россияда 2 рубл). (Ўн минг марта ошган).
Ҳозир Ўзбекистонда 16 тийинлик бир буханка нон оғирлигидан анча-мунча уриб қолинганига қарамай – 500 сўм.
Совуганидан сўнг ҳам, умуман инсон боласи ея олмайдиган бўлишига қарамай 500 сўмлигича тураверади!
Шўрлик халқ харид қилаётганида ари чаққандай бир “и-йй” дегани билан, шу қора нонни ҳам заҳар чайнагандай чайнаб турибди…
Бир пайтлар 9 тийин бўлган, тоғдан эксковатор билан қазиб олинадиган  туз ҳозир – 1000 сўм!
9 тийин бўлган тухум 350-400 сўм. Домашний (хонадон)ники эса – 500 сўм.
Собиқ СССР пайтида сотувда ярим текин даражада бўлган кепак бугун Тошкент бозорида – 1200 сўм. Униям ярми – шоли похол билан сомоннинг кукуни…
Нархлар ўн минг мартагача сакраб кетганлигига қарамай, Ўзбекистон аҳолисининг бирортаси Оллоҳнинг бу неъматларидан юз ўгирганича йўқ.
Агар биз 1994-йилда купондан кейин – ундан сўнгги ўтиш пайтида рус рублини минг мартага қисқартирганимизни инобатга олар бўлсак – бир тийинлик гугуртнинг нархи 10 миллион марта ошган бўлади…
Гап бунда эмас.
Ўтмишда атиги икки тийин бўлган ўзбек матбуотининг бугун агар юзи ёруғ, виждони тиниқ бўлганида эди, ҳеч қачон олдин қарийб бир миллион нусхада чоп этилган “Ўзбекистон овози” (олдинги “Совет Ўзбекистони”) бугун юз мартага, ўтмишда 500 минг нусхадан ортиқ босилган “Тошкент оқшоми” бугун 200 мартага камайиб кетмаган бўларди.
Бугун ўзбек матбуотининг ҳаммаси бир хил. Юзи ҳам, мазмуни ҳам. Оммавий тарзда. Бир биридан зиғирча фарқи йўқ!
Танқидий материаллар бериш тамом унутилди. Ижтимоий сиёсий, таҳлилий мақолалар хаёлга айланди.
Ўзбекистон матбуотида энг сўнгги фельетонни тупроққўрғон қабристонига кўмилганига ҳам сал кам йигирма йил бўлиб қолди…
Олдин қанақанги фельетонлар чиқарди матбуотда.
Эҳ-ҳе, уни ўқиб, “кўнглида иллати борнинг, оёғи қалтирайди” деганларидек, ҳамма сергак тортиб қолар, инсоф ва адолат, ҳалоллик ва диёнат деган тушунчалар жамиятнинг энг устивор ва мустаҳкам қўрғонларидан бири эди…
Йигирманчи ва ўттизинчи йилларда Абдулла Жулқунбой, Ғофур Ғулом, Комил Алиев, Ғози Юнусларнинг, эллигинчи, олтмишинчи, етмишинчи йилларда Ориф Юнус, Шобарат Кузамбоев, Худойберди Тўхтабоев, Усмон Юсупов, Анвар Муқимов, фельетонлари машҳур эди.
Эллигинчи йилларда Латиф Эргашев ёзган “Чемоданли раислар” номли танқидий мақолани ҳали ҳали эслаб юришади.
Унда ҳикоя қилинишича, Самарқанд қишлоқларидаги раислар доимо шаҳардан сайланар экан. Улар ҳар кун тонг саҳарда бир қўлида чемодан билан ишга келиб, соқолини олиб, яна ўша чемодан билан шаҳарга қайтиб кетаркан.
Пахта териш – раис соқолини неча марта олгани билан менгзанадиган бўлган.
Шаҳардан келаётган бундай олифта раислар ҳар беш олти ойда алмашиб турган.
Одамларнинг хотирасида уларнинг ўзидан кўра кўпроқ қўлларида кўтариб юрадиган чемоданлари қоларкан, холос…
Ёки Неъмат Улуғжоновнинг “Улар ва булар” деган фельетонини ҳануз ҳамкасб ва устозлар, журналистлар эслаб юришади.
Мен ҳали мактабда ўқирдим.
Усмон Юсуповнинг “Қайнар хумча” фельетони эълон қилинганида районимизга Тошкентдан бир гуруҳ терговчилар келиб, фельетонда айтилган воқеа ва ҳодисаларни текширган ва унинг “қаҳрамони”ни ўша куниёқ ҳибсга олишган эди.
Гап районимиздаги энг бой одам ҳисобланмиз Чомахидзе деган кишининг тери қабул қабул қилиш идорасидаги кўз бўямачиликлари ҳақида эди.
Бундан йигирма йил муқаддам газеталарда чиққан “Шакар операцияси” фельетони эълон қилинишидан бир ҳафта олдин матбуот ва телевиденияда “анонс” қилингани ҳануз ёдимда.
Ҳолбуки, у кимсан – Мираброр Усмонов салтанатига тегишли эди.
Шундоқ бўлишига қарамай бундай материаллар бемалол матбуотда эълон қилиниб, элга ошкор этилар эди.
Эҳтимол шунинг учун ҳам ўша пайтларда “Совет Ўзбекистони”” ва “Тошкент оқшоми” газеталарининг умумий йиллик тиражи 500 миллион атрофида эди.
Бугунги ўзбек матбуотининг салкам бир асрлик тиражи бу.
Энди-чи? Энди қанақа қилиб фельетон ёзиш мумкин журналист, ҳукумат ҳар куни унинг устидан мағзава ағдариб турса?
Ўзи шундоғам, ўзбек матуботи аллақачон жон таслим қилган эди.
Телевидениядан эълон қилинган бу фильм “ўлганнинг устига тепган” бўлди, холос…
Шармандагарчилик ва уят бундан ортиқ бўлиши мумкинми?

 

3.
Бугунги Ўзбекистон ижтимоий сиёсий ҳаётида журналист касби энг қолоқ ва энг пастки поғонадаги касб бўлиб қолди.
Бир замонлар усти боши мойга ботган, тракторчи ва шофёрдан бурнини жийирган одамлар бугун кўринишдан Чарли Чаплиндан қолишмайлиган қора костюм, қўшбандлик галстук таққан олифта журналистдан бурнини жийирадиган бўлиб қолди.
Ва буни ажабланадиган жойи йўқ.
Эркинлиги олинган, юраги олинган, ҳуқуқи олинган касб эгаларининг аҳволи шундай бўлмай, қандай бўлиши керак яна?!
“Оёғини қўлига олиб чопди” деган биргина ибора учун судда ойлаб жавоб берган журналистлар бор.
Ўша одам суд ҳайъатига қандай қилиб “оёғини қўлига олиб” чопиш мумкинлигини исбот қилиб беролмай, Тошкентдан 900 километрлик Ангорга қатнайвериб, тинкаси қуриган.
Олти ой фуқаролик судида ўтирган. Ўша материалларнинг адресига боғлиқ бўлган судга қатнаркан бечора журналист…
Олти ой Ангор судига қатнаб, охир оқибат, кекса журналист юрак хуружидан инфаркт бўлиб, ўлиб кетганини айтишди…
…Ўзбек журналистикаси билан боғлиқ бўлган тўртта қонун, таниқли ёзувчи Ўткир Хошимов Олий Кенгашнинг матбуот қўмитасига раис бўлиб турган бир пайтда, шахсан унинг ташаббуси билан қабул қилинди.
Ўша пайтда Ўзбекистон матбуот вазири ва Олий Мажлис қошидаги ишчи гуруҳининг раҳбари Рустам Шоғуломов эди.
Ўзбекистон журналистлар уюшмасининг қўғирчоқ раиси Лутфилла Кабиров эса унинг ўринбосари ва ўнг қўли бўлган.
Шу қонунлар қабул қилинганда Эркин Халилов –  Олий Мажлис раиси эди.
Бугун уларнинг тўрталаси ҳам ўз креслосида эмас.
Лекин афсуски, улар қабул қилган тутуриқсиз Қонунлар эса ҳануз ишлаб турибди.
Лекин адолат билан айтганда Ўзбекистонда ҳар қандай Қонун – қаерда ва кимнинг номидан чоп этилишидан қатьий назар, унинг тақдири Оқ саройда ҳал бўлади.
Оқ саройда эса, афсуски, бугун матбуотнинг нонини еб катта бўлган, талантли ёзувчи сифатида танилган Хайриддин Султонов маданият ва маърифат соҳалари бўйича Давлат маслаҳатчиси экан, Ўзбекистон бошқача Қонун бўлиши мумкин эмас.
Хуллас, аслида журналистнинг ҳақ ва ҳуқуқини кафолатлаши лозим бўлган бу Қонунлар Ўткир Ҳошимов ва Рустам Шоҳуломовларнинг ташаббуси билан журналистнинг қўл ва оёғига кишан солди.
Ҳатто ўша қонунларнинг дебочасида шундай сўз бор. Мазмунан хотирамда қолганлари шулар: ҳаракатдаги оммавий ахборот воситасида ишлаб турган шахсгина журналист ҳисобланади дейилган.
Ҳақиқатни матуботга олиб чиқаман деган ёзувчилар ва журналистлар уюшмаси аъзолари-чи?
Улар бирор давлат идорасида ишламасалар, демак танқидий материал ёзишга ҳақсиз эканлар-да?
Бу ахир ўтакетган ноҳақлик ва шармандалик эмасми?.
Эътибор қилган бўлсангиз, ҳукуматнинг сиртмоғида турган одамгина журналист ҳисобланган.
Чунки у бўйнидан боғланган одам. Танқид қилолмайди бировни…

