Паҳлавон Содиқ: «Европа қитъасида бутунлай янги давр бошланаяпти»
Uzbek OzodNazar: «Европа қитъасида бутунлай янги давр бошланаяпти»
Published on Jun 26, 2016
Британияда бўлиб ўтган референдум Европа Иттифоқини парчалаб юбориши мумкинми? Референдум натижаларидан кимга фойдаю кимга зиён? Дунё сиёсий саҳнасида қандай ўзгариш юз бераяпти? OzodNazar рукнида бу ва бошқа саволлар билан Би-би-си Ўзбек хизмати продюсери ва бошловчиси Паҳлавон Содиққа боғландик.
Британия халқининг 52 фоизи Европа Иттифоқидан (ЕИ) чиқишни ёқлаб овоз берди.
1982 йилдан буён энг кўп сайловчи қатнашган референдумда Лондон, Шотландия ва Шимолий Ирландияда кўпчилик ЕИ таркибида қолишни ёқлаб чиққан бўлса, Англиянинг бошқа ҳудудлари ва Уэльсда кўпчилик ЕИдан чиқиш учун овоз берди.
ЕИдан чиқишга қарши бўлганлар референдум натижаларини «фалокат», уларнинг рақиблари эса «Британия мустақиллик куни», деб баҳоламоқда.
Референдум натижалари эълон қилиниши биланоқ Британия пул бирлиги – фунт стерлинг қадри охирги 31 йилдан буёнги энг қуйи даражага тушиб кетди.
Британиядаги референдум натижаларини Европадаги кўпчилик сиёсатчилар ўта ғамгинлик билан қарши олди.
Аммо оз сонли ўнг қанот сиёсатчилар Британиядаги каби референдумни ўз мамлакатларида ҳам ўтказишни талаб қилишга тушди.
24 июнь эрталаб Бош вазир Дэвид Кэмерон уч ойдан кейин истеъфо беришини эълон қилди.
ОЗОДЛИК