 

4.
Кўрсатувнинг иккинчи қисми оммавий ахборот воситалари билан савдо қиладиган матбуот тарқатувчи корхоналар устида бўлди.
Союзпечать дейди унинг номини…
Бир йиллик оммавий ахборот воситаларининг тиражи бугун Ўзбекистонда 60 – 80 миллион атрофида экан.
Ваҳоланки биз кейинги пайтда уларнинг сони ўсганлиги билан ҳар қадамда мақтаниб келардик.
Ҳолбуки, совет даврида биргина “Ленин учқуни” газетасининг йиллик тиражи 500 миллионга яқин эди.
“Совет Ўзбекистони” кунига бир миллионга яқин нусхада чоп этилган бўлса, мен ишлаган “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг тиражи 800 минг атрофида эди…
Уларни сотиб олиш тугул, обуна бўлиш ҳам муаммо эди. Оммабоп ва энг кўп ўқимишли бўлган бу нашрларга ҳаммаям обуна бўлолмас эди.
Фақат партия нашрларигагина обуна борасида чеклов йўқ эди, холос…
Болаларимиз учун суюкли бўлган “Ленин учқуни” газетасининг кунлик нашри бир ярим миллион нусха эди…
Ҳаётда “Матбуот – жамиятнинг юзи!” деган дунёвий бир ибора бор. Яъни, матбуотинг қандай бўлса жамиятинг ҳам шундай бўлади дейишади..
Агар шу дунёвий иборани бугунги ўзбек матбуотига менгзайдиган бўлсак, бу мамлакатнинг афти-ангори қай даражада эканини кўрсатмайдими?
Ахир Президент ҳар йили мамлакат журналистларини касб байрами билан табрикларкан, ўзбек қалам соҳиблари дунё матбуотининг энг истеъдодли ва пешқадам вакиллари эканини айтар, Ўзбекистон матбуотини эса бутун дунё давлатларига ўрнак бўлаётганини қайта ва қайта таъкидлар эди-ку!
Нега бугун кутилмаганда бу гапларнинг тескариси айтилди?
Нима, ўзбек матбуотининг бу ачинарли ва шармандали ҳолатига энди ортиқча кўз юмиб бўлмаслиги маълум бўлиб қолдими?

 

5.
Ажаб, Россия 15 мустақил давлатга парчаланиб кетгандан кейин ҳам “АиФ” газетаси икки ярим миллион чоп этилиб, Ўзбекистонда унинг тиражи то ҳануз 25 880 та экан….
Рус тилидаги энг пешқадам “Правда Востока”дан икки баравар кўп. Республика газетаси “АиФ”дан сал кам ўн баравар кўп бўлмайдими?
Аслида матбуот фожеасида матбуот қаҳатчилиги бош сабабчи эмас.
“Халқим нима бўлса бўларверсин, менинг бола-чақам бор…” деб ўз тинчини ўйлаб юрган муҳаррирларнинг ҳам айби бу!
Ҳа, биринчи навбатда – муҳаррирлар айбдор.
Иккинчи навбатда – уларни топиб, тарбиялаб, тавсия қилганлар ҳам баб-баравар жавобгар.
Бундай ноёб нусхаларни топиш ҳам осон эмас, ахир!
Республика газета ва журналининг муҳаррири бўлиш бу жуда катта шараф ва масъулият!
Мен ўзимнинг Ўзбекистонда ўтган бетакрор Бош муҳаррирлик даврларимни ҳануз ажиб бир меҳр ва фахр билан эслаб юраман.
Ҳатто Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетида ишлаган журналистларнинг ҳам ҳаммаси у ердан – муҳаррир бўлиб кетган эмас.
Бундай илтифот жуда камдан-кам бўлган. Кўплар “зам” бўлиб кетишган, холос.
Хўш, бу муҳаррирлар ўзи ким?
Бугун ўзбек матбуотининг тақдири Ўткир Раҳматов, Аббос Усмонов, Азим Суюн каби ҳамиша “олтин ўрта” фалсафасига амал қилиб, “оч қорним, тинч қулоғим” деб яшаб юришни ҳаётининг энг катта гултожи деб билган ўртамиёна ва истеъдодсиз кишиларга қолдими?
Ҳар қанча бўлишидан қатьий назар Одил Ёқубов, Асқад Мухтор, Ваҳоб Рўзиматов, Мирмуҳсин, Зиёд Есенбоев, Рубен Сафаров, Исмоил Сулаймонов, Саъдулла Караматов, Шароф Убайдуллаев, Ўктам Усмонов, Мақсуд Қориев, Николай Тимофеев, Борис Шатуновский, Аҳмаджон Мухторов, Аҳмаджон Исмоилов, Суҳроб Юлдошев, Шавкат Ниёзов, Иброҳим Раҳим, Нўмон Насимов, Самад Қодиров, Самар Нуров, Рустам Раҳмонов, Жуманиёз Жабборов, Муҳсин Умаров, Абдукарим Набихўжаев каби истеъдодли муҳаррирларни кўриб камол топган авлод бугун Ўткир, Аббос ва Азимларни ҳақиқий муҳаррир сифатида тан олармикан?
Юқорида келтирилган рўйхатдаги энг сўнгги муҳаррирнинг  мансаб курсисидан кетганига камида чорак аср бўлганига қарамай уларнинг номи ўзлари ишлаган газета ва журналларнинг тимсоли бўлиб ҳамон қулоғимиз остида жаранглайди…
Бугун мансаб креслосини эгаллаб турган ҳаракатдаги (тирик) муҳаррирларнинг қайси бирини газетхон ёдга оларкин?
Ҳозирги ўрта ва кекса авлод Мақсуд Қориев деса “Совет Ўзбекистони” , Саъдулла Караматов деса “Тошкент Оқшоми”, Аҳмаджон Мухторов деса “Халқ сўзи” ва “Қишлоқ ҳақиқати”, Одил Ёқубов деса “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасини, Асқад Мухтор деса “Гулистон”, Иброҳим Раҳим деса “Муштум”, Нурали Қобул деса, “Санъат”, Эркин Воҳидов деса “Ёшлик” журналларини эслайди ва қўмсайди…
Бугун Ўзбекистон матуботининг асосий раҳнамоси бўлган Хайриддин Султоновларни ҳам бир пайтлар “Ёшлик” журнали кашф қилиб, элга танитган, уларга камол ва истиқбол тилаган эди.
Лекин Эркин Воҳидовдек истеъдодли одам ўзи қачонлардир кашф қилиб, катта ҳаётга йўллаган шу ёзувчи йигитлар эрта бир кун бутун бир республика матуботининг турғунлигига сабабчи бўлиши мумкин деб хаёлига ҳам келтирмаган бўлса керак…
Зулфия деса – салкам ўттиз йил у кишининг раҳбарлигида чоп этилган “Саодат”ни ким эсламайди бугун.
Унинг мактабидан Ҳолида Аҳророва, Ҳалима Худойбердиева, Ойдин Ҳожиева ва Санъат Маҳмудова каби ажойиб муҳаррирлар етишиб чиққан эди.
Бетакрор ва истедодли журналист Карим Баҳриевнинг Бош муҳаррирлик имзоси билан чиққан биринчи мустақил газета – “Ҳуррият”нинг дастлабки беш сони ўзбек матбуоти тарихида абадул-абад яшаб қоладиган воқеа бўлди.
“Ҳуррият”нинг ўша сонлари ҳозиргача қўлма-қўл ўқилади…
Йигирма йил матбуотни мақтаб-мақтаб, кеча бирданига ҳамма нарсани йўққа чиқаришди…
Фильм ижодкорлари киоскачини гапиртирганидай, журналистларни ҳам гапиртириши керак эди.
Экранда сўз бермабмизми, бугун энди амалий муҳокамада улардан фикр олишга уялмаслигимиз керак.
Нима учун бугунги ижтимоий фаол ҳаётда ўзбек журналистикасининг кўзга кўринган намоёндаларидан ҳеч ким кўринмайди?
Бугунги ўзбек матбуоти ҳақидаги уларнинг фикрларини билсак, ёмон бўлмасди.
Телекўрсатувда Журналистлар союзи неча ўн минг долларга келтирилган кампьютерлар ва бошқа техника жиҳозларини ўзлаштириб юборгани, улар Шерзод Ғуломов томонидан гўёки турли идораларга арендага берилгани ва ҳокозалар ҳақида жиддий гап сўзлар бўлди.
Умуман бу союзнинг жамиятда тутган бугунги ўрни қандай?
Унинг раҳбари мамлакат журналистлари орасида кўзга кўринганми? Таниқлими? Қўлидан икки сатр мақола ёзиш келадими?
Бу муборак ўринни эгаллашга унда маънавий ҳуқуқ борми?
Ё ёзувчи отасининг обрў эътибори унга ҳам шу лавозимни эгаллашга асос ва ҳуқуқ берадими?
Бош муҳаррирлар ҳақида гап кетганида яна шу нарсани айтиш лозимки, 20 йил сурункасига “Ёш ленинчи”га раҳбарлик қилган   Рустам Шоғуломов 50 ёшида ҳам “Ёш ленинчи”нинг муҳаррири эди.
Бугунги муҳаррирларнинг ҳам аксарияти Рустам Шоғуломов каби йигирма икки йилдан бўён Бош муҳаррир бўлиб келишяпти.
Бу давр орасида қанчадан қанча таниқли ва фидойи журналистлар бу ёруғ дунёни тарк этишди.
Лекин уларнинг ҳатто ўлим топгани ҳам жамоатчилик эътиборидан четда қолди.
Шу ўринда таниқли журналист Холбек Ёдгоровнинг вафотини эслаб ўтиш ўринли бўлса керак.
Холбек ака “Ўзбекистон овози” газетасида ишлар эди. Саҳифани ўқиётганида инфаркт бўлиб ўлиб қолган.
Жуда катта митинг бўлиб, ҳамма мулозимлар қатнашган.
Қабрининг тепасида қайсидир вилоятда хизмат сафарида бўлган Шароф Рашидовнинг талеграммаси ўқиб берилган.
“Сиз ўзбек журналистикасининг отаси эдингиз. Ўзингизга ҳайкал қўйиб кетдингиз…” деган сўзлар бўлган Мақсуд Қориев ўқиб берган Шароф аканинг телеграммасида…
Афсуски, бугун эътиқод ва ҳурмат билан кўмилган журналист у ёқда турсин, эътироф ва эъзоз билан соғ саломат пенсияга етиб келган, мустақилликдан миннатдор бўлиб кексаликда тинч умгузаронлик қилаётган бирорта журналистни эслаб бўлмайди.
Юнус Зиёдов ҳам 1949 дан 2009 йилгача роппа роса 60 йил “Ўзбекистон овози” газетасида ишлаган эди.
Олтмиш йил! Айтишга осон бу. У ҳам ишда туриб ўлиб қолган инфаркт бўлиб…
Бир пайтлар “Совет Ўзбекистони”, “Правда Востока”лар қошида газеталар ўтмиши ҳақида ҳикоя қиладиган музейлар бор эди.
Улар редакциянинг туморидай эъзозланар, авайлаб-асралар эди.
Бугун энди бу музейлар йўқ.
Шароф Рашидов мук тушиб “паласа” ўқиб ўтирганини кўрган журналистлар ўз касби ва фаолиятидан фахрланиши, шундай улуғ ва атоқли давлат раҳбарлари ишлаган даргоҳда ишлаётганидан ажиб бир ифтихор туйиши мумкин эди қалбида…
Олдин “Ўзбекистон овози”га муҳаррир қилиб – фақат шу газетада ишлаганлар ичидан тайинлашар эди. Улар учун редакция ва унинг муборак тарихи улуғ эди.
Кейинчалик Азим Суюн Билан Сафар Остоновлар четдан тайинланди.
Улар бу музей нималигини бу муқаддас даргоҳнинг аччиқ нонини еб юрганлардай ҳис қилишолмайди…
Юнус Зиёдов қарар эди бу музейга. Айтишларича, у ҳам аслида мана шу музейнинг ичида дам олиб ўтирганида, вафот этган.
У ўлганидан сўнг у билан бирга музейни ҳам кўмиб қўя қолишди…
“Ўзбекистон овози” газета таҳририяти мутасаддилари шу билан бирга ўзбек журналистикаси тарихини ҳам кўмиб қўя қолишганини билишармикан?
Ҳолбуки, мен ўзим учун устоз деб билган, ажойиб ва фидойи инсон, истеъдодли журналист, ташкилотчи раҳбар Сафар Остоновдан, рости бу эътиборсизликни кутмаган эдим.
Мана шундай узоқни кўра билмаслик самараси бугунги ўзбек матбуотига ўз соясини ташламаслиги мумкин эмас эди, албатта.
Унинг натижаси эса бугун ҳаммага маълум.
Ва не кулфатки, бугун ўзбек журналистикасининг куни  – пишиб етилмаган, мактаб кўрмаган, ғўр ва калта фаҳмли, иқтидорсиз, тепага лаббай деб кўз тикиб турувчи тасодифий муҳаррирларга, қўлидан ҳатто икки сатр мақола ёзиш ҳам келмайдиган ночор ва ғариб журналистларга  қолди…
Киоскада ўтирган муштипар пенсионер ёки меҳнат инвалиди газеталарнинг “сезон”ини кутиб, қачон узум пишиб, чумчуқлар галаси ёпирилишини ва ўша сезонда чумчуқлардан узумни асраш учун ҳукумат газеталари ҳам “харидоргир” бўлиб қолишига кўз тутиб ўтирармиди?
Бугунги ўзбек матбуотининг энг “пешқадам” газета ва журналлари у ёки бу туманлардаги газета киоскаларига бир икки нусхадагина тарқатилиб ва улар ҳам ўз ўқувчисини тополмай, архивга қайтарилар экан.
Ўзбек матбуоти учун бундан оғир ва шармандали, аянчли давр бўлиши мумкинми?
Бу ҳолдан бир замонлар кунлик тиражи бир миллионга яқин бўлган газета ва журналлар бешигини тебратган ва байроғини баланд кўтарган, бошқа ўнлаб, юзлаб ўзбек халқининг қалбига юрагига абадий муҳрланиб қолган буюк ва фидойи қаламкашларнинг руҳи чирқиллаб турган бўлса ажаб эмас…

 

6.
Совет даврида нафақат газета муҳаррирлари ва ходимларининг номи, балки уларнинг вилоят мухбирлари ҳам элда анча-мунча танилган одамлар эди.
Бобош Маҳмудов, Ҳошимжон Қодиров (Бухоро), Ҳотам Икромов (Тошкент), Латиф Эргашев (Самарқанд), Авлиёқул Халилов (Сурхондарё), Маъруф Назаров, Пўлат Гадоев, Самар Нуров (Қашқадарё), Фозил Зоҳидов (Хоразм), Турғун Жамолов, Абдужалил Умаров (Сирдарё), Нўъмон Мирзаев (Жиззах), Исмоил Тўхтасинов, Муроджон Мансуров, Анвар Эшонов (Фарғона), Рустам Раҳмонов, Анорбой Қуронбоев (Андижон), Талабой Назиров (Наманган), Рейимбой Ешембетов (Қорақалпоғистон республикаси).
Бу ҳали менинг болалик ва студентлик хотираларимда сақланиб қолган номлар. Мен эслай олмаганларим қанча…
Шуларнинг ичидан ёлғиз Рейимбой Ешембетовгина бу қутлуғ даргоҳда эллигинчи йилларнинг бошидан бўён узулуксиз равишда ишлаб келаяпти.
Мана салкам олтмиш йилдирки, у ҳануз “Ўзбекистон овози”нинг Қорақалпоғистондаги мухбири.
Ажабмаски, йиллар ўтиб унинг номи “Геннеслар” китобига киритилса.
Мен бу гапни киноя билан эмас, балки жиддий айтаяпман.
Олтмиш йил! Айтишга осон бу!
Биргина у ишлаган газета номи бу давр орасида уч марта ўзгарди: “Қизил Ўзбекистон” эди, кейин советлар даврига келиб, “Совет Ўзбекистони” бўлди.
Мана бугун энди мустақиллик шарофати билан яна номи ўзгариб, “Ўзбекистон овози” бўлди…
Шунча даврдан бўён бу газета саҳифаларида у тутган қаламнинг жаранги ҳануз акс-садо бериб турибди.
Хўш, шу кекса ва тажрибали инсоннинг журналистик биографиясини бугунги журналистлар байрам қилишса арзимайдими?
Олтмиш йилдан зиёд вақт давомида бир матбуотда туб қўйиб, илдиз отиб, палак ёйган бу журналистнинг ижодий мактаби бугунги авлод учун алоҳида ўқиб ўрганишга арзигулик эмасми?
Унинг ижод йўли ва ҳаёт фаолияти республика жамоатчилиги томонидан ҳеч қурмаса журналистика жамоатчилиги томонидан нишонланишга арзимайдими?
Унинг журналистик фаолияти давомида бугунги газета номи уч марта ўзгарган бўлса, муҳаррирлари қанча маротаба ўзгардийкин?
Умуман, бугунги ўзбек журналистикасининг фаолияти мутлақо рағбатлантирилмайди. Маънавий қониқиш йўқ.
Фильмда тилган олинган матбуотдаги ташвишли ҳол ва орқага кетишларга бу ҳам таъсир этмай қўймайди.
Ва яна бир гап.
Бугунги журналистика кадрларнинг ярми иш столидан соғ-саломат ва эсон-омон пенсияга чиқиб кетолмас экан, бу мутлақо кечириб бўлмайдиган ҳол!
Мустақиллик йилларида бирорта журналист елкасига тўн ёпилиб пенсига чиқарилгани йўқ.
Уларни аксар ҳолларда тепиб юборишади…
Майли, республика миқёсида бу масалада балки бизга ноаён ва кўзга кўринмас тўсиқлар бордир.
У ёки бу таҳририятнинг ичида ҳам бирор бир журналистнинг юбилейи ўтганини, у иззат икром билан елкасига чопон ёпилиб, нафақага кузатилганини биров эсламайди.
Салкам чорак аср муҳаррирлик қилган Мақсуд Қориев вафот этганида у бутун умрини бағишлаган газетада одатдаги ҳамма учун бериладиган уч сатрлик таъзияномадан ташқари бирор бир ахборот берилмади.
Унинг кимлиги, газета даргоҳида қандай хайрли ва савобли ишларни амалга оширгани айтилмади.
Ваҳоланки, шу газета таҳририятидаги бугун ишлаб турган 90 фойиз кадрларини у ишга қабул қилиб, баҳоли қудрат тарбиялаган, йўл-йўриқ кўрсатган ва вояга етказганлигидан ким ҳам кўз юма оларди…
Наҳотки, бутун онгли ҳаётини бағишлаган ва раҳбарлик қилган жамоада унинг “бир гуруҳ ўртоқлари” топилмаган бўлса…
1930 йилдан бўён шу даргоҳда Шароф Рашидов билан ўз фаолиятини бошлаган Зиёд Есенбоев вафот этганида эса, газетада бу ҳақда бир сатр ҳам нарса чоп этилмади.
У газетанинг асосчиларидан бири эди. Бир дона сурати билан уч сатр таъзия беришса, ўлиб қолишмасди…
Бу – бош муҳаррирларга кўрсатилаётган “ҳурмат” ва “иззат” бу!
Бутун умрини шу газетага бағишлаган одамларнинг номи бугун вафот этса ҳам, этмаса ҳам, таҳририят рўйхатидан батамом ўчирилган.
Йиллаб, ўн йиллаб айрим таҳририятларда собиқ ходимлар бирор бир воқеа билан таҳрирятга йиғилмайди, эсланмайди, йўқланмайди.
Ҳамма ўзи билан ўзи овора…
Ваҳоланки, бу давр орасида Ўзбекистонда Президент ташаббуси билан эълон қилинган “Кексаларни қадрлаш ва эъзозлаш йили” ҳам ўтди.
Бундан ташқари мамлакатда ҳар йили тақвим йўли билан хотира кунлари нишонланади.
Лекин ветеран журналистлар барибир эсланмайди…
Улар қариб қолишди, энди бизга кераги йўқ деб ўйлашса керак…
Бугун Ўзбекистондан олис Канада давлатининг тинч ва осуда гўшаларида дилда чексиз алам ва армон билан ушбу сатрларни битарканман, бир нарсага яна бир карра амин бўлдим.
Бу кўҳна дунёдаги умрингиз, жамиятда топган ўрнингиз ва қисматингизнинг 99 фойизи ёшлигингиз ва студентлигингизда кимлар билан ўқиганингиз ва юрганингизга ҳам боғлиқ экан…

 

7.
Бир масалада ўз позициямни очиқлаб олишни истардим.
Мен совет даври матбуоти билан мустақил Ўзбекистон матуботини солиштирарканман, зинҳор ва зинҳор турғунлик йиллари матбуотини қўймсаганим йўқ.
Биз бир даврга баҳо берарканмиз, ундаги ижобий ва хайрли ишларни олиб қолиб, салбийларидан воз кечишга одатланишимиз керак.
Бирданига бутун ўтмишни йўққа чиқариб, яхши ва ёмон ҳамма нарсадан тониб, лўттибозлик қилишни истамайман, холос.
Ва яна бир гап. Мустақиллик бизга Оллоҳ берган энг буюк ва муқаддас неъматдир!
Буни билмасак, қадрига етмасак – бу энг катта нонкўрлик бўлурди!
Энди бевосита мавзуга ўтсак.
Матбуотда бир адолатсизлик бор.
Совет даврида КПСС тарихи матбуоти назарияси ва марксизм-ленинизм таълимотидан илмий иш қилиб, фан номзоди ва докторлик диссертацияси ёқлаганлар – афсуски ҳозир ҳам мустақиллик матбуотининг бешигини тебратиб келишяпти.
Саксонинчи йиллардаги совет даврида менга Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетида марксизм ва ленинизм ғояларидан маърўза ўқиган домлалар бугун энди мустақил Ўзбекистон матбуоти назариясининг билимдонларига айланишибди.
Улар энди даврга мослаб ўзгаришди.
Маркс, Энгельс ва Ленин сўзлари ва тезислари ўрнига Ислом Каримовнинг китоб ва нутқларидан кўчирмалар олиб, ўшандай шижоат ва шакаргуфторлик билан энди мустақил Ўзбекистон матбуоти тегирмонига сув қўйишяпти…
Ана шундай домлалардан бири, масалан, профессор Назира Абдуазимова ҳозир агар адашмасам, Президент Аппарати қошидаги Давлат ва Жамият қурилиши Академиясида матубот кафедраси мудири.
Кечагина оғзидан тинимсиз совет тузуми шиорлари ва марксизм, ленинизм ғоялари янграб турган бу хоним бугун телевизорга чиқиб олиб мустақил давлат матбуотига баҳо берадиган, унинг йўналишини белгилайдиган бўлиб қолибди…
Бугун журналистларга йўл-йўриқ кўрсатадиган, ўзбек матуботининг оятиллоларидан бири шу аёл ҳозир.
Опанинг яна бир сафдоши профессор Файзулла Мўминов.
Бир пайтлар “Маркс ва матбуот” мавзуида докторлик ёқлаган бу киши ҳам бугун ўзбек журналистикасининг отаси бўлишга даъвогар.
Лекин бирорта одам қақағлаб, тухумни қандай яратишни ўргатаётган бу “олим”лардан умр бўйи ўзинг бирорта тухум туққанмисан, бирорта эсда қоларли мақола ёзганмисан деб сўрамайди.
Мустақил Ўзбекистон матбуотининг назарияси ҳам керак албатта. Лекин унинг ҳам меъёри бўлиши керак…

 

8.
Бугун Ўзбекистонда журналистларнинг эркин ишлашига шароит яратилмай туриб, мамлакатнинг бир эмас, тўрт дорулфунунида уларни тайёрлаш конвейери тинимсиз ишлаб турибди.
Миллий университет, Жаҳон тиллари университети, Дипломатия университети ва Қорақалпоғистон университетларида журналистика факультетлари мавжуд бўлиб, уларда журналист кадрларни  тайёрлаш ишлари йўлга қўйилган.
Бугун Ўзбекистондаги журналист кадрлар тайёрлайдиган бирорта факультетда амалиётчи журналистни кўрмайсиз…

 

9.
Бугун давр ва замон ўзгарди.
Энди бутун жаҳон матбуот дорилфунунларида ўша соҳанинг кўзга кўринган арбоблари, мамлакатнинг энг йирик ва кўзга кўринган газета, журнал ходимлари дарс бераяпти.
Менга бир пайтлар бир воқеани айтиб беришган эди.
Ўзбек журналистикасининг биринчи қалдирғочлари эллигинчи йилларнинг бошларида мен юқорида тилган олган опага ўхшаш икки юз ва маҳмадана назариётчи олимларни “бу сафсатангни бизга айтма” деб аудиториядан қувиб солишган экан.
Шундан кейин бу шаккок талабалар куни кеча Олий Совет Президиуми раиси этиб тайинланган Шароф Рашидов қабулига бориб, факультет домлаларининг саводсизлиги ва дарслар савияси пастлигидан шикоят қилишади.
Ана шундан кейин уларнинг талаби билан биринчи бўлиб Шароф аканинг ўзлари талабалар ҳузурига бориб лекция ўқиган.
Кейин Иброҳим Раҳим, Ҳабиб Нўмон, Рихси Саҳибоев, Ориф Юнус каби ўз даврининг етук ва кўзга кўринган журналистлари талабалар ҳузурига бориб, лекция ва маърўзалар ўқишни одат қилишган экан…

 

10.
Хўш, бугун Ўзбекистонда талабалар ҳузурига бориб, ўз тажрибаси билан ўртоқлашадиган, журналистика мактаби сабоқларидан дарс беришга маънавий ҳақ ҳуқуқи бўлган одамлар йўқми?
Улар бор ва етарли. Фақат буни ҳам тепадан, иложи бўлса шахсан мамлакат раҳбаридан сўрашлари керак, шекилли…
Шароф Убайдуллаев, Аъло Хўжаев, Сафар Остонов, Аҳмаджон Мелибоев, Иброҳим Ғофуров, Маҳкам Маҳмудов, Маҳмуд Саъдий, Саъдулла Ҳаким, Хуршид Дўстмуҳаммад, Маматқул Ҳазратқулов, Абдусаид Кўчимов, Маҳмуд Сатторов, Ғаффор Ҳотамов, Зойир Мамажонов, Жовли Хушбоқов, Сергей Ежков, Марина Козлова, Мурод Абдуллаев, Жаббор Раззоқов,  Рўзимбой Хасан, Абулқосим Мамарасулов, Ҳаким Сатторов,  Раҳим Жуманиёз, Муҳаммад Исмоил,  Қулман Очилов, Карим Баҳриев, Фахриддин Низом, Хусан Эрматов, Амирқул Каримов, Алексей Волосевич, Ҳамроқул Асқар, Раҳимжон Ирисов, Аҳрор Аҳмедов, Анвар Абдувалиев, Қурбон Эшматов, Абдураҳмон Ташанов, Азамат Суюнов, Норқобил Жалил, Виктор Крымзалов,  Абдунаби Ҳайдаров, Бекқул Эгамқулов, Қўчқор Норқобил, Фазлиддин Сатторов, Анвар Шукуров,  Дилмурод Жумабоев, Жамшид Ниёзов…
Булар Торонтонинг сўлим бир оқшомида эслаганларим. Ҳали эсламаганларим қанча…

 

11.
Мен Москва Давлат университетининг журналистика факультетида ўқиганимда ҳам аксар амалий машғулотларни факультет аудиториясида эмас, балки Москвадаги энг машҳур газета ва журнал редакцияларида ўтардик.
Бугун тўртта маърўзани бир-бирига улаб диссертация ясаган олим ва олимчалар кўпайиб, назарий гаплар билан журналистларнинг бошини айлантириб, кўзини очирмаяпти.
Афсуски журналистларимиз ҳам лавҳа, очерк, репортаж, фельетон ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлмай туриб, дорилфунунларни битириб чиқишяпти.
Эҳтимол шунинг учун ҳам бугунги талабаларнинг ярмидан кўпи ўз касбига қайтмаяпти…

 

 

12.
Ҳозир Ўзбекистондаги тўртала дорилфунунда ҳам журналистика факультети ва матбуот кафедраларини мана шундай малакасиз ва совет даврининг назариётчилари бошқариб келаётгани ҳали ҳануз ачинарли ҳолдир.
Мустақиллик йилларидаги бугунги журналист, бугунги ёш бўғин -бугунги ўзбек журналистикасининг қайси бир намоёндаси билан ҳайратланиши ва фахрланиши мумкин?
Менга уларнинг ҳеч бўлмаса бирортасининг номини айтиб бера оласизми?
Бугунги журналистика факультети талабаси қайси бир атоқли журналист билан дуч келганида – ҳайратланиши ёки унинг салобати босиб довдираши мумкин?
Ахир биз бир пайтлар мен юқорида номини тилга олган  устозларни кўрганда – йўлларини кесиб ўтолмаганмиз…

 

13.
Ўткир Раҳмат ва Аббос Усмонларни бугунги ҳеч бир талаба ва табақа тан олмайди!
Булар тасодифий одамлар…
Лекин ажабки, мустақиллик йилларига келиб, ана шундай тасодифий одамларнинг омади чопди.
Ва охир оқибат бугунги ўзбек матуботининг тақдири, не тонг, не ҳайрат ва не ҳасратки, ана шулар қўлида қолди…

 

14.
Ўзбекистон матбуоти бугун биз айтгандай ночор аҳволда бўлса, унда шўрлик халқ нимани ўқияпти, нимани эшитяпти ва нималарни кўряпти?
Умуман, матбуот нима учун керак?
У – ҳаёт ва жамиятдаги воқеа ва ҳодисалардан одамларни огоҳ этади, уларга хабар беради.
Шу билан бирга у одамларнинг у ёки бу масала боис юрагида пайдо бўлган саволларига жавоб ҳам айтиши керак.
Хўш, бугун ўзбек матбуоти бу саволларга жавоб беришга қодир эмас экан, радио ва телевидениядаги аҳвол қалай?
Аслида улар ҳам – аянчли ва шўрлик ўзбек матбуотининг бир тури.
Мамлакатдаги бугунги ночор аҳволга газеталар билан бирга – радио ва телевидения ҳам баб-баравар жавобгар.
Уларни томошо қилсангиз, Ўзбекистонда ҳамма нарса – рисоладагидек гўё.
Эртадан кечгача тинч ва муаммосиз, обод ва фаровон ҳаёт тарзини кўз-кўз қилиб, мустақиллик муваффақиятларидан бошлари айланиб, бахтли ҳаёт кечираётган юртдошларимни суньий ҳаво антенналари орқали кўриб, баъзан чин юракдан ҳавас қилгим келади.
Ажаб, бу ҳавасни Қарши чўлидаги сувсиз, светсиз ва полсиз ертўлада умргўзаронлик қилаётган пахтакор эмас, балки ростдан ҳам тинч ва муаммосиз, обод ва фаровон Канадада яшаб юрган ўзбек ижодкори қилаётгани Сизга ҳам ғалати туюлар балким…

 

15.
Йигирма икки йилдан бўён бундай “гўзал” ҳаётни кўравериб, менинг юртдошларим ҳам унга кўниккан, шекилли.
Ўз ҳаёти ва шароитидан нолиган қўшнисига: “Уялмайсанми ношукурчилик қилишга, қара, телевизордан ҳар куни қандай яхши нарсаларни кўрсатишади. Сен бўлса, нолиганинг, нолиган…” деб дашном берувчи одамлар бор бугун Ўзбекистонда…

 

16.
Радио ва телевиденияга кимлар раҳбар эканига ҳам боғлиқ кўп нарса.
Мен “Ўзтелерадиокомпания” нинг бугунги раҳбарларини танимайман, билмайман, эшитмаганман.
Аслида каттакон бир давлатнинг телерадиокомпания раҳбарини таниқли бир журналистнинг билмагани ва эшитмаганининг ўзи ғалати.
Сўраб суриштирсам, уларни нафақат мен бутун ўзбек журналистикаси олами ҳам танимас экан.
Очлик эълон қилган икки жасоратли журналист қизимиз боис мен улар ҳақида маълум тасаввурларга эга бўлдим, холос.
Улар ҳеч нарсани эплай олмайдиган, уқувсиз ва тасодифий одамлар экани мана шу воқеадан кейин яққол намоён бўлди.
Ва уларнинг истеъфоси ҳам аллақачон ҳал бўлгани мен учун бугун сир эмас…

 

17.
Бугун мени бошқа нарса ўйлантиради.
Тошкентдан келаётган хабарларга қараганда бугун кимнинг пули бўлса, ўша куниёқ бемалол зангори экрандан чиқиб ўз оиласи ва ё ўйнашларини зангори экран орқали туғилган куни билан бемалол қутлаши ва табриклаши мумкин экан.
У ҳофизми, шоирми ва ё шунчаки ҳаваскорми, бунинг фарқи йўқ экан…

 

18.
Шу ўринда Ўзбекистон телевиденияси билан боғлиқ бир воқеа ёдимга тушди.
Бир пайтлар Абдусаид Кўчимов “Ўзтелерадиокомпания” раиси бўлган пайтда нима бўлди-ю, “Ассалому алайкум” кўрсатувидан чиққим келиб қолди.
Икки-уч маротаба ишдан олиниб, қамалиб чиққанимдан кейин, Президент мурувват қилиб, мени яна Бош муҳаррир лавозимига тайинлаган пайтлар эди.
Нокамтарлик бўлса ҳам шу ерда бир гапни дадил айтишим мумкин: аслида ўзбек матбуотида уч маротаба қамалиб чиққанига қарамай яна Бош муҳаррир этиб тайинланган йигит фақат Исмат Хушев бўлса керак.
Демак, ноҳақ қамашганини, айбсиз эканимни билишгани учун ҳам мени яна раҳбарликка кўтаришгандир, эҳтимол.
Хуллас, “Исмат Хушевнинг раҳбарликка учинчи қайтиши”ни эл-улусга билдириб қўйгим келдими, ҳар қалай, телевизордан чиққим келди.
Кабинетимдаги тўрт рақамли “Вертушка” – ҳукумат телефонидан Абдусаид Кўчимовга қўнғироқ қилиб, ҳузурига бордим.
Шинам ва сокин қабулхонадаги гўзал бир сукунат, буғма оқ жимпер кийиб олган оҳу кўзли камон қош котибанинг сирли қарашларидан хижолат чекиб, ичкарига кирарканман, Абдусаид ака мени кенг ва узун, ҳашаматли кабинетининг ярмигача юриб келиб, шодон қиёфада кутиб олди.
Гўё ташрифингиздан бошим кўкка етди деган маънода…
Қисқа салом-алик ва табрикдан сўнг, мақсадимни билгач, тугмачалардан бирини босиб, кимгадир: “Исмат Хушев ҳузурингизга боради. Эртага эрталаб “Ассалому алайкум”дан чиқишлари керак!” деб топшириқ берди.
У киши телефон қилган зот Аҳмад Аъзам экан. Бордим. Кутиб олишидан ташрифим ёқмаганини сездим.
У раис айтгани учун ҳам мен билан муомила қилаётганини сезиб турардим.
“Ҳозир “запись” бўлади. Биламан, гапга чечансиз. Тайёргарлик кўришингиз шарт эмас!” деб гапни қисқа қилди у.
Хуллас эртайиси куни соат саккизларда эфирга чиқиши лозим бўлган менинг мулоқотим эрталаб 6 дан 15 дақиқа ўтганда эфирга берилибди.
Ўзим ҳам ўзимни кўролмай қолдим.
Мен раис билан келишилганидай, саккизларда бўлади деб ўйлаган эдим.
Кейин сабабини сўрасам, Абдусаид ака мен ҳузуридан чиқиб кетганимдан кейин, Аҳмад Аъзамга телефон қилиб: “Тонг маҳал телевизор иш бошлаган заҳотиёқ эфирга бериб юборинглар. Саккизларда республика раҳбарияти дастурхон атрофида ўтириб чой ичаётган маҳал Исмат телевизордан кўринмаслиги керак” деб айтган экан…

 

19.
Шахсан Президентнинг топшириғи билан яна Бош муҳаррир этиб тайинланган йигит ҳақида раис шундай деб турганидан кейин, оддий одамларнинг телевизордан чиқиши қанчалар муаммо эканини ўзингиз тасаввур қилаеринг…
Ана шундай муҳит атайлаб яратилган эди. “Ё заринг, ё зўринг” бўлиши керак телевизордан чиқишинг учун.
Олдин ҳам шундай эди, ҳозир ҳам шундай…

 

 

20.
Демак, ўзбек матбуоти (радио ва телевиденияни ҳам қўшиб ҳисоблаганда) ўз олдига қўйган вазифаларни уддалай олмаётган экан, лекин халқ ниманидир ўқиши, кўриши ва эшитиши керак-ку, ахир!
Ажабки, аслида ўзбек матбуоти бажариши лозим бўлган вазифалар бугун расмий Тошкент истайдим, йўқми, хорижий радиостанциялар ва мухолифат сайтлари зиммасига тушяпти.
Одамлар минг бир қийинчилик билан бўлса ҳам “ББС”, “Озодлик”, “Америка овози” ва “Машҳад” (Эрон) радиоларини эшитишга, мамлакатда тақиқланган хориж сайтларига кириб, ахборот борасидаги ўз чанқоқликларини қондиришга ҳаракат қилишяпти.
Айтиш мумкинки, бу борада юқорида номлари келтирилган радиоларнинг хизмати беқиёс бўляпти.
Бугун Ўзбекистоннинг энг чекка ўлкасидаги чўпондан тортиб, пойтахтдаги ҳукуматга яқин манбаларгача вақт топиб, албатта бу радиоларни эшитиши мен учун сир эмас.
Бевосита ҳукумат ва давлат мулозимлари эса бу радиостанциялар олиб бораётган эшиттириш ва материаллар билан расмий танишиш имконига эгалар…

 

21.
Мен Ўзбекистон ҳукумат нашрларида Бош муҳаррир бўлиб юрган кезларим Рустам Шоғуломов бош бўлган Давлат матбуот Қўмитаси ҳар ҳафта хорижий радио (Асосан “ББС, “Озодлик”, “Америка овози”, “Машҳад” радиолари) эшиттиришлари матни ёзилган брошюрани “Фақат хизмат жойида ўқиш” шарти билан ҳукумат ва давлат мулозимларига етказиб турарди.
Махсус Фельдфегал (“Ўта муҳим ҳужжатлар етказувчи” алоқа офицери бу китобчаларни ҳар биримизнинг ишхонамизга келиб, қўл қўйдириб, бериб кетар ва яна шу йўсинда йиғиб олиб кетарди.
Бугун ҳам Ўзбекистонда мулозимлар учун айни одат русм эканига менда шубҳа йўқ…

 

22.
Юқоридаги радио хизматлари фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган Паҳлавон Содиқ, Сирожиддин Ислом, Хайрулло Файз, Бахтиёр Имомов, Рустам Қобул, Феруза, Луиза, Дилором, Абдулла Искандар, Сарвар Усмон, Ҳурмат Бобожон, Замира Шукур, Барно Анвар, Алишер Сиддиқ, Ҳасанжон, Фаррух Юсуфий, Садриддин Ашур, Меҳрибон, Элмурод, Навбаҳор Имомова ва Одил Рўзалиев каби истеъдодли ва бетакрор ижодкорлар номи эрта бир кун ўзбек журналистикасида ўзининг муносиб ўрнига эга бўлишига мен бугун заррача шубҳа қилмайман.
Чунки улар қилаётган иш, улар амалга оширётган журналистик тадқиқотлар – бугун ўз самарасини беряпти.
Ватанимиздаги миллионлаб одамлар улар туфайли Ўзбекистонда содир бўлаётган ноҳақлик ва адолатсизликлардан хабар топаяптилар.
Дунёдаги энг ривожланган ва Европа Иттифоқи таркибига кирувчи давлат ва ҳукумат раҳбарлари Ўзбекистондаги асл вазиятдан айнан шу радостанцияларнинг шарафли меҳнати ва жасоратли фаолияти туфайли яхши хабардорларлар.
Ҳали шундай замонлар келадики, мен юқорида тилга олган радиолардаги истеъдодли журналистлар олиб борган қатор эшиттиришлар, видио ва аудио лавҳалар, дунёнинг қайноқ нуқталарига қилинган сафар таассуротлари – Ўзбекистондаги журналистика факультети талабалари учун ўқиб ўрганиладиган дарслар сирасига киритилади, илмий ишлар қилинади, тадқиқотлар учун бебаҳо мавзу бўлади…

 

23.
Ушбу мақолани ёзиш жараёнида мен Ўзбекистонга телефон қилиб, мамлакатнинг олис нуқталаридаги танишларимдан бу борадаги вазият билан қизиқдим.
Қашқадарёнинг Чироқчисида ҳам, Қорақалпоқларнинг Орол бўйида ҳам, Фарғонанинг Данғара ва Учкўпригида ҳам, Сурхондарёнинг Тожикистонга туташ Сариосиёсида ҳам – мен юқорида тилга олган хориж радиоларини бемалол эшитишларининг гувоҳи бўлдим.
Булар-ку, майли, анчадан бўён фаолият олиб бораётган радиолар.
Лекин яқингинада иш бошлаган Исмат Хушевнинг мустақил интернет сайти “Дунё ўзбеклари” ҳақида ҳам ватандошларим аллақачон хабар топишгани мени жуда қувонтирди…

 

24.
Энди бевосита мазкур сайт ҳақида.
.
“Дунё ўзбеклари” мустақил интернет нашрининг иш бошлаганига яқинда икки йил бўлади, холос.
Шу қисқа фурсат ичида у дунёнинг 136 давлат ва мамлакатида ўқиляпти.
Унга бугунга қадар – 1 398 222 (бир миллион уч юз тўқсон саккиз минг икки юз йигирма икки) одам меҳмон бўлибди.
Хўш, бу нимадан далолат?
Бу шундан далолатки, одамлар дунёда бўлаётган воқеа ва ҳодисаларни билишга, уларни ўз она тилларида ўқишга чанқоқ.
Сайтимизга кирувчилар сони Ўзбекистонда ҳам кўплиги у ердан ҳар куни келаётган хатлардан ҳам маълум.
Биз уларнинг аксар қисмини сатимизда эълон қилиб боряпмиз.
Хусусан, ўқувчиларни қизиқтириб, турли шов-шув ва қизғин баҳсларга сабаб бўлган “Оқланмаган ишонч қиссаси”нинг давомини узлуксиз эълон қила бошласак, “Дунё ўзбеклари”нинг рейтинг даражаси бошқа маълум ва машҳур сайтлар (“Uznews.net”, ББС, Озодлик, “Фергана.ру”, “Ўзметроном”) лар даражасига чиқишига бизда бугун ширин бир умид бор…

 

25.
Хўш, бизнинг бу фикрларимиздан сўнг, ўз-ўзидан ўртага бир савол келиб чиқади: Бугунги расмий Тошкент ўзбек матуботини буғиб, уни эркин сўз ва ҳур фикрлилик неъматидан жудо қиларкан, бу энди кимга фойда-ю, кимга зарар бўлди?
Одамлар ўз юртида тополмаган нарсасини хориж радоси ва сайтларидан топишаётган экан, демак ўзбек матбуоти ўз олдига қўйган вазифаларни қайта кўриб чиқиши, расмийлар бу соҳани ислоҳ қилиш ҳақида жиддий ўйлаб кўришлари керак.
Ўзбек матбуотини очиқлайдиган, уни ростдан ҳам ҳур ва турли фикрлар минбарига айлантириш ҳақида Президент энди астойдил ўйлаб кўриши лозим.
“Халқ сўзи”ни – халқнинг дилидаги гап-сўзларни очиқ-ойдин айтадиган, “Ўзбекистон овози”ни эса – ростдан ҳам ўзбек халқининг овозига айлантирадиган вақт келмадимикан?

 

26.
Йигирма йил матбуотни мақтаб-мақтаб, кеча бирданига ҳамма нарсани йўққа чиқаришди…
“Нима учун?” деган саволга эса бу фильм жавоб беролмаслиги аён бўлди.
Ҳолбуки, мазкур фильм намойиш этилган икки оқшом ўзбекистонлик мухлислар ангори экран қаршисида ўтириб кўнгилларида пайдо бўлган турфа саволлар жавобини ҳам эшитишни исташган эди.
Лекин бундай бўлмади.
Шамол қаёқдан эсаётганлиги ажаблантиради мени…

 

27.
Йигирма икки йилдан бўён Президент матбуот куни муносабати билан ижод аҳлига катта табрик йўллар ва ҳар йили ўзбек журналистларини ўз вазифаларини шараф билан оқлаётганларини қайта ва қайта таъкидлар эди.
Мустақиллик ғоялари ўзбек матбуотида кенг ва ҳар томонлама мукаммал ва муфассал очиб берилгани айтиларди.
Энди нима бўлди?
Қайси идорадан чиқди бу ташаббус?
Яширмаймиз, бу Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматининг ташаббуси эди.
Лекин менинг назаримда бу гал у жиддий хатога йўл қўйди…
Балки ўзи атай қилгандир.
Шундоғам тугаб тамом бўлган ўзбек журналистикасининг тагига бомба қўйиш шартмиди?
Экранга олиб чиқиши, минглаб қўли ва фикри қичиб турган журналистларнинг баттар тилини қичитди.
Чунки матбуот фожеасининг замиридаги асл иллатни қайси бир журналист билмайди деб ўйлайсиз.
Муммаонинг асосий учи қаерга бориб тақалаётганлигини ўша мавҳум идора рўй рост кўрсатиб берди…

 

28.
Лекин шу билан бирга, биз истаймизми-йўқми, “Зангори экран”дан намойиш этилган бу эшиттириш руҳи – мамлакат матбуотида янги давр, янги босқич бошланаётганидан ҳам хабар берди, гўё.
Ижобий ва яхши томонга жиддий ўзгаришлар бўлишидан дарак беради, камида умид уйғотади…
Бу биринчи навбатда соҳадаги кадрлар масаласи билан боғлиқ бўлса, ажаб эмас.
Шу ўринда ҳукуматнинг фаолиятини барибир оқлаш керак бўлади, бошқа иложимиз йўқ.
Хўш, энди нима қилиш керак?

 

29.
Чет эл тажрибасидан келиб чиқсак, бугун Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларига раҳбарлик қилаётганлар, хусусан Президентнинг бу соҳани назорат қиладиган Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов ва ҳукуматда бу соҳани назорат қилувчи қатор мулозимлар ўз истеъфолари ҳақида ўйлаб кўрсалар ёмон бўлмасди.
Президент ва давлат олдидаги ҳам инсонлик, ҳам мулозимлик бурчини оқламаган одамларнинг нега ўз вазифасидан кетиши бунчалар оғир.
Инсоний ва виждоний бурч шуни талаб қилиши керак эмасми?

 

30.
Матбуот ўз табиатига кўра бевосита давлат раҳбарига бориб боғланади.
Собиқ иттифоқ даврида ҳам матбуот очиқ ойдин партияники эди.
Бугун ҳам яшириб нима қиламиз – матбуот ўткир қурол, жиддий қурол.
Ва айни пайтда ўта эҳтиёткорликни талаб қиладиган қалтис қурол.
У ўзининг буюк, қудратли ва бирлаштирувчи кучи билан жамиятда ижтимоий онг ва ижтимоий фикрни шакллантиради.
Мана шундай буюк ва қудратли қуролни барбод этганлар, аслида Президент олдидаги бурчини ҳам барбод қилмадиларми?

 

31.
Ўша – телевиденияда икки кун оммавий ахборот воситалари ҳақидаги аччиқ ҳақиқатнинг юзидан парда олинган куниёқ – бу ишга бевосита жавобгар бўлган шахслар масаласи ҳал бўлиши керак эди.
Ахир ўзингиз ўйлаб кўринг: ўн йиллаб халқнинг ва Президентнинг ишончини паймол этиб, унинг кўзига чўп солганлар бугун яна қандай қилиб матбуотга раҳбарлик қилишлари мумкин?
У ёки бу участкани барбод этган шахс истеъфога кетиши – бутун дунёда кенг тарқалган тажрибадир.
Президентга доим матуботнинг сони ошиб бораётганини, босма нашрлар бир ярим мингга етганлигини фахр билан айтишарди.
Ёмон қовуннинг уруғи кўпда…

 

32.
Биз мазкур мақолани фильм эълон қилинганидан бир ҳафта ўтар ўтмас бошлаган эдик. Орада бир оз атай танаффус қилдик. Натижани кутиш учун.
Бугунга қадар натижа йўқ.
Ёлғон бўлмасин, фильм чиққанидан кейин пойтахт киоскаларида матбуотга оид иккита ўзгариш рўй берди.
Газета ва журнал киоскаларида кун ўтказиш учун майда чақа йўқ.
Минг-минг тонналаб тангалар зарб қилинган. Лекин муомилада йўқ.
Киоскалар у ёки бу газеталар билан бирга майда чуйда кундалик эҳтиёж моллари, жумладан сақич ва живачкаларни ҳам сотувга чиқаришган эди.
Фильм эълон қилинганидан сўнг, киоскаларга бу нарсаларнинг дахли йўқ деган баҳонада уларни сотиш қатьиян ман қилинди.
Иккинчиси, киоскаларга бериладиган ҳукумат газеталарининг сони асоссиз равишда орқа олдини ўйламай туриб кўпайтирилди. Лекин нархи камайтирилди.
Масалан, “Халқ сўзи” газетаси олдин 500 сўм бўлса, фильм эълон қилинганидан сўнг 225 сўмга туширилди. Олдин ҳар бир киоскага 2 донадан берилса, энди 20 тадан бериладиган бўлди…

 

33.
Ажаб, ҳукумат газеталарининг тиражи суньий равишда кескин оширилиб, уларнинг нархи икки ва икки ярим баробар туширилганига қарамай уларнинг 90 фойизи сотилмай, “Қуш фасли”ни кутиб ётибди…
Мана Сизга “оламшумул” ва “инқилобий” фильмдан кейинги натижа! Катта бурилиш!
Бу ахир мисли кўрилмаган шармандагарчилик эмасми?
Дунё маданий тарққиёти ва тажрибаси шуни кўрсатадики, бундай фаросатсиз раҳбарлар қайтиб халқнинг олдига чиқолмаслиги керак.
Ҳа, ўзбек матбуотидек шонли тарихга эга бўлган буюк ва қудратли кемани ҳалокатга учратган ношуд капитанлар энди халқ ва жамият олдига аввалгидек баландпарвоз сўзлар билан чиқишга маънавий ҳаққи бўлмаслиги керак!

 

34.
Қизил империя даврида ҳаммага маълум ва машҳур бўлган Давлат Хавфсизлик Қўмитаси (КГБ) совет матбуотини Лубянкадаги ваҳимали идорасининг ҳамиша парда тўсилган, каттакон ва сирли деразаларидан синчков нигоҳ ташлаб, кузатиб турарди.
Ўзбекистон мустақил бўлганидан сўнг ўзимизнинг махсус хизматлар ўз идораси деразаси орқали бўлган кузатувларга қониқмай, энди ўз вакилларини бевосита матбуот идоралари раҳбарлигига йўллай бошлашди.
Масофадаги кузатишлар негадир қаноатлантирмай қўйди уларни.
Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг бугунги раҳбари Алишер Ходжаев бу ишга тайинланишидан олдин бир муддат Президент девонидаги хавфсизлик масалалари билан шуғулланувчи Бошқармадаги масъул лавозимда ишлаган эди.
Хайриддин Султонов ва ҳукуматда матбуотни назорат қилувчи бошқа  бошқа мулозимлари қаторида Алишер Ходжаев ҳам ўз истеъфоси ҳақида ўйлаши керак!
Ўзбекистон журналистлар уюшмаси раҳбари Шерзод Ғуломов, “Халқ сўзи” ва “Правда Востока” газетаси муҳаррирлари Ўткир Раҳмат ва Аббос Усмонлар ҳам энди ўз ўринларида қолишга маънан ҳақли эмаслар…

 

35.
Фильм эълон қилинганига анча вақт бўлди. Лекин натижадан ҳануз дарак йўқ.
Ўзбек матбуотининг Хайриддин Султонов,  Шерзод Ғуломов ва Алишер Ходжаев бошлиқ капитанлари бу ерда ҳам нишонга чап бериб қолишди.
Отилган ўқ эса яна бориб шўрлик ўзбек журналистикасининг қоқ юрагига тегди…
Охир оқибат миллат маънавияти жароҳат топди.
Агар шу кўрсатувдан кейин ҳам вазият ўзгармаса, сувга тош отгандай жим кетса, бу энди аянчли аҳвол бўлади. Буни кечириб бўлмайди, кулгили ва уят бўлади…
Аслида, шундоғам бу жуда кеч айтилди.
Унинг иситмаси аллақачон бутун жамиятни куйдириб келаётган эди.
Лекин касаллик – ўзбек матботида кенг тарқалган оғир касаллик кенг ва батафсил айтилмади. Унинг илдизи очиб берилмади…
Кенг ва батафсил айтилмадими, демак, унинг давоси устида ҳам афсуски, тўла тўкис бош қотирилмайди.
Фильм эълон қилингандан бўён ўтаётган натижасиз кунлар бизнинг фикримиз нечоғлиқ ҳақиқат эканини кўрсатиб келаяпти…

 

36.
Нега биз юқорида “ҳукуматнинг бу фаолиятини барибир оқлашимиз керак, бошқа иложимиз йўқ”дедик?
Шу ерда кўнглимизда фильмни кўриб кўриб пайдо бўлган нохуш бир истеҳолани рўй рост айтмасак бўлмас.
Турсун Умаров Рашидовнинг 18 йил “управделами”си, яъни Марказий Комитетдаги Ишлар бошқарувчиси бўлган. Оиласи Рашидовнинг оиласи Хурсандой опа билан апоқ чапоқ эди.
Сарой қонунларидан бири ва энг муҳими шуки, оилангизга хуш келган одамгина Сизга хуш ёқади. Оилангиз тилини топган одам шубҳасиз Сизнинг ҳам тилингизни топади…

 

37.
Охири бахайр бўлсин. Биз ҳали Ислом Каримов салтанатининг охирини кўрганимиз йўқ.
Лекин ундан олдинги салтанатнинг охирини кўрдик.
Рашидовни ўша оиласининг ишончини қозонганлар биринчи бўлиб сотди. Бошига етди…
Уни гўригача ковлаганларида, унинг шаънига биринчи тошни афсуски, унинг тилини топганлар отдилар…
Ҳозир Тошкентнинг истаган киоскасидан “Кремлёские похороны” номли дискни сотиб олиб, бу гапларимиз нечоғлик ҳақиқат эканига ўзингиз ҳам ишонч ҳосил қилишингиз мумкин.
Ўша дискда Рашидовни сотганларнинг тергов жараёнидаги иқрорномаларидан лавҳалар бор: Турсун Умаров, Иномжон Усмонхўжаев, Қаллибек Камолов…
Менинг нима демоқчи бўлаётганимни англагандирсиз.
Бу фильм бекорга яратилмаган…

 

38.
Хўш, Ислом Каримовнинг йигирма йилдан бўён ишончини қозониб, ўзбек матбуотини фалаж ҳолга олиб келган мутасадди шахсларнинг, Президент атрофидаги лўттибозларнинг нега номи очиқ ойдин айтилмади фильмда?
Нега уларнинг номини олис Канададан туриб биз айтишимиз керак?
Бу фильни яратишдан асл мақсад нима? Миллий Хавфсизлик Хизмати нима демоқчи бу кўрсатув орқали?
Афсуски, бу саволларга ҳозирча жавоб йўқ!
Балки яқин келажак кўрсатар унинг жавобларини…
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири.
12 март, 2012 йил. Торонто шаҳри.

 

“Дунё ўзбеклари” уун махсус

 

8 шарҳ

  1. Shuxrat Normurod
    29.06.2016 at 01:33  (Edit)

    “Нокамтарлик бўлса ҳам шу ерда бир гапни дадил айтишим мумкин: аслида ўзбек матбуотида уч маротаба қамалиб чиққанига қарамай яна Бош муҳаррир этиб тайинланган йигит фақат Исмат Хушев бўлса керак”. Сиз Исматжон ака одамлар онгида инқилоб ясовчи буюк шахссиз. Шу учун ҳам сизни ҳибисга олишди. Журналисни мабода қамашса фақатгина адолатни ҳимоя қилгани учунгина қамашади. Сиз бу этапларнинг хаммасидан утдингиз. Сиз ва Сизнинг дунё ўзбеклари сайтингиз, унда эълон қилинаётган таҳлилий мақолалар узбек халқини эрта индин бугунги қонхур тузумдан озод қилишига мен шахсан ишонаман. Омад Сизга, раҳмат Сизга, Исматжон ака.

    REPLY
  2. Oloviddin
    29.06.2016 at 01:18  (Edit)

    Бу дейман И Хушев бутун Ўзбекистон матъбуатини ҳақиқий баҳосини чиқарибди. Кам бўлманг сизни миллат, келажак авлодлар унутмайди.

    REPLY
  3. O’zbekxan
    29.06.2016 at 00:53  (Edit)

    Исмат ака Оқ саройдагилар Ўзбек маънавиятини тамоман ўлдириб, халқни оломонга айлантириш лойиҳасини тугатиш арафасида гуёки. Энди Ўз ТВ даги спекътакил ўзи яратган оломонга мулжаланган. Асосий кўпчилик қурқув туфайли сукут сақлаш билан оввора. Яхши ҳам бу дунёда интернет бор, сизни сайтингиз бор. Дунё узбеклари бутун узбекистон халқини бу муттахам ва золим диктатор зулимидан озод қилиши керак. Биз сизга ишонамиз ва улсак хам ортингиздан қолмай иргашамиз.

    REPLY
  4. Ёзувчилар уюшмасидан
    28.06.2016 at 08:01  (Edit)

    Мақола – ўзбек матбуоти кушандалари номлари келтириб ўтилгани билан қимматлидир. “Халқ сўзи”, “Правда Востока” каби отахон газеталарга халқ сўзини эшитмайдиган, шарқ ҳақиқатини кўрмаётган ва энг муҳими журналистикадан узоқ кимсалар раҳбар этиб қўйилгани мақолада жуда тўғри таъкидланган. Устоз журналистларга эътибор ноль. Ростдан ҳам кейинги йилларда бирорта журналистнинг елкасига чопон кийдирилиб, иззат икром билан пенсияга жўнатилганини эшитмадик, кўрмадик. Ёзувчилар союзида ҳам аҳвол бундан баттар бўлса борки, лекин яхши эмас. Ўзбек матбуоти ва маданиятидаги, адабиёт ва санъат, журналистика соҳасидаги бу инқирозга биринчи ўринда Президент ва унинг идеология бўйича бош ёрдамчиси, ёзувчи Хайриддин Султонов айбдор!!!

    REPLY
  5. Исмат Хушевга
    28.06.2016 at 08:01  (Edit)

    uzbek matbuoti o`ldi, Ismat aka, uni o`ldirishdi…

    REPLY
  6. кузатувчи
    28.06.2016 at 08:00  (Edit)

    Икки профессионал журналистнинг хакикий сухбати булибди. Исмат Хушевдаги жушкинлик, Одил Рузалиевдаги сокинлик бир бирини яхши тулдирибди…

    REPLY
  7. Муаллим
    28.06.2016 at 08:00  (Edit)

    Ўзбекистон матбуотини бугун умуман ўқиб бўлмай қолди. Ҳаммаси суньий ва расмий хабарлардан иборат. Фақат президентни мақташ, ҳаёт гўзал ва фаровон деб аюҳаннос солишдан иборат бўлиб қолди журналистларнинг иши. Оддий одамлар бир ойда бир марта ҳам гўшт ейиш имконини тополмаган бир пайтда шу иш тўғрими? Бугун журналистларнинг обрў эътибори бир тийин бўлиб қолди. Чунки одамлар кўнглидаги гап-сўзларни матбот юзига олиб чиқа олмаганидан кейин уларни ким ҳам ҳурмат қиларди. Мақолада ёзилган ва келтирилган ҳамма гаплар тўғри. Лекин бу муаммоларни давлатимиз раҳбари тўғрилаш ҳақида ўйламаса, бундан нима фойда. Дардимизни кимга айтишимиз мумкин? Матбуотга унинг олдинги обрў эътиборини қайтариб бермас эканмиз, Ўзбекистонда ҳеч қачон ўзгариш бўлмайди.

    REPLY
  8. Исмат Хушевга
    28.06.2016 at 07:59  (Edit)

    Ўзбек матбуотининг мустақиллик йилларидаги ва бугунги фалаж ҳолатини жуда тўғри таҳлил қилиб бергансиз. Сиз ва Карим Баҳриев “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида ишлаган даврларингиз ўзбек журналистикасининг энг олтин даври экан. Биз орзиқиб кутган мустақиллик замонида матбуотимиз ўлдирилди, журналистлар қул қилинди, муҳаррирлар қўрқитилди. Жамиятда юз бераётган иллатларни дадил кўтариб чиқиш жасорати сўндирилди. Энди ҳар бир редакторнинг ўзи сензор, ўзи узлит. Сиз ёзган бу мақола 27 йиллик Ўзбекистон матбуотининг туғилиш ва буғилиш даврини далил ва исботлар билан тўла тўкис таҳлил қилиб берган. Бугунги матбуотимиз инқирозининг туб сабаб ва илдизларини маҳорат билан очиб берган. Ўзбекистондаги бугунги тоталитар тузумни ич-ичидан лаънатлаб юрган барча журналистлар номидан сизга каттакон раҳмат!

Ўхшаш мақолалар:

  1. Исмат Хушев: “Қора бозор”нинг қироли ким? Ёки Файзулла Муллажонов фаолиятига бир назар…
  2. Исмат ХУШЕВ: “ЎЗ ГАЗИНИ РУСГА БЕРИБ, ТЕЗАК ЁҚҚАН ЎЗБЕГИМ!”
  3. Исмат ХУШЕВ: ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ТАЪЗИЯНИНГ НАРХИ ҚАНЧА?
  4. Исмат Хушев: Самандар Қўқонов нима учун ҳибсга олинган эди…
  5. Исмат Хушев “Озодлик”да: “Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди…”
  6. Исмат Хушев: Ўзбекистон буюк академикларни орзу қилади!
  7. Исмат Хушев: Жаслиқ ҳақидаги бир таклиф борасида мулоҳаза…
  8. Исмат Хушев билан 20 минут Хайриддин Султонов ва “Олтин медал”ли хоинлар (1)
  9. ИСМАТ ХУШЕВ: МУСТАҚИЛЛИК САБОҚЛАРИ (2-18) (Тўлиқ қисми)
  10. Исмат Хушев билан юзма юз 15 декабрь 2019 йил Канада Бугуннинг учинчи дастури
  11. Исмат Хушев: Давлат маслаҳатчисининг саройдаги сўнгги кунлари
  12. Исмат Хушев: Оқ саройми, Кўк сарой? (“Қурултой”ни тинглаб)
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94116 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 31215 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 31162 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 31128 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 31086 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 30868 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 30790 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 30783 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 30782 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 30781 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 30781 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 30779 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 30779 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 30777 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 30775 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 30772 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 30771 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 30770 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 30769 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 30769 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 30767 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 30766 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 30764 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 30761 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 30760 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 30758 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 30758 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 30756 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 30756 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 30755 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 30754 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 30748 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 30747 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 30747 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 30744 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 30744 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 30743 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 30743 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 30742 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 30741 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 30741 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 30741 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 30739 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 30739 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 30736 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 30736 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 30731 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 30730 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 30728 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 30727 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 30727 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 30727 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 30725 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 30725 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 30719 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 30719 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 30717 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 30717 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 30716 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 30715 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 30715 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 30715 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 30715 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 30713 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 30713 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 30712 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 30708 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 30707 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 30706 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 30706 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 30704 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 30703 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 30699 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 30698 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 30697 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 30697 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 30696 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 30696 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 30693 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 30691 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 30689 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 30684 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 30679 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 30678 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 30676 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 30675 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 30675 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 30673 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 30673 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 30672 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 30671 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30665 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 30664 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 30661 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 30661 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 30661 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 30661 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 30660 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 30660 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 30660 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 30659 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 30659 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 30659 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 30659 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 30659 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 30659 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 30659 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 30659 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 30659 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 30658 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 30657 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 30657 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 30657 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 30655 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 30654 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 30653 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 30652 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 30650 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 30648 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30633 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 30631 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 30630 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 30630 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 30630 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 30629 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 30628 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 30628 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 30627 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 30627 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 30626 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 30624 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 30622 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 30621 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 30621 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 30621 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 30621 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 30620 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 30620 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 30618 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 30617 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 30616 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 30614 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 30613 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 30613 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 30612 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 30612 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 30611 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 30611 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 30610 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 30610 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 30610 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 30609 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 30606 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 30606 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 30606 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 30604 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 30604 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 30604 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 30603 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 30602 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 30596 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 30596 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 30596 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 30593 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 30592 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 30592 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 30591 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 30591 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 30590 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 30589 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 30588 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 30588 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 30587 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 30583 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 30583 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 30581 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 30581 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 30578 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 30577 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 30576 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 30575 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 30574 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 30571 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 30569 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 30569 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 30569 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 30567 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 30566 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 30562 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 30561 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 30560 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 30559 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 30558 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30558 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 30557 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 30555 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 30555 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 30555 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 30555 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 30554 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 30552 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 30551 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 30550 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 30549 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 30548 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 30546 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 30543 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 30543 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 30540 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 30539 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 30539 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 30539 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 30538 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 30536 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 30535 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 30535 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 30529 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 30527 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 30526 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 30523 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 30522 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 30521 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 30518 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 30518 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 30514 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 30514 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 30513 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 30512 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 30512 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 30512 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 30506 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 30503 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